الترجمة الأوزبكية - محمد صادق dan الأوزبكية tilida الزخرف surasining tarjimasi
Verse 1
ﮀ
ﮁ
Ҳаа. Мийм.
Verse 2
ﮂﮃ
ﮄ
Очиқ-ойдин китоб ила қасам.
Verse 3
ﮅﮆﮇﮈﮉﮊ
ﮋ
Албатта, Биз уни арабