ترجمة معاني سورة الدّخان باللغة الأوزبكية من كتاب الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
محمد صادق محمد
ﰡ
آية رقم 1
ﭑ
ﭒ
Ҳаа. Мийм.
آية رقم 2
ﭓﭔ
ﭕ
Очиқ-ойдин Китобга қасам.
آية رقم 3
Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Албатта, Биз огоҳлантиргувчи бўлдик.
____________________
(Ушбу оятда зикр этилаётган, Қуръон нозил қилинган кеча муборак Рамазон ойининг кечаларидан бири бўлмиш «Лайлатул қадр»дир. Бу кеча, дунё тарихидаги энг муборак кечадир. Чунки, бу кечада Аллоҳ таолонинг охирги, баркамол ва бутун инсониятга қиёмат кунигача саодат йўлини кўрсатиб берувчи китоби туша бошлаган.)

آية رقم 4
ﭠﭡﭢﭣﭤ
ﭥ
Ўша(кеча)да ҳар бир ҳикматли иш ажратилиб, ҳал қилинур.
آية رقم 5
Биз томонимиздан бўлган амрга биноан. Албатта, Биз Пайғамбар юборгувчи бўлдик.
آية رقم 6
Бу, Роббинг томонидан (кўрсатилган) раҳматдир. Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитгувчи, ўта билгувчи Зотдир.
آية رقم 7
У — осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Гар ишонгувчи бўлсангиз.
آية رقم 8
Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. У тирилтирур ва ўлдирур. У сизнинг Роббингиз ва ота-боболарингизнинг Роббидир.
آية رقم 9
ﮍﮎﮏﮐﮑ
ﮒ
Йўқ! Улар шак-шубҳада ўйнамоқдалар.
آية رقم 10
ﮓﮔﮕﮖﮗﮘ
ﮙ
Бас, осмон аниқ тутунни келтирадиган кунни кут.
آية رقم 11
ﮚﮛﮜﮝﮞﮟ
ﮠ
У, одамларни ўраб олур. Бу, аламли азобдир.
آية رقم 12
ﮡﮢﮣﮤﮥﮦ
ﮧ
Эй Роббимиз! Биздан азобни кушойиш қил! Албатта, биз иймон келтиргувчидирмиз.
آية رقم 13
Уларга қаёқдан ҳам эслатма бўлсин. Ҳолбуки, уларга очиқ-ойдин Пайғамбар келган эди.
آية رقم 14
ﮰﮱﯓﯔﯕﯖ
ﯗ
Сўнгра ундан юз ўгирдилар ва: «Бу — ўргатилган мажнун», дедилар.
آية رقم 15
Албатта, Биз азобни озгина кушойиш қилгувчимиз. Албатта, сизлар қайтгувчисизлар.
____________________
(Ушбу оятда зикр этилаётган, Қуръон нозил қилинган кеча муборак Рамазон ойининг кечаларидан бири бўлмиш «Лайлатул қадр»дир. Бу кеча, дунё тарихидаги энг муборак кечадир. Чунки, бу кечада Аллоҳ таолонинг охирги, баркамол ва бутун инсониятга қиёмат кунигача саодат йўлини кўрсатиб берувчи китоби туша бошлаган.)
____________________
(Ушбу оятда зикр этилаётган, Қуръон нозил қилинган кеча муборак Рамазон ойининг кечаларидан бири бўлмиш «Лайлатул қадр»дир. Бу кеча, дунё тарихидаги энг муборак кечадир. Чунки, бу кечада Аллоҳ таолонинг охирги, баркамол ва бутун инсониятга қиёмат кунигача саодат йўлини кўрсатиб берувчи китоби туша бошлаган.)
آية رقم 16
ﯠﯡﯢﯣﯤﯥ
ﯦ
Катта ушлаш ила ушлаганимиз куни, албатта, Биз интиқом олгувчимиз.
____________________
(Бу ушлаш ва интиқом олиш қиёмат кунидадир.)
____________________
(Бу ушлаш ва интиқом олиш қиёмат кунидадир.)
آية رقم 17
Батаҳқиқ, улардан олдин Фиръавн қавмини синадик. Уларга карамли Пайғамбар келди.
آية رقم 18
«Сизлар менга Аллоҳнинг бандаларини беринглар. Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.
آية رقم 19
Ва Аллоҳга мутакаббирлик қилманг. Албатта, мен сизга очиқ-ойдин ҳужжат келтирурман.
آية رقم 20
ﭜﭝﭞﭟﭠﭡ
ﭢ
Ва, албатта, мен ўзимнинг Роббим ва сизнинг Роббингиздан мени тошбўрон қилишингиздан паноҳ сўрадим.
