Surah An-Nas in Oʻzbekcha
سورة الناس · Verses: 6 · Meccan
Translation: Oʻzbekcha translation 1 (الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور)
-
1
قُلۡ أَعُوذُ بِرَبِّ ٱلنَّاسِ
1. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Мен барча инсонларнинг Парвардигоридан, -
2
مَلِكِ ٱلنَّاسِ
2. Барча инсонларнинг Подшоҳидан, -
3
إِلَٰهِ ٱلنَّاسِ
3. Барча инсонларнинг Илоҳидан (менга) Ўзи -
4
مِن شَرِّ ٱلۡوَسۡوَاسِ ٱلۡخَنَّاسِ
4. (Қачон Аллоҳнинг номи зикр қилинганида) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурманки, -
5
ٱلَّذِي يُوَسۡوِسُ فِي صُدُورِ ٱلنَّاسِ
5. У инсонларнинг дилларига васваса соладиган, -
6
مِنَ ٱلۡجِنَّةِ وَٱلنَّاسِ
6. Жин ва инсонлардан бўлган (шайтондир. Ўшанинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман).