الترجمة الأوزبكية - محمد صادق dan الأوزبكية tilida فصّلت surasining tarjimasi
Verse 1
ﭑ
ﭒ
Ҳаа. Мийм.
Verse 2
ﭓﭔﭕﭖ
ﭗ
(Бу) Роҳман ва Роҳийм томонидан нозил қилингандир.
Verse 3
Биладиган қавмлар учун оятлари муфассал баён қилинган китобдир.
Verse 4
Хушхабар бергувчи ва огоҳлантиргувчи бўлган ҳолидадир. Бас, кўплари ундан юз ўгирдилар. Энди улар эшитмаслар.
Verse 5
Улар: «Қалбларимиз сен даъват қилаётган нарсадан ғилофлардадир, қулоқларимизда оғирлик бор, сен билан бизнинг орамизда эса, парда бор. Бас, сен амалингни қилавер, биз ҳам, албатта, ўз амалимизни қилгувчилармиз», дедилар.
____________________
(Бу оятда мушрикларнинг Қуръони Карим ва Ислом даъватига муносабатлари ажойиб бир услуб билан баён қилинмоқда.)
____________________
(Бу оятда мушрикларнинг Қуръони Карим ва Ислом даъватига муносабатлари ажойиб бир услуб билан баён қилинмоқда.)
Verse 6
Сен: «Мен ҳам сизга ўхшар башарман, холос. Менга, албатта, илоҳингиз ягона илоҳдир, дея ваҳий қилинур. Бас, Унинг Ўзигагина тўғри юзланинг ва Унга истиғфор айтинг. Мушриклар ҳолига вой бўлсин.
Verse 7
Улар закотни адо этмаслар ва улар ўзлари охиратга куфр келтиргувчилардир.
Verse 8
Албатта, иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга битмас-туганмас ажрлар бор», деб айт.
Verse 9
Сен: «Сизлар, ҳақиқатан ҳам, ерни икки кунда яратган Зотга куфр келтиряпсизми ва Унга тенгдошлар қўшяпсизми?! Ахир, У зот оламларнинг Робби-ку!
Verse 10
У зот ўша(ер)нинг устида тоғларни қилди, уни баракотли қилди ва унинг (аҳли) ризқини тўрт кунда ўлчовли этиб тақдир қилди. Бу, сўровчилар учундир», деб айт.
____________________
(Ернинг ризқи, яъни Ер аҳлининг ризқи ўлчовли, белгили қилиб қўйилган. Ҳаммаси ўлчовли, ҳаммаси тақдир қилинган.)
____________________
(Ернинг ризқи, яъни Ер аҳлининг ризқи ўлчовли, белгили қилиб қўйилган. Ҳаммаси ўлчовли, ҳаммаси тақдир қилинган.)
Verse 11
Сўнгра тутун ҳолидаги осмонга юзланиб, унга ва ерга: «Икковингиз ихтиёр қилган ҳолингизда ёки мажбур бўлган ҳолингизда келинг!» – деди. Икковлари: «Ихтиёр қилган ҳолимизда келдик», дедилар.
____________________
(Ўша вақтда осмон тутун-газ ҳолида эди. (Дунёнинг яратилиши юзасидан илмий изланиш олиб борган олимлар ҳам шу натижани такрорламоқдалар). Шунчалар улкан, мустаҳкам, кучли бўлишларига қарамай, Аллоҳнинг иродаси кетиши билан итоаткорликларини дарҳол изҳор этдилар.)

