الترجمة الأوزبكية - محمد صادق dan الأوزبكية tilida المؤمنون surasining tarjimasi
Verse 1
ﭑﭒﭓ
ﭔ
Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар.
Verse 2
ﭕﭖﭗﭘﭙ
ﭚ
Улар намозларида хушуъ қилувчилардир.
Verse 3
ﭛﭜﭝﭞﭟ
ﭠ
Улар беҳуда нарсалардан юз ўгиргувчилардир.
Verse 4
ﭡﭢﭣﭤ
ﭥ
Улар закотни адо қилгувчилардир.
Verse 5
ﭦﭧﭨﭩ
ﭪ
Улар фаржларини сақловчилардир.
Verse 6
Магар ўз жуфти ҳалоллари ва қўлларида мулк бўлганлардан (сақламасалар), албатта, улар маломат қилингувчи эмаслар.
Verse 7
Ким ана шундан бошқани талаб қилса, бас, ана ўшалар тажовузкорлардир.
Verse 8
ﭾﭿﮀﮁﮂ
ﮃ
Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қилгувчилардир.
Verse 9
ﮄﮅﮆﮇﮈ
ﮉ
Улар намозларини муҳофаза қилгувчилардир.
Verse 10
ﮊﮋﮌ
ﮍ
Ана ўшалар ворис бўлгувчилардир.
Verse 11
ﮎﮏﮐﮑﮒﮓ
ﮔ
Улар Фирдавс (жаннати)ни мерос олурлар, улар унда абадий қолгувчилардир.
Verse 12
Қасамки, батаҳқиқ, инсонни лой сулоласидан яратдик.
Verse 13
ﮝﮞﮟﮠﮡﮢ
ﮣ
Сўнгра уни мустаҳкам қароргоҳда нутфа қилдик.
Verse 14
Сўнгра нутфадан алақа яратдик, алақадан чайналган гўшт яратдик, чайналган парча гўштдан суяк яратдик, бас, суякка гўшт қопладик, сўнгра уни бошқа бир жонзот этиб пайдо қилдик. Бас, яратгувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли ва буюкдир.
Verse 15
ﯜﯝﯞﯟﯠ
ﯡ
Сўнгра, албатта, сизлар бундан кейин ўлгувчилардирсиз.
Verse 16
ﯢﯣﯤﯥﯦ
ﯧ
Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни қайта тирилтирилурсиз.
Verse 17
Батаҳқиқ, Биз устингизда етти йўлни яратдик. Биз махлуқотдан ғофил бўлган эмасмиз.
____________________
(Эй одамлар, Биз устингизга етти табақа осмонни яратиб қўйганмиз. Шундай жонсиз, мустаҳкам ва чексиз нарсаларда нима бўлаётганини ҳам билиб турамиз.)
____________________
(Эй одамлар, Биз устингизга етти табақа осмонни яратиб қўйганмиз. Шундай жонсиз, мустаҳкам ва чексиз нарсаларда нима бўлаётганини ҳам билиб турамиз.)
Verse 18
Биз осмондан ўлчов ила сув тушириб, уни ерга жойлаштирдик. Албатта, Биз уни кетказишга ҳам қодирдирмиз.
____________________
(Осмондан ўлчов ила сув тушириб, уни ерда қарорлаштириш ҳам Аллоҳ таолонинг ишидир. Ким керакли миқдорда осмондан сув тушира олади? Ердаги ҳамма сув осмондан ўлчов билан тушгандир. Ортиқча ҳам эмас, кам ҳам эмас. Шунинг ўзини ибрат назари билан ўйлаган одам иймонга келиши керак. Сувни келтирган зот кетказа олмасмиди? Аллоҳ таоло сувни кетказишига далил сифатида баъзан маълум жойларни сувдан бебаҳра қилиб қўяди. Ўша ерда қурғоқчилик бўлиб, ҳамма нарса ҳалокатга юз тутади. Ана шу қурғоқчилик ҳодисалари ҳам Аллоҳ таолонинг қудратига далолат қилади. Улар ҳам одамларни иймонга чақирадиган ибратли нарсалардир.)

Verse 19
Ва у (сув) ила сиз учун хурмо ва узум боғлари пайдо қилдик, сизга у(боғ)ларда кўп мевалар бўлиб, улардан ерсизлар.
Verse 20
Ва Тури Сийнодан чиқадиган бир дарахтни (пайдо қилдикки), у ёғ ва егувчиларга нонхуриш ила ўсур.
____________________
(Яъни, ҳам ёғ, ҳам нонхуриш сифатида ишлатиладиган, кўпроқ Тури Сийнода ўсадиган зайтун ҳам ибратга сазовор дарахт саналади.)
____________________
(Яъни, ҳам ёғ, ҳам нонхуриш сифатида ишлатиладиган, кўпроқ Тури Сийнода ўсадиган зайтун ҳам ибратга сазовор дарахт саналади.)
Verse 21
Албатта, сиз учун чорва ҳайвонларида ибрат бордир. Биз сизни уларнинг қоринларидаги нарса ила суғорурмиз ва сиз учун уларда кўпгина манфаатлар бор ва улардан ерсизлар.
Verse 22
ﮉﮊﮋﮌ
ﮍ
Ва уларга ва кемаларга юкланурсиз.
Verse 23
Батаҳқиқ, Биз Нуҳни қавмига юбордик. Бас, у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун ундан ўзга ҳеч бир илоҳ йўқдир. Наҳотки қўрқмасангиз?!» деди.
Verse 24
Бас, унинг қавмидан куфр келтирган зодагонлари: «Бу, сизга ўхшаш башар, холос, сиздан афзал бўлиб олмоқчи. Агар Аллоҳ хоҳласа, фаришталарни туширар эди. Аввалги ота-боболаримизда буни эшитган эмасмиз.
Verse 25
У фақат бир жинни одам, холос. Бас, уни бир оз муддат пойлаб туринг», дедилар.
Verse 26
ﯧﯨﯩﯪﯫ
ﯬ
У: «Эй Роббим, мени ёлғончи қилганларга қарши менга нусрат бер», деди.
____________________
(Нуҳ алайҳиссалом ҳақиқий нусрат қаердалигини яхши билганлари учун дарҳол Аллоҳга илтижо қилиб, ўзларини ёлғончи санаганларга қарши ёрдам сўрадилар.)
____________________
(Нуҳ алайҳиссалом ҳақиқий нусрат қаердалигини яхши билганлари учун дарҳол Аллоҳга илтижо қилиб, ўзларини ёлғончи санаганларга қарши ёрдам сўрадилар.)
Verse 27
Бас, Биз унга: «Бизнинг кўз ўнгимизда ва ваҳийимиз ила кема яса. Бас, Бизнинг амримиз келиб, таннур фаввора бўлганда, у(кема)га ҳар бир турдан бир жуфтдан ва аҳлингни чиқар, магар кимнинг зиддига олдин сўзимиз ўтган бўлса (чиқарма). Зулм қилганлар ҳақида Менга хитоб қилма. Албатта, улар ғарқ қилингувчилардир.
Verse 28
Бас, сен ўзинг билан бирга бўлганлар ила кемага жойлашиб олгач: «Бизни золим қавмлардан қутқарган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин», дегин.
Verse 29
Ва: «Эй Роббим, мени муборак манзилга туширгин, Сен Ўзинг манзилга туширгувчиларнинг энг яхшисисан», дегин», дедик.
Verse 30
Албатта, бунда оят-ибратлар бордир. Албатта, Биз синовчи бўлган эдик.
Verse 31
ﭲﭳﭴﭵﭶﭷ
ﭸ
Сўнгра улардан кейин бошқа авлодларни пайдо қилдик.
____________________
(Яъни, Нуҳ ва унинг қавмидан кейин бошқа халқларни пайдо қилдик.)
____________________
(Яъни, Нуҳ ва унинг қавмидан кейин бошқа халқларни пайдо қилдик.)
Verse 32
Бас, уларнинг ичига ўзларидан бўлган Пайғамбарни: «Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун ундан ўзга илоҳ йўқдир, наҳотки, қўрқмасангиз», деб юбордик.
____________________
(Эътибор берадиган бўлсак, бу пайғамбар ҳам Нуҳ алайҳиссаломнинг сўзларининг айнан ўзини такрорламоқда. Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқлигини таърифламоқда ва Аллоҳга иймон келтирмай юриш қўрқинчли эканини уқтирмоқда.)

Verse 33
Унинг қавмидан куфр келтирган, охиратга рўбарў бўлишини ёлғонга чиқарган ва Биз уларни ҳаёти дунёда маишатпараст қилиб қўйган зодагонлари: «Бу, сизга ўхшаган башар, холос. Сиз еган нарсадан ейдир, сиз ичган нарсадан ичадир.
Verse 34
Агар ўзингизга ўхшаган башарга итоат қилсангиз, унда, албатта, сиз зиёнкорлардандирсиз.
Verse 35
У сизга, ўлсангиз, тупроқ ва суяк бўлсангиз ҳам, албатта, чиқарилгувчи бўлишингизни ваъда қилмоқдами?!
Verse 36
ﯖﯗﯘﯙﯚ
ﯛ
Ҳайҳот! Ҳайҳот! Сизга ваъда қилинган нарса нақадар узоқ!
Verse 37
Шу дунёдаги ҳаётимиздан бошқа ҳаёт йўқдир. Ўламиз, тириламиз ва биз қайта тирилгувчи эмасмиз.
Verse 38
У фақат Аллоҳга нисбатан ёлғон уйдирган одам, холос. Биз унга иймон келтиргувчи эмасмиз», дедилар.
____________________
(Бу қавмнинг жавоби ҳам моҳиятан Нуҳ қавми жавобининг айнан ўзи. Бу сафар ҳам қавм номидан зодагонлари жавоб бермоқда.)
____________________
(Бу қавмнинг жавоби ҳам моҳиятан Нуҳ қавми жавобининг айнан ўзи. Бу сафар ҳам қавм номидан зодагонлари жавоб бермоқда.)
Verse 39
ﯴﯵﯶﯷﯸ
ﯹ
У: «Эй Роббим, мени ёлғончи қилганларга қарши менга нусрат бер», деди.
Verse 40
ﯺﯻﯼﯽﯾ
ﯿ
У зот: «Озгинадан сўнг улар надомат чекувчи бўлурлар», деди.
____________________
(Яъни, Аллоҳ таоло у Пайғамбар алайҳиссаломнинг дуоларини қубул қилди. У зот алайҳиссаломга нусрат берадиган бўлди. Ва сабр қил, озгина вақтдан сўнг у кофирлар пушаймон қилувчи бўладилар, деди.)

Verse 41
Бас, уларни ҳақ ила қичқириқ олди. Бас, Биз уларни хасу чўпга айлантирдик. Дафъ бўлсин золим қавмлар!
Verse 42
ﰊﰋﰌﰍﰎﰏ
ﰐ
Сўнгра улардан кейин бошқа аср авлодларини пайдо қилдик.
____________________
(Яъни, қиссаси келтирилган ўша қавмдан кейин бошқа турли қавмларни дунёга келтирдик.)
____________________
(Яъни, қиссаси келтирилган ўша қавмдан кейин бошқа турли қавмларни дунёга келтирдик.)
Verse 43
Ҳеч бир уммат ўз ажалидан олдин ҳам кетмас, ортда ҳам қолмас.
