الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور dan الأوزبكية tilida فصّلت surasining tarjimasi
Verse 1
ﭑ
ﭒ
1. Ҳо, Мим.
Verse 2
ﭓﭔﭕﭖ
ﭗ
2. (Ушбу Қуръон) меҳрибон ва раҳмли (Аллоҳ) томонидан нозил қилингандир.
Verse 3
3. У биладиган қавм учун арабий Қуръон ҳолида (нозил қилиниб), оятлари муфассал баён қилинган Китобдир.
Verse 4
4. (Мўминларга) хушхабар бергувчи ва (кофирларни азобдан) огоҳлантиргувчи (Китобдир). Бас, (кофирларнинг) кўплари (унинг оятлари ҳақида тафаккур қилишдан) юз ўгирдилар, демак, улар «эшитмаслар»,
Verse 5
5. Улар дедилар: «Дилларимиз сен бизларни даъват қилаётган нарсадан пардаланган, қулоқларимизда эса оғирлик-карлик бордир ва сен билан бизларнинг ўртамизда бир тўсиқ бордир. Бас, сен ҳам ўз амалингни қилавер, бизлар ҳам албатта ўз амалларимизни қилгувчидирмиз».
Verse 6
6. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, уларга) айтинг: «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, мен ҳам худди сизлар каби бир одамдирман. Менга илоҳингиз ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи экани ваҳий қилинмоқда. Бас, сизлар Унинг Ўзига тўғри (тоат-ибодатда) бўлингиз ва Ундан мағфират сўрангиз! Мушрикларга эса ҳалокат бўлгай!
Verse 7
7. Улар закотни (ҳақдорларга) ато этмайдиган, ўзлари Охиратга кофир бўлган кимсалардир».
Verse 8
8. Албатта иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун битмас-туганмас ажр-мукофот бордир.
Verse 9
9. Айтинг: «Ҳақиқатан ҳам сизлар Ерни икки кунда яратган Зотга кофир бўлурмисизлар ва ўзгаларни Унга тенглаштирурмисизлар?! Бу (Аллоҳ) барча оламларнинг Парвардигори-ку?!
Verse 10
10. У зот (Ернинг) устида тоғларни (пайдо) қилди ва уни баракотли қилди ҳамда ўша (ер)да унинг емишларини (яъни, Ер аҳлининг ризқу рўзларини) тўла тўрт кунда белгилаб — тақсимлади. (Бу тафсилот) сўрагувчилар учундир.
Verse 11
11. Сўнгра тутун ҳолидаги осмонга юзланиб, унга ва Ерга: «(Менинг амри-фармонимга) ихтиёран ёки мажбуран келинглар!», деган эди, улар: «Ўз ихтиёримиз билан келдик, (амрингга бўйинсундир)», дедилар.
Verse 12
12. Бас, икки кунда етти осмонни барпо қилди ва ҳар бир осмонга (унга буюрилган) иши-вазифасини ваҳий қилди (билдирди). Биз қуйи осмонни чироқлар-юлдузлар билан безадик ва (уни офат-балолардан) сақладик. Бу қудратли ва билгувчи Зотнинг тақдири — ўлчовидир.
____________________
И з о ҳ. Мазкур оятлар Қуръонда бир неча ўринларда келган Аллоҳ таоло осмонлар ва Ерни олти кунда яратгани ҳақидаги оятларнинг тафсилотидир. Яъни Аллоҳ таоло Ерни икки кунда яратиб, тўрт кун деганда унинг ризқу рўзини ҳам тақсимлаб-бўлиб бергани ва олти кун деганда эса етти осмонни ҳам яратиб бўлгани баён қилиб берилди.
____________________
И з о ҳ. Мазкур оятлар Қуръонда бир неча ўринларда келган Аллоҳ таоло осмонлар ва Ерни олти кунда яратгани ҳақидаги оятларнинг тафсилотидир. Яъни Аллоҳ таоло Ерни икки кунда яратиб, тўрт кун деганда унинг ризқу рўзини ҳам тақсимлаб-бўлиб бергани ва олти кун деганда эса етти осмонни ҳам яратиб бўлгани баён қилиб берилди.
Verse 13
13. Бас, агар улар (яъни, Макка мушриклари мана шу тафсилотдан кейин ҳам ёлғиз Аллоҳга иймон келтиришдан) юз ўгирсалар, у ҳолда айтинг: «Мен сизларни худди Од ва Самуд (қабилаларини урган) чақмоққа ўхшаган бир чақмоқ-ҳалокатдан огоҳлантирдим.
Verse 14
14. Ўшанда пайғамбарлари уларнинг олдиларидан ҳам, орқаларидан ҳам келишиб: «Ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилинглар», (деганларида), улар: «Агар Парвардигоримиз (пайғамбар юборишни) хоҳлаганида, албатта фаришталарни нозил қилган бўлур эди. Бас, (модомики сизлар фаришта эмас, балки одамзот экансизлар) бизлар сизлар элчи қилиб юборилган динга кофирдирмиз», дедилар.
Verse 15
15. Энди Од (қабиласига)га келсак, улар Ер юзида ноҳақ кибр-ҳаво қилдилар ва «Куч-қувватда бизлардан зўрроқ ким бор?», дедилар. Ахир улар ўзларини яратган зот — Аллоҳ куч-қувватда улардан зўрроқ эканини билмадиларми?! — Ва улар Бизнинг оятларимизни инкор қилгувчи бўлдилар.
Verse 16
16. Бас, уларга мана шу ҳаёти дунёда расво — хор қилгувчи азобни тотдириб қўйиш учун нахсли-шум кунларда устиларига бир даҳшатли бўрон юбордик. Охират азоби эса шак-шубҳасиз, янада хор қилгувчироқдир ва уларга (ўзлари сиғиниб ўтган бутлари томонидан ҳеч қандай) ёрдам берилмас.
Verse 17
17. Энди Самуд (қабиласи)га келсак, бас, Биз уларни (Тўғри Йўлга) ҳидоят қилган эдик, улар ҳидоятни қўйиб, кўрликни, залолатни ихтиёр қилдилар. Бас, ўзлари қилгувчи бўлган нарсалари (яъни, куфрни ихтиёр этганлари) сабабли уларни хор қилгувчи азоб чақмоғи урди.
Verse 18
ﯬﯭﯮﯯﯰ
ﯱ
18. Ва Биз иймон келтирган ва тақводор бўлган зотларга (яъни, Самуд қабиласини ҳидоят йўлига даъват қилган Солиҳ пайғамбар ва у кишига иймон келтирган зотларга чақмоқ балосидан) нажот бердик.
Verse 19
19. Аллоҳнинг душманлари дўзахга (ҳайдалиш учун) тўпланиб, тизилиб турадиган Кунни (эсланг).
Verse 20
20. Энди қачонки улар (дўзахга) келишгач, (ҳаёти дунёда қилиб ўтган куфру исёнлари ҳақида сўралади, лекин улар ўз қилмишларидан тонишга уринадилар. Шунда) уларнинг қулоқлари, кўзлари ва терилари улар қилиб ўтган нарсалари ҳақида ўзларига қарши гувоҳлик беради.
Verse 21
21. Улар териларига: «Нима учун бизга қарши гувоҳлик бердинглар?», дейишганида, (терилари): «Бизларни барча нарсани сўзлатган Зот — Аллоҳ сўзлатди. Сизларни дастлаб У яратган ва сизлар яна Унинг Ўзигагина қайтарилурсизлар», дедилар.
Verse 22
22. Сизлар (ҳаёти дунёда гуноҳ ишларни қилганларингда шарманда бўлишдан қўрқиб, одамлардан яширинар эдинглар-у, аммо) қулоқларингиз, кўзларингиз ва териларингиз ўзларингизга қарши гувоҳлик беришидан (сақланиш учун улардан) яширингувчи эмас эдинглар, (чунки сизлар Қиёмат Кунида аъзойи баданларингизга ҳам забон берилишини билмасдинглар). Лекин сизлар Аллоҳ қилаётган амалларингиздан кўпини (яъни, одамлардан яширинча қилган гуноҳларингизни) билмайди, деб ўйладинглар.
Verse 23
23. Ва Парвардигорларингиз ҳақида ўйлаган мана шу гумонларингиз сизларни ҳалок қилди (яъни, дўзахга тушишларингизга сабаб бўлди). Бас, сизлар зиёнкор кимсаларга айланиб қолдинглар.
Verse 24
24. Энди агар улар (азобга) чидасалар, ана ўша дўзах жойларидир (яъни, азоб уқубатни тортаверадилар), агар ортга қайтишни талаб қилсалар, энди улар қайтарилгувчи эмаслар.
Verse 25
25. Биз улар учун (уларни Тўғри Йўлдан оздирадиган) «дўстлар» тайёрлаб қўйдик, бас, ўша («дўстлар») уларга олдиларидаги (гуноҳларини) ҳам, орқаларидаги (гуноҳларини) ҳам чиройли кўрсатдилар ва уларга ҳам ўзларидан аввал ўтган — ҳалок бўлган инсу жиндан иборат умматлар қаторида Сўз — азоб ҳақ бўлди. Дарҳақиқат, улар зиёнкор бўлдилар.
