38. Дарҳақиқат, сиздан илгари ҳам (кўп) пайғамбарлар юборганмиз ва уларга жуфтлар ва зурриётлар берганмиз. Бирон пайғамбар учун бирон оят-мўъжиза келтириш имкони бўлмаган, магар Аллоҳнинг изни-иродаси билангина (келтирганлар). Ҳар бир вақт учун (муносиб) китоб-ҳукм бордир.
الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور
Батаҳқиқ, Биз сендан олдин ҳам Пайғамбарлар юбордик ва уларга хотинлар ва зурриётлар ато қилганмиз. Ҳеч бир Пайғамбар Аллоҳнинг изнисиз оят-мўъжиза келтирган эмас. Ҳар бир ажалнинг ўз китоби бордир.
____________________
(Яъни, сенинг оддий башар бўлишингнинг ажабланадиган жойи йўқ. Биров, бу ўзимизга ўхшаган одам экан, унга иймон келтирмайман, агар фаришта бўлганида иймон келтирар эдим, дейишга ҳаққи йўқ. Биз доимо оддий одамларни пайғамбар қилиб келганмиз, фаришталарни эмас. Ўша сендан олдин ўтган пайғамбарларнинг ҳам сенга ўхшаб оиласи, бола-чақалари бўлган.)

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا رُسُلٗا مِّن قَبۡلِكَ وَجَعَلۡنَا لَهُمۡ أَزۡوَٰجٗا وَذُرِّيَّةٗۚ وَمَا كَانَ لِرَسُولٍ أَن يَأۡتِيَ بِـَٔايَةٍ إِلَّا بِإِذۡنِ ٱللَّهِۗ لِكُلِّ أَجَلٖ كِتَابٞ
Батаҳқиқ, Биз сендан олдин ҳам Пайғамбарлар юбордик ва уларга хотинлар ва зурриётлар ато қилганмиз. Ҳеч бир Пайғамбар Аллоҳнинг изнисиз оят-мўъжиза келтирган эмас. Ҳар бир ажалнинг ўз китоби бордир. (Яъни, сенинг оддий башар бўлишингнинг ажабланадиган жойи йўқ. Биров, бу ўзимизга ўхшаган одам экан, унга иймон келтирмайман, агар фаришта бўлганида иймон келтирар эдим, дейишга ҳаққи йўқ. Биз доимо оддий одамларни Пайғамбар қилиб келганмиз, фаришталарни эмас. Ўша сендан олдин ўтган Пайғамбарларнинг ҳам сенга ўхшаб оиласи, бола-чақалари бўлган.)
Uzbek - Uzbek translation