سورة القلم

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق dan الأوزبكية tilida القلم surasining tarjimasi

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق

Нуун. Қалам билан ва сатрларга ёзадиган нарсалар билан қасам.
____________________
(Оятда қасам қалам билан чекланмади, балки Аллоҳ сатрларга ёзилажак нарсалар билан ҳам қасам ичди. Бизнинг замонамизда қаламдан бошқа ёзув қўлланмалари ҳам чиқди. Қалам ва ёзиш билан қасам ичилиши мусулмонлар учун ўқиш-ёзиш, илм-маърифатга катта эътибор беришга чақириқдур.)
Сен Роббинг неъмати ила мажнун эмассан.
Ва албатта, сенга миннат қилинмайдиган ажр бордур.
Verse 5
Бас, тезда кўрасан ва улар ҳам кўрурлар.
Verse 6
Сизлардан қайсингизда мажнунлик борлигини.
Албатта, Роббинг Ўзи ким Унинг йўлидан адашганини билувчидур ва У ҳидоятда юрувчиларни ҳам билувчидур.
Verse 8
Бас, ёлғонга чиқарувчиларга итоат қилма.
Verse 9
Агар сен муроса қилсанг, улар ҳам муроса қилишни орзу қиладилар.
Итоат қилма! Ҳар бир қасамхўр, пасткашга.
Verse 11
Айбловчи, чақимчилик қилиб юрувчига.
Verse 12
Яхшиликни ман қилувчи, тажовузкор, сергуноҳга.
Verse 13
Қўпол, ундан сўнг, отасининг тайини йўққа.
Бизнинг оятларимиз унга ўқилган пайтда, аввалгиларнинг афсоналари, дер.
Verse 16
Тезда унинг тумшуғига белги қўямиз.
Албатта, Биз уларни боғ эгаларини синаганимиздек синаб кўрдик. Вақтики, эрта тонгда териб оламиз, деб қасам ичдилар.
Verse 18
Ва истисно қилмадилар.
Улар ухлаб ётганда, у(боғ)нинг устидан Роббингдан бўлган айланувчи айланиб чиқди.
Verse 20
Бас, у худди меваси териб олинганга ўхшаб қолди.
Verse 21
Улар тонг саҳарда бир-бирларини чақирдилар.
Агар терадиган бўлсангиз, экинзорингизга эртароқ боринг, деб.
Verse 23
Бас, паст овоз билан гаплашиб юриб кетдилар.
Бугун сиз борингизда у(боғ)га мискин кира кўрмасин, деб.
Verse 25
Ва эрталабда қасд-ла, ўзларини қодир сезиб, бордилар.
Уни кўрганларида, биз адашибмиз, дедилар.
Verse 27
Балки биз маҳрум бўлгандирмиз, дедилар.
Уларнинг энг яхши ва адолатлиси: «Сизларга тасбиҳ айтсаларингиз-чи, демабмидим», деди.
Роббимиз айблардан пок бўлди, албатта, биз золимлардан эдик, дедилар.
Бас, баъзилари баъзиларини маломат қила бошладилар.
«Вой, шўримиз қурсин, туғёнга кетган эканмиз.
Шояд, Роббимиз унинг ўрнига ундан кўра яхшироғини берса. Биз ўз Роббимизга рағбатлимиз, дедилар.
Азоб шундоқ бўлур ва агар билсалар, албатта, охират азоби бундан катта бўладир.
Албатта, тақводорлар учун Роббилари ҳузурида наъийм жаннатлари бордур.
Verse 35
Мусулмонларни жинояткорларга ўхшатиб қўярмидик?!
Verse 36
Сизларга нима бўлди, қандай ҳукм чиқаряпсизлар?!
Ёки сизларнинг китобингиз бор-у, ундан ўқидингизми?
Унда сизларга нимани ихтиёр қилсангиз, албатта, (бўлаверади) дейилганми?!
Ёки сизларга бизнинг қиёмат кунигача етадиган берган ваъдаларимиз бўлиб, унда, албатта, сиз нима ҳукм қилсангиз, шу бўлади, дейилганми?!
Verse 40
Сўра улардан, қай бирлари бу нарсага кафил экан?
Ёки уларнинг шериклари бормикин, агар ростгўй бўлсалар, ўша шерикларини ҳам олиб келсинлар.
Болдирлар шимарилган кунида ва улар саждага чақирилганда, қодир бўлмаслар.
____________________
(Бу қиёмат куни содир бўлади. У кунда ҳисоб-китоб шиддатли ва аҳвол оғир бўлади. Аллоҳ таоло халқлар ўртасида ҳукм қилиш учун келади, бир пайт У зотнинг мукаррам болдири очилади, бироқ бу махлуқларидаги бирон ҳолатга ўхшамайди. Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Роббимиз болдирини очади ва ҳар бир мўмин ва мўмина Унга сажда қилади. Дунёда одамларга кўрсатиш ва эшиттириш учун риёкорона сажда қилган кимсаларгина қолади. Улар сажда қилмоқчи бўладилар-у, бироқ беллари (букилмайдиган) бир бутун қилиб қўйилади».
Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўла, хорлик ўраб олган. Ва дарҳақиқат, улар саломатлик ҳолларида сажда қилишга чақирилган эдилар.
Бу гапни ёлғонга чиқарувчиларни Менинг Ўзимга қўйиб қўй. Биз уларни ўзлари билмаган тарафдан аста-секин оламиз.
Ва уларга муҳлат бераман. Албатта, Менинг ҳийлам метиндир.
Ёки сен улардан ҳақ сўраяпсан-у, улар қарзга ботиб қолдиларми?
Ёки ҳузурларида ғойиб илми бор-у, улар ёзиб оладиларми?
Роббинг ҳукмига сабр қил ва бир вақтлар ғамга тўлган ҳолда нидо қилган балиқ соҳибига ўхшама.
Агар уни Роббисининг неъмати топмаганда, очиқ саҳро жойга, мазамматга қолган ҳолда ташланган бўларди.
Бас, уни Роббиси танлаб олди ва солиҳ бандаларидан қилди.
Ва кофирлар зикрни эшитаётганларида сени кўзлари билан тойдирмоқчи бўлдилар ва, албатта, у жиннидур, дерлар.
Ҳолбуки, у бутун оламларга эслатмадан ўзга нарса эмас.
تقدم القراءة