Verse 44
Сўнгра Пайғамбарларимизни кетма-кет юбордик. Ҳар қачон бир умматга ўз Пайғамбари келса, уни ёлғончи қилдилар. Бас, Биз ҳам уларни баъзилари ортидан баъзиларини (ҳалокатга) эргаштиравердик ва уларни гапу сўзга айлантирдик. Бас, дафъ бўлсин иймон келтирмайдиган қавмлар!
Verse 45
Сўнгра Биз Мусо ва биродари Ҳорунни оятларимиз ва очиқ ҳужжат ила.
Verse 46
Фиръавн ва унинг аъёнларига юбордик. Бас, улар мутакаббирлик қилдилар ва ўзини юқори қўйган қавм бўлдилар.
Verse 47
Бас, улар: «Ўзимизга ўхшаган икки башарга иймон келтирамизми?! Ҳолбуки, уларнинг қавми бизга қуллик қилгувчи бўлиб турибди-ку?!» дедилар.
____________________
(Яъни, қандай қилиб ўзимизга ўхшаган, қўлимизда қул бўлиб турган Бани Исроил қавмининг икки одамига пайғамбар деб иймон келтирамиз, дедилар.)
____________________
(Яъни, қандай қилиб ўзимизга ўхшаган, қўлимизда қул бўлиб турган Бани Исроил қавмининг икки одамига пайғамбар деб иймон келтирамиз, дедилар.)
Verse 48
ﮉﮊﮋﮌ
ﮍ
Бас, икковларини ёлғончи қилдилар ва ҳалок қилинганлардан бўлдилар.
Verse 49
ﮎﮏﮐﮑﮒﮓ
ﮔ
Батаҳқиқ, Биз, шоядки, ҳидоят топсалар деб, Мусога Китобни берган эдик.
Verse 50
Ибн Марямни ва унинг онасини оят-аломат қилдик ва икковларини оқар сувли қароргоҳ тепаликка жойладик.
____________________
(Ийсо ибн Марям алайҳиссаломни ва у кишининг оналари Биби Марямни Аллоҳ Ўз қудратига далолат қилувчи мўъжиза-аломат ўлароқ юборди ва Байтул Мақдис еридан оқар суви бор, бир тепаликка жойлади.)

Verse 51
Эй Пайғамбарлар! Пок нарсалардан енглар ва солиҳ амаллар қилинглар. Албатта, Мен нима амал қилаётганингизни ўта билгувчиман.
Verse 52
Албатта, сизнинг бу умматингиз ягона умматдир. Мен эса, Роббингизман. Бас, Менга тақво қилинг.
____________________
(Эй пайғамбарлар, сизнинг динингиз Исломдир. Роббингиз бўлган Аллоҳга тақво қилинг.)
____________________
(Эй пайғамбарлар, сизнинг динингиз Исломдир. Роббингиз бўлган Аллоҳга тақво қилинг.)
Verse 53
Бас, улар ишларини ўз ораларида пора-пора қилиб бўлиб юбордилар. Ҳар фирқа ўз ҳузурларидаги нарса ила хурсанддирлар.
____________________
(Пайғамбарлар бир динда бўлган эдилар. Аммо улардан кейингилар ягона динни турли фирқаларга парчалаб юбордилар.)
____________________
(Пайғамбарлар бир динда бўлган эдилар. Аммо улардан кейингилар ягона динни турли фирқаларга парчалаб юбордилар.)
Verse 54
ﯣﯤﯥﯦﯧ
ﯨ
Бас, сен уларни ғафлатларида бир муддат қўйиб қўй.
Verse 55
Улар Бизнинг ўзларига молу дунё ва фарзандлар ила мадад бераётганимизни.
Verse 56
Уларга яхшиликларни тезлатишимиз, деб ҳисоблайдиларми? Йўқ! Улар сезмаслар.
Verse 57
Албатта, Роббиларидан қўрқиб хавфда турувчилар.
Verse 58
ﰂﰃﰄﰅﰆ
ﰇ
Ва Роббилари оятларига иймон келтирадиганлар.
