سورة النجم

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق dan الأوزبكية tilida النجم surasining tarjimasi

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق

Verse 1
Ботаётган юлдуз билан қасам.
Сизнинг Биродарингиз адашгани ҳам йўқ, йўлдан озгани ҳам йўқ.
Verse 5
У(Муҳаммад)га шиддатли қувват эгаси таълим берди.
Verse 8
Сўнгра яқинлашди ва жуда ҳам яқин бўлди.
Бас, икки камон миқдоридай жойда бўлди. Балки ундан ҳам яқинроқ келди.
Ва У зот бандасига нимани ваҳий қилган бўлса, етказди.
Қалб (кўз) кўрганини ёлғонга чиқармади.
Verse 12
У билан ўзи кўрган нарса устида тортишасизларми?!
Verse 13
Ва, дарҳақиқат, уни бошқа сафар кўрди.
Verse 14
Сидратул мунтаҳа(тугаш дарахти) олдида.
Verse 15
Унинг ҳузурида маъво жаннати бор.
Ўшанда, у(дарахт)ни ўрайдиган нарса ўраб турибди.
Нигоҳ бурилмади ҳам, ҳаддидан ошмади ҳам.
Дарҳақиқат, ўз Роббисининг улкан белгиларидан кўрди.
____________________
(Муҳаммад алайҳиссалом меърож кечасида, жаннатни, дўзахни, Байтул маъмурни, ўтган пайғамбарларни, Жаброил алайҳиссаломнинг асл ҳолатларини ва бошқаларни кўрдилар.)
Verse 19
Лот ва Уззони ўйлаб кўрдингизми?
Verse 20
Ва бошқаси, учинчиси — Манотни ҳам (ўйлаб кўрдингизми)?
Verse 22
Ундоқ бўлса, бу нотўғри тақсим-ку!
У(бут)лар сиз ва ота-боболарингиз қўйган номлардан ўзга ҳеч нарса эмас. Аллоҳ бунга ҳеч ҳужжат туширган эмас. У(мушрик)лар, Роббиларидан ҳидоят келганига қарамай, гумон ва ҳавойи нафс хоҳишига эргашарлар, холос.
Verse 24
Ёки ҳар инсон нимани хоҳласа, шу бўлаверадими?
Verse 25
Зеро, охират ҳам, дунё ҳам Аллоҳникидир.
Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар мавжуд, уларнинг шафоати ҳеч фойда бермас. Магар, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ва рози бўлганларга изн берса.
Албатта, охиратга иймон келтирмаганлар фаришталарни аёл номи билан номларлар.
Бизнинг зикримизга орқа ўгирган, ҳаёти дунёдан бошқани хоҳламайдиганлардан юз ўгир.
Уларнинг эришган илмлари мана шу. Албатта, Роббинг Унинг йўлидан адашганларни билгувчидир ва У ҳидоятдагиларни ҳам билгувчидир.
Осмонлардагию ердаги барча нарсалар Аллоҳникидир. У ёмонлик қилганларни амалига яраша жазолар ва яхшилик қилганларни гўзал (мукофот) ила мукофотлар.
Улар кичик гуноҳлардан бошқа катта гуноҳлар ва фаҳш ишлардан четда бўладиганлардир. Албатта, Роббинг мағфирати кенг Зотдир. У сизларни тупроқдан пайдо қилганда ҳам, оналарингиз қоринларида ҳомилалик чоғингизни ҳам яхши билувчидир. Шундоқ экан, ўзингизни оқламанг, У ким тақводорлигини яхши биладир.
____________________
(Оятдаги «Ламам» сўзини биз «кичик гуноҳлар» деб таржима қилдик. Аслида, «ламам» сўзи «оз», «кичик» маъноларини англатади. «Кичик гуноҳ» ибораси энг муносиб маънодир. «Фаҳш ишлар» ибораси қабиҳлиги катта иш ва сўзларга нисбатан ишлатилади. Шариатда «катта гуноҳ» деб Аллоҳ ҳаромлигини баён қилган ва ёки жазоси белгиланган гуноҳларга айтилади. Ўғрилик, одам ўлдириш ва зино кабилар.)
Verse 33
Юз ўгириб кетганни кўрдингми?!
Verse 34
У озгина берди ва тўхтади.
Унинг ҳузурида ғайб илми бор-у, у кўриб турибдими?
____________________
(Ғайбни фақат Аллоҳ билиб, бошқа ҳеч ким билмаслиги аниқ. Охиратнинг ғамини емай юрганлар нимага суянишади? Ғайбни билмагандан кейин инсон доимо ўзига охиратда фойда берадиган ишларни кўпроқ бажаришга ҳаракат қилмоғи лозим.)
Ёки Мусонинг саҳифаларидаги нарсалар хабари унга берилмадими?
Verse 37
Ва вафо қилган Иброҳимнинг?
Албатта, ҳеч бир гуноҳкор бошқанинг гуноҳини кўтармас.
Ҳар бир инсонга ўз қилганидан бошқа нарса йўқ.
Verse 40
Ва, албатта, унинг қилмиши тезда кўринур.
Verse 41
Сўнгра жазо ёки мукофоти тўлиқ берилур.
____________________
(Ушбу зикр этилган маънолар Мусо алайҳиссаломнинг Тавротларида ва Иброҳим алайҳиссаломнинг саҳифаларида келгандир.)
Verse 42
Ва, албатта, интиҳо Роббинг ҳузуридадир.
Verse 43
Ва, албатта, кулдирган ҳам Ўзи, йиғлатган ҳам Ўзидир.
Verse 44
Албатта, ўлдирган ҳам Ўзи, тирилтирган ҳам Ўзи.
Албатта, икки жуфтни — эркак ва аёлни яратган ҳам Ўзи.
Verse 47
Ва, албатта, кейинги пайдо қилиш зиммасидаги зот ҳам Ўзи.
Verse 48
Ва, албатта, беҳожат қилган ҳам Ўзи, бадавлат қилган ҳам Ўзи.
Verse 49
Ва, албатта Шеъронинг роббиси ҳам Унинг Ўзи.
Verse 50
Ва, албатта, биринчи Одни ҳалок қилган ҳам Ўзи.
Verse 51
Ва Самудни боқий қолдирмаган ҳам Ўзи.
Ва бундан олдин Нуҳ қавмини (ҳалок қилган ҳам Ўзи). Чунки, улар ўта золим ва ўта туғёнга кетган эдилар.
Verse 53
Ва тўнтарилганни қулатган (ҳам Ўзи).
Verse 54
Бас, уни ўраган нарса ўраб олди.
Verse 55
Шундай экан, Роббингнинг қайси неъматларига шак келтирасан?
Бу, аввалги огоҳлантирувчилар каби бир огоҳлантирувчидир.
____________________
(Огоҳ бўлинглар: аввалги огоҳлантирувчиларга душман бўлганларнинг куни сизларнинг бошингизга тушиб қолмасин!)
Verse 57
Яқинлашувчи яқинлашди.
Verse 59
Бу сўздан сизлар ажабланасизларми?
Verse 60
Ва куласизлар-у, йиғламайсизларми?
Verse 61
Ва ҳолбуки, сизлар бепарвосизлар.
Verse 62
Бас, Аллоҳга сажда қилинглар ва ибодат қилинглар.
تقدم القراءة