ترجمة معاني سورة الشمس باللغة الأوزبكية من كتاب الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
محمد صادق محمد
ﰡ
آية رقم 1
ﭜﭝ
ﭞ
Қуёш билан ва унинг зиёси билан қасам.
آية رقم 2
ﭟﭠﭡ
ﭢ
Унинг ортидан келган ой билан қасам.
آية رقم 3
ﭣﭤﭥ
ﭦ
Ва у(қуёш)ни равшан кўрсатган наҳор билан қасам.
آية رقم 4
ﭧﭨﭩ
ﭪ
Ва у(қуёш)ни қоплаган тун билан қасам.
آية رقم 5
ﭫﭬﭭ
ﭮ
Ва осмон билан ва унинг бино қилиниши билан қасам.
آية رقم 6
ﭯﭰﭱ
ﭲ
Ва ер билан ва унинг тўшалиши билан қасам.
آية رقم 7
ﭳﭴﭵ
ﭶ
Ва нафс билан ва унинг мукаммал қилиниши билан қасам.
آية رقم 8
ﭷﭸﭹ
ﭺ
Бас, унга фужурини ва тақвосини билдирди.
آية رقم 9
ﭻﭼﭽﭾ
ﭿ
Батаҳқиқ, ким у(нафс)ни покласа, ютуққа эришди.
آية رقم 10
ﮀﮁﮂﮃ
ﮄ
Ва батаҳқиқ, ким у(нафс)ни кирласа, ноумид бўлди.
آية رقم 11
ﮅﮆﮇ
ﮈ
Самуд қавми ўз туғёни ила ёлғонга чиқарди.
آية رقم 12
ﮉﮊﮋ
ﮌ
Вақтики, унинг энг бадбахти шошилиб турди.
آية رقم 13
Бас, уларга Аллоҳнинг Расули: «Аллоҳнинг туясига ва унинг сувига тегманглар», деди.
آية رقم 14
Бас, (уни) ёлғончига чиқаришди ва (туяни) сўйишди. Бас, Робблари уларни гуноҳлари сабабли йўқ қилиб юборди ва бунда барчани баробар қилди.
آية رقم 15
ﮝﮞﮟ
ﮠ
Ва У зот бу(иш)нинг оқибатидан қўрқмас.
____________________
(Бу дунёнинг подшоҳлари ўзларининг қилган ишларидан, оқибати нима бўларкин, деб ҳадиксираб турадилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эса бундай хавфдан мустаснодир.)
____________________
(Бу дунёнинг подшоҳлари ўзларининг қилган ишларидан, оқибати нима бўларкин, деб ҳадиксираб турадилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эса бундай хавфдан мустаснодир.)
تقدم القراءة