51. Бирон одам учун Аллоҳ унга сўзлаши жоиз эмас, магар ваҳий-илҳом орқали, ё бирон парда-тўсиқ ортидан ёки бирон элчи-фаришта юбориб, ўша (фаришта Аллоҳнинг) изни-ихтиёри билан ўзи хоҳлаган нарсани ваҳий қилиши орқали (сўзлар). Албатта У юксак ва ҳикмат Эгасидир.
____________________
И з о ҳ. Мазкур оятдан пайғамбарлар Аллоҳ таоло билан уч восита орқали боғланганлари маълум бўлди, биринчиси: ғойибдан келган ваҳий — илҳом ёки ўнгидан келадиган туш орқали. Чунки Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом: «Пайғамбарларнинг тушлари ваҳийдир», деганлар. Бунга мисол Иброҳим халилуллоҳга тушларидан ўз ўғиллари Исмоил забиҳуллоҳнинг Аллоҳ йўлида қурбонлиқ қилишга буюрилишидир. Иккинчиси: бирон парда-тўсиқ ортидан Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарига сўзлашидир. Бунга мисол Тур тоғида Аллоҳ таоло Мусо пайғамбарга бевосита сўзлаганидир. Учинчиси: Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарларига фаришталар орқали ваҳий юбориши бўлиб, Жаброил алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг ваҳийларини пайғамбарларга элтгувчи фариштадир.

الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور
Аллоҳнинг башар билан гаплашмоғи бўлмаган, магар ваҳий орқали, ёки парда ортидан ёхуд элчи юборади ва ул У зотнинг изни ила хоҳлаган нарсасини ваҳий қилур. Албатта, У зот ўта олий ва ўта ҳикматлидир.
____________________
(Инсон зоти учун Аллоҳ Таоло билан бевосита гаплашиш муяссар бўладиган нарса эмас. Аллоҳ билан башар орасидаги алоқа бовосита бўлур. Воситанинг бир тарафида инсонлар орасидан танлаб олинган энг етук зотлар, пайғамбарлар алайҳимуссаломлар турур. Яъни, ўша воситали гаплашишга ҳам ҳар бир инсон қодир эмас. Энди, одамлар орасидан танлаб олинган пайғамбарлар ҳам баробар эмаслар, осмондаги нур сочиб турган юлдузлар ҳажм ва нур жиҳатидан хилма-хил бўлганларидек улар ҳам хилма-хилдирлар.)

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
۞وَمَا كَانَ لِبَشَرٍ أَن يُكَلِّمَهُ ٱللَّهُ إِلَّا وَحۡيًا أَوۡ مِن وَرَآيِٕ حِجَابٍ أَوۡ يُرۡسِلَ رَسُولٗا فَيُوحِيَ بِإِذۡنِهِۦ مَا يَشَآءُۚ إِنَّهُۥ عَلِيٌّ حَكِيمٞ
Аллоҳ башар билан гаплашмоғи бўлмаган, магар ваҳий орқали, ёки парда ортидан ёхуд элчи юборадию, У зотнинг изни ила хоҳлаган нарсасини ваҳий қилур. Албатта, У зот ўта олий ва ўта ҳикматлидир. (Инсон зоти учун Аллоҳ Таоло билан бевосита гаплашиш муяссар бўладиган нарса эмас. Аллоҳ билан башар орасидаги алоқа бовосита бўлур. Воситанинг бир тарафида инсонлар орасидан танлаб олинган энг етук зотлар, Пайғамбар (а. с)лар турур. Яъни, ўша воситали гаплашишга ҳам ҳар бир инсон қодир эмас. Энди, одамлар орасидан танлаб олинган Пайғамбарлар ҳам баробар эмаслар, осмондаги нур сочиб турган юлдузлар ҳажм ва нур жиҳатидан хилма хил бўлганларидек улар ҳам хилма-хилдирлар.)
Uzbek - Uzbek translation