ترجمة سورة الفيل

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
ترجمة معاني سورة الفيل باللغة الأوزبكية من كتاب الترجمة الأوزبكية - محمد صادق .
من تأليف: محمد صادق محمد .

Роббинг фийл соҳибларини нима қилганини билмадингми?
Уларнинг макру ҳийласини зое кетказмадими?
Ва уларнинг устига тўп-тўп қушларни юбормадими?
Лойдан пиширилган тошларни отадиган.
Бас, уларни қурт еб ташлаган ўсимликка ўхшатиб юбормадими?
____________________
(Муҳаммад алайҳиссалом «Фил йили»да туғилганлар дейилишининг сабаби ҳам шу.)
Icon