Verse 26
26. Кофир бўлган кимсалар (бир-бирларига «Муҳаммад тиловат қилаётган вақтда) сизлар бу Қуръонга қулоқ солманглар ва (уни ўзгаларга ҳам эшиттирмаслик учун оғизларингизга келган гапни) жаврайверинглар, (шунда) шояд ғолиб бўлсангизлар», дедилар.
Verse 27
27. Бас, албатта Биз ана ўша кофир бўлган кимсаларга қаттиқ азобни тотдирурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган куфру исёнлари (сабабли) энг ёмон жазо билан жазолармиз.
Verse 28
28. Бу (қаттиқ азоб) Аллоҳ душманларининг жазоси бўлган дўзахдир. Улар учун Бизнинг оятларимизни инкор қилувчи бўлганлари сабабли ўша жойда мангу қолиш (азобланиш) бордир.
Verse 29
29. Кофир бўлган кимсалар (дўзах ўтида азобланар эканлар), дедилар: «Парвардигоро, бизларни (сенинг Тўғри Йўлингдан) оздирган инсу жиндан бўлган кимсаларни бизларга кўрсатгин, уларни оёқларимиз остига олиб (эзайлик), токи улар (дўзахнинг қаъридаги) энг тубан — хор кимсалардан бўлсинлар».
Verse 30
30. Албатта: «Парвардигоримиз Аллоҳдир», деб, сўнгра (ёлғиз Аллоҳга тоат-ибодат қилишда) тўғри — устивор бўлган зотларнинг олдиларига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб, (дерлар): «Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар!
Verse 31
31. Бизлар ҳаёти дунёда ҳам, Охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз. Сизлар учун (жаннатда) кўнгилларингиз тилаган нарсаларингиз бордир ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз бордир.
Verse 32
ﭷﭸﭹﭺ
ﭻ
32. (Бу) мағфиратли ва меҳрибон Зот томонидан бўлган зиёфатдир».
Verse 33
33. (Одамларни) Аллоҳ(нинг дини)га даъват қилган ва ўзи ҳам яхши амал қилиб, «шак-шубҳасиз, мен мусулмонлардандирман», деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзлагувчи ким бор?
Verse 34
34. Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз (ҳар қандай ёмонликни) энг гўзал сўзлар билан дафъ қилинг! (Шунда) баногоҳ сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ-содиқ дўст каби бўлиб қолур.
Verse 35
35. Унга (ёмонликни яхшилик билан дафъ қилиш хислатига) фақат сабр-тоқатли зотларгина эришурлар, унга фақат улуғ насиба эгасигина эришур.
Verse 36
36. Агар сизни шайтон томонидан бирон васваса йўлдан оздириб (мазкур хислат эгаси бўлишдан қайтармоқчи бўлса), у ҳолда Аллоҳдан паноҳ сўранг. Зеро, У эшитгувчи, билгувчи Зотдир.
____________________
И з о ҳ. Мазкур оятларда Аллоҳ таоло ҳар бир мўмин мусулмон учун зарур бўлган гўзал фазилатларни баён қилди. Қуйидаги оятларда энди Ўзининг қудрат ва етук ҳикматига далолат қиладиган оят-аломатларни келтириб, ёлғиз Ўзигина маъбудликка лойиқ Зот эканлигини уқтиради.
____________________
И з о ҳ. Мазкур оятларда Аллоҳ таоло ҳар бир мўмин мусулмон учун зарур бўлган гўзал фазилатларни баён қилди. Қуйидаги оятларда энди Ўзининг қудрат ва етук ҳикматига далолат қиладиган оят-аломатларни келтириб, ёлғиз Ўзигина маъбудликка лойиқ Зот эканлигини уқтиради.
Verse 37
37. Кеча ва кундуз, қуёш ва ой Унинг (танҳолиги ва қудратига далолат қиладиган) оят-аломатларидандир. Агар сизлар (Аллоҳга) ибодат қилгувчи бўлсанглар, қуёшга ҳам, ойга ҳам сажда қилманглар, (балки) уларни(нг барчасини) яратган Зотга — Аллоҳга сажда қилинглар!
____________________
И з о ҳ. Ушбу оят навбатдаги сажда оятидир. Бундай оят ўқилганда, ўкувчига ҳам, тингловчига ҳам бир марта Аллоҳга сажда қилиш вожиб бўлади.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оят навбатдаги сажда оятидир. Бундай оят ўқилганда, ўкувчига ҳам, тингловчига ҳам бир марта Аллоҳга сажда қилиш вожиб бўлади.
Verse 38
38. Энди агар (кофирлар Аллоҳга сажда қилишдан) кибр-ҳаво қилсалар, бас, (билингки), Парвардигорингизнинг ҳузуридаги зотлар (фаришталар) кеча-ю кундузи ҳеч зерикмасдан-малолланмасдан У зотга тасбеҳ айтурлар — сажда қилурлар.
Verse 39
39. Унинг (танҳолиги ва қудратига далолат қиладиган) оят-аломатларидан (бири) сиз ерни қуп-қуруқ ҳолда кўришингиздир. Бас, қачон Биз унинг устига сув-ёмғир ёғдирсак, у ҳаракатга келар ва униб-ўсар. Албатта ўша ерни тирилтирган Зот ўликларни ҳам тирилтира олгувчидир. Зеро, У барча ишга қодирдир.
Verse 40
40. Албатта Бизнинг оятларимизга эгрилик қиладиган (яъни, уларни бузмоқчи бўлган) кимсалар Бизга махфий-номаълум бўлиб қолмаслар. Ахир дўзахга ташланадиган кимса яхшироқми, ёки Қиёмат Кунига (Аллоҳнинг азобидан) хотиржам ҳолда келадиган кишими?! Ўзларингиз хоҳлаган амални қилаверинглар! Албатта У қилаётган амалларингизни кўриб тургувчидир.
Verse 41
41. Албатта ўзларига Эслатма — Қуръон келган вақтда унга кофир бўлган кимсалар (қаттиқ азобга йўлиқурлар). Шак-шубҳасиз, у азиз — қудратли Китобдир.
Verse 42
42. Унга олдидан ҳам, ортидан ҳам (ҳеч қандай) ботил-ноҳақлик келмас (яъни, Қуръони Каримнинг ҳеч қайси томонидан бирон китоб ё ҳужжат келиб, уни ботил қила олмас, чунки у) ҳикмат ва ҳамду-сано эгаси томонидан нозил қилингандир.
Verse 43
43. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сизга ҳам (кофирлар томонидан) фақат сиздан аввалги пайғамбарларга (кофирлар томонидан) айтилган сўзларгина айтилур (яъни, агар мушриклар сизга озор-азиятлар етказаётган бўлсалар, сиз бунга сабр қилинг, чунки аввалги пайғамбарларга ҳам кофирлар томонидан худди шунга ўхшаган озор-азиятлар етгандир). Шак-шубҳасиз, Парвардигорингиз ҳам мағфират Соҳибидир, ҳам аламли азоб Соҳибидир.
Verse 44
44. Агар Биз (Қуръонни) ажамий (яъни, араб тилида бўлмаган) Қуръон қилганимизда, албатта улар: «Унинг оятлари (бизларнинг тилимизда) баён қилинмабди-да. (Муҳаммаднинг ўзи) араб-ку, (нега унга) ажамий (Қуръон тушибди?)», деган бўлур эдилар. Айтинг: «(Ушбу Қуръон) иймон келтирган зотлар учун ҳидоят ва (дилларидаги шак-шубҳани кетказувчи) шифодир. Иймон келтирмайдиган кимсаларни эса қулоқларида оғирлик-карлик бордир ва (Қуръон) уларга кўрлик (яъни, қоп-қоронғи зулмат) бўлур. Улар (гўё) узоқ бир жойдан чақирилаётган кишилар кабидирлар, яъни гарчи Қуръон оятларини эшитсалар-да, унинг маъно-ҳикматларини англай олмаслар).
____________________
И з о ҳ. Ушбу ояти карима «Қуръон агар ажамларнинг тилида бўлганида, бизлар ҳам унга иймон келтирган бўлардик», деб баҳона қилган айрим мушрикларга жавобан нозил бўлгандир.
____________________
И з о ҳ. Ушбу ояти карима «Қуръон агар ажамларнинг тилида бўлганида, бизлар ҳам унга иймон келтирган бўлардик», деб баҳона қилган айрим мушрикларга жавобан нозил бўлгандир.
Verse 45
45. Дарҳақиқат, Биз Мусога Китоб — Таврот ато этганимизда, у (Таврот) ҳақида ҳам (худди Қуръон ҳақида ихтилоф қилинганидек) ихтилоф қилингандир. Агар Парвардигорингиз томонидан (барча ҳисоб-китоб Қиёмат Куни бўлиши хусусидаги) Сўз ўтмаганида, уларнинг ўртасида ҳукм қилинган бўлур эди (яъни, уларга иймонсизликлари учун дарҳол жазо берилган бўлур эди). Ҳақиқатан ҳам улар (Қуръон) ҳақида шубҳа-гумондадирлар.
