ترجمة سورة الفاتحة

الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور
ترجمة معاني سورة الفاتحة باللغة الأوزبكية من كتاب الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور .
من تأليف: علاء الدين منصور .
1. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
2. Ҳамду сано бутун оламлар Парвардигори Аллоҳ учундир.
3. Меҳрибон ва Раҳмли.
4. Жазо (Қиёмат) кунининг Эгаси — Подшоҳи.
____________________
И з о ҳ. Мақтов-олқишга ҳақдор бўлиш учун башар оламига подшоҳ бўлишнинг ўзигина кифоя қилмайди. Балки коинотдаги барча сайёралар ва улардаги бор жонли-жонсиз мавжудотнинг ҳаммаси устидан илму ҳикмат ва раҳм-шафқат билан эгалик қиладиган, бундан ташқари, Охиратдаги ҳисоб-китоб кунида ҳам ягона подшоҳ бўлган Аллоҳ таолониг Ўзигина ҳамду санога лойиқ Зотдир.
5. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз.
____________________
И з о ҳ. Яъни, Сендан ўзганинг олдида бошимизни эгмаймиз ва Сендан ўзгага ёрдам сўраб илтижо ҳам қилмаймиз.
6. Бизларни Тўғри Йўлга йўллагайсан.
7. У шундай зотларнинг йўлики, Сен Ўзинг уларга инъом қилгансан — улар ғазабга дучор бўлмаган ва залолатга кетмаган — адашмаганларнинг йўлидир.
____________________
И з о ҳ. Мазкур зотлар — барча пайғамбарлар, ҳақиқий иймон-эътиқод эгалари ва ўз ақидалари йўлида жонларини фидо қилган кишилардир. Намозда ушбу сурани ўқигандан сўнг «Омийн» дейиш мустаҳабдир, маъноси «Эй Аллоҳ, ижобат қилгин», демакдир. «Омийн» уламолар иттифоқига кўра, «Фотиҳа» сурасидан бир оят эмас, шунинг учун уни Мусҳафда ёзилмаслигига иттифоқ қилганлар.
Icon