الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور dan الأوزبكية tilida الفرقان surasining tarjimasi
Verse 1
1. Барча оламларни (Охират азобидан) қўрқитгувчи бўлсин деб Ўз бандаси (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом)га Фурқон — Қуръон нозил қилган зот — Аллоҳ баракотли — Буюкдир.
Verse 2
2. У — осмонлар ва Ернинг подшоҳлиги Ўзиники бўлган, бола-чақа қилмаган, подшоҳликда бирон шериги бўлмаган ва барча нарсани яратиб (аниқ) ўлчов билан ўлчаб қўйган Зотдир.
Verse 3
3. (Мушриклар) эса У зотни қўйиб, бирон нарса ярата олмайдиган, (балки) ўзлари яралгувчи бўлган, (ўзгалар у ёқда турсин, ҳатто) ўзларига ҳам бирон зиён ё фойда беришга эга бўлмайдиган ва на (бировларга) ўлим беришга, на ҳаёт беришга ва на қайта тирилтиришга эга бўлмайдиган «худолар»ни ушладилар (яъни, ўшаларга сиғиндилар).
Verse 4
4. Кофир бўлган кимсалар: «Бу (Қуръон) фақат (Муҳаммад) ўзи тўқиб олган бир ёлғондир. Унга бу (ёлғонни тўқишда) бошқа бир қавм (аҳли китоблар) ёрдам қилган», деб куфр келтирдилар ва бўҳтон қилдилар.
Verse 5
5. Яна улар: «(Бу) аввалгилардан қолган афсоналардир (Муҳаммад) уларни кўчириб олган. Бас, (бу афсоналар бировлар томонидан) унга эрта-ю кеч ўқиб берилур», дедилар.
Verse 6
6. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, сиз уларга) айтинг: «Уни осмонлар ва Ердаги барча сир-асрорни биладиган Зот нозил қилгандир. Албатта У мағфиратли меҳрибон бўлган Зотдир».
Verse 7
7. Яна улар (масхара қилишиб): «Нега бу пайғамбар (оддий одамлардек) таом ер ва бозорларда юрар?! Унга (пайғамбарлигини тасдиқлайдиган) бирон фаришта туширилиб, у билан бирга қўрқитгувчи бўлса эди.
Verse 8
8. Ёки унга (осмондан) хазина ташланса (ва у бозорларда савдо-сотиқ билан тирикчилик ўтказмай, ўша хазинадан сарф қилиб юрса) эди, ёхуд унинг учун бир боғу-бўстон бўлиб, у (фақат ўша боғдан) еб-ичса эди», дедилар. Бу золим кимсалар (мўминларга): «Сизлар фақат бир сеҳрланган — ақлдан озган кишига эргашмоқдасиз», дедилар.
Verse 9
9. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), қаранг, улар сиз учун қандай мисоллар келтирдилар-а?! Бас, улар (ҳақ) йўлдан оздилар. Энди улар йўл топишга қодир эмаслар.
Verse 10
10. Агар хоҳласа, сиз учун (шу дунёдаёқ) ўшандан (яъни, улар айтган боғу-хазинадан) яхшироқ нарсани — остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларни қилиб бера оладиган ва сиз учун қаср-саройларни қилиб бера оладиган зот — Аллоҳ Баракотли — Буюкдир.
Verse 11
11. Йўқ, улар (Қуръон оятларига боқмайдилар, чунки улар Қиёмат) соатини ёлғон деганлар. Биз эса у соатни ёлғон деган кимсалар учун дўзах ўтини тайёрлаб қўйгандирмиз.
Verse 12
12. (Дўзах) уларни узоқ жойдан кўрган вақтидаёқ унинг хайқириқ ва бўкиригини эшитурлар.
Verse 13
13. Қачон улар кишанланган ҳолларида (дўзахдан) тор бир жойга ташланганларида ўша жойда (ўзларига) ўлим тилаб қолурлар.
Verse 14
14. (Шунда уларга): «Сизлар бугун бир ўлимни эмас, кўп ўлимларни тиланглар (чунки сизлар бутун умрларингизни куфру исёнда ўтказганларингиз учун кўпдан-кўп ўлим-ҳалокатларга дучор бўлурсиз», дейилур).
