11. Эй мўминлар, Аллоҳнинг сизларга берган неъматини — бир қавм сизларга қўл кўтаришни (яъни, ҳалок қилишни) қасд қилганида уларнинг қўлларини сизлардан қайтарганини эслангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Иймонли кишилар ёлғиз Аллоҳгагина суянсинлар!
____________________
И з о ҳ. Ушбу оят нозил бўлишининг сабаби хусусида бир неча ривоятлар мавжуд. Шулардан бири «Саҳиҳул-Бухорий»да келтирилган ҳадисдир: Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом саҳобалар билан кетаётиб бир дарахтзор манзилга қўндилар. Дам олиш учун ҳар ким ҳар тарафга тарқалиб кетди. Расулуллоҳ ёлғиз ўзлари бир дарахт соясида ёнбошлаб, энди кўзлари илинганда бир шарпадан уйғониб кетдилар. Қарасалар, тепаларида бир аъробий (тоғлик динсиз араблардан) ўзларининг қиличларини яланғочлаб чопмоқчи бўлиб турибди. Расулуллоҳ уйғониб кетганларини кўргач, у: «Энди сени мендан ким сақлай олади?!», деди. Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом эса хотиржамлик билан: «Аллоҳ», деб жавоб қилдилар. Шунда аъробий бирдан бўшашди ва қилични ташлаб, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом ёнларига ўтирди. Шовқинни эшитиб етиб келган айрим саҳобалар эса бу ҳолдан лолу ҳайрон бўлиб қолдилар. Мазкур оят Аллоҳнинг Ўзига суянган кишиларни Аллоҳ сақлайди, деб уқтиради.

الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور
Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг. Бир қавм сизга қўл узатмоқчи бўлганида, У уларнинг қўлларини сиздан қайтарган эди. Ва Аллоҳга тақво қилинг. Мўминлар Аллоҳга таваккал қилсинлар.
____________________
(«Мусулмонларга қўл чўзмоқчи бўлган қавм» кимлар эканлиги ҳақида турли ривоятлар бор. Аммо муҳаққиқ уламоларимиз бу қавм Ҳудайбия ҳодисаси пайтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ва мусулмонларни ғафлатда қолдириб, қириб ташламоқчи бўлган мушриклар гуруҳи эканини таъкидлаганлар. Аллоҳ уларга ёвуз ниятларига эришиш имконини бермади. Улар мусулмонлар қўлига асир тушдилар. Бу, албатта, Аллоҳ томонидан мусулмонларга берилган улкан неъматдир. Кўриниб турибдики, Аллоҳ хоҳласа, ҳар қандай ҳолда ҳам бандасига неъмат ато этади. Аммо банда бундай бахтга эришиши учун бу иноятга лойиқ бўлиши лозим. Бу эса, яна тақво билан бўлади.)

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
يَـٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱذۡكُرُواْ نِعۡمَتَ ٱللَّهِ عَلَيۡكُمۡ إِذۡ هَمَّ قَوۡمٌ أَن يَبۡسُطُوٓاْ إِلَيۡكُمۡ أَيۡدِيَهُمۡ فَكَفَّ أَيۡدِيَهُمۡ عَنكُمۡۖ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَۚ وَعَلَى ٱللَّهِ فَلۡيَتَوَكَّلِ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ
Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг. Бир қавм сизга қўл узатмоқчи бўлганида, У уларнинг қўлларини сиздан қайтарган эди. Ва Аллоҳга тақво қилинг. Мўминлар Аллоҳга таваккал қилсинлар. («Мусулмонларга қўл чўзмоқчи бўлган қавм» кимлар эканлиги ҳақида турли ривоятлар бор. Аммо муҳаққиқ уламоларимиз бу қавм Ҳудайбия ҳодисаси пайтида Расулуллоҳни (с. а. в) ва мусулмонларни ғафлатда қолдириб, қириб ташламоқчи бўлган мушриклар гуруҳи эканини таъкидлаганлар. Аллоҳ уларга ёвуз ниятларига эришиш имконини бермади. Улар мусулмонлар қўлига асир тушдилар. Бу, албатта, Аллоҳ томонидан мусулмонларга берилган улкан неъматдир. Кўриниб турибдики, Аллоҳ хоҳласа, ҳар қандай ҳолда ҳам бандасига неъмат ато этади. Аммо банда бундай бахтга эришиши учун бу иноятга лойиқ бўлиши лозим. Бу эса, яна тақво билан бўлади.)
Uzbek - Uzbek translation