الترجمة الأوزبكية - محمد صادق dan الأوزبكية tilida الصافات surasining tarjimasi
Verse 1
ﭑﭒ
ﭓ
Сафда тизилиб турувчилар ила қасам.
Verse 2
ﭔﭕ
ﭖ
Зажр (қилинадиганларни) зажр қилгувчилар ила қасам.
Verse 3
ﭗﭘ
ﭙ
Зикрни тиловат қилгувчилар ила қасам.
____________________
(Уч тоифа фаришталар билан қасам ичиб бўлиб, энди, қасам ичилган нарса зикр қилинади.)
____________________
(Уч тоифа фаришталар билан қасам ичиб бўлиб, энди, қасам ичилган нарса зикр қилинади.)
Verse 4
ﭚﭛﭜ
ﭝ
Албатта, илоҳингиз ягонадир.
Verse 5
У зот осмонлару ернинг ва иккиси орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Ва машриқларнинг Роббидир.
Verse 6
ﭦﭧﭨﭩﭪﭫ
ﭬ
Албатта, Биз бу дунё осмонини юлдузлар зийнати-ла зийнатладик.
Verse 7
ﭭﭮﭯﭰﭱ
ﭲ
Ва ҳар бир итоатсиз шайтондан сақлаш учун.
Verse 8
Улар юксак тўплиққа қулоқ сола олмаслар ва ҳар томондан (учқун-ла) отилурлар.
Verse 9
ﭽﭾﭿﮀﮁ
ﮂ
Ҳайдалурлар! Улар учун узлуксиз азоб бордир.
Verse 10
Магар бирорта сўзни ўғриликча тинглаган шахс бўлса, уни ёқувчи олов таъқиб этар.
Verse 11
Бас, сен улардан сўра: уларни яратиш қийинроқмикан ёки Биз яратган зотларни?! Албатта, Биз уларни ёпишқоқ лойдан яратдик.
Verse 12
ﮙﮚﮛ
ﮜ
Балки сен ажабландинг, улар эса масхара қилурлар.
Verse 13
ﮝﮞﮟﮠ
ﮡ
Қачонки эслатилсалар, эсламаслар.
Verse 14
ﮢﮣﮤﮥ
ﮦ
Қачонки бирор оят(белги)ни кўрсалар, қаттиқроқ масхара қилурлар.
Verse 15
ﮧﮨﮩﮪﮫﮬ
ﮭ
Улар: «Бу (Қуръон) очиқ-ойдин сеҳрдан бошқа нарса эмас.
Verse 16
Ўлсак-да, тупроқ ва суяк бўлсак-да, албатта, биз қайта тирилтирилурмизми?!
Verse 17
ﯗﯘ
ﯙ
Аввалги ота-боболаримиз ҳам-а?!» – дедилар.
Verse 18
ﯚﯛﯜﯝ
ﯞ
Сен: «Ҳа! Хор бўлган ҳолларингизда!» дегин.
Verse 19
Бас, у фақатгина бир қичқириқдан иборат, холос. Бас, бирдан улар назар солиб турибдилар-да!
Verse 20
ﯧﯨﯩﯪﯫ
ﯬ
Ва улар: «Воҳ, шўримиз қурисин! Бу, жазо куни-ку!» – дерлар.
Verse 21
«Бу, сизлар ёлғонга чиқариб юрган ажрим кунидир.
Verse 22
Зулм қилганларни, уларнинг жуфтларини ва улар ибодат қилиб юрган...
Verse 23
Аллоҳдан ўзга нарсаларини тўпланглар. Бас, уларни жаҳийм йўлига ҳидоят қилинг» (дейилур).
Verse 24
ﰆﰇﰈﰉ
ﰊ
Ва уларни тўхтатинглар! Албатта, улар сўралгувчидирлар.
Verse 25
ﭑﭒﭓﭔ
ﭕ
Сизларга нима бўлди? Ўзаро ёрдамлашмаяпсиз?!
Verse 26
ﭖﭗﭘﭙ
ﭚ
Йўқ! Улар бугунги кунда таслим бўлгувчилардир.