Verse 15
15. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, уларга) айтинг: «Шу (дўзах) яхшироқми ёки тақводор зотларга ваъда қилинган мангу жаннатми?!» У (яъни, жаннат тақводорлар) учун мукофот ва оқибат — борар жой бўлди.
Verse 16
16. Улар учун ўша жойда мангу қолгувчи бўлган ҳолларида барча хоҳлаган нарсалари муҳайё бўлур. Бу Парвардигорингиз зиммасидаги сўралгувчи ваъда бўлди.
Verse 17
17. (Аллоҳ) уларни (яъни, мушрикларни) ҳам, улар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларини ҳам тўплаб (у бутларга): «Менинг анави бандаларимни сизлар йўлдан оздирдингизларми ёки уларнинг ўзлари йўлдан оздиларми?», дейдиган Кунда;
Verse 18
18. Улар дерлар: «Эй пок Парвардигор, бизлар учун Сендан ўзга бирон дўст тутиш жоиз бўлган эмасдир (бас, қандай қилиб ўзгаларни бизга бандалик қилиб сиғинишга мажбурлаб йўлдан оздирайлик)?! Лекин Сен уларни ва ота-боболарини (узоқ умр ва мўл-кўл ризқу рўз билан шундай) фойдалантирдингки, ҳатто улар (Сенинг Ўзингни) эслашни ҳам унутдилар ва ҳалок бўлгувчи қавм бўлиб қолдилар».
Verse 19
19. (Эй мушриклар) мана, улар («худо»лар деб сиғинган бутлар) сизларни айтаётган сўзларингизда аниқ ёлғончи қилдилар. Энди (азобдан) қутулишга ҳам, (ўзларингга) бирон ёрдам қилишга ҳам қодир эмассизлар. Сизлардан ким золим — мушрик бўлса, Биз унга катта азобни тотдирурмиз.
Verse 20
20. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Биз сиздан илгари юборган барча пайғамбарлар ҳам, шак-шубҳасиз, таом ер ва бозорларда юрар эдилар. Биз сизларнинг баъзиларингизни баъзиларингиз учун фитна-синов қилиб қўйдик (яъни, сизнинг оддий одамлар каби фақирона кун кечиришингиз бошқалар учун бир синовдир. Чунки агар Биз сизни бой-бадавлат қилиб қўйганимизда, улар сизга мол-дунёнгиз учун итоат қилган бўлур эдилар). Сизлар (Бизнинг бу синовимизга) сабр қила олурмисизлар? Парвардигорингиз кўриб тургувчи бўлган Зотдир.
Verse 21
21. Бизга рўбарў бўлишни умид қилмайдиган кимсалар: «Бизларга (пайғамбарлик учун одам эмас, балки) фаришталар туширилса эди ёки бизлар Парвардигоримизни (ўз кўзимиз билан) кўрсак (ва У бизларга Муҳаммаднинг ҳақиқий пайғамбар эканлигини билдирса) эди», дедилар. Дарҳақиқат, улар ўзларига бино қўйдилар ва жуда катта кетдилар.
Verse 22
22. Улар фаришталарни кўрадиган кунни (яъни, Қиёмат Кунини эсланг). У кунда жиноятчи кимсалар учун бирон хушхабар бўлмас. Ва (фаришталар уларга) дерлар: «(Ҳар қандай хушхабар сизлар учун) бутунлай ҳаромдир».
Verse 23
23. (Зотан) Биз улар қилган ҳар бир (яхши) амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби) қилиб қўйгандирмиз.
____________________
И з о ҳ. Исломий ақидага кўра, ёлғиз Аллоҳга иймон келтирмасдан туриб қилинган ёки ягона Аллоҳни кўзламасдан хужакўрсинга қилинган ҳар қандай яхши амал ҳам худди ҳавода учиб юрган чанг-тўзон каби фойдасиздир. Шу боисдан бут-санамлар йўлида қилинган ёки яхши ном чиқариш учун риёкорлик билан қилинган «савоб иш»ларнинг эгалари учун Қиёмат Кунида бирон ажру-мукофот бўлмас.