Verse 12
Бас, икки кунда етти осмонни барпо этди ва ҳар бир осмонга ишини ваҳий қилди. Биз дунё осмонини чироқлар-ла зийнатладик ва қўридик. Бу азийзу ўта илмли Зотнинг ўлчовидир.
____________________
(Шундай қилиб, осмонлару Ер олти кунда барпо қилинди. У кунлар қандай кунлар эканини Аллоҳнинг Ўзигина билади. Уламоларимиз, агар Аллоҳ таоло хоҳласа, буларни кўз очиб юмгунча яратар эди, лекин бандаларига пухталикни ўргатиш учун шошилгани йўқ, дейдилар. Ахир ҳажмини, ичларидаги нарсаларни тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган даражада кўп ва катта бўлган етти осмоннинг ҳар бирида Аллоҳнинг ваҳийси асосида иш кўрилса-да инсон Аллоҳга куфр келтириб ўтирса, шу тўғри бўладими?! Аллоҳга ширк келтирса, жоизми? Ўзига келган ваҳийни афсона, ёлғон, сеҳр, тўқилган уйдирма дейиши ақлданми?! Бу ваҳийни эскириб қолди, замонга тўғри келмайди, дейиши тўғрими?! Аллоҳ ваҳий қилган дастурни қўйиб, ўзи тўқиб чиқарган дастур асосида яшаши жоизми?! Инсонга яқин осмонга юлдузларни зийнат қилиб яратдик. Ўша юлдузлар осмонни жину шайтонлардан қўриб турадилар.)

Verse 13
Бас, агар юз ўгирсалар, сен: «Мен сизларни Од ва Самудга келган чақмоққа ўхшаш чақмоқ-ла огоҳлантирдим», деб айт.
Verse 14
Ўшанда Пайғамбарлар уларнинг олдиларидан ҳам, орқаларидан ҳам: «Фақат, Аллоҳдан ўзгага ибодат қилманглар», деб келганларида, улар: «Агар Роббимиз хоҳласа, фаришталарни туширар эди. Албатта, биз сиз билан юборилган нарсага кофирдирмиз», дедилар.
Verse 15
Од (қавми) бўлса, ер юзида ноҳақдан мутакаббирлик қилдилар. Улар: «Биздан қувватлироқ ким бор?!» – дедилар. Уларни яратган Аллоҳ ўзларидан қувватли эканини билмасмидилар?! Улар Бизнинг оятларимизни инкор этар эдилар.
Verse 16
Бас, Биз устларига шумлик кунларида сорсор шамолини юбордик. Буни уларга ҳаёти дунёнинг хорлик азобини тоттириш учун қилдик. Албатта, охират азоби хор қилгувчироқдир ва уларга нусрат берилмас.
____________________
(«Шумлик кунлари» яъни, ёмонлик кунлари деб оятда Од қавми устига бало шамоли келган кунлар айтилмоқда. У ўта совуқ ва қаттиқ шамол бўлиб, теккан жойини куйдириб кетади.)
____________________
(«Шумлик кунлари» яъни, ёмонлик кунлари деб оятда Од қавми устига бало шамоли келган кунлар айтилмоқда. У ўта совуқ ва қаттиқ шамол бўлиб, теккан жойини куйдириб кетади.)
Verse 17
Аммо Самуд бўлса, бас, Биз уларни ҳидоят қилдик. Улар эса, ҳидоятдан кўра кўрликни афзал кўрдилар. Бас, касб қилган нарсалари туфайли уларни хорлик азоби чақмоғи урди.
Verse 18
ﯬﯭﯮﯯﯰ
ﯱ
Иймон келтирганларга ва тақво қилиб юрганларга нажот бердик.
Verse 19
Аллоҳнинг душманлари дўзахга жамланадиган, улар тизиб қўйиладиган кунни (эсла).
Verse 20
Ниҳоят, унга етиб келишгач, қулоқлари, кўзлари ва терилари қилиб ўтган нарсалари ҳақида уларга қарши гувоҳлик берадилар.
____________________
(Аллоҳнинг душманлари бўлган кофирлар жаҳаннам томон ҳайдалганларидан кейин, жаҳаннамга етиб келишгач, гуноҳлари ҳақида қулоқлари, кўзлари ва терилари уларга қарши гувоҳлик берур.)

