ترجمة سورة القدر

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
ترجمة معاني سورة القدر باللغة الأوزبكية من كتاب الترجمة الأوزبكية - محمد صادق .
من تأليف: محمد صادق محمد .

Албатта, Биз У(Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик.
Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?
Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир.
Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир.
У то тонг отгунча салом бўлиб турадир.
Icon