Surah Al-Infitar in Oʻzbekcha
سورة الإنفطار · Verses: 19 · Meccan
Translation: Oʻzbekcha translation 1 (الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور)
-
1
إِذَا ٱلسَّمَآءُ ٱنفَطَرَتۡ
1. Осмон ёрилганида; -
2
وَإِذَا ٱلۡكَوَاكِبُ ٱنتَثَرَتۡ
2. Юлдузлар (ҳар томонга) сочилганида; -
3
وَإِذَا ٱلۡبِحَارُ فُجِّرَتۡ
3. Дарё-денгизлар (ўртасидаги тўсиқ-тўғонлар) очилганида; -
4
وَإِذَا ٱلۡقُبُورُ بُعۡثِرَتۡ
4. Қабрлар тўнкариб қўйилганида (яъни, уларнинг ичидаги инсонларга жон ато этилиб Ер юзига чиқарилганларида); -
5
عَلِمَتۡ نَفۡسࣱ مَّا قَدَّمَتۡ وَأَخَّرَتۡ
5. (Ана ўша Кунда ҳар бир) жон ўзи (ҳаёти дунёдалик чоғида) қилиб ўтган ва (ўзидан кейин) қолдирган (барча) нарсаларни (яъни, яхши-ёмон амалларини) билур! -
6
يَٰٓأَيُّهَا ٱلۡإِنسَٰنُ مَا غَرَّكَ بِرَبِّكَ ٱلۡكَرِيمِ
6. Эй инсон, нима сени улуғ Парвардигоринг ҳақида (Унга ибодат қилмасанг ҳам бўлаверади, деб) алдаб қўйди?! -
7
ٱلَّذِي خَلَقَكَ فَسَوَّىٰكَ فَعَدَلَكَ
7. У сени яратиб, сўнг (барча аъзоларингни) тиклаб, сўнг (қоматингни ҳам) расо қилиб, қўйган Зот-ку! -
8
فِيٓ أَيِّ صُورَةࣲ مَّا شَآءَ رَكَّبَكَ
8. У сени Ўзи қай суратни хоҳлаган бўлса, (ўша сурат — шаклда) таркиб топтирди — ижод қилди-ку!
И з о ҳ. Ушбу оятларда Аллоҳ таоло инсонга ўзининг ким томонидан яратилиб, бундай ақл-ҳуш, мавзун қомат ва гўзал суратга эга бўлганини уқтирмоқда ва ундан ўзини бошқа барча махлуқотлардан ажратиб шундай азизу мукаррам қилиб яратган улуғ Парвардигорига нега қуллуқ — ибодат қилмаётганини сўраб танбеҳ бермоқда. Дарҳақиқат, инсон вужудидаги қай бир аъзога ибрат кўзи билан қаралса — ундаги мукаммалликни кўриб, Яратганнинг буюк қудратига, билим ва ҳикматига қуллуқ қилмасдан илож қолмайди. Энди қуйидаги оятларда динсиз кимсалар Аллоҳ таолонинг амрига итоат этмасликларининг сабаби нима эканлиги зикр қилинади. -
9
كَلَّا بَلۡ تُكَذِّبُونَ بِٱلدِّينِ
9. Йўқ, балки сизлар жазо (Қиёмат Кунини) ёлғон дерсизлар (шунинг учун ҳам Аллоҳ буюрган эзгу амалларни қилмайсизлар ва У зот қайтарган ёмон амаллардан қайтмайсизлар)! -
10
وَإِنَّ عَلَيۡكُمۡ لَحَٰفِظِينَ
10. Ҳолбуки, шак-шубҳасиз, сизларнинг устингизда (қилган ҳар бир амалингизни) ёд олиб, -
11
كِرَامࣰا كَٰتِبِينَ
11. ёзиб тургувчи улуғ (фаришта)лар бордир. -
12
يَعۡلَمُونَ مَا تَفۡعَلُونَ
12. Улар сизлар қилаётган ишларни билурлар. -
13
إِنَّ ٱلۡأَبۡرَارَ لَفِي نَعِيمࣲ
13. Шак-шубҳасиз, яхшилар (яъни, мўминлар) жаннат неъматларидадирлар. -
14
وَإِنَّ ٱلۡفُجَّارَ لَفِي جَحِيمࣲ
14. Шак-шубҳасиз, фисқ-фужур қилгувчи кимсалар (яъни, Қуръон ва пайғамбарни ёлғончи қилгувчи, жазо Куни ва қайта тирилишни инкор қилгувчи кимсалар) дўзахдадирлар! -
15
يَصۡلَوۡنَهَا يَوۡمَ ٱلدِّينِ
15. Улар (дўзах)га жазо (Қиёмат) кунида кирурлар! -
16
وَمَا هُمۡ عَنۡهَا بِغَآئِبِينَ
16. Ва улар (дўзахдан) ғойиб бўлгувчи (яъни, халос бўлгувчи эмасдирлар! -
17
وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا يَوۡمُ ٱلدِّينِ
17. (Эй инсон), сен жазо Куни нима эканини қаердан ҳам билурсан?! -
18
ثُمَّ مَآ أَدۡرَىٰكَ مَا يَوۡمُ ٱلدِّينِ
18. Сўнгра (яна такрор айтаманки), сен жазо Куни нима эканини қаердан ҳам билурсан?! -
19
يَوۡمَ لَا تَمۡلِكُ نَفۡسࣱ لِّنَفۡسࣲ شَيۡـࣰٔاۖ وَٱلۡأَمۡرُ يَوۡمَئِذࣲ لِّلَّهِ
19. У Кунда ҳеч бир жон (бошқа) бир жонга бирон нарса қилишга (яъни, бирон фойда етказишга ёки ундан бирон зиённи кетказишга) эга бўлмас! У Кунда барча иш ёлғиз Аллоҳники бўлур!