الترجمة الأوزبكية - محمد صادق dan الأوزبكية tilida طه surasining tarjimasi
Verse 1
ﭵ
ﭶ
Тоҳа.
Verse 2
ﭷﭸﭹﭺﭻ
ﭼ
Сенга Қуръонни бадбахт бўлишинг учун нозил қилганимиз йўқ.
Verse 3
ﭽﭾﭿﮀ
ﮁ
Магар қўрққан кимсаларга эслатма бўлиши учун.
Verse 4
ﮂﮃﮄﮅﮆﮇ
ﮈ
У, ерни ва юксак осмонларни яратган Зотдан нозил бўлгандир.
Verse 5
ﮉﮊﮋﮌ
ﮍ
У — Роҳман (Зоти ва улуғлигига муносиб равишда) Аршга кўтарилди.
____________________
(Роҳман сифатининг соҳиби Аллоҳ улуғлигига муносиб равишда Аршга юксалди. Аршга кўтарилиш, олий бўлишнинг эса, ўхшаши йўқ, мисли йўқ, шакли ҳам йўқ. Унинг юксалиши ўзига хос.)
____________________
(Роҳман сифатининг соҳиби Аллоҳ улуғлигига муносиб равишда Аршга юксалди. Аршга кўтарилиш, олий бўлишнинг эса, ўхшаши йўқ, мисли йўқ, шакли ҳам йўқ. Унинг юксалиши ўзига хос.)
Verse 6
Осмонлардаги нарсалару ердаги нарсалар, уларнинг орасидаги нарсалару ер остидаги нарсалар Уникидир.
Verse 7
Сен агар сўзда овозингни юксалтирсанг ҳам. Бас, албатта, У сирни ҳам, махфийни ҳам билгувчидир.
Verse 8
Аллоҳ — Ундан бошқа ибодатга сазовор илоҳ йўқ Зотдир. Гўзал исмлар Уникидир.
Verse 9
ﮭﮮﮯﮰ
ﮱ
Сенга Мусонинг хабари келдими?
Verse 10
У, оловни кўрган чоғида ўз аҳлига: «Туриб туринглар, мен оловни кўрдим, шояд, сизга ундан чўғ келтирсам ёки олов бошида йўл кўрсатувчини топсам», деди.
____________________
(Ояти каримада Мусо алайҳиссалом Мадяндан Мисрга келаётганларида рўй берган ҳодиса баён этилмоқда.)
____________________
(Ояти каримада Мусо алайҳиссалом Мадяндан Мисрга келаётганларида рўй берган ҳодиса баён этилмоқда.)
Verse 11
ﯦﯧﯨﯩ
ﯪ
Бас, у(олов)га келганида, нидо қилинди: «Эй Мусо.
Verse 12
Албатта, Мен Ўзим сенинг Роббингдирман. Кавушларингни еч. Чунки, сен муқаддас Туво водийсидасан».
Verse 13
ﭑﭒﭓﭔﭕ
ﭖ
Мен сени ихтиёр қилиб олдим. Ваҳий қилинадиган нарсага қулоқ ос.
Verse 14
Албатта, Мен Ўзим Аллоҳдирман. Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қил ва Мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт.
Verse 15
Албатта, соат (қиёмат) келгувчидир. Ҳар бир жон саъйи-ҳаракатига яраша жазо олиши учун уни махфий тутурман.
Verse 16
Унга иймон келтирмайдиганлар ва ҳавойи нафсига эргашганлар сени ҳаргиз ундан тўсмасинлар. У ҳолда ҳалок бўласан.
Verse 17
ﭹﭺﭻﭼ
ﭽ
Эй Мусо, қўлингдаги нима?»
Verse 18
У: «Бу асоимдир, унга суянаман, у билан қўйларимга (барг) қоқиб бераман ва унда менинг бошқа ишларим бор», деди.
Verse 19
ﮌﮍﮎ
ﮏ
У: «Эй Мусо, уни ташла», деди.
Verse 20
ﮐﮑﮒﮓﮔ
ﮕ
Бас, уни ташлади. Бирдан у (асо) илон бўлиб юра бошлади.
Verse 21
У зот: «Уни ол, қўрқма. Биз уни аввалги ҳолига келтирамиз.
Verse 22
Қўлингни қўлтиғингга тиқ, ёмонликсиз оппоқ бўлиб чиқадир. Бу бошқа бир мўъжизадир.
____________________
(Қўл оппоқ бўлди, аммо бу оқликда ёмонлик йўқдир. Яхшилик бор. Жуда чиройли бўлиб кўринади. Бундай бўлиши сенинг пайғамбар эканлигингни тасдиқловчи асодан кейинги яна бир мўъжизадир.)

Verse 23
ﮫﮬﮭﮮ
ﮯ
Биз сенга буюк мўъжизаларимизни кўрсатиш учун (шундай қилдик).
Verse 24
ﮰﮱﯓﯔﯕ
ﯖ
Сен Фиръавнга бор, чунки, у туғёнга кетди», деди.
Verse 25
ﯗﯘﯙﯚﯛ
ﯜ
У: «Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил.
Verse 26
ﯝﯞﯟ
ﯠ
Менинг ишимни осон қил.
Verse 27
ﯡﯢﯣﯤ
ﯥ
Тилимдаги тугунни ечгин.
Verse 28
ﯦﯧ
ﯨ
Сўзимни англасинлар.
Verse 29
ﯩﯪﯫﯬﯭ
ﯮ
Менга ўз аҳлимдан бир вазир қилиб бер.
Verse 30
ﯯﯰ
ﯱ
Оғам Ҳорунни.
Verse 31
ﯲﯳﯴ
ﯵ
У билан белимни қувватла.
Verse 32
ﯶﯷﯸ
ﯹ
Уни ишимга шерик айла.
Verse 33
ﯺﯻﯼ
ﯽ
Сенга кўп тасбиҳ айтишимиз учун.
Verse 34
ﯾﯿ
ﰀ
Ва Сени кўп зикр қилишимиз учун.
Verse 35
ﰁﰂﰃﰄ
ﰅ
Албатта, Сен Ўзинг бизни кўриб турувчи эдинг», деди.
Verse 36
ﰆﰇﰈﰉﰊ
ﰋ
У зот: «Эй Мусо, сенга сўраганинг берилди.
____________________
(Бир оғиз гап билан ҳал қилиб қўйди. Нимани сўраган бўлсалар, берди.)
____________________
(Бир оғиз гап билан ҳал қилиб қўйди. Нимани сўраган бўлсалар, берди.)
Verse 37
ﰌﰍﰎﰏﰐ
ﰑ
Батаҳқиқ, Биз сенга бошқа марта ҳам неъмат берган эдик.
____________________
(Яъни, ҳозир берган неъматларимиздан бошқа ҳам неъмат берган эдик.)
____________________
(Яъни, ҳозир берган неъматларимиздан бошқа ҳам неъмат берган эдик.)
Verse 38
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖ
ﭗ
Ўшанда онангга илҳом қилинадиган нарсани илҳом қилиб.
Verse 39
«Уни тобутга сол, уни эса, дарёга ташла. Дарё уни соҳилга отсин. Уни Менинг душманим ва унинг душмани олади», дедик. Ва сенга Ўзимдан муҳаббат солдим. Буни Менинг кўз олдимда етиштирилишинг учун (қилдим).
____________________
(Мусонинг онаси Аллоҳ берган илҳом билан уни сандиққа солиб, сувга оқизиб юборади. Мусонинг ўз кўзи остида вояга етиши учун душман Фиръавннинг уйига уни жойлаштирган, қалбига унинг муҳаббатини солган Зот онанинг фарзанд фироқида қийналишига ҳам барҳам берди. Мурғак Мусо аёлларнинг биттасини ҳам эммай қўйди. Мусонинг опасини Фиръавн саройига юбориб, шу болани эмизадиган аёл бор, деб айтишни буюради.)

Verse 40
Ўшанда опанг юриб бориб: «Уни кафилликка оладиганларга далолат қилайми?» – деган эди. Бас, Биз сени кўзи қувониши ва хафа бўлмаслиги учун онангга қайтардик. Ва бир жонни ўлдирдинг. Бас, Биз сени ғамдан қутқардик ва турли синовлар ила синадик. Сўнгра, Мадян аҳли ила йилларча қолдинг ва тақдирга биноан келдинг, эй Мусо!
Verse 41
ﮖﮗ
ﮘ
Мен сени Ўзим учун танладим.
____________________
(Яъни, пайғамбар қилиб олдим. Кейин эса, пайғамбарлик вазифасига оид топшириқлар берилди:)
____________________
(Яъни, пайғамбар қилиб олдим. Кейин эса, пайғамбарлик вазифасига оид топшириқлар берилди:)
Verse 42
Сен ва оғанг мўъжизаларимни олиб боринглар ва Мени зикр этишда сусткашлик қилманглар.
Verse 43
ﮢﮣﮤﮥﮦ
ﮧ
Фиръавнга боринглар! Чунки, у туғёнга кетди.
Verse 44
Бас, унга юмшоқ сўз айтинглар. Шояд, эсласа ёки қўрқса».
____________________
(Юмшоқ сўз таъсир қилиши мумкин. Юмшоқ сўз кофирни ва туғёнга кетган шахсни ҳам мулойим қилиб қўйиши мумкин. Шояд Фиръавн ҳам ўзига келиб, инсоф қилса.)
____________________
(Юмшоқ сўз таъсир қилиши мумкин. Юмшоқ сўз кофирни ва туғёнга кетган шахсни ҳам мулойим қилиб қўйиши мумкин. Шояд Фиръавн ҳам ўзига келиб, инсоф қилса.)
Verse 45
Икковлари: «Эй Роббимиз, биз унинг тезда бизга ёмонлик қилишидан ёки ҳаддан ошишидан қўрқамиз», дедилар.
Verse 46
У зот: «Қўрқманглар! Албатта, Мен сизлар биланман, эшитаман ва кўраман.
Verse 47
Бас, унинг олдига боринглар ва унга: «Албатта, биз Роббингнинг Пайғамбарларимиз, Бани Исроилни биз билан қўйиб юбор. Уларни азоблама. Батаҳқиқ, биз сенга Роббингдан мўъжиза келтирдик. Ҳидоятга эргашган кимсага салом бўлур.
Verse 48
Албатта, бизга ваҳий қилиндики, «Ёлғонга чиқарганларга ва юз ўгириб кетганларга, шубҳасиз, азоб бўлур», денглар», деди.
Verse 49
ﰉﰊﰋﰌ
ﰍ
У: «Эй Мусо, икковингизнинг Роббингиз ким?» – деди.
Verse 50
У: «Бизнинг Роббимиз ҳар нарсага ўз яратилишини берган ҳамда уни ҳидоятга солган Зотдир», деди.
Verse 51
ﰘﰙﰚﰛﰜ
ﰝ
У: «Ўтган асрларнинг ҳоли недир?» – деди.
Verse 52
У: «Уларнинг илми Роббим ҳузурида, китобдадир. Роббим адашмас ва унутмас», деди.
____________________
(Яъни, ўтган асрлар ҳақидаги барча илм Роббим ҳузуридаги китобда ёзилгандир. Қанча асрлар ўтиб, қанча одамлар яшаб, нима ишлар қилган бўлсалар, ҳамма-ҳаммаси Роббим ҳузурида турибди, китобда ёзилган. Шунга қараб жазолайди ёки мукофотлайди.)

Verse 53
«У сизга ерни бешик қилган, сизга унда йўллар очган ва осмондан сув туширган Зотдир». Бас, ўша (сув) ила турли набототлар жуфтларини чиқардик.
Verse 54
Енглар ва чорваларингизни боқинглар. Албатта, бунда ақл эгалари учун ибратлар бордир.
Verse 55
Сизларни ундан яратдик, унга қайтарамиз ва яна бир бор ундан чиқариб оламиз.
____________________
(Яъни, Биз сизларни ердан яратдик, ўлганингиздан сўнг яна унга қайтарамиз. Қиёмат куни эса, сизларни қайта тирилтириб, ердан чиқариб оламиз. Эй Фиръавн, сен ҳам одамсан, сенинг ҳам бошингга шу кун тушади.)

Verse 56
ﮇﮈﮉﮊﮋﮌ
ﮍ
Батаҳқиқ, Биз унга оят-мўъжизаларимизнинг ҳаммасини кўрсатдик. Бас, у ёлғонга чиқарди ва бош тортди.
Verse 57
У: «Эй Мусо, бизни еримиздан чиқариш учун сеҳринг ила келдингми?!
Verse 58
Бас, албатта, биз ҳам унга ўхшаш сеҳр келтирамиз, биз билан ўзинг орангда ваъда вақти тайин қил, унга биз ҳам, сен ҳам хилоф қилмайдиган бўлайлик, ўрта жой бўлсин», деди.
Verse 59
У: «Ваъда вақтингиз зийнат куни. Одамларнинг чоштгоҳда тўпланиши», деди.
____________________
(Мисрликларнинг «зийнат куни» катта байрами бўлиб, унда барча халойиқ зийнатли кийимлар кийиб чиқар эдилар. Мусо алайҳиссалом ҳамма гувоҳ бўлсин деб зийнат кунини танладилар.)
____________________
(Мисрликларнинг «зийнат куни» катта байрами бўлиб, унда барча халойиқ зийнатли кийимлар кийиб чиқар эдилар. Мусо алайҳиссалом ҳамма гувоҳ бўлсин деб зийнат кунини танладилар.)
Verse 60
ﮮﮯﮰﮱﯓﯔ
ﯕ
Бас, Фиръавн қайтиб кетди, сўнгра, ҳийласини йиғиб келди.
____________________
(Ояти карима, учта ҳолатни тасвир этмоқда. Фиръавн Мусо алайҳиссалом билан бўлган учрашувдан қайтиб кетди. Кейин ҳийласини йиғди — ҳамма кучли сеҳргарларини тўплади. Сўнгра яна қайтиб келди. Тортишув, мусобақага тайёргарлик ниҳоясига етди.)

Verse 61
Уларга Мусо: «Ҳолингизга вой! Аллоҳга нисбатан ёлғон уйдирманг, бас, сизни азоб ила бутунлай ҳалок қилур. Батаҳқиқ, ким ёлғон уйдирса, ноумид бўлур», деди.
Verse 62
ﯧﯨﯩﯪﯫ
ﯬ
Бас, улар ишлари ҳақида ўзаро аста шивирлашиб, мунозара қила бошладилар.
Verse 63
Улар: «Албатта, бу иккови сеҳргардирлар. Сизни сеҳрлари билан ерларингиздан чиқаришни ва сизнинг афзал йўлингизни йўқотишни хоҳларлар.
Verse 64
Бас, макр-ҳийлангизни жамлаб, бир саф бўлиб келинг. Батаҳқиқ, бугунги кунда ким устун келса, ўша ғолиб бўлур», дедилар.
Verse 65
Улар: «Эй Мусо, сен ташлайсанми ёки биз аввал ташловчи бўлайликми?» – дедилар.
Verse 66
У: «Йўқ. Сизлар ташланг», деди. Бирдан уларнинг арқонлари ва асолари унга сеҳрларидан худди ҳаракатланаётгандек бўлиб кўринди.
Verse 67
ﭫﭬﭭﭮﭯ
ﭰ
Бас, Мусо ичида хавф ҳис этди.
Verse 68
ﭱﭲﭳﭴﭵﭶ
ﭷ
Биз: «Қўрқма, албатта, сен устунсан.
Verse 69
Қўлингдаги нарсани ташлагин, уларнинг қилган ҳунарини ютиб юборур. Уларнинг қилган ҳунари сеҳргарнинг ҳийласи, холос. Сеҳргар қаерда бўлса ҳам, зафар топмас», дедик.
____________________
(Фиръавнлар ва уларнинг гумашталари-сеҳргарлари доимо ҳийла-найранглар ила халқнинг кўзини бўяб келганлар. Уларнинг ботили ҳақ кўринмаган пайтда ўтади, холос. Ҳақ келганида, ботил йўқ бўлади. Сен Роббингдан ҳақ келтирдинг, энди уларнинг ботили йўқолади. Аллоҳ таолонинг амри ила Мусо алайҳиссалом қўлларидаги асони ерга ташладилар. У сеҳргарларнинг ҳунарини ютиб юборди.)

Verse 70
Бас, сеҳргарлар: «Ҳорун ва Мусонинг Роббига иймон келтирдик», деб саждага ташландилар.
Verse 71
У: «Сизга изн бермасимдан олдин унга иймон келтирдингизми?! Албатта, у сизга сеҳр ўргатган каттангиздир! Бас, албатта, қўл-оёқларингизни қарама-қаршисидан кесурман ва, албатта, сизларни хурмо танасига осурман, албатта, қайси биримизнинг азобимиз шиддатлироқ ва боқийроқ эканини билурсиз», деди.
____________________
(Фиръавн ўз қаричи билан ўлчар эди. У таҳдид, азоб-уқубат, қийнаш, чопиш-кесиш, ўлдириш билан одамларни измимда ушлаб тураман, деб хаёл қиларди. Аммо инсоннинг қалбига ҳақиқий иймон кирганида, унинг бу чоралари заррача ҳам таъсир қилмай қолишини англамасди. Унинг собиқ сеҳргарлари қалбига ана шундай иймон жо бўлган эди. Энди улар Фиръавннинг ҳеч қандай дўқ-пўписаларидан қўрқмасдилар.)

Verse 72
Улар: «Биз сени зинҳор ўзимизга келган очиқ-ойдин (мўъжиза)лардан ва бизни яратган Зотдан устун қўймасмиз. Бас, нима ҳукм қилсанг, қилавер. Сен фақат ҳаёти дунёда ҳукм чиқарасан, холос.
Verse 73
Албатта, биз Роббимиз хатоларимизни ва сен бизни мажбур қилган сеҳрни мағфират қилиши учун иймон келтирдик. Аллоҳ яхши ва боқийдир», дедилар.
Verse 74
Шубҳасиз, ким Роббига жиноятчи бўлган ҳолида келса, унга албатта жаҳаннам бордир. У ерда у ўлиб ўлмас, яшаб яшамас.
Verse 75
Ким Унга мўмин ўлароқ, яхши амаллар қилган ҳолида келса, бас, ана ўшаларга олий даражалар.
Verse 76
Остидан анҳорлар оқиб турган адн жаннатлари бор. Унда абадий қолурлар. Ана шу, пок бўлганнинг мукофотидир.
Verse 77
Батаҳқиқ, Биз Мусога: «Сен бандаларим ила кечаси йўлга туш, уларга денгиздан қуруқ йўл оч, етиб олишларидан хавф қилма ва қўрқма», деб ваҳий қилдик.
____________________
(Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг амрини амалга оширди. Бани Исроил билан кечаси йўлга чиқдилар. Денгизга бордилар, асолари билан уриб, йўл очдилар. Аллоҳнинг амри ила денгиз иккига ёрилиб, қуруқ ер — йўл очилди. Бани Исроил эсон-омон ўтиб олди.)

Verse 78
Бас, Фиръавн аскарлари ила уларнинг ортидан таъқиб этди. Денгиз уларни ўраганича ўраб олди.
Verse 79
ﭭﭮﭯﭰﭱ
ﭲ
Фиръавн ўз қавмини адаштирди, тўғри йўлга бошламади.
____________________
(Худога эмас, фиръавнларга эргашганлар доимо шундай оқибат топадилар. Аллоҳ таоло Фиръавн ва аскарларини ғарқ этиб, Бани Исроилни зулм, жабр-ситамдан озод қилди.)
____________________
(Худога эмас, фиръавнларга эргашганлар доимо шундай оқибат топадилар. Аллоҳ таоло Фиръавн ва аскарларини ғарқ этиб, Бани Исроилни зулм, жабр-ситамдан озод қилди.)
Verse 80
Эй, Бани Исроил, батаҳқиқ, Биз сизни душманингиздан қутқардик ва сиз билан Турнинг ўнг томонини ваъдалашдик ҳамда сизларга манн ва бедана туширдик.
____________________
(Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада Бани Исроилга уч турлик неъматини эслатмоқда.)
____________________
(Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада Бани Исроилга уч турлик неъматини эслатмоқда.)
Verse 81
Биз сизга ризқ қилиб берган пок нарсалардан енглар, унда ҳаддингиздан ошманг, яна, бошингизга ғазабим тушиб қолмасин. Кимнинг бошига ғазабим тушса, бас, батаҳқиқ, ҳалок бўлибди.
Verse 82
Албатта, Мен тавба қилган, иймон келтириб, яхши амал қилган, сўнгра тўғри юрганларни кўплаб мағфират қилгувчиман.
Verse 83
ﮟﮠﮡﮢﮣﮤ
ﮥ
Эй Мусо, сени қавмингдан нима илгарилатди?
Verse 84
У: «Улар ана изимдалар. Рози бўлишинг учун мен Сенга шошдим, эй Роббим», деди.
Verse 85
У зот: «Батаҳқиқ, Биз қавмингни сендан кейин фитнага дучор қилдик. Сомирий уларни адаштирди», деди.
____________________
(Бани Исроилга ҳурлик оғир келди, уни кўтара олмади. Жумладан, энг нозик ва аҳамиятли масала — иймон-эътиқод масаласида ҳам. Мусо алайҳиссалом илк бор тарк этишлари биланоқ залолатга кетдилар. Сомирийга эргашиб, бузоқнинг ҳайкалини худо қилиб олдилар.)

Verse 86
Бас, Мусо қавмига ғазабланган, афсусланган ҳолда қайтди. У: «Эй қавмим, Роббингиз сизга яхши ваъда қилмаганмиди?! Сизларга замон узоқ кўриндими ёки бошингизга Роббингиздан ғазаб тушишини хоҳладингизми?! Менга берган ваъдага хилоф қилибсиз?!» – деди.
Verse 87
Улар: «Биз сенга берган ваъдага ўз ихтиёримиз ила хилоф қилмадик. Лекин бизга у қавмнинг зийнатидан оғирликлар юкланган эди. Бас, уларни ташладик, Сомирий ана шундай илқо қилди», дедилар.
____________________
(Тақинчоқларни оловли чуқурга ташлашган экан, Сомирий уларни эритиб, бузоқ шаклига солиб, мана шу сизларнинг худоингиз, унга ибодат қилинглар, деса, ибодат қилиб кетаверишибди. Уларнинг фикрича, бу ихтиёрларидан ташқари иш эмиш!)

Verse 88
Бас, у (Сомирий) уларга бўкирадиган бузоқ шаклини чиқариб берди. Улар: «Мана шу сизнинг илоҳингиз ва Мусонинг ҳам илоҳи, фақат у унутди», дедилар.
____________________
(Сомирий уларга тилла тақинчоқлардан овоз чиқарадиган бузоқ ҳайкали ясаб, шу ҳайкал сизнинг илоҳингиз, Пайғамбаримиз Мусо бизга буни айтмади, деган хаёлга борманг. Мусонинг илоҳи ҳам шу бузоқ. Аммо, Мусо буни унутиб қўйиб, тоққа излаб чиқиб кетди, деди. Улар бу гапни такрорладилар.)

Verse 89
Унинг ўзларига бирон сўз қайтара олмаётганини, на зарар ва на фойдага молик бўла олмаётганини кўрмаяптиларми?!
Verse 90
Батаҳқиқ, илгари Ҳорун уларга: «Эй қавмим, бу билан фитнага дучор қилиндингиз, холос. Шубҳасиз, Роббингиз Роҳмандир. Бас, менга эргашинг. Менинг амримга итоат қилинг», деган эди.
Verse 91
Улар: «То Мусо бизга қайтгунича, унга ибодат қилишда бардавом бўламиз», дедилар.
Verse 92
У: «Эй Ҳорун, уларнинг залолатга кетганларини кўрганингда сени нима ман қилди?!
Verse 93
ﮏﮐﮑﮒﮓ
ﮔ
Менга эргашишингдан?! Менинг амримга осий бўлдингми?!» – деди.
Verse 94
У: «Эй, онамнинг ўғли, соч-соқолимдан тутма. Мен сенинг: «Бани Исроилни тафриқага солибсан, гапимга кирмабсан, дейишингдан қўрқдим», деди.
Verse 95
ﮩﮪﮫﮬ
ﮭ
У: «Бу нима қилганинг, эй, Сомирий?!» – деди.
Verse 96
У: «Улар кўрмаган нарсани кўрдим. Бас, Расулнинг изидан бир сиқим олдим, сўнгра уни ташладим. Ҳавойи нафсим менга шундай қилишни хуш кўрсатди», деди.
____________________
(Сомирийнинг Бани Исроил кўрмаганини кўргани — Жаброил алайҳиссаломнинг ҳаёт отига миниб келишлари. «Расул»дан мурод Жаброил алайҳиссалом. Изидан олинган бир сиқим эса, Жаброил алайҳиссалом миниб келган отнинг туёғи тагидан олинган тупроқ. У тупроқни сочган жойи эса, Бани Исроилнинг зеб-зийнатлари тўплаб қўйилган жой. Сомирий ана шу ишларни қилганида зийнатлар бузоққа айланиб, ундан овоз чиқадиган бўлибди. Мен ҳеч нарса қилганим йўқ, ёмон ниятим ҳам йўқ эди, кўнглимга тушган ишни қилсам, ўзларидан ўзлари эргашиб кетишаверди, демоқчи бўлди.)

Verse 97
У: «Бас, жўна! Кет! Энди сенга бу ҳаётда «тегиш йўқ» дейишинг бор, холос. Албатта, сенга хилоф қилмайдиган ваъдамиз бор. Ўзинг ибодатида бардавом бўлган илоҳингга назар солиб қўй. Биз уни, албатта, куйдирамиз, сўнгра денгизга сочиб юборамиз.
____________________
(Бани Исроилда, «тегиш йўқ» номли қувғин жазоси бор эди. Ўша жазога маҳкум бўлган шахс билан ҳеч ким алоқа қилмас, ҳатто гаплашмас ҳам эди. У ёлғизлик азобида ўлиб кетар эди.)
____________________
(Бани Исроилда, «тегиш йўқ» номли қувғин жазоси бор эди. Ўша жазога маҳкум бўлган шахс билан ҳеч ким алоқа қилмас, ҳатто гаплашмас ҳам эди. У ёлғизлик азобида ўлиб кетар эди.)
Verse 98
Албатта, сизнинг илоҳингиз Аллоҳдир, холос. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқдир. У барча нарсани Ўз илми билан қамраб олгандир.
Verse 99
Шундай қилиб, сенга ўтган нарсалар хабарини қисса қилиб берурмиз. Батаҳқиқ, сенга Ўз тарафимиздан Зикрни бердик.
____________________
(Яъни, Мусо қиссасини айтиб берганимиздек, бошқаларнинг хабарини ҳам қисса қилиб берамиз.)
____________________
(Яъни, Мусо қиссасини айтиб берганимиздек, бошқаларнинг хабарини ҳам қисса қилиб берамиз.)
Verse 100
Ким ундан юз ўгирса, албатта, у қиёмат куни (гуноҳ) юкини кўтарур.
Verse 101
Унда абадий қолурлар. Қиёмат кунида уларнинг юки қандай ҳам ёмон бўлди.
Verse 102
У кун сурга пуфланадиган кундир. Ўша кунда жиноятчиларни кўзлари кўк бўлган ҳолда тўплармиз.
____________________
(Қиёматнинг келганини билдириб, сур чалинади. Ўша қиёмат кунида кофирлар-жиноятчиларни Аллоҳ таоло қўрқувдан юзлари қорайиб, кўзлари кўкариб кетган кетган ҳолларида маҳшарга жамлайди.)

Verse 103
ﭼﭽﭾﭿﮀﮁ
ﮂ
Улар ўзаро: «Ўн кундан ортиқ турганингиз йўқ», дея шивирлашар.
Verse 104
Биз нима деяётганларини яхши билгувчимиз. Ўшанда уларнинг энг тўғри йўлдагиси: «Бир кундан ортиқ турганимиз йўқ», деган эди.
____________________
(Демак, охират азобларини кўрган кофирлар гарчи бу дунёда узоқ йиллар роҳат-фароғатда кун кечирган бўлсалар ҳам, яшаган муддатлари оз кўриниб кетади.)
____________________
(Демак, охират азобларини кўрган кофирлар гарчи бу дунёда узоқ йиллар роҳат-фароғатда кун кечирган бўлсалар ҳам, яшаган муддатлари оз кўриниб кетади.)
Verse 105
Сендан тоғлар ҳақида сўрарлар. Бас: «Роббим уларни мутлақо совуриб юборажак», дегин.
Verse 106
ﮘﮙﮚ
ﮛ
Сўнг уларни теп-текис ҳолга келтирур.
Verse 107
ﮜﮝﮞﮟﮠﮡ
ﮢ
У ерда чуқур ҳам, дўнг ҳам кўрмассан.
Verse 108
У кунда чорловчига эргашурлар. Ундан бурилиш йўқ. Овозлар Роҳман(ҳайбати)дан жим қолмиш. Пичирлашдан бошқа нарса эшитмассан.
____________________
(Ҳаммаёқ теп-текис. Ҳамма жим ҳолда бўйин эгиб, маҳшарга чорловчига эргашишдан бошқа нарсани билмайди.)
____________________
(Ҳаммаёқ теп-текис. Ҳамма жим ҳолда бўйин эгиб, маҳшарга чорловчига эргашишдан бошқа нарсани билмайди.)
Verse 109
У кунда Роҳман унга изн берган ва сўзидан рози бўлганлардан бошқага шафоат фойда бермас.
Verse 110
У уларнинг олдиларидаги нарсаларни ҳам, орқаларидаги нарсаларни ҳам билур. Улар эса, Уни илм ила иҳота қила олмаслар.
____________________
(Аллоҳ таоло бандаларнинг келажагини ҳам ўтмишини ҳам билади. Илмнинг барчаси Аллоҳникидир. Одамлар эса ҳеч нарса билмаслар.)
____________________
(Аллоҳ таоло бандаларнинг келажагини ҳам ўтмишини ҳам билади. Илмнинг барчаси Аллоҳникидир. Одамлар эса ҳеч нарса билмаслар.)
Verse 111
Бутун юзлар тирик ва доим турувчи Зотга бош эгмиш. Батаҳқиқ, ким зулм кўтарган бўлса, ноумид бўлмиш.
Verse 112
Ким мўмин ҳолида яхши амаллардан қилган бўлса, зулмдан ҳам, нуқсондан ҳам қўрқмас.
Verse 113
Шундай қилиб, Биз уни арабий Қуръон этиб нозил этдик. Шоядки, тақво қилсалар ёки уларда эслаш пайдо қилса деб, унда қўрқинчли ваъдаларни баён қилдик.
____________________
(Ушбу арабий Қуръонда кўплаб қўрқинчли ваъдаларни ҳам баён этдик. Бундан мақсадимиз, шояд одамлар тақво қилсалар, куфр ва ёмонликлардан сақлансалар, қўрқинчлик ваъдалардан эслатма олсалар.)

Verse 114
Ҳақ Подшоҳ — Аллоҳ олий бўлди. Сенга ваҳийи битгунча Қуръон(тиловати)га ошиқма ва: «Роббим, илмимни зиёда қилгин», дегин.
____________________
(Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом унутиб қўйишдан хавфланиб, ваҳий тушган пайтида Қуръони Карим оятларини Жаброил алайҳиссаломга қўшилиб, ўқиб турар эдилар. Бу эса, қийинчилик туғдирарди. Яъни, эй Муҳаммад, Жаброил ваҳийни сенга охиригача ўқиб бермагунича, Қуръонни тиловат қилиб, оятларни ўқишга шошилма. Олдин Жаброил тўлиқ ўқиб берсин, кейин сен ўқийсан.)

Verse 115
Батаҳқиқ, илгари Биз Одам билан аҳдлашган эдик. Лекин у унутди. Унда азму қарор топмадик.
____________________
(Биз қадимда Одам билан буйруққа бўйсуниш — дарахтдан емаслик ҳақида аҳдлашган эдик. Аммо Одам аҳдни унутди ва дарахтдан еб қўйди. У шайтоннинг иғвосига сабр қила олмади. Азму қарорида турмади.)

Verse 116
Биз фаришталарга: «Одамга сажда қилинг», деганимизда, улар сажда қилдилар. Магар иблис бош тортди.
Verse 117
Бас, Биз: «Эй Одам, албатта, бу сенга ва жуфтингга душмандир. Яна, у икковингизни жаннатдан чиқариб, бадбахт бўлиб қолмагин.
Verse 118
Албатта, сен у ерда оч-яланғоч қолмассан.
____________________
(Яъни, жаннатда доимо сенинг қорнинг тўқ, устинг бут бўлади.)
____________________
(Яъни, жаннатда доимо сенинг қорнинг тўқ, устинг бут бўлади.)
Verse 119
ﮐﮑﮒﮓﮔﮕ
ﮖ
Албатта, сен у ерда ташна ҳам бўлмайсан, иссиқда ҳам қолмассан», дедик.
Verse 120
Бас, шайтон уни васваса қилди. У: «Эй Одам, мен сенга абадият дарахтини ва битмас-туганмас мулкни кўрсатайми?» – деди.
____________________
(Роббинг манави дарахт мевасидан ейишингни ман қилган бўлса, сенинг абадий яшашингни, мулкинг бардавом бўлишини хоҳламаганидандир, бу дарахтнинг мевасидан есанг, ҳеч ўлмайсан, мулкинг йўқолмайди, деди.)

Verse 121
Бас, икковлари ундан едилар. Кейин, авратлари ўзларига очилиб қолиб, ўзларини жаннат барглари билан тўса бошладилар. Одам Роббига осий бўлди ва йўлдан озди.
Verse 122
ﯗﯘﯙﯚﯛﯜ
ﯝ
Сўнгра, Робби уни танлаб олди, бас, тавбасини қабул қилди ва ҳидоятга бошлади.
Verse 123
У: «Ҳаммангиз бир-бирингизга душман ҳолда ундан тушинг. Агар мен томонимдан сизга ҳидоят келганида, ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас.
Verse 124
Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз», деди.
Verse 125
У: «Эй Роббим, нима учун мени кўр ҳолда тирилтирдинг. Ахир, кўрувчи эдим-ку?!» – деди.
Verse 126
У: «Шундай. Сенга оятларимиз келди. Сен эса, уларни унутдинг? Шунингдек, сен ҳам бугун унутилурсан», деди.
Verse 127
Исроф қилган ва Робби оятларига иймон келтирмаганларни ана шундай жазолаймиз. Охират азоби, албатта, ашаддий ва боқийдир.
Verse 128
Улардан илгари уларнинг масканларида юрган асрлардан қанчадан-қанчасини ҳалок қилганимиз ҳам ҳидоят қилмадими? Албатта, бунда ақл эгалари учун ибратлар бордир.
Verse 129
Агар Роббингдан сўз ўтиб қолмаганида ва номланган ажал бўлмаганида, албатта, (азоб) лозим бўлар эди.
Verse 130
Бас, улар айтаётган нарсаларга сабр қил. Роббингга қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин тасбиҳ ва ҳамд айт. Шунингдек, кечанинг бир қисмида ва кундузнинг атрофида ҳам тасбиҳ айт. Шоядки, рози бўлсанг.
____________________
(Эй Муҳаммад, шундай экан, кофир ва мушрикларнинг нохуш гап-сўзларига, сўкишларига, иғво-бўҳтонларига сабр қил. Доимо Роббингга тасбиҳу ҳамд айт. Қуёш чиқишидан олдин ҳам, қуёш ботишидан олдин ҳам Роббингга тасбиҳ ва ҳамд айт. Кечанинг бир қисмида ҳам Роббингга тасбиҳ айт, кундузнинг атрофида ҳам. Намоз ўқи. Албатта, рози бўласан. Роббинг ҳам сендан рози бўлади.)

Verse 131
Кўзларингни уларни синаш учун айримларига баҳраманд қилиб берганимиз ҳаёти дунёнинг турли зийнатларига тикма. Роббингнинг ризқи яхши ва боқийдир.
Verse 132
Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат тақвоникидир.
Verse 133
Улар: «У бизга Роббидан мўъжиза келтирса эди», дерлар. Ахир, уларга аввалги саҳифалардаги нарсаларнинг баёноти келмадими?
____________________
(Кофир ва мушриклар, Муҳаммад Роббидан бир лол қолдирувчи мўъжиза келтирса эди, дейдилар. Ахир, Қуръонда аввалги умматларга келган нарсаларнинг баёни келди-ку. Шу уларга кифоя қилмайдими?)

Verse 134
Агар Биз уларни у(келиши)дан олдин азоб-ла ҳалок қилганимизда эди, албатта: «Эй Роббимиз, бизга Пайғамбар юборганингда эди, хору зор ва шарманда бўлишимиздан олдин оятларингга эргашган бўлар эдик», дердилар.
Verse 135
Сен: «Барча кутгувчидир. Бас, кутинглар. Албатта, кимлар тўғри йўл соҳиблари ва кимлар ҳидоят топганини билурсизлар», деб айт.
____________________
(Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломга қилинган бу хитоб доимо янгиланиб туради.)
____________________
(Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломга қилинган бу хитоб доимо янгиланиб туради.)
تقدم القراءة