Verse 59
ﰈﰉﰊﰋﰌ
ﰍ
Ва Роббиларига ширк келтирмайдиганлар.
Verse 60
Ва берадиган нарсаларини албатта Роббиларига қайтгувчи эканликларидан қалблари титраган ҳолда берадиганлар.
Verse 61
Ана ўшалар яхшиликларга шошилурлар ва улар ўша (яхшилик)лар учун мусобақа қилурлар.
Verse 62
Биз ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари таклиф қилмасмиз. Ҳузуримизда китоб бор. У ҳақни сўзлайдир. Уларга зулм қилинмас.
Verse 63
Йўқ! Уларнинг қалблари бундан ғафлатдадир. Уларнинг бундан бошқа амаллари бордир. Улар ўшаларни қилгувчилардир.
Verse 64
Токи уларнинг маишатпарастларини азоб ила тутганимизда, бирдан фарёд солурлар.
Verse 65
«Энди, бугун фарёд солманг! Албатта, Биз томонимиздан сизга нусрат қилинмас.
Verse 66
Батаҳқиқ, Менинг оятларим сизга тиловат қилинар эди. Сиз эса, ортингизга қочар эдингиз.
Verse 67
ﮝﮞﮟﮠ
ﮡ
У билан кибрланар, тунги суҳбатингизда беҳуда сўзлар айтар эдингиз», деймиз.
Verse 68
Наҳотки улар бу сўзни тадаббур қилиб кўрмадилар? Ёки уларга аввалги ота-боболарига келмаган нарса келибдими?
Verse 69
Ёки ўз Пайғамбарларини танимасдан улар унга инкор қилгувчи бўлмоқдаларми?
Verse 70
Ёки, унда жиннилик бор, дерларми? Йўқ! У уларга ҳақ ила келди. Уларнинг кўплари эса, ҳақни ёмон кўргувчидирлар.
____________________
(Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом уларга ҳақ дин ила келди. Шунинг учун улар Исломдан юз ўгирмоқдалар. Улар ҳақни ёмон кўрадилар.)
____________________
(Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом уларга ҳақ дин ила келди. Шунинг учун улар Исломдан юз ўгирмоқдалар. Улар ҳақни ёмон кўрадилар.)
Verse 71
Агар ҳақ уларнинг ҳавойи нафсларига эргашса, албатта, осмонлару ер ва улардаги кимсалар фасодга учрар эди. Йўқ! Биз уларга ўз шарафларини келтирдик. Улар эса, шарафларидан юз ўгирмоқдалар.
____________________
(Ҳақ битта, яъни Аллоҳнинг динидир. Ҳамма ҳаққа эргашмоғи лозим. Чунки ҳақ битта, одамларнинг ҳавойи нафслари эса, чексиздир. Инчунин, ҳавойи нафс ила ҳақиқатга эришиб бўлмайди. Қачон ҳавойи нафснинг кўйига тушилса, фасодга учралади. Аллоҳдан келган ҳақ — Ислом одамларни йўлга солиши керак. Аммо одамлар у ҳақдан — Исломдан юз ўгирмоқдалар. Ҳақни — Исломни ҳавойи нафсларига эргаштиришни истайдилар. Биз келтирган Қуръон — Ислом — ҳақ улар учун шарафдир. Ким ҳаққа эргашса, амал қилса, шон-шарафга эга бўлади.)

Verse 72
Ёки сен улардан харож сўраяпсанми?! Бас, Роббингнинг харожи яхшироқдир. У зот энг яхши ризқ бергувчидир.
Verse 73
ﯿﰀﰁﰂﰃ
ﰄ
Албатта, сен уларни тўғри йўлга чақирасан.
Verse 74
Албатта, охиратга иймон келтирмайдиганлар бу йўлдан озгувчидирлар.