____________________
И з о ҳ. Исломий ақидага кўра, ёлғиз Аллоҳга иймон келтирмасдан туриб қилинган ёки ягона Аллоҳни кўзламасдан хужакўрсинга қилинган ҳар қандай яхши амал ҳам худди ҳавода учиб юрган чанг-тўзон каби фойдасиздир. Шу боисдан бут-санамлар йўлида қилинган ёки яхши ном чиқариш учун риёкорлик билан қилинган «савоб иш»ларнинг эгалари учун Қиёмат Кунида бирон ажру-мукофот бўлмас.
Verse 24
24. Жаннат эгалари эса у кунда энг яхши маскан ва энг гўзал зироҳатгоҳларда бўлурлар.
Verse 25
25. Булутли осмон ёрилиб, (барча) фаришталар (ер юзига) туширилган (Қиёмат) кунини (эсланг)!
Verse 26
26. Ўша кунда ҳақ-собит подшоҳлик (ёлғиз) Раҳмон учун бўлур. (Чунки бошқа барча муваққат подшоҳликлар йўқ бўлиб битур! У (кун) кофирларга кўп қийин кун бўлур.
Verse 27
27. У кунда бу золим қўлларини (бармоқларини тишлаб надоматлар қилиб) дер: «Э, қанийди мен ҳам пайғамбар билан бир йўлни тутганимда эди,
Verse 28
ﮣﮤﮥﮦﮧﮨ
ﮩ
28. Ўлим бўлсин менга, қанийди мен фалончини дўст тутмаганимда эди,
Verse 29
29. Аниқки, менга эслатма — Қуръон келганидан сўнг, ўша (фалончи) мени йўлдан оздирди». (У кунда) шайтон (ҳаёти дунёда ўзига эргашган барча) инсонни ёрдамсиз қўйгувчидир.
____________________
И з о ҳ. Бу оятлардаги «золим» Ақаба ибн Абу Муъайт, фалончи эса Убай ибн Халафдир. Ақаба Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг даъватларини қабул қилиб, Исломга кирганидан сўнг ўша дўсти Убай уни йўлдан оздириб, васвасага солиши оқибатида муртад бўлиб, диндан чиқади. Мазкур оятларда Аллоҳ таоло ана шундай шайтонларнинг васвасаларига учиб, ўз динларидан воз кечадиган золимларнинг Қиёмат Кунидаги аҳволини тасвирлайди ва шайтонлар унга Охиратда бирон ёрдам бермаслигини таъкидлайди.
____________________
И з о ҳ. Бу оятлардаги «золим» Ақаба ибн Абу Муъайт, фалончи эса Убай ибн Халафдир. Ақаба Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг даъватларини қабул қилиб, Исломга кирганидан сўнг ўша дўсти Убай уни йўлдан оздириб, васвасага солиши оқибатида муртад бўлиб, диндан чиқади. Мазкур оятларда Аллоҳ таоло ана шундай шайтонларнинг васвасаларига учиб, ўз динларидан воз кечадиган золимларнинг Қиёмат Кунидаги аҳволини тасвирлайди ва шайтонлар унга Охиратда бирон ёрдам бермаслигини таъкидлайди.
Verse 30
30. Пайғамбар айтди: «Эй Парвардигорим, дарҳақиқат, менинг қавмим (Қурайш қабиласи) ушбу Қуръонни тарк қилиб (ундан юз ўгирдилар)»
Verse 31
31. Биз (сиздан илгари ўтган) ҳар бир пайғамбар учун (ҳам) жиноятчи кимсалардан мана шундай душман(лар) қилганмиз. Парвардигорингизнинг Ўзи етарли етакчи ва ёрдамчидир.
Verse 32
32. Кофир бўлган кимсалар: «(Нега) бу Қуръон унга (Муҳаммадга) битта тўплам бўлган ҳолида нозил қилинмади?», дедилар. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Биз у — Қуръон билан сизнинг дилингизни устивор қилиш учун мана шундай (парча-парча ҳолда нозил қилдик) ва уни бўлиб-бўлиб баён қилдик.
Verse 33
33. Улар сизга (Қуръонни айблаш учун юқоридаги каби) бирон мисол-савол келтирсалар, албатта Биз сизга ҳақ (жавобни) ва энг гўзал шарҳни келтириб қўйдик.
Verse 34
34. Юзтубан ҳолларида жаҳаннам томонга судраладиган кимсалар — ана ўшалар энг аҳволи ёмон ва бутунлай йўлдан озган кимсалардир.
Verse 35
35. Қасамки, Биз Мусога Китоб — Таврот ато этдик ва биродари Ҳорунни у билан бирга бўлгувчи вазири қилдик.
Verse 36
36. Ва (у иккисига) дедик: «Бизнинг оятларимизни ёлғон деган қавм (Фиръавн ва унинг қавми) олдига боринглар!» Бас, (икковлари бориб, Аллоҳнинг динига даъват қилган вақтларида, улар ўз куфрларидан қайтишмагач), Биз уларни (денгизга ғарқ қилиш билан) қириб ташладик.
Verse 37
37. Нуҳ қавмини (эсланг)! Қачонки, улар пайғамбарларини ёлғончи қилишгач, Биз уларни ғарқ қилдик ва уларни одамлар учун оят-ибрат қилиб қўйдик. Яна Биз золим-кофир кимсалар учун (Охиратда ҳам) аламли азоб тайёрлаб қўйгандирмиз.
Verse 38
38. Од, Самуд (қабилаларини) ва қудуқ эгаларини (яъни, Шуайб пайғамбарни ёлғончи қилганлари сабабли қудуққа қулаб ҳалок бўлган кимсаларни) ҳамда шу орадаги кўпдан-кўп асрларни (эсланг)!
Verse 39
39. Барчаларига мисоллар — далиллар келтирдик ва (Бизнинг панд-насиҳатларимиз кор қилмагач), барчаларини бутунлай йўқ қилиб юбордик.
Verse 40
40. Аниқки, улар (яъни, Макка мушриклари ўзларининг сафар-саёҳатларида) энг ёмон ёмғир (яъни, тош) ёғдирилган шаҳардан ўтгандирлар. (Ахир улар уни кўриб ибрат олмадиларми)?! Йўқ, улар қайта тирилишдан умидсиз бўлган кимсалардир.
Verse 41
41. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) қачон улар сизни кўрсалар, фақат: «Аллоҳ мана шуни пайғамбар қилиб юбордими?!, деб сизни масхара қилурлар.
Verse 42
42. Агар сабр қилиб (маҳкам турмаганимизда) ҳақиқатан у бизларни худоларимиздан оздираёзди-я», (деб сизни масхара қилурлар). Яқинда — азобни кўрган вақтларида ким йўлдан озганроқ эканини билиб олурлар.
Verse 43
43. Хабар беринг-чи, ким ҳавои нафсларини илоҳ килиб олган бўлса, сиз унинг устида вакил-қўриқчи бўлурмисиз?! (Йўқ, сизнинг вазифангиз ҳавои нафсига қуллик қиладиган кимсаларни бу қилмишларидан сақлаш — қўриқлаш эмас, балки фақат Биз сизга юборган ваҳийни бандаларимизга етказмоқдир).
Verse 44
44. Ёки сиз уларнинг кўпларига (ҳақ сўзни) тинглай оладилар ё англай оладилар, деб ўйлайсизми?! (Ундоқ эмас, зеро) улар ҳеч нарса эмаслар, магар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Йўқ, улар янада йўлдан озганроқ кимсалардир!
Verse 45
45. Парвардигорингизнинг (қудратини) — сояни қандай ёйиб қўйганини кўрмадингизми?! Агар хоҳласа уни сокин — жилмас қилиб қўйган бўлур эди. Сўнгра қуёшни унга (яъни, соянинг борлигига) далил қилдик.
Verse 46
ﭳﭴﭵﭶﭷ
ﭸ
46. Сўнгра уни аста-секин Ўзимизга тортиб олдик.