Verse 27
ﭛﭜﭝﭞﭟ
ﭠ
Улар бир-бирларига савол берурлар.
Verse 28
ﭡﭢﭣﭤﭥﭦ
ﭧ
Улар: «Албатта, сизлар бизга ўнг томондан келар эдингиз», дерлар.
Verse 29
ﭨﭩﭪﭫﭬ
ﭭ
Улар: «Йўқ! Сиз ўзингиз мўмин бўлмаган эдингиз.
Verse 30
Бизнинг устингиздан ҳукмронлигимиз бўлмаган эди. Йўқ! Сиз ўзингиз туғёнга кетган қавм эдингиз.
Verse 31
Бас, ҳаммамизга Роббимизнинг (азоб) сўзи ҳақ бўлди. Албатта, биз тотгувчилармиз.
Verse 32
ﮂﮃﮄﮅ
ﮆ
Ҳа, биз сизларни иғво қилдик. Албатта, биз иғво қилгувчи эдик», дерлар.
Verse 33
ﮇﮈﮉﮊﮋ
ﮌ
Бас, улар у кунда азобда шерик бўлгувчилардир.
Verse 34
ﮍﮎﮏﮐ
ﮑ
Албатта, Биз жиноятчиларга шундоқ қилурмиз.
Verse 35
Чунки, уларга қачонки «Лаа илааҳа Иллаллоҳу», дейилса, мутакаббирлик қилар эдилар.
Verse 36
ﮝﮞﮟﮠﮡﮢ
ﮣ
«Ахир, биз бир жинни шоирни деб ўз худоларимизни тарк қилгувчи бўлайликми?!» – дер эдилар.
Verse 37
ﮤﮥﮦﮧﮨ
ﮩ
Йўқ! У ҳақни келтирди ва Пайғамбарларни тасдиқ қилди.
Verse 38
ﮪﮫﮬﮭ
ﮮ
Албатта, сиз аламли азобни тотгувчидирсиз.
Verse 39
ﮯﮰﮱﯓﯔﯕ
ﯖ
Қилиб ўтган нарсангиздан бошқа нарсанинг жазосини олмассиз.
Verse 40
ﯗﯘﯙﯚ
ﯛ
Магар Аллоҳнинг ихлосли бандаларига....
Verse 41
ﯜﯝﯞﯟ
ﯠ
Ана ўшаларга, ўзларига маълум ризқ бордир.
Verse 42
ﯡﯢﯣ
ﯤ
Мева-чевалар бордир. Улар икром қилинган ҳолларида...
Verse 43
ﯥﯦﯧ
ﯨ
Наъийм жаннатларида...
Verse 44
ﯩﯪﯫ
ﯬ
Сўрилар устида бир-бирларига қараган ҳолларида бўлурлар.
Verse 45
ﯭﯮﯯﯰﯱ
ﯲ
Уларга оқар чашмадан қадаҳлар айлантириб турилур.
Verse 46
ﯳﯴﯵ
ﯶ
У оппоқ, ичгувчига лаззатбахшдир.
Verse 47
Унда ҳеч бир зарар йўқдир ва ундан сархуш ҳам бўлмаслар.
Verse 48
ﯿﰀﰁﰂ
ﰃ
Олдиларида кўзларини (бегоналардан) тийгувчи шаҳло кўзлилар бордир.
Verse 49
ﰄﰅﰆ
ﰇ
Улар худди асраб қўйилган тухумга ўхшарлар.
Verse 50
ﰈﰉﰊﰋﰌ
ﰍ
Бас, улар бир-бирларидан сўрай бошларлар.
Verse 51
Ичларидан бир сўзловчи: «Аниқки, менинг бир дўстим бор эди.
____________________
(Аҳли жаннатлардан бирлари сўз бошлаб, ҳеч шубҳа йўқки, у дунёда менинг бир танишим бор эди.)
____________________
(Аҳли жаннатлардан бирлари сўз бошлаб, ҳеч шубҳа йўқки, у дунёда менинг бир танишим бор эди.)
Verse 52
ﭑﭒﭓﭔ
ﭕ
У: «Сен ҳам тасдиқловчиларданмисан?!
Verse 53
Ўлиб, тупроқ ва суяклар бўлиб кетсак ҳам, албатта, жазоланадиганлардан бўлурмизми?!» – дер эди.
Verse 54
ﭞﭟﭠﭡ
ﭢ
Сизлар ҳам қараяпсизларми?» – деди.
Verse 55
ﭣﭤﭥﭦﭧ
ﭨ
Бас, ўзи қараб, уни дўзахнинг ўртасида кўрди.
Verse 56
ﭩﭪﭫﭬﭭ
ﭮ
У: «Аллоҳга қасамки, мени ҳам ҳалок қилишингга оз қолган экан.
Verse 57
ﭯﭰﭱﭲﭳﭴ
ﭵ
Агар Роббимнинг неъмати бўлмаганида, мен ҳам (дўзахга) ҳозир қилинганлардан бўлур эдим», деди.
Verse 58
ﭶﭷﭸ
ﭹ
«Биз ўлгувчи эмас эканмизми?!
Verse 59
ﭺﭻﭼﭽﭾﭿ
ﮀ
Фақат биринчи ўлимимиздан бошқа?! Биз азоблангувчи эмас эканмизми?!
Verse 60
ﮁﮂﮃﮄﮅ
ﮆ
Албатта, бу айни улуғ ютуқдир.
Verse 61
ﮇﮈﮉﮊ
ﮋ
Бас, амал қилгувчилар мана шунга ўхшаш нарса учун амал этсинлар».
Verse 62
ﮌﮍﮎﮏﮐﮑ
ﮒ
Манзил ўлароқ ана ўша яхшими ёки заққум дарахтими?
Verse 63
ﮓﮔﮕﮖ
ﮗ
Албатта, Биз уни золимлар учун фитна қилдик.
____________________
(Биз заққум дарахтини золимлар — кофир ва мушриклар учун фитна қилиб қўйдик. Мушриклар, жаҳаннамда заққум деган дарахт бўлар экан, деган гапни эшитганларида, доимо олов ёниб турадиган дўзахда қандай қилиб дарахт ўсади, оловда куйиб кетмайдими, деб масхара қилишди.)
____________________
(Биз заққум дарахтини золимлар — кофир ва мушриклар учун фитна қилиб қўйдик. Мушриклар, жаҳаннамда заққум деган дарахт бўлар экан, деган гапни эшитганларида, доимо олов ёниб турадиган дўзахда қандай қилиб дарахт ўсади, оловда куйиб кетмайдими, деб масхара қилишди.)
Verse 64
ﮘﮙﮚﮛﮜﮝ
ﮞ
Дарҳақиқат, у бир дарахт бўлиб, дўзах қаъридан чиқур.
Verse 65
ﮟﮠﮡﮢ
ﮣ
Унинг (мева) тугар жойи худди шайтонларнинг бошларига ўхшар.
Verse 66
ﮤﮥﮦﮧﮨﮩ
ﮪ
Бас, албатта, улар ундан егувчилардир. Ундан қоринларни тўлдиргувчилардир.
Verse 67
Сўнгра, бунинг устига, улар учун ўта қайноқ сувдан аралаштирма ҳам бор.
Verse 68
ﯔﯕﯖﯗﯘ
ﯙ
Сўнгра, албатта, уларнинг қайтар жойи жаҳаннамга бўлур.
Verse 69
ﯚﯛﯜﯝ
ﯞ
Чунки, улар ўз оталарини адашган ҳолда топдилар.
Verse 70
ﯟﯠﯡﯢ
ﯣ
Энди эса, улар ўшаларнинг изидан чопмоқдалар.
Verse 71
ﯤﯥﯦﯧﯨ
ﯩ
Батаҳқиқ, улардан олдин аввалгиларнинг кўплари адашганлар.
Verse 72
ﯪﯫﯬﯭ
ﯮ
Батаҳқиқ, Биз ичларига огоҳлантиргувчилар юбордик.
Verse 73
ﯯﯰﯱﯲﯳ
ﯴ
Бас, огоҳлантирилганларнинг оқибати қандоқ бўлганига назар сол.
Verse 74
ﯵﯶﯷﯸ
ﯹ
Магар Аллоҳнинг халос қилган бандаларигина (ҳалокатга учрамадилар).
Verse 75
ﯺﯻﯼﯽﯾ
ﯿ
Батаҳқиқ, Бизга Нуҳ нидо қилди. Бас, нақадар яхши ижобат қилгувчимиз.
____________________
(Нуҳга ўхшаб илтижо этган бандаларимизнинг дуоларини доимо ижобат қиламиз.)
____________________
(Нуҳга ўхшаб илтижо этган бандаларимизнинг дуоларини доимо ижобат қиламиз.)
Verse 76
ﰀﰁﰂﰃﰄ
ﰅ
Биз унга ва унинг аҳлига улуғ ғамдан нажот бердик.
Verse 77
ﭑﭒﭓﭔ
ﭕ
Ва унинг зурриётларини, ўзларини боқий қолгувчилар қилдик.
Verse 78
ﭖﭗﭘﭙ
ﭚ
Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик.
Verse 79
ﭛﭜﭝﭞﭟ
ﭠ
Барча оламларда Нуҳга салом бўлсин!
Verse 80
ﭡﭢﭣﭤ
ﭥ
Албатта, Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.
Verse 81
ﭦﭧﭨﭩ
ﭪ
Албатта, у мўмин бандаларимиздандир.
Verse 82
ﭫﭬﭭ
ﭮ
Сўнгра, қолганларни ғарқ қилдик.
Verse 83
ﭯﭰﭱﭲﭳ
ﭴ
Албатта, Иброҳим ҳам унинг гуруҳидандир.
____________________
(Нуҳдан кейин келган Иброҳим пайғамбар, Аллоҳнинг йўлини тутишда у билан бир гуруҳдан эди.)
____________________
(Нуҳдан кейин келган Иброҳим пайғамбар, Аллоҳнинг йўлини тутишда у билан бир гуруҳдан эди.)
Verse 84
ﭵﭶﭷﭸﭹ
ﭺ
Ўшанда у ўз Роббига соғлом қалб ила келмишди.
Verse 85
ﭻﭼﭽﭾﭿﮀ
ﮁ
Ўшанда отасига ва қавмига: «Нимага ибодат қилмоқдасиз?!
Verse 86
ﮂﮃﮄﮅﮆ
ﮇ
Аллоҳдан ўзга уйдирма илоҳларни хоҳлайсизларми?!
Verse 87
ﮈﮉﮊﮋ
ﮌ
Оламларнинг Робби ҳақида нима гумонингиз бор?!» – деган эди.
Verse 88
ﮍﮎﮏﮐ
ﮑ
Бас, У юлдузларга бир назар солди.
Verse 89
ﮒﮓﮔ
ﮕ
Ва: «Албатта, мен беморман», деди.
____________________
(Иброҳим алайҳиссалом юраги сиқилавериб, ноқулай ҳолатга тушиб қолганини айтди. Қавмига куявериб, қалби дардга тўлганини билдирди. )
____________________
(Иброҳим алайҳиссалом юраги сиқилавериб, ноқулай ҳолатга тушиб қолганини айтди. Қавмига куявериб, қалби дардга тўлганини билдирди. )
Verse 90
ﮖﮗﮘ
ﮙ
Дарҳол, ундан юз ўгириб юриб кетдилар.
Verse 91
ﮚﮛﮜﮝﮞﮟ
ﮠ
Бас, тезда уларнинг худоларига бурилди ва: «Қани, емайсизларми?!
Verse 92
ﮡﮢﮣﮤ
ﮥ
Сизга нима бўлди?! Гапирмайсизлар?!» – деди.
Verse 93
ﮦﮧﮨﮩ
ﮪ
Сўнг уларга яқинлашиб, ўнг қўл билан ура бошлади.
Verse 94
ﮫﮬﮭ
ﮮ
У томон шошиб, бир-бирларини туртиб келишди.
____________________
(Мушриклар Иброҳим алайҳиссалом томон шошиб-пишиб, тезроқ бориш учун бир-бирларини туртишиб-суришиб етиб келишди.)
____________________
(Мушриклар Иброҳим алайҳиссалом томон шошиб-пишиб, тезроқ бориш учун бир-бирларини туртишиб-суришиб етиб келишди.)
Verse 95
ﮯﮰﮱﯓ
ﯔ
У: «Ўзингиз йўниб ясаган нарсага ибодат қиласизларми?!» – деди.
Verse 96
ﯕﯖﯗﯘ
ﯙ
Ҳолбуки, сизни ҳам, қилган нарсаларингизни ҳам Аллоҳ яратган-ку?!
Verse 97
Улар: «Унинг учун (ўчоқ) бино қилинглар, бас, уни гулханга отинглар!» дедилар.
Verse 98
ﯢﯣﯤﯥﯦ
ﯧ
Бас, улар унга макр-ҳийлани ирода қилишди. Биз уларни тубан қилдик.
Verse 99
ﯨﯩﯪﯫﯬﯭ
ﯮ
У: «Албатта, мен Роббимга боргувчиман. У мени ҳидоят қилур.
Verse 100
ﯯﯰﯱﯲﯳ
ﯴ
Роббим, менга солиҳлардан ато эт», деди.
Verse 101
ﯵﯶﯷ
ﯸ
Бас, Биз унга бир ҳалим ўғилнинг хушхабарини бердик.
Verse 102
Бас, қачонки (бола) унинг ўзи билан бирга юрадиган бўлганида: «Эй ўғилчам, мен тушимда сени сўяётганимни кўрмоқдаман, боқиб кўр, нима дерсан?» – деди. У: «Эй отажон, сенга амр этилганни бажар, иншоаллоҳ, мени сабр қилгувчилардан топурсан», деди.
Verse 103
ﭑﭒﭓﭔ
ﭕ
Икковлари таслим бўлиб, уни пешонасича ётқизганида.
Verse 104
ﭖﭗﭘ
ﭙ
Биз унга нидо қилдик: «Эй Иброҳим!
Verse 105
Батаҳқиқ, сен тушни тасдиқ қилдинг! Албатта, Биз гўзал иш қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз».
Verse 106
ﭣﭤﭥﭦﭧ
ﭨ
Албатта, бу очиқ-ойдин синовнинг айни ўзидир.
Verse 107
ﭩﭪﭫ
ﭬ
Биз унинг ўрнига катта қурбонлик фидо қилдик.
____________________
(Иброҳим қурбонлик учун боласини сўйишга тайёрлигини билдирди. Уни ётқизиб, бўйнига пичоқ тиради. Аммо Аллоҳнинг мақсади Исмоилнинг қонини оқизиш бўлмагани учун пичоқ ўтмади. Шунда Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга юқоридаги нидони қилди ва Исмоил алайҳиссаломнинг ўрнига сўйиш учун жаннатдан катта бир қўчқорни ато этди. Иброҳим алайҳиссалом ўша қўчқорни қурбонликка сўйди.)
____________________
(Иброҳим қурбонлик учун боласини сўйишга тайёрлигини билдирди. Уни ётқизиб, бўйнига пичоқ тиради. Аммо Аллоҳнинг мақсади Исмоилнинг қонини оқизиш бўлмагани учун пичоқ ўтмади. Шунда Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга юқоридаги нидони қилди ва Исмоил алайҳиссаломнинг ўрнига сўйиш учун жаннатдан катта бир қўчқорни ато этди. Иброҳим алайҳиссалом ўша қўчқорни қурбонликка сўйди.)
Verse 108
ﭭﭮﭯﭰ
ﭱ
Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик.
Verse 109
ﭲﭳﭴ
ﭵ
Иброҳимга салом бўлсин!
Verse 110
ﭶﭷﭸ
ﭹ
Биз гўзал амал қилгувчиларни шундай мукофотлармиз.
Verse 111
ﭺﭻﭼﭽ
ﭾ
Чунки, у мўмин бандаларимиздандир.
Verse 112
ﭿﮀﮁﮂﮃ
ﮄ
Яна, Биз унга солиҳлардан бир Пайғамбар бўлажак Исҳоқнинг хушхабарини бердик.