آية رقم 21
ﭣﭤﭥﭦﭧ
ﭨ
Ва агар менга иймон келтирмасангиз, мендан четланинг».
آية رقم 22
ﭩﭪﭫﭬﭭﭮ
ﭯ
У Роббига: «Албатта, анавилар жиноятчи қавмдир», деб дуо қилди.
آية رقم 23
ﭰﭱﭲﭳﭴ
ﭵ
Бас, бандаларим ила кечаси юриб кет. Албатта, сиз изингиздан қувилурсиз.
____________________
(Бани Исроилни олиб, кечаси Мисрдан чиқиб кет. Душман, албатта, сизларнинг изингиздан тушади.)
____________________
(Бани Исроилни олиб, кечаси Мисрдан чиқиб кет. Душман, албатта, сизларнинг изингиздан тушади.)
آية رقم 24
Ва денгизни сокин ҳолида қўй, албатта, улар ғарқ қилинадиган қўшиндир.
____________________
(Дарҳақиқат, Фиръавн ва унинг аскарлари ҳам тўхтаб турган денгиз сари тушдилар. Ҳаммалари денгизда очилган йўлга тушиб бўлганларидан кейин шу дамгача иккига бўлиниб, сокин турган сув ҳаракатга келди ва уларни ғарқ қилди.)

آية رقم 25
ﭾﭿﮀﮁﮂ
ﮃ
Улар ортларидан қанчадан-қанча боғу роғларни ва булоқларни,
آية رقم 26
ﮄﮅﮆ
ﮇ
Экинзорларни ва яхши жойларни.
آية رقم 27
ﮈﮉﮊﮋ
ﮌ
Ва ўзлари ичида маза қилаётган нозу неъматларни қолдирдилар.
آية رقم 28
ﮍﮎﮏﮐﮑ
ﮒ
Мана шундай! Биз у(нарса)ларни бошқа қавмларга мерос қилиб бердик.
آية رقم 29
Бас, уларга осмон ҳам, ер ҳам йиғламади ва улар муҳлат берилганлардан ҳам бўлмадилар.
آية رقم 30
Батаҳқиқ, Бани Исроилга хорловчи азобдан...
آية رقم 31
Фиръавндан нажот бердик. Албатта, у мутакаббир ва ҳаддидан ошганлардан эди.
____________________
(Фиръавн ва қавмини ҳалок қилиш билан биз Бани Исроилни азобдан озод этдик. Улар унинг қавми қўл остида азоб чекар эдилар.)
____________________
(Фиръавн ва қавмини ҳалок қилиш билан биз Бани Исроилни азобдан озод этдик. Улар унинг қавми қўл остида азоб чекар эдилар.)
آية رقم 32
ﮭﮮﮯﮰﮱﯓ
ﯔ
Батаҳқиқ, Биз уларни билиб туриб, оламлар ичидан танлаб олдик.
آية رقم 33
Ва уларга оят(мўъжиза)лардан ичида очиқ-ойдин синов бор нарсаларни бердик.
____________________
(Аллоҳ таоло Бани Исроилга турли оят-мўъжизалар юборди. Уларда синов бор эди.)
____________________
(Аллоҳ таоло Бани Исроилга турли оят-мўъжизалар юборди. Уларда синов бор эди.)
آية رقم 34
ﯝﯞﯟ
ﯠ
Албатта, анавилар дерлар:
آية رقم 35
«Биринчи ўлимимиздан бошқа ҳеч қандай ўлим йўқ ва биз қайта тирилтирилувчи эмасмиз.
آية رقم 36
ﯪﯫﯬﯭﯮ
ﯯ
Агар ростгўй бўлсангиз, ота-боболаримизни келтиринглар».
آية رقم 37
Улар яхшироқми ёки Туббаъ қавмию улардан олдин ўтганларми?! Биз уларни ҳалок қилдик. Албатта, улар жиноятчи бўлган эдилар.
____________________
(«Туббаъ» Яман подшоҳларининг лақабидир. Араблар ичида уларнинг довруғи кенг тарқалган эди.)
____________________
(«Туббаъ» Яман подшоҳларининг лақабидир. Араблар ичида уларнинг довруғи кенг тарқалган эди.)
آية رقم 38
Осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни ўйнаб яратганимиз йўқ!
آية رقم 39
Биз уларни фақат ҳақ ила яратдик, лекин кўплари билмаслар.