Verse 46
46. Ким бирон яхши амал қилса, ўзи учундир. Ким ёмонлик қилса, ўз зиёнига қилур. Парвардигорингиз бандаларига зулм қилгувчи эмасдир.
Verse 47
47. (Қиёмат) соати (қачон бўлиши) ҳақидаги билим Унинг Ўзигагина қайтарилур (яъни, Қиёмат қачон бўлиши ҳақида сўралган киши «Уни ёлғиз Аллоҳ билади», дейиши лозимдир). Барча меваларнинг ўз гулкосаларидан чиқиши ҳам, ҳар бир аёлнинг (урғочи жинснинг) ҳомила олиб, кўз ёриши ҳам албатта Унинг илми билан бўлур. У зот (мушрикларга) Менинг шерикларим қани?!», деб нидо қиладиган Кунда улар: «Бизлар Сенга билдирурмизки, орамизда (Сенинг шерикларинг борлигига) биронта ҳам гувоҳ йўқдир», дедилар.
Verse 48
48. Ва ўзлари илгари (ҳаёти дунёда) дуо-илтижо қилиб ўтган бутлари улардан ғойиб бўлди. Улар ўзлари учун (Аллоҳнинг азобидан) қочадиган бирон жой йўқ эканлигига ишондилар.
Verse 49
49. Инсон (ўзи учун) яхшилик (мулку-давлат, бахт-саодат) тилашдан ҳеч зерикмас. Агар унга ёмонлик (камбағаллик, бахтсизлик) етиб қолса, ноумидликка, тушкунликка тушгувчидир.
Verse 50
50. Қасамки, агар унга бирон бало-кулфат етганидан сўнг Биз Ўз томонимиздан бўлган бирон марҳаматни тотдирсак, албатта у «Бу ёлғиз ўзимнинг (донолигим ва саъй-ҳаракатим билан бўлди). Мен (Қиёмат) соати қойим бўлишига ишонмайман. Қасамки, агар (мабодо Қиёмат қойим бўлиб), мен Парвардигоримга қайтарилсам, ҳеч шак-шубҳасиз, Унинг даргоҳида ҳам мен учун гўзал (оқибат) — жаннат бўлур, дер. Бас, (ана ўша ўзлари иймон келтирмаган ва яхши амал қилмаган ҳолларида жаннатдан хомтамаъ бўлиб юрган кимсалар билсинларки), албатта Биз кофир бўлган кимсаларга ўзлари қилган амалларининг хабарини берурмиз ва албатта уларга қаттиқ азобни тотдирурмиз.
Verse 51
51. Қачон Биз инсонга (неъмат-давлат) инъом қилсак, у (Бизга шукр қилишдан) юз ўгирар ва ўз томонига кетар (яъни, Бизни унутар). Қачон унга ёмонлик (камбағаллик-кулфат) етиб қолса эса у узундан-узоқ дуо-илтижо эгасидир.
Verse 52
52. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, мушрикларга) айтинг: «Хабар берингиз-чи, агар (Қуръон) ҳақиқатан ҳам Аллоҳ ҳузуридан (нозил қилинган бўлса-ю, сўнгра сизлар у (Қуръон)га кофир бўлсангизлар, (у ҳолда) ким (сизлар каби) мангу ихтилофда бўлган кимсалардан ҳам йўлдан озганроқ бўлур?!»
Verse 53
53. Токи уларга (ушбу Қуръон ростдан ҳам Аллоҳ томонидан нозил қилинган) Ҳақ (Китоб) эканлиги аниқ маълум бўлгунича, албатта, Биз уларга атроф-офоқдаги ва ўз вужудларидаги (Бизнинг борлигимиз ва қудратимизга далолат қиладиган) оят-аломатларимизни кўрсатажакмиз. Ахир (уларга) Парвардигорингизнинг барча нарсага гувоҳ экани (яъни, Аллоҳ таоло ушбу Қуръонда коинотдаги барча нарсани қамраб олиб, Ўз ҳукмини баён қилаётгани сизнинг ҳақ пайғамбар эканлигингизни исботлаш учун) етарли эмасми?!
Verse 54
54. (Эй инсонлар) огоҳ бўлингизким, албатта улар Парвардигорларига рўбарў бўлишдан шак-шубҳададирлар. Огоҳ бўлингизким, албатта У зот барча нарсани иҳота қилгувчидир.
تقدم القراءة