سورة الليل

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق

ترجمة معاني سورة الليل باللغة الأوزبكية من كتاب الترجمة الأوزبكية - محمد صادق

محمد صادق محمد

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق

محمد صادق محمد

آية رقم 1
Туннинг қоплаб келаётган пайти билан қасам.
آية رقم 2
Наҳорнинг тажалли пайти билан қасам.
آية رقم 3
Эркак ва урғочининг яратилиши билан қасам.
آية رقم 4
Албатта, сизларнинг ишларингиз турличадур.
آية رقم 5
Аммо кимки (ато) берса ва тақво қилса...
آية رقم 6
Ва гўзални тасдиқ қилса...
آية رقم 7
Бас, Биз уни осонга муяссар қиламиз.
آية رقم 8
Ва аммо, кимки бахиллик ва истиғно қилса...
آية رقم 9
Ва гўзални ёлғонга чиқарса...
آية رقم 10
Бас, Биз уни қийинга муяссар қиламиз.
آية رقم 11
У қулаган вақтда унга мол-мулки фойда бермас.
آية رقم 12
Албатта, ҳидоятга бошлаш Бизнинг зиммамиздадир.
آية رقم 13
Албатта, ҳам охират ва ҳам бу дунё Бизникидир.
آية رقم 14
Бас, Мен сизларни ловуллаган ўтдан огоҳлантирдим.
آية رقم 15
Унга бадбахтдан бошқа кирмас.
آية رقم 16
Ўша ёлғонга чиқарган ва юз ўгирган эди.
آية رقم 17
Ва албатта, ундан тақводор банда четда қоладир.
آية رقم 18
У, бойлигини сарфлайдир ва ўзини поклайдир.
آية رقم 19
Бирор кишининг унда қайтарилиши лозим яхшилиги йўқ эди.
آية رقم 20
Фақат, ўзининг олий мақом Роббининг розилигини сўраб қиладир.
آية رقم 21
Ва албатта, тезда рози бўладир.
تقدم القراءة