Verse 21
Улар териларига: «Нима учун бизга қарши гувоҳлик бердингиз?» – дедилар. У(тери)лари: «Ҳар бир нарсани нутқ қилдирган Аллоҳ бизни ҳам нутқ қилдирди. У зот сизларни аввал бошда яратган ва Унгагина қайтарилурсизлар», дедилар.
____________________
(Аллоҳ сизларни йўқдан бор қилган зот-ку, нима учун унга душман бўлдингиз ўзи?! Яна, нима учун бизга қарши гувоҳлик бердингиз, дейсизлар!)
____________________
(Аллоҳ сизларни йўқдан бор қилган зот-ку, нима учун унга душман бўлдингиз ўзи?! Яна, нима учун бизга қарши гувоҳлик бердингиз, дейсизлар!)
Verse 22
Сиз ўзингизга қарши қулоғингиз, кўзларингиз ва териларингиз гувоҳлик беришларидан яширинмас эдингиз. Лекин Аллоҳ қилаётган амалларингизнинг кўпини билмас, деб гумон қилар эдингиз.
____________________
(Сиз гуноҳ ишларни қилаётган вақтингизда одамлар гувоҳ бўлмасин, деб беркинсангиз ҳам, қулоқ, кўз ва териларингиздан беркина олмас эдингиз, бизга қарши гувоҳлик бермайди, деб ўйлардингиз.)

Verse 23
Ана ўша, Роббингиз ҳақида қилган гумонингиз сизни ҳалокатга учратди. Бас, зиёнкорлардан бўлдингиз.
Verse 24
Агар сабр қилсалар, жаҳаннам уларга макондир. Агар итобга қайтаришни талаб қилсалар, улар итобга қайтарилувчи ҳам бўлмаслар.
Verse 25
Биз уларга «дўстлар» тайёрладик. Бас, ўшалар уларга олдиларидаги ва ортларидаги нарсаларни зийнатлаб кўрсатдилар ва уларга ҳам ўзларидан олдин ўтган жин ва инсдан бўлган умматлар қатори (азоб) сўзи ҳақ бўлди. Албатта, улар зиёнкор бўлдилар.
____________________
(Инсонга ёмон иши, гуноҳ амали яхши бўлиб кўриниши энг катта балодир. Одам боласига энг катта мусибат хатолари ва гуноҳларини ҳис этиш туйғусини йўқотиши оқибатида етади. У ўзининг ҳар бир ишини яхши, гўзал деб билади. Унинг атрофидаги дўстлари ҳам буни тасдиқлаб туради. Агар яқин дўстлар унга аввалги гуноҳларини ҳам, бўлажак гуноҳларини ҳам зийнатлаб кўрсатаверсалар, улар уни жаҳаннам томон мақтаб-мақтаб олиб кетаётган бўладилар. Аслида дўстлик эмас, душманлик қилаётган бўладилар. Оқил инсон маслаҳатгўйнинг маслаҳатидан ким дўст, ким душман эканини билиб олади. Дўст ачитиб гапиради, душман кулдириб. Яқин дўстлари мақтовидан шод бўлиб, ўз амали ўзига зийнатли туюлганлар бориб-бориб ҳалокатга йўлиқдилар.)

Verse 26
Куфр келтирганлар: «Бу Қуръонга қулоқ солманглар, унга халақит беринг, шоядки, ғолиб бўлсангиз», дедилар.
Verse 27
Бас, албатта, Биз куфр келтирганларга шиддатли азобни тоттирамиз ва, албатта, уларга қилиб юрган амалларининг энг ёмон жазосини берамиз.
Verse 28
Мана, Аллоҳ душманларининг жазоси дўзахдир. Уларга унда абадийлик диёри бор. Оятларимизни инкор қилганларининг жазоси шудир.
Verse 29
Куфр келтирганлар: «Эй Роббимиз, бизни адаштирган жин ва инсдан бўлган шахсларни бизга кўрсатгин, уларни оёқларимиз остига олайлик, токи, улар энг пастлардан бўлсинлар», дедилар.
Verse 30
Албатта, «Роббимиз Аллоҳ» деган, сўнгра мустақийм бўлганларнинг устиларидан фаришталар: «Қўрқманглар, маҳзун ҳам бўлманглар, ўзингизга ваъда қилинган жаннат хушхабарини қабул қилинглар.
Verse 31
Биз ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз. Сизга у(жаннат)да кўнглингиз иштаҳа қилган нарса бордир ва сизга унда орзу қилинган нарсангиз бордир.
Verse 32
ﭷﭸﭹﭺ
ﭻ
Бу ўта мағфиратли ва ўта раҳимли Зотдан зиёфатдир», деб тушарлар.
Verse 33
Аллоҳга даъват қилган, солиҳ амалларни қилган ва «Албатта, мен мусулмонларданман!» деган кишидан ҳам гўзал сўзли ким бор?!
____________________
(Дунёдаги энг гўзал сўз Аллоҳ таоло йўлига чақирувчи сўздир. Дунёдаги энг гўзал сўзловчи Аллоҳ таолога даъват қилувчининг ўзидир. Аммо ўша сўзнинг ҳақиқатда гўзал бўлиши ва ўша сўзловчининг ўзи энг гўзал сўзловчи бўлиши учун қуруқ даъватнинг ўзи етмайди. Балки даъват билан бирга, солиҳ амал бўлиши ҳамда: «Албатта, мен мусулмонларданман», дейиши керак. Ана ўшандагина, у одам энг гўзал сўз сўзлаган бўлади. Зеро, фақат мусулмонлиги туфайли шу фазлга эга бўлгандир.)

Verse 34
Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сен яхшилик бўлган нарса ила дафъ қил. Кўрибсанки, сен билан орасида адовати бор кимса худди содиқ дўстдек бўлур.
____________________
(Бу Ислом даъватчилари учун жуда ҳам зарур бир сифатдир. Ҳар бир нарсани ёмонлик билан эмас, фақат яхшилик билан қарши олиш даражасига етган даъватчигина катта муваффақиятларга эришади. Аммо бу сифатга эришиш осон эмас.)

Verse 35
Унга фақат сабр қилганларгина эришур. Унга фақат улуғ насиба эгаси бўлганларгина эришур.
____________________
(Сабр қилмаса, дарҳол ёмон сўзга ёмон сўз қайтаради. Ёмон ишга ёмон иш қайтаради. Бу эса, даъватчига ҳеч фойда бермайди. Аллоҳнинг динига даъват қилувчи шахс кишиларнинг ҳавои нафсларига, ўрганиб қолган одатларига, уларнинг шахсий манфаат деб ўйлаб юрган баъзи бир нарсаларига қарши гапириши керак.)

Verse 36
Агар сени шайтон васвасасидан бир васваса тутса, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, У зот ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи Зотдир.
____________________
(Агар шайтон васвасага солиб, сени ёмонликларни яхшилик билан қайтаришдан айнитмоқчи бўлса, Аллоҳ таолонинг Ўзидан паноҳ сўра, Унга сиғин. У сени сақлайди. «Албатта, У зот ўта эшитувчи ва ўта билувчи Зотдир». У ҳар бир муҳтожнинг илтимосини эшитади. Даъватчи буни яхши англаши лозим.)

Verse 37
Кечаю кундуз, қуёшу ой Унинг оят(белги)ларидан. Бас, қуёшга ҳам, ойга ҳам сажда қилманглар. Уларни яратган Аллоҳга сажда қилинг. Гар сиз Унгагина ибодат қилмоқчи бўлсангиз.
Verse 38
Агар улар мутакаббирлик қилсалар. Роббингнинг ҳузуридагилар Унга кечасию кундузи тасбиҳ айтурлар. Улар малол олмаслар.
Verse 39
Яна Унинг оятларидан, ерни қақраган ҳолда кўришингдир. Бас, Биз унинг устидан сув туширсак, у қимирлар ва ўсар. Уни тирилтирган Зот, албатта, ўликларни ҳам тирилтиргувчидир. Албатта, У зот ҳар бир нарсага қодирдир.
Verse 40
Албатта, оятларимиз ҳақида эгрилик қиладиганлар Бизга махфий бўлиб қолмаслар. Дўзахга ташланадиган одам яхшими ёки қиёмат куни омон ҳолида келадиган одамми?! Нимани хоҳласангиз, қилаверинг. Албатта, У зот нима қилаётганингизни кўриб тургувчидир.
____________________
(Бу ояти карима Қуръони Карим мўъжизаси бўлиб, Аллоҳнинг биру борлиги ва чексиз қудратига далолат қилувчи борлиқдаги оят-белгиларга нисбатан эгрилик ила муносабатда бўлган одамларнинг аҳволини баён қилади. Аллоҳнинг оятлари ҳақида эгрилик қиладиганлар қиёмат куни дўзахга, тўғрилик қиладиганлар жаннатга кирадилар. Хўш, улардан қайси бири яхши? Ҳамма нарса маълум ва очиқ-ойдин бўлди. Энди: Хоҳласангиз, қуёшга сажда қилинг. Хоҳласангиз, ойга сажда қилинг. Хоҳласангиз, Аллоҳнинг оятлари ҳақида куфр сўзлар айтинг. Ҳар бир ишингизни Аллоҳ таоло кўриб туради. Қиёматда амалингизга яраша жазолайди.)

Verse 41
Албатта, ўзларига Зикр келганда унга куфр келтирганлар... Албатта, у азиз китобдир.
Verse 42
Унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам ботил келмас. У, ўта ҳикматли ва ўта мақталган Зотнинг туширганидир.
Verse 43
Сенга айтилаётган нарсаки бор, батаҳқиқ, сендан олдинги Пайғамбарларга ҳам айтилгандир. Албатта, Роббинг мағфират эгасидир ва аламли азоб эгасидир.
Verse 44
Агар Биз уни ажамийча Қуръон қилганимизда, албатта: «Унинг оятлари муфассал баён қилинганида эди. Арабийга ажамчами?!» – дер эдилар. Сен: «У, иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир. Иймон келтирмайдиганларнинг қулоқларида оғирлик бордир. У, улар учун кўрликдир. Улар узоқ макондан чақирилаётганлардир», деб айт.
____________________
(Фаразан Қуръонни араб тилида эмас, бирор ажамий тилда нозил қилганимизда, кофир мушриклар бунга ҳам гап топар эдилар. Чунки, аслида, Қуръонга эргашиш ниятлари йўқ.)
____________________
(Фаразан Қуръонни араб тилида эмас, бирор ажамий тилда нозил қилганимизда, кофир мушриклар бунга ҳам гап топар эдилар. Чунки, аслида, Қуръонга эргашиш ниятлари йўқ.)
Verse 45
Батаҳқиқ, Биз Мусога китобни бердик. Бас, у ҳақида ихтилоф қилинди. Агар Роббинг томонидан олдин сўз ўтмаганида, ораларида, албатта, ҳукм чиқариларди. Албатта, улар у ҳақда гумонли шакдадирлар.
____________________
(Мусо алайҳиссаломнинг қавми Таврот ҳақида ихтилоф қилди. Баъзилари иймон келтирди. Баъзилари куфрга кетди. Худди Қуръонга нисбатан муносабатга ўхшаш муносабат бўлди. Агар Аллоҳ таоло қиёматда ҳисоб-китоб қилишга сўз бермаганида, китобига куфр келтирганларни, албатта, азобга дучор этар эди.)