آية رقم 40
ﭑﭒﭓﭔﭕ
ﭖ
Албатта, ажратиш куни барчалари учун белгиланган вақтдир.
____________________
(«Ажратиш куни» қиёматнинг номларидан бири. У кунда ҳақ ботилдан, мўмин кофирдан, яхши ёмондан ажратилади. Шунинг учун ҳам «ажратиш куни» деб номланган. Ана ўша кун ҳамманинг қайта тирилиши ва тўпланиши учун белгиланган вақтдир.)

آية رقم 41
У кунда дўст дўстга бирон нарсада асқотмас ва уларга ёрдам ҳам берилмас.
آية رقم 42
Магар, кимга Аллоҳ раҳим қилсагина (ёрдам берилур). Албатта, У азийз ва ўта раҳимли Зотдир.
____________________
(Азиз ва раҳимли сифати ила мўмин-мусулмон, тақводор бандаларига раҳм қилади, ёрдам беради.)
____________________
(Азиз ва раҳимли сифати ила мўмин-мусулмон, тақводор бандаларига раҳм қилади, ёрдам беради.)
آية رقم 43
ﭫﭬﭭ
ﭮ
Албатта, Заққум дарахти...
آية رقم 44
ﭯﭰ
ﭱ
Гуноҳкорнинг таомидир.
آية رقم 45
ﭲﭳﭴﭵ
ﭶ
У, худди эритилган маъдандек, қоринларда қайнар.
آية رقم 46
ﭷﭸ
ﭹ
Қайноқ сувнинг қайнаши каби.
____________________
(Дўзахилар қоринлари очса, нима ейишади? Уларга қоринлари очганида таом учун Заққум дарахтининг меваси берилади. Заққум аччиқлиги ва заҳарлилиги билан оғизларда зарбулмасал бўлиб кетган. Ана ўша заҳар гуноҳкорларга таом бўлади, қоринларида эритилган маъдан, темир ёки мисдек ёхуд доғ қилинаётган ёғдек қайнаб туради. У худди сувдек қайнайди.)

آية رقم 47
ﭺﭻﭼﭽﭾ
ﭿ
Уни тутиб, жаҳиймнинг ўртасига судраб олиб боринглар!
آية رقم 48
Сўнгра боши устидан қайноқ сув азобини қуйинглар!
آية رقم 49
ﮈﮉﮊﮋﮌ
ﮍ
«Тотиб кўр! Албатта, сен ўзинг «азизу мукаррамсан!»
آية رقم 50
ﮎﮏﮐﮑﮒﮓ
ﮔ
Албатта, бу сиз (бўлишида) шубҳа қилиб юрган нарсадир!»
آية رقم 51
ﮕﮖﮗﮘﮙ
ﮚ
Албатта, тақводорлар омонлик жойида...
آية رقم 52
ﮛﮜﮝ
ﮞ
Боғу роғлар ва булоқларда бўлурлар.
آية رقم 53
ﮟﮠﮡﮢﮣ
ﮤ
Улар шойи ипак киюрлар, бир-бирларига юзма-юз ҳолда (ўлтирурлар).
آية رقم 54
ﮥﮦﮧﮨ
ﮩ
Ана шундай! Ва Биз уларни ҳури ийнларга уйлантирдик.
آية رقم 55
ﮪﮫﮬﮭﮮ
ﮯ
Улар у ерда омонлик ҳолларида турли меваларни чақирурлар.
آية رقم 56
Улар у ерда биринчи ўлимдан бошқа ўлимни тотмаслар. У зот уларни жаҳийм азобидан сақлар.
____________________
(Яъни, тақводорлар бу дунёдан у дунёга ўтишда тотган ўлимдан бошқа ўлимни тотмайдилар, жаннатда абадий тирик қоладилар. Ҳамда Аллоҳ таоло уларни дўзах азобидан сақлайди.)
____________________
(Яъни, тақводорлар бу дунёдан у дунёга ўтишда тотган ўлимдан бошқа ўлимни тотмайдилар, жаннатда абадий тирик қоладилар. Ҳамда Аллоҳ таоло уларни дўзах азобидан сақлайди.)
آية رقم 57
Бу, Роббингдан бўлган фазлдир. Ана шу улкан ютуқдир.
آية رقم 58
ﯦﯧﯨﯩﯪ
ﯫ
Бас, албатта, Биз у(Қуръон)ни сенинг тилинг ила осонлаштирдик. Шоядки, эсласалар.
آية رقم 59
ﯬﯭﯮ
ﯯ
Бас, кутиб тур. Улар ҳам кутгувчидирлар.
تقدم القراءة