الترجمة الأوزبكية - محمد صادق dan الأوزبكية tilida المدّثر surasining tarjimasi
Verse 1
ﮪﮫ
ﮬ
Эй, бурканиб ётган!
Verse 2
ﮭﮮ
ﮯ
Тур ва огоҳлантир!
Verse 3
ﮰﮱ
ﯓ
Ва Роббингни улуғла!
Verse 4
ﯔﯕ
ﯖ
Ва кийимингни покла!
Verse 5
ﯗﯘ
ﯙ
Ва азоб(сабабчиси)дан четлан!
Verse 6
ﯚﯛﯜ
ﯝ
Ва кўп (иш) қилган бўлсанг ҳам, миннат қилма.
Verse 7
ﯞﯟ
ﯠ
Ва Роббинг учун сабр қил.
Verse 8
ﯡﯢﯣﯤ
ﯥ
Бас, вақти келиб, дудга пуфланса...
Verse 9
ﯦﯧﯨﯩ
ﯪ
Бас, ўша, ўшал кун қийин кундир.
Verse 10
ﯫﯬﯭﯮ
ﯯ
У кофирларга осон эмасдир.
Verse 11
ﯰﯱﯲﯳ
ﯴ
Мени Ўзим якка яратган киши билан қўйиб қўй.
Verse 12
ﯵﯶﯷﯸ
ﯹ
Ва унга кўплаб молу дунё бериб қўйдим.
Verse 13
ﯺﯻ
ﯼ
Ва ҳозиру нозир фарзандлар ҳам.
Verse 14
ﯽﯾﯿ
ﰀ
Ва унга (ҳамма нарсани) осонлаштириб қўйдим.
Verse 15
ﰁﰂﰃﰄ
ﰅ
Сўнгра, яна зиёда қилишимни тамаъ қилур.
Verse 16
ﰆﰇﰈﰉﰊﰋ
ﰌ
Йўқ! Чунки, у Бизнинг оятларимизга саркаш эди.
Verse 17
ﰍﰎ
ﰏ
Тезда уни машаққатли чиқиш-ла ҳоритаман.
Verse 18
ﰐﰑﰒ
ﰓ
Албатта, у тафаккур қилди ва чамалаб кўрди.
Verse 19
ﭑﭒﭓ
ﭔ
Лаънат бўлсин унга, қандоқ ҳам чамалади!
Verse 20
ﭕﭖﭗﭘ
ﭙ
Сўнгра яна лаънат бўлсин унга, қандоқ ҳам чамалади.
Verse 21
ﭚﭛ
ﭜ
Сўнгра назар солди.
Verse 22
ﭝﭞﭟ
ﭠ
Сўнгра юзини буриштирди ва қавоғини солди.
Verse 23
ﭡﭢﭣ
ﭤ
Сўнгра юз ўгирди ва такаббурлик қилди.
Verse 24
ﭥﭦﭧﭨﭩﭪ
ﭫ
Бас, «Бу асар қолган сеҳрдан ўзга ҳеч нарса эмас.
Verse 25
ﭬﭭﭮﭯﭰ
ﭱ
Бу башар сўзидан ўзга ҳеч нарса эмас», деди.
Verse 26
ﭲﭳ
ﭴ
Тезда уни сақар(дўзахи)га киритурман.
Verse 27
ﭵﭶﭷﭸ
ﭹ
Ва сақар нималигини сенга нима билдирди?
Verse 28
ﭺﭻﭼﭽ
ﭾ
У боқий қолдирмас ва тарк ҳам қилмас.
Verse 29
ﭿﮀ
ﮁ
У терини кўп куйдирувчидир.
Verse 30
ﮂﮃﮄ
ﮅ
У(сақар)нинг устида ўн тўққизта (фаришта) бор.
Дўзах соҳибларини фаришталардан қилганимиз ва уларнинг адади ҳам фақат кофирларни синаш учун. Китоб берилганлар ишонч ҳосил қилишлари учун. Ва иймонлиларнинг иймони зиёда бўлиши учун. Китоб берилганлар ва мўминлар шак-шубҳа қилмасликлари учун ва қалбларида касали борлар (мунофиқлар) ва кофирлар, Аллоҳ бу билан нима мисолни ирода қилмоқчи, дейишлари учун. Шундоқ қилиб, Аллоҳ хоҳлаган кимсани адаштирур ва хоҳлаган кимсани ҳидоятга солур. Роббингнинг аскарларини Ўзидан бошқа ҳеч ким билмас. Ва у (дўзах) башар учун эслатмадан ўзга ҳеч нарса эмас.
Verse 32
ﯥﯦ
ﯧ
Йўқ! Ой билан қасам.
Verse 33
ﯨﯩﯪ
ﯫ
Ва чекинаётган тун билан қасам.
Verse 34
ﯬﯭﯮ
ﯯ
Ва ёришаётган тонг билан қасам.
Verse 35
ﯰﯱﯲ
ﯳ
Албатта, у(дўзах) улкан(азоб)ларнинг биридир.
Verse 36
ﯴﯵ
ﯶ
У башарият учун огоҳлантирувчидир.
Verse 37
Сизлардан пешқадам бўлишни ёки ортда қолишни хоҳлаётган кимсалар учундир.
Verse 38
ﯿﰀﰁﰂﰃ
ﰄ
Ҳар бир шахс ўз касбининг гаровидир.
Verse 39
ﰅﰆﰇ
ﰈ
(Бундан) ўнг тараф соҳиблари мустаснодир.
Verse 40
ﰉﰊﰋ
ﰌ
Улар жаннатларда, сўрайдирлар.
Verse 41
ﰍﰎ
ﰏ
Гуноҳкорлардан.
Verse 42
ﰐﰑﰒﰓ
ﰔ
«Сизларни дўзахга нима киритди?» (деб)
Verse 43
ﰕﰖﰗﰘﰙ
ﰚ
Алар: «Намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик.
Verse 44
ﰛﰜﰝﰞ
ﰟ
Ва мискинларга таом бермаган эдик.
Verse 45
ﰠﰡﰢﰣ
ﰤ
Ва ботилга шўнғувчилар билан бирга шўнғир эдик.
Verse 46
ﰥﰦﰧﰨ
ﰩ
Ва қиёмат кунини ёлғонга чиқарар эдик.
Verse 47
ﰪﰫﰬ
ﰭ
Токи бизга ўлим келгунича», дерлар.
Verse 48
ﭑﭒﭓﭔ
ﭕ
Бас, уларга шафоатчиларнинг шафоати манфаат бермайдир.
Verse 49
ﭖﭗﭘﭙﭚ
ﭛ
Уларга нима бўлдики, эслатмадан юз ўгирарлар.
Verse 50
ﭜﭝﭞ
ﭟ
Худди қаттиқ қўрққан эшаклар.
Verse 51
ﭠﭡﭢ
ﭣ
Арслондан қочгани каби.
Verse 52
Балки улардан ҳар бири ўзига нашр қилинган саҳифалар берилишини ирода қилар.
Verse 53
ﭮﭯﭰﭱﭲﭳ
ﭴ
Йўқ! Балки улар охиратдан қўрқмаслар.
Verse 54
ﭵﭶﭷ
ﭸ
Йўқ! Албатта, у(Қуръон) эслатмадур.
Verse 55
ﭹﭺﭻ
ﭼ
Бас, ким хоҳласа, уни эслайдир.
Verse 56
Ва фақат Аллоҳ хоҳласагина, эсларлар. У зот тақво аҳлидир ва мағфират аҳлидир.
تقدم القراءة