ترجمة سورة التين

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
ترجمة معاني سورة التين باللغة الأوزبكية من كتاب الترجمة الأوزبكية - محمد صادق .
من تأليف: محمد صادق محمد .

Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам.
Ва Тури Сийно билан қасам.
Ва мана бу эминлик юрти (Макка) билан қасам.
Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши сувратда яратдик.
Сўнгра уни асфала саафилийнга қайтардик.
____________________
(Инсон Яратганига ибодатда бўлса, фариштадан ҳам афзалроқ мартабага эришди. Аммо ҳавои нафси, ҳайвоний ҳирслари ақлидан устун келиб нафснинг айтганидан юрадиган бўлса, ҳайвондан ҳам баттар ҳолатга тушади. Ана ўшанда асфала сафилинни кўраверади.)
Илло, иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларга миннатсиз ва узлуксиз ажрлар бордир.
Бас, сени охиратни ёлғонга чиқаришга нима олиб келур?!
Аллоҳ ҳукм қилгувчиларнинг энг ҳикматлиси эмасми?!
Icon