ترجمة سورة الفيل

الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور
ترجمة معاني سورة الفيل باللغة الأوزبكية من كتاب الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور .
من تأليف: علاء الدين منصور .

1. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Парвардигорингиз фил эгаларини қандай (ҳалок) қилганини кўрмадингизми?
2. У зот уларнинг (Каъбатуллоҳни вайрон қилиш учун қўллаган барча) ҳийла-найрангларини баробод қилмадими?
3. У зот уларнинг устига тўп-тўп қушларни юбориб,
4. Уларнинг устига сополдан бўлган тошларни отадиган (қушларни юбориб),
5. Уларни (қурт-қумурсқалар томонидан) чайнаб ташланган сомон каби (илма-тешик) қилиб юборди!
____________________
И з о ҳ. Ривоят қилинишича, қушлар томонидан отилган ҳар бир тош бир кофирнинг бошидан тешиб кириб, остидан чиқиб кетган экан.
Icon