ترجمة سورة العاديات

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
ترجمة معاني سورة العاديات باللغة الأوزبكية من كتاب الترجمة الأوزبكية - محمد صادق .
من تأليف: محمد صادق محمد .

Ҳарсиллаб чопувчи отлар билан қасам.
Ўт чақнатиб чопувчи отлар билан қасам.
Тонг чоғида ғорат қилувчи отлар билан қасам.
Ўша ила чанг қўзғатдилар.
Ва у ила жамоа ўртасига (ёриб) кирдилар.
Албатта, инсон ўз Роббига ношукрдир.
Ва албатта, у ана шунга ўзи гувоҳдир.
Албатта, у мол-дунёга ҳаддан ташқари ўчдир.
У билмасми?! Қабрдагилар қўзғатилганда.
Ва кўкракларидаги ошкор бўлганда.
Ўша кунда Роббилари улардан хабардор эканини?!
Icon