67. Улар Аллоҳни тўғри таний олмадилар! Бутун Ер Қиёмат Кунида Унинг қабзаси — чангали(дадир). Осмонлар эса Унинг қўлига йиғилгандир. У зот уларнинг ширкларидан пок ва юксакдир.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оятда Аллоҳ азза ва жаллага «қабза» (чангал) ва «ямийн» (ўнг қўл) сифатини Унинг улуғлигига лойиқ тарзда махлуқларга ўхшатмай, кайфият бермай исбот қилишга далил бор.

الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور
Улар Аллоҳнинг қадрини тўғри тақдирламадилар. Ҳолбуки, Ер борлигича Унинг сиқимидадир. Осмонлар эса, Унинг қўлига йиғилгандир. У зот улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва юксакдир.
____________________
(Бу дунёда Аллоҳга ширк келтирганлар Аллоҳ таолонинг қандай зот эканини тўғри тақдир қилмадилар. Улар Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзига ибодат қилмаётганлари, Унга ширк келтираётганлари шунга далолатдир. Аллоҳнинг ваҳдониятини ҳам, Аллоҳнинг улуғлигини ҳам идрок қилмадилар. Улар Аллоҳнинг ҳар бир нарсага қодирлигини англамадилар. Агар шу маъноларни идрок қилганларида Унга ширк келтирмас эдилар.)

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
وَمَا قَدَرُواْ ٱللَّهَ حَقَّ قَدۡرِهِۦ وَٱلۡأَرۡضُ جَمِيعٗا قَبۡضَتُهُۥ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ وَٱلسَّمَٰوَٰتُ مَطۡوِيَّـٰتُۢ بِيَمِينِهِۦۚ سُبۡحَٰنَهُۥ وَتَعَٰلَىٰ عَمَّا يُشۡرِكُونَ
Улар Аллоҳнинг қадрини тўғри тақдирламадилар. Ҳолбуки, ер борлигича Унинг сиқимидадир. Осмонлар эса, Унинг қудрат қўлига йиғилгандир. У зот улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва юксакдир. (Бу дунёда Аллоҳга ширк келтирганлар Аллоҳ таолонинг қандай зот эканини тўғри тақдир қилмадилар. Улар Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзига ибодат қилмаётганлари, Унга ширк келтираётганлари шунга далолатдир. Аллоҳнинг ваҳдониятини ҳам, Аллоҳнинг улуғлигини ҳам идрок қилмадилар. Улар Аллоҳнинг ҳар бир нарсага қодирлигини англамадилар. Агар шу маъноларни идрок қилганларида унга ширк келтирмас эдилар.)
Uzbek - Uzbek translation