الترجمة الأوزبكية - محمد صادق dan الأوزبكية tilida الملك surasining tarjimasi
Verse 1
Қўлида мулк бўлган Зот улуғ, муқаддас бўлди. У барча нарсага қодирдир.
Verse 2
У, ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканлигингизни синаш учун яратди. У азийз ва ўта мағфиратлидир.
____________________
(Ўлимни эслаган одам унга тайёргарлик кўради ва ўлгандан сўнг шарманда бўлмаслик учун ўзини яхши ишларга сафарбар қилади.)
____________________
(Ўлимни эслаган одам унга тайёргарлик кўради ва ўлгандан сўнг шарманда бўлмаслик учун ўзини яхши ишларга сафарбар қилади.)
Verse 3
У етти осмонни табақама-табақа яратган. Роҳманнинг яратганида ҳеч тафовут кўрмассан. Қайта назар сол! Бирор камчилик кўряпсанми?
Verse 4
Сўнг такрор-такрор назар сол, назар сенга истаганини топа олмай, ҳориб-чарчаган ҳолда қайтадир.
Verse 5
Ва дарҳақиқат, Биз яқин осмонни чироқлар билан зийнатлаб қўйдик ва у(чироқ)ларни шайтонларга отиладиган нарса ҳам қилиб қўйдик. Ва у(шайтон)ларга олови қизиб турган жаҳаннамни тайёрлаб қўйдик.
____________________
(Араб фолбинлари бизнинг шайтонларимиз осмонга чиқиб, ғойибдаги нарсаларни билиб беради, деб мақтанар эдилар. Қуръони Карим буни рад этиб, бу дунёда шайтонларни юлдузлардан ажраб чиққан учқунлар қувиб ҳайдашини, у дунёда эса, уларга Аллоҳ жаҳаннам азобини тайёрлаб қўйганини таъкидламоқда.)

Verse 6
Ўз Роббиларига куфр келтирганлар учун жаҳаннам азоби бордур ва у қандай ҳам ёмон қайтадиган жой!
Verse 7
Улар жаҳаннамга ташланган чоғларида унинг ҳанграган овозини эшитурлар, у эса, қайнаб турган бўладир.
Verse 8
У ғазабдан ёрилиб кетай дер. Ҳар қачон унга янги гуруҳ ташланганда, унинг хизматкорлари: «Сизларга огоҳлантирувчи келмаганмиди?» – деб сўрайдир.
Verse 9
Улар: «Ҳа, дарҳақиқат, бизга огоҳлантирувчи келган эди. Лекин биз (уни) ёлғончига чиқардик ва: «Аллоҳ ҳеч нарса туширгани йўқ, сизлар катта адашувдан бошқа ҳеч нарса эмассизлар», деган эдик», дейишар.
Verse 10
Ва улар: «Агар эътибор қулоғи билан эшитганимизда ёки ақлни ишлатганимизда эди, дўзахийлар орасида бўлмаган бўлар эдик», дерлар.
Verse 11
ﯷﯸﯹﯺﯻ
ﯼ
Бас, улар ўз гуноҳларини эътироф этдилар. Йўқолсин дўзахийлар!
Verse 12
Албатта, ўз Роббиларидан ғойибдан қўрқадиганлар учун гуноҳларини кечиш ва улкан ажр-савоблар бордир.
Verse 13
Ва сиз сўзингизни сир тутасизми ёки ошкора айтасизми, албатта, У кўнгиллардагини ҳам билгувчи Зотдир.
Verse 14
Яратган зот Ўзи билмасми? Ҳолбуки, У дақиқларгача билувчи ва хабардордир.
Verse 15
У сизларга ерни бўйсундириб қўйган Зотдир. Бас, анинг турли жойларида юринг ва Унинг ризқидан енг ва қабрдан чиқиб бориш ҳам Унинг ҳузурига бўладир.
____________________
(Уламоларимиз қадимдан ушбу ояти кариманинг тафсирини Исломда меҳнатга чорлаш, ризқни териб ейиш, Ер юзинининг турли жойларида ҳаракат қилиш зарурлигига далил қилиб келтирадилар. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Ерни инсонга бўйсундириб қўйган, лекин бу ҳақиқат ҳозирги асримиздагидек ҳеч қачон яққол кўзга ташланмаган.)

Verse 16
Осмондаги Зот сизларни изтиробда ҳаракатланиб турган ерга юттириб юборишидан омонда бўлдингизми?
____________________
(«Осмондаги Зот»дан мурод Аллоҳ таолодир, зеро, У зот бутун халқларидан, жумладан, осмонлардан ҳам юқоридадир.)
____________________
(«Осмондаги Зот»дан мурод Аллоҳ таолодир, зеро, У зот бутун халқларидан, жумладан, осмонлардан ҳам юқоридадир.)
Verse 17
Ёки осмондаги Зот сизларга азоб шамолни юборишидан омонда бўлдингизми? Бас, албатта, огоҳлантириш қандоқ бўлишини биласизлар.
Verse 18
Ва, дарҳақиқат, улардан аввалгилари ҳам ёлғонга чиқарган эдилар. Бас, инкорим қандай бўлди?!
Verse 19
Тепаларида (қанотларини) ёйиб ва йиғиб (учаётган) қушни кўрмайдиларми? Уларни Роҳмандан бошқа ушлаб турувчи йўқ. Албатта, У барча нарсани кўрувчидир.
Verse 20
Роҳмандан бошқа сизларга ёрдам берадиган аскар ким ўзи? Кофирлар ғурурдан бошқа ҳеч нарсада эмаслар!
Verse 21
У ризқни тортиб қўйса, сизга ризқ берадиган ким ўзи?! Балки улар абадий туғёнда ва ҳақдан нафратда бўлурлар.
Verse 22
Юз тубан қоқилиб юраётган киши ҳидоятдами ёки тўғри йўлдан қоматини тик тутиб бораётган кишими?
____________________
(«Юз тубан, қоқилиб юраётган киши» кофир кишидир. Чунки, унинг аниқ йўли, мақсади ва кўрсатмаси йўқ. Йўли адаштирувчи, хавф-хатарларга тўладир.)
____________________
(«Юз тубан, қоқилиб юраётган киши» кофир кишидир. Чунки, унинг аниқ йўли, мақсади ва кўрсатмаси йўқ. Йўли адаштирувчи, хавф-хатарларга тўладир.)
Verse 23
Айт: «У сизларни йўқдан бор қилган ва сизларга эшитиш, кўриш ва ақлни берган Зотдир. Жуда ҳам оз шукр қиласизлар-а?!»
Verse 24
Айт: «У сизларни ер юзида яратган, кўпайтирган Зотдир. Ва Унинг ҳузурига тўпланурсизлар».
Verse 25
Ва улар: «Агар ростгўй бўлсангиз, бу ваъда қачон бўлур?» – дерлар.
Verse 26
Айт: «Албатта, илм фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ва албатта, мен яққол огоҳлантирувчиман, холос».
Verse 27
Бас у(азоб)ни яқиндан кўрганда куфр келтирганларнинг юзлари қораядир. Ва уларга: «Сўраган нарсангиз шу бўлур», дейилур.
Verse 28
Айт: «Айтинглар-чи, агар Аллоҳ мени ва мен билан бўлганларни ҳалок қилса ёки раҳим қилса, кофирларни аламли азобдан ким қутқариб қоладир?!
Verse 29
Айт: «У Роҳмандур, биз Унга иймон келтирдик ва Унга таваккал қилдик. Бас, сизлар тезда ким очиқ-ойдин хатода эканини билурсизлар».
Verse 30
Айт: «Айтинглар-чи, агар сувларингиз ерга сингиб кетса, сизларга ким осонгина топиладиган сувни келтирур?»
تقدم القراءة