Verse 113
Ва унга ҳам, Исҳоққа ҳам барака бердик. Икковларининг зурриётидан гўзал амал қилгувчи ҳам, ўзига очиқ-ойдин зулм қилгувчи ҳам бўлур.
____________________
(Иброҳимга ҳам, Исҳоққа ҳам барака бердик. Уларнинг наслидан пайғамбарлар чиқадиган қилиб қўйдик. Ким ўша пайғамбарларга эргашса, гўзал иш қилган бўлади. Ким эргашмаса, ўзига ўзи зулм қилган бўлади.)
____________________
(Иброҳимга ҳам, Исҳоққа ҳам барака бердик. Уларнинг наслидан пайғамбарлар чиқадиган қилиб қўйдик. Ким ўша пайғамбарларга эргашса, гўзал иш қилган бўлади. Ким эргашмаса, ўзига ўзи зулм қилган бўлади.)
Verse 114
ﮑﮒﮓﮔﮕ
ﮖ
Батаҳқиқ, Биз Мусо ва Ҳорунга неъмат бердик.
Verse 115
ﮗﮘﮙﮚﮛ
ﮜ
Икковларига ва қавмларига катта ғамдан нажот бердик.
Verse 116
ﮝﮞﮟﮠ
ﮡ
Ва уларга нусрат бердик, бас, улар ғолиб бўлдилар.
Verse 117
ﮢﮣﮤ
ﮥ
Ва Биз икковларига равшану комил баёнли китобни бердик.
Verse 118
ﮦﮧﮨ
ﮩ
Ва икковларини сиротул мустақиймга ҳидоят қилдик.
Verse 119
ﮪﮫﮬﮭ
ﮮ
Ва кейингилар ичида икковлари учун (олқишлар) қолдирдик.
Verse 120
ﮯﮰﮱﯓ
ﯔ
Мусо ва Ҳорунга салом бўлсин!
Verse 121
ﯕﯖﯗﯘ
ﯙ
Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.
Verse 122
ﯚﯛﯜﯝ
ﯞ
Чунки, икковлари мўмин бандаларимиздандирлар.
Verse 123
ﯟﯠﯡﯢ
ﯣ
Албатта, Илёс ҳам юборилган Пайғамбарлардандир.
Verse 124
ﯤﯥﯦﯧﯨ
ﯩ
Ўшанда у қавмига: «Тақво қилмайсизми?!
Verse 125
ﯪﯫﯬﯭﯮ
ﯯ
Баълга ибодат қилиб, яратувчиларнинг энг яхшисини...
Verse 126
ﯰﯱﯲﯳﯴ
ﯵ
Ўз Роббингизни ва аввалги ота-боболарингизнинг Робби Аллоҳни тарк этасизми?!» – деди.
Verse 127
ﭑﭒﭓ
ﭔ
Бас, уни ёлғончи қилдилар. Энди, албатта, улар (азобга) ҳозир қилингувчилардир.
Verse 128
ﭕﭖﭗﭘ
ﭙ
Магар Аллоҳнинг мухлис бандаларигина (ҳозир қилинмаслар).
Verse 129
ﭚﭛﭜﭝ
ﭞ
Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик.
Verse 130
ﭟﭠﭡﭢ
ﭣ
Илёсийнга салом бўлсин.
Verse 131
ﭤﭥﭦﭧ
ﭨ
Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.
Verse 132
ﭩﭪﭫﭬ
ﭭ
Чунки, у мўмин бандаларимиздандир.
____________________
(Шунинг учун иймон тақозоси билан Бизнинг йўлимизда жиҳод қилди ва олий мақомларга эришди.)
____________________
(Шунинг учун иймон тақозоси билан Бизнинг йўлимизда жиҳод қилди ва олий мақомларга эришди.)
Verse 133
ﭮﭯﭰﭱ
ﭲ
Албатта, Лут ҳам юборилган Пайғамбарлардандир.
Verse 134
ﭳﭴﭵﭶ
ﭷ
Ўшанда Биз унга ва унинг аҳлига, ҳаммаларига нажот бердик.
Verse 135
ﭸﭹﭺﭻ
ﭼ
Магар бир кампиргина (азобда) қолгувчилардан бўлди.
Verse 136
ﭽﭾﭿ
ﮀ
Сўнгра қолганларини ҳалок этдик.
Verse 137
ﮁﮂﮃﮄ
ﮅ
Албатта, сиз кечаю кундуз уларнинг устидан ўтиб турурсиз. Ақл юритмайсизларми?!
Verse 138
ﮆﮇﮈﮉ
ﮊ
Албатта, сиз кечаю кундуз уларнинг устидан ўтиб турурсиз. Ақл юритмайсизларми?!
Verse 139
ﮋﮌﮍﮎ
ﮏ
Албатта, Юнус ҳам юборилган Пайғамбарлардандир.
Verse 140
ﮐﮑﮒﮓﮔ
ﮕ
Ўшанда у тўлган кемага қочди.
Verse 141
ﮖﮗﮘﮙ
ﮚ
Бас, қуръа ташлашди ва у мағлублардан бўлди.
____________________
(Юнус алайҳиссаломга ҳам қуръа ташлашди ва мағлуб бўлди. Қуръа у кишига чиқди. Келишувга биноан, у киши сувга ташланди.)
____________________
(Юнус алайҳиссаломга ҳам қуръа ташлашди ва мағлуб бўлди. Қуръа у кишига чиқди. Келишувга биноан, у киши сувга ташланди.)
Verse 142
ﮛﮜﮝﮞ
ﮟ
Бас, уни маломатга лойиқ бўлган ҳолида наҳанг балиқ ютди.
Verse 143
ﮠﮡﮢﮣﮤ
ﮥ
Агар у кўп тасбиҳ айтгувчилардан бўлмаганида эди,
Verse 144
ﮦﮧﮨﮩﮪﮫ
ﮬ
Унинг қорнида қайта тирилтирадиган кунгача қолиб кетар эди.
____________________
(Юнус алайҳиссалом балиқ қорнида туриб Аллоҳга кўп тасбиҳ айтмаганида, ўша балиқнинг ичида қиёматгача қолиб кетар эди.)
____________________
(Юнус алайҳиссалом балиқ қорнида туриб Аллоҳга кўп тасбиҳ айтмаганида, ўша балиқнинг ичида қиёматгача қолиб кетар эди.)
Verse 145
ﮭﮮﮯﮰﮱ
ﯓ
Бас, Биз уни бемор ҳолида майдонга отдик.
Verse 146
ﯔﯕﯖﯗﯘ
ﯙ
Ва унинг устига қовоқ дарахтини ўстириб қўйдик.
Verse 147
ﯚﯛﯜﯝﯞﯟ
ﯠ
Ва уни юз минг ёки ундан кўпроққа Пайғамбар қилиб юбордик.
Verse 148
ﯡﯢﯣﯤ
ﯥ
Бас, иймон келтирдилар. Кейин Биз уларни маълум муддат баҳраманд қилдик.
Verse 149
ﯦﯧﯨﯩﯪ
ﯫ
Бас, улардан сўра-чи, Роббингга қизлар-у, уларга ўғиллар эканми?!
Verse 150
ﯬﯭﯮﯯﯰﯱ
ﯲ
Ёки Биз фаришталарни қиз қилиб яратганмиз-у, улар гувоҳ бўлиб турганларми?
Verse 151
ﯳﯴﯵﯶﯷ
ﯸ
Огоҳ бўлингким! Улар ўз уйдирмаларида дерлар:
Verse 152
ﯹﯺﯻﯼ
ﯽ
«Аллоҳ туғди». Албатта, улар ёлғончилардир.
Verse 153
ﯾﯿﰀﰁ
ﰂ
У зот ўғилларни қўйиб, қизларни танлаб олибдими?
Verse 154
ﭑﭒﭓﭔ
ﭕ
Сизга нима бўлди?! Қандай ҳукм чиқармоқдасиз?
Verse 155
ﭖﭗ
ﭘ
Ахир, эсламайсизларми?!
Verse 156
ﭙﭚﭛﭜ
ﭝ
Ёки сизда очиқ-ойдин ҳужжат борми?!
____________________
(Ўша ҳужжатда, фаришталар Аллоҳнинг қизи, дейилганми?!)
____________________
(Ўша ҳужжатда, фаришталар Аллоҳнинг қизи, дейилганми?!)
Verse 157
ﭞﭟﭠﭡﭢ
ﭣ
Агар ростгўйлардан бўлсангиз, китобингизни келтиринг!
Verse 158
Ва улар У билан жинлар орасида насаб (даъвоси) қилдилар. Ҳолбуки, жинлар ўзларининг албатта (азобга) ҳозир қилингувчиликларини билганлар.
Verse 159
ﭰﭱﭲﭳ
ﭴ
Аллоҳ улар васф қилган нарсадан покдир.
Verse 160
ﭵﭶﭷﭸ
ﭹ
Фақат Аллоҳнинг ихлосли бандаларигина (мустаснодир).
Verse 161
ﭺﭻﭼ
ﭽ
Албатта, сиз ҳам, сиз ибодат қилаётган нарсалар ҳам...
Verse 162
ﭾﭿﮀﮁ
ﮂ
У зотга қарши фитнага солгувчи бўла олмассиз.
Verse 163
ﮃﮄﮅﮆﮇ
ﮈ
Илло, ким жаҳаннамга киргувчи бўлса.
Verse 164
ﮉﮊﮋﮌﮍﮎ
ﮏ
Биздан ҳар биримизнинг маълум мақомимиз бордир.
Verse 165
ﮐﮑﮒ
ﮓ
Албатта, бизлар саф тортиб тургувчилармиз.
Verse 166
ﮔﮕﮖ
ﮗ
Ва, албатта, бизлар тасбиҳ айтгувчилармиз.
Verse 167
ﮘﮙﮚ
ﮛ
Ҳолбуки, улар дер эдилар:
Verse 168
ﮜﮝﮞﮟﮠﮡ
ﮢ
«Агар бизнинг ҳузуримизда ҳам аввалгилардан бир эслатма бўлганида...
Verse 169
ﮣﮤﮥﮦ
ﮧ
Албатта, Аллоҳнинг ихлосли бандаларидан бўлар эдик».
Verse 170
ﮨﮩﮪﮫﮬ
ﮭ
Бас, унга куфр келтирдилар. Энди яқинда билурлар.
Verse 171
ﮮﮯﮰﮱﯓ
ﯔ
Батаҳқиқ, Пайғамбар этиб юборилган бандаларимизга сўзимиз ўтгандир.
Verse 172
ﯕﯖﯗ
ﯘ
Албатта, улар, ҳа, уларгина нусрат топишлари.
Verse 173
ﯙﯚﯛﯜ
ﯝ
Ва, албатта, Бизнинг лашкаримизгина ғолиб бўлиши ҳақида.
Verse 174
ﯞﯟﯠﯡ
ﯢ
Бас, сен улардан бир вақтгача юз ўгир.
Verse 175
ﯣﯤﯥ
ﯦ
Ва уларнинг (томошасини) кўр! Бас, тезда ўзлари ҳам кўражаклар.
Verse 176
ﯧﯨ
ﯩ
Ҳали улар Бизнинг азобимизни шошилтирмоқдамилар?!
Verse 177
ﯪﯫﯬﯭﯮﯯ
ﯰ
Қачонки, у уларнинг ҳовлисига тушганида, огоҳлантирилганларнинг тонги жуда ёмон бўлур.
Verse 178
ﯱﯲﯳﯴ
ﯵ
Бас, сен улардан бир вақтгача юз ўгир.
Verse 179
ﯶﯷﯸ
ﯹ
Ва (уларнинг томошасини) кўр! Бас, тезда ўзлари ҳам кўражаклар.
Verse 180
ﯺﯻﯼﯽﯾﯿ
ﰀ
Сенинг Роббинг, иззат Робби улар қилган васфдан покдир.
Verse 181
ﰁﰂﰃ
ﰄ
Ва юборилган Пайғамбарларга салом бўлсин!
Verse 182
ﰅﰆﰇﰈ
ﰉ
Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
تقدم القراءة