Verse 46
Ким солиҳ амал қилса, ўзига фойда. Ким ёмонлик қилса, ўзига зарар. Роббинг бандаларга зулм қилгувчи эмас.
Verse 47
Соат(қиёмат) илми У зотнинг Ўзигагина қайтарилур. Барча меваларнинг гулкосаларидан чиқиши ҳам, ҳар бир урғочининг нимага ҳомиладор бўлиши ҳам, нимани туғиши ҳам фақат Унинг илми ила бўлур. У зот уларга: «Менинг шерикларим қани?!» – деб нидо қиладиган кунда, улар: «Биз сенга билдирамизки, бунга биздан бирорта гувоҳ йўқ», дерлар.
Verse 48
Ва улардан илгари илтижо қилиб юрган нарсалари ғойиб бўлди. Улар ўзларига қочар жой йўқлигига тўла ишондилар.
Verse 49
Инсон яхшилик тилашни ҳеч малол олмас. Агар уни ёмонлик тутса, у умидсиз тушкундир.
____________________
(Бу дунёда инсон ўзига яхшилик тилашдан ҳеч тўхтамайди. Унга қанчалик кўп яхшилик етса, яна кўпроқ яхшилик келишини истайди, ҳеч малол олмайди. Аммо озгина зарар етса, қаттиқ хафа бўлиб кетади. Умидсизланиб тушкунликка тушади. Беш кунлик дунёнинг яхшилигига шунчалик қаттиқ ҳирс қўйган, ёмонлигидан шунчалик қўрққан инсон нима учун охиратнинг абадий азобидан қўрқмайди ва абадий яхшилигига қизиқмайди?!)

Verse 50
Агар Биз унга уни тутган зарардан сўнг Ўзимиздан раҳмат тоттирсак, албатта, у: «Бу меникидир. Мен соат(қиёмат) қоим бўлур, деб ўйламайман. Агар Роббимга қайтарилсам, албатта, мен учун Унинг ҳузурида гўзал (мукофот) бордир», дер. Бас, албатта, куфр келтирганларга қилган амаллари хабарини берурмиз. Албатта, уларга оғир азобдан тоттирурмиз.
Verse 51
Қачон инсонга неъмат берсак, у юз ўгирар ва ёнбоши ила узоқлашар. Қачон уни ёмонлик тутса, бас, у узундан-узоқ дуо эгасидир.
Verse 52
Сен: «Менга айтинглар-чи, агар у Аллоҳнинг ҳузуридан бўлса-ю, сиз унга куфр келтириб юрган бўлсангиз. Хўш, (ҳақдан) узоқ тортишувда бўлганлардан ҳам адашганроқ ким бор?!» – деб айт.
Verse 53
Биз уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўз нафсларидаги оят (белги)ларимизни кўрсатамиз. Токи, уларга унинг ҳақлиги равшан бўлсин. Сенинг Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид эканлиги кифоя қилмасмиди?!
____________________
(Дарҳақиқат, ўтган давр ичида Аллоҳ таоло одамларга уфқларда, атроф-жонибида кўплаб ажойиботларни англатиб қўйдики, ўша белгиларни ўрганган одамлар Қуръоннинг ҳақ илоҳий китоб эканини тан олиб, мусулмон бўлмоқдалар. Ершунос, осмоншунос, табиатшунос, ҳайвоншунос ва бошқа турли соҳа олимлари Аллоҳнинг уфқларидаги оят-белгиларини ўрганиб, Аллоҳ таолога иймон келтирмоқдалар. Шунингдек, инсоннинг ўзини ўрганган олимлар ҳам Қуръонни тан олмоқдалар.)

Verse 54
Огоҳ бўлинглар! Албатта, улар Роббиларига рўбарў бўлишдан шакдадирлар. Огоҳ бўлинглар! Албатта, У зот ҳар бир нарсани иҳота қилгувчидир.
____________________
(Унга рўбарў бўлишдан қочиб қаерга борадилар?)
____________________
(Унга рўбарў бўлишдан қочиб қаерга борадилар?)
تقدم القراءة