____________________
И з о ҳ. Юқоридаги икки оятни муфассирлар қуйидагича тафсир қиладилар. Субҳи содиқдан то қуёш чиққунича уфқда ёйилган қоронғулик билан ёруғлик ўртасидаги ҳолат — Аллоҳ Ер юзи узра ейиб қўйган бир соядир. У зот агар хоҳласа уни кетмайдиган қилиб қўяр эди, лекин Аллоҳ таоло чиқаётган қуёшни соя борлигига далил қилди — зеро нур бўлмаса соянинг борлиги билинмас — ва у соя — пардани Ер юзидан аста тортиб олди.
____________________
И з о ҳ. Юқоридаги икки оятни муфассирлар қуйидагича тафсир қиладилар. Субҳи содиқдан то қуёш чиққунича уфқда ёйилган қоронғулик билан ёруғлик ўртасидаги ҳолат — Аллоҳ Ер юзи узра ейиб қўйган бир соядир. У зот агар хоҳласа уни кетмайдиган қилиб қўяр эди, лекин Аллоҳ таоло чиқаётган қуёшни соя борлигига далил қилди — зеро нур бўлмаса соянинг борлиги билинмас — ва у соя — пардани Ер юзидан аста тортиб олди.
Verse 47
47. (Аллоҳ) сизлар учун кечани либос, уйқуни ором қилиб қўйган, кундузни эса (сизлар учун) қайта тирилиш қилган Зотдир.
Verse 48
48. У Ўз раҳматининг (яъни, ёмғирнинг) олдидан хушхабар қилиб шамолларни юборган Зотдир. Ва осмондан пок сув ёғдирдик.
Verse 49
49. Биз ўлик шаҳар-масканларни тирилтириш ва Ўзимиз яратган кўплаб чорва ҳайвонлари ҳамда инсонларни суғориш учун (осмондан пок сув ёғдирдик).
Verse 50
50. Ва у (сувни) эслатма олишлари учун (одамлар) орасида тақсимлаб қўйдик, (аммо) одамларнинг кўплари фақат куфрони неъмат қилишнигина истадилар.
Verse 51
51. Агар Биз хоҳласак, ҳар қишлоқ-шаҳарга бир (Охират азобидан) қўрқитгувчи — пайғамбар юборган бўлур эдик. (Лекин Биз барча қишлоқ-шаҳардан Охират азобидан огоҳ қилиш бурчини сизнинг зиммангизга юкладик).
Verse 52
52. Бас, сиз кофир кимсаларга бўйинсунманг ва (Қуръон) ёрдамида уларга қарши қаттиқ курашинг!
Verse 53
53. (Аллоҳ) икки денгиз — дарёни буниси чучук — ширин, униси шўр — аччиқ қилиб оқизиб қўйган ва уларнинг ўртасида тўсиқ-тўғон ва кўринмас парда қилиб қўйган Зотдир.
Verse 54
54. У сувдан — нутфадан инсонни яратиб, сўнг уни насл-насаб (эгаси) ва қуда-анда қилиб қўйган Зотдир. Дарҳақиқат, Парвардигорингиз (ҳар ишга) қодирдир.
Verse 55
55. (Кофирлар) Аллоҳни қўйиб, ўзларига фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар. Кофир ўз Парвардигорига қарши (шайтонга) ёрдамчи бўлган кимсадир.
Verse 56
ﭑﭒﭓﭔﭕ
ﭖ
56. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Биз сизни фақат (мўминларга жаннат) хушхабарини етказгувчи, (кофирларни эса Охират азобидан) қўрқитгувчи қилиб юбордик.
Verse 57
57. Айтинг: «Мен сизлардан бунинг учун ҳеч қандай ҳақ сўрамайман, фақат Парвардигор томонга йўл тутишни хоҳлаган кишилар (ўша йўлни тутишларини сўрайман»).
Verse 58
58. Ва ўлмайдиган тирик Зотга таваккул қилинг, ҳамда У зотга ҳамду сано айтиш билан покланг! У Ўз бандаларининг гуноҳларидан етарли огоҳдир.
Verse 59
59. У осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг орасидаги барча нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра (Зоти ва Улуғлигига лойиқ суратда) Аршга юксалган Зотдир. У Раҳмондир. Бас, У зот ҳақида огоҳ — билимдон (Зот — Аллоҳ ва Расули)дан сўранг!
Verse 60
60. Қачон (мушрикларга): «Раҳмонга сажда қилинглар», дейилса, улар: «Нима у Раҳмон? Сен буюрган нарсага сажда қилаверамизми?», дейишар ва (бу сўз) уларни янада йироқлаштирар.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оят навбатдаги сажда оятидир.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оят навбатдаги сажда оятидир.
Verse 61
61. Осмонда буржларни барпо қилган ва унда чироқ — қуёш ва ойни пайдо қилган Зот Баракотли — Буюкдир.
Verse 62
62. У эслатма-ибрат олмоқчи бўлган, ёки шукр қилмоқчи бўлган кишилар учун кеча ва кундузни (бир-бирининг) ўрнини босувчи қилиб қўйган Зотдир.
Verse 63
63. Раҳмоннинг (суюкли) бандалари Ерда тавозуъ билан юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) хитоблар қилган вақтида ҳам «Омон бўлинглар», деб жавоб қиладиган кишилардир.
Verse 64
ﯟﯠﯡﯢﯣ
ﯤ
64. Улар кечаларни Парвардигорга сажда қилиб ва (жойнамоз устида) тик туриб — бедор ўтказадиган кишилардир.
Verse 65
65. Улар: «Парвардигоро, Ўзинг бизлардан жаҳаннам азобини дафъ қилгин. Дарҳақиқат, унинг азоби кетмас — мангу (азобдир).
Verse 66
ﯲﯳﯴﯵ
ﯶ
66. Дарҳақиқат, у энг ёмон қароргоҳ ва энг ёмон жойдир», дейдиган кишилардир.
Verse 67
67. Улар инфоқ-эҳсон қилган вақтларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар (балки эҳсонлари) ана ўша (хасислик билан исрофнинг) ўртасида — мўътадил бўлур.
Verse 68
68. Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилмаслар ва Аллоҳ (ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлардан биронтасини) қилса уқубатга дучор бўлур.
Verse 69
69. Қиёмат Кунида унинг учун азоб бир неча баробар қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу қолур.
Verse 70
70. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб яхши амаллар қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик-гуноҳларини яхшилик-савобларга айлантириб қўюр. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган Зотдир.
Verse 71
71. Ким тавба қилиб, яхши (амаллар) қилса, бас, албатта у Аллоҳнинг (ризо-мағфиратига) қайтган бўлур.
Verse 72
72. Улар (яъни, Раҳмоннинг суюкли бандалари) ёлғон гувоҳлик бермаслар ва лағв (беҳуда сўз ё амал) олдидан ўтган вақтларида, олижаноблик билан (яъни, ундан юз ўгирган ҳолларида) ўтурлар.
Verse 73
73. Уларга Парвардигорларининг оятлари эслатилган вақтида у (оятларга) гунг ва кўр ҳолларида ташланмайдилар, (балки уларни англаб-билиб амал қилурлар).
Verse 74
74. Улар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан шод-хуррамлик ҳадя этгин ва бизларни тақводорларга пешво қилгин», дейдиган кишилардир.
Verse 75
75. Ана ўшалар сабр-қаноат қилганлари сабабли (жаннатдаги) юксак даражалар билан мукофотланурлар ва у жойда (фаришталар томонидан) салом ва омонлик билан қарши олинурлар.
Verse 76
ﯜﯝﯞﯟﯠﯡ
ﯢ
76. Улар ўша жойда мангу қолурлар. У энг гўзал қароргоҳ, энг гўзал манзилдир.
Verse 77
77. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, мушрикларга) айтинг: «Агар дуо-илтижо қилмас экансизлар, Парвардигорим сизларга парво қилмас. Бас, сизлар (У зот юборган пайғамбарни) ёлғончи қилдингиз. Энди албатта (азоб-уқубат) сизларга лозим бўлур».
تقدم القراءة