ترجمة سورة الضحى

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
ترجمة معاني سورة الضحى باللغة الأوزبكية من كتاب الترجمة الأوزبكية - محمد صادق .
من تأليف: محمد صادق محمد .

Чоштгоҳ билан қасам.
Сукунатга чўмган тун билан қасам.
Роббинг сени тарк қилгани йўқ, сенга ғазаб ҳам қилгани йўқ.
____________________
(Ушбу ояти карима мушриклар, Муҳаммаднинг Роббиси унга ғазаб қилди, уни тарк этди, деб гап тарқатганларида раддия сифатида тушгандир.)
Ва албатта, охират сен учун бу дунёдан яхшидир.
Ва тезда Роббинг сенга ато қилур ва сен рози бўлурсан.
У сени етим топиб, жойлаб қўймадими?
Ва У сени ҳайрон ҳолда топиб, ҳидоятга бошламадими?
Ва У сени камбағал ҳолда топиб, бой қилмадими?
Аммо етимга қаҳр қилмагин.
Ва аммо, «соил»га зажр қилма.
____________________
(«Соил» келганда — бирор нарсаси бўлса бериши, бўлмаса яхши муомала қилиши керак.)
Ва аммо Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла.
Icon