Verse 75
Агар уларга раҳим қилиб, уларга етган зарарни кушойиш қилсак ҳам, туғёнларида бардавом бўлиб, адашиб-улоқиб юраверадилар.
Verse 76
Батаҳқиқ, Биз уларни азоб ила тутдик, бас, улар Роббиларига бўйин ҳам эгмадилар, тазарруъ ҳам қилмадилар.
Verse 77
Токи қачон уларга шиддатли азоб эшигини очганимизда, тўсатдан ноумид бўлгувчилардир.
Verse 78
У зот сизга қулоқни, кўзлару қалбларни пайдо қилган зот. Нақадар оз шукр қилурсиз!
Verse 79
У зот сизларни ер юзида яратиб, таратгандир. Ва Унгагина тўпланурсизлар.
Verse 80
У зот тирилтирур ва ўлдирур. Кечаю кундузнинг алмашиниши ҳам Унга оид. Наҳотки ақл юритмасангиз?
Verse 81
ﮔﮕﮖﮗﮘﮙ
ﮚ
Йўқ! Улар аввалгилар айтган нарсага ўхшаш нарсани айтдилар.
Verse 82
Улар: «Биз ўлиб, тупроқ ва суяк бўлганимиздан кейин ҳам-а? Биз, албатта, қайта тирилтирилувчимизми-а?
Verse 83
Батаҳқиқ, бизга ҳам, бундан олдин ота-боболаримизга ҳам бу ваъда қилинган эди. Бу аввалгиларнинг афсонасидан бошқа нарса эмас», дедилар.
Verse 84
Сен: «Агар билсангиз, ер ва ундаги кимсалар кимникидир?» деб айт.
Verse 85
ﯛﯜﯝﯞﯟﯠ
ﯡ
Улар: «Аллоҳникидир», дерлар. Сен: «Наҳотки эслатма олмасангиз?!» дегин.
Verse 86
Сен: «Етти осмоннинг Робби ким? Улуғ аршнинг Робби ким?» деб айт.
Verse 87
ﯫﯬﯭﯮﯯﯰ
ﯱ
Улар: «Аллоҳникидир», дерлар. Сен: «Наҳотки қўрқмасангиз?!» деб айт.
Verse 88
Сен: «Агар билсангиз (айтинг-чи), ҳар бир нарсанинг мулки қўлида бўлган, Ўзи ҳимоя қиладиган ва Ундан ҳимоя қилинмайдиган зот ким?!» деб айт.
____________________
(Яъни, хоҳлаган кишисини Ўз ҳимоясига ола биладиган, бошқалар Ундан ҳимоялана олмайдиган зот ким?)
____________________
(Яъни, хоҳлаган кишисини Ўз ҳимоясига ола биладиган, бошқалар Ундан ҳимоялана олмайдиган зот ким?)
Verse 89
ﰁﰂﰃﰄﰅﰆ
ﰇ
Улар: «Аллоҳникидир», дерлар. Сен: «Қандоқ ҳам сеҳрланмоқдасиз-а?!» деб айт.
____________________
(Агар ўша нарсалар Аллоҳники эканини билсангиз, нима учун Аллоҳга иймон келтирмаяпсиз?! Кофир ҳолингизда юрибсиз? Буни фақат сеҳрланган одам қилиши мумкин, холос. Сиз қандоқ ҳам сеҳрлангансиз-а?! Ушбу саволлар мушрикларга, Аллоҳга ширк келтирадиганларга берилмоқда. Бунда Аллоҳга турли-туман бут-санамларни ширк келтирадиганлар ҳам, аҳли китоб бўла туриб, Аллоҳга баъзи шахсларни ширк келтирадиганлар ҳам баробардирлар. Чунки уларнинг ҳаммаси Аллоҳдан бошқа ҳеч бир зот бирор нарсани ярата олмаслигини, бирор нарсага молик бўла олмаслигини билгани ҳолда, Аллоҳнинг ваҳдониятига эмас, ширкка қараб юрадилар. Улар бу ишни ҳужжат-далил йўқлигидан қиладиларми?)

Verse 90
ﭑﭒﭓﭔﭕ
ﭖ
Йўқ! Биз уларга ҳақни келтирдик. Улар эса ёлғончилардир.
Verse 91
Аллоҳ ҳеч бир фарзанд тутмаган, У билан бирга ҳеч бир илоҳ бўлмаган. Шундоқ бўлганида, ҳар бир илоҳ ўзи яратган нарсаси билан кетиб, баъзилари баъзиларидан устун келар эди. Аллоҳ улар қилаётган васфдан пок бўлди.
____________________
(Яъни, Аллоҳдан бошқа яна илоҳ бўлганида, у ҳам ўзига бирор нарсаларни яратган бўлар эди. Оқибатда ҳар бир илоҳ ўзи яратган нарсани ўзича тасарруф қилавериб, дунёнинг низоми бузилар эди. Ҳар бир илоҳ ўзиникини ўтказаман деб уриниши натижасида ораларида низо чиқар, баъзилари баъзиларидан устун келар эди. Дунё низоми бузилар эди. Бу ақида Аллоҳдек зотга айб, нуқсонни васф қилишдир.)

Verse 92
ﭲﭳﭴﭵﭶﭷ
ﭸ
У зот ғайбни ва ҳозирни билгувчидир. У зот улар ширк келтираётган нарсадан олийдир.
____________________
(Аллоҳ таоло ҳамма нарсани — ғайбни ҳам, ҳозирни ҳам билгувчи Зотдир. У зот мушриклар ширк келтираётган нарсадан олийдир.)
____________________
(Аллоҳ таоло ҳамма нарсани — ғайбни ҳам, ҳозирни ҳам билгувчи Зотдир. У зот мушриклар ширк келтираётган нарсадан олийдир.)
Verse 93
ﭹﭺﭻﭼﭽﭾ
ﭿ
Сен: «Эй Роббим, агар менга уларга ваъда қилинган нарсани кўрсатадиган бўлсанг...
Verse 94
ﮀﮁﮂﮃﮄﮅ
ﮆ
Эй Роббим, мени золим қавмлар ичида қилмагин», деб айт.
Verse 95
Албатта, Биз уларга ваъда қилаётган нарсамизни сенга кўрсатишга қодирмиз.
Verse 96
Сен эса, ёмонликни гўзал нарса ила дафъ қил. Биз нима васф қилаётганларини яхши билгувчимиз.
Verse 97
Сен: «Эй Роббим, Сендан шайтонларнинг васвасасидан паноҳ сўрайман!
Verse 98
ﮢﮣﮤﮥﮦ
ﮧ
Эй Роббим, Сендан уларнинг менга ҳозир бўлишларидан паноҳ сўрайман», деб айт.
Verse 99
Токи улардан бирига ўлим келган чоғда: «Эй Роббим, мени қайтаргин.
Verse 100
Шоядки, тарк қилган нарсамда солиҳ амал қилсам», дер. Йўқ! Албатта, бу (қуруқ) сўз бўлиб, у айтгувчи, холос. Уларнинг ортида қайта тириладиган кунларигача тўсиқ бордир.
Verse 101
Бас, қачонки сурга пуфланганда, у кунда ораларида на насаб қолур ва на бир-бирларини суриштирурлар.
____________________
(Яъни, қиёматдан дарак бергувчи сурга пуфланган пайтда ҳар ким ўзи билан овора бўлиб, одамлар орасида наслу насаб алоқалари қолмас. Балки ҳамма отаси, онаси, ака-укаси, бола-чақасидан қочадиган бўлиб қолади.)

Verse 102
ﯱﯲﯳﯴﯵﯶ
ﯷ
Кимнинг мезонлари оғир келса, бас, ана ўшалар ўзлари нажот топгувчилардир.
Verse 103
Кимнинг мезони енгил келса, бас, ана ўшалар ўзларига зиён қилибдилар. Жаҳаннамда абадий қолгувчи бўлибдилар.
Verse 104
ﰃﰄﰅﰆﰇﰈ
ﰉ
Юзларини олов куйдирур. Улар унда бадбашара ҳолда бўлурлар.
Verse 105
Сизларга оятларим тиловат қилинган эмасмиди?! Бас, сиз уларни ёлғонга чиқарган эмасмидингиз?!
____________________
(Шунда улар ўз айбларига иқрор бўладилар.)
____________________
(Шунда улар ўз айбларига иқрор бўладилар.)
Verse 106
Улар: «Эй Роббимиз, бадбахтлигимиз ўзимиздан устун келиб, залолатга кетган қавм бўлган эканмиз.
Verse 107
Эй Роббимиз, бизни бундан чиқаргин, агар яна (эски ҳолимизга) қайтсак, бас, албатта, золимлардан бўлурмиз», дерлар.
Verse 108
ﭫﭬﭭﭮﭯ
ﭰ
У зот: «У(ер)да хор бўлиб қолаверинг ва Менга гапирманг!
Verse 109
Аниқки, Менинг бандаларимдан бир гуруҳи: «Эй Роббимиз, биз иймон келтирдик. Бизни мағфират қилгин. Бизга раҳим қилгин. Сенинг Ўзинг раҳим қилгувчиларнинг яхшисисан», деган эдилар.
Verse 110
Бас, сиз уларни масхара қилдингиз. Ҳаттоки, у(иш) сизга Менинг зикримни унуттирди. Сиз улардан кулар эдингиз.
Verse 111
Албатта, Мен бугун уларни сабр қилганлари учун мукофотладим. Албатта, улар ўзлари ютуққа эришгувчилардир.
Verse 112
У зот: «Ер юзида неча адад йил қолдингиз?» деди.
Verse 113
Улар: «Бир кун ёки куннинг баъзисича қолдик. Ҳисобловчилардан сўра», дедилар.
Verse 114
У зот: «Агар билсангиз, жуда оз қолдингиз, холос», деди.
____________________
(Энди кўрадиган кунингизга нисбатан жуда оз қолдингиз.)
____________________
(Энди кўрадиган кунингизга нисбатан жуда оз қолдингиз.)
Verse 115
Наҳотки, Бизнинг сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?!
____________________
(Эй мушриклар, наҳотки Биз сизни беҳудага яратган бўлсак? Наҳотки сиз охиратда бизга қайтарилмасангиз?!)
____________________
(Эй мушриклар, наҳотки Биз сизни беҳудага яратган бўлсак? Наҳотки сиз охиратда бизга қайтарилмасангиз?!)
Verse 116
Бас, ҳақ подшоҳ Аллоҳ юксакдир. Ҳеч бир илоҳ йўқ. Магар У — карамли аршнинг Робби бор.
Verse 117
Ким Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳга илтижо қилса, бу хусусда ҳеч бир далили йўқдир. Бас, унинг ҳисоби фақат Роббининг ҳузуридадир. Албатта, кофирлар нажот топмаслар.
____________________
(Аллоҳга бошқа илоҳни шерик этганлар, ҳеч бир далил-ҳужжатсиз ширк келтирган бўладилар. Ундоқ одамлар билан Аллоҳ таоло Ўзи билиб ҳисоб-китоб қилади. Суранинг аввалида мўминларнинг, албатта, нажот топишлари айтилган эди. Суранинг охирида эса, кофирларнинг нажот топмасликлари таъкидланмоқда. Ва ниҳоят, охирги оятда Аллоҳ таолодан раҳмат ва мағфират сўраш тавсия қилинмоқда.)

Verse 118
Сен: «Эй Роббим, мағфират қил, раҳим қил. Ўзинг раҳим қилгувчиларнинг яхшисисан», деб айт.
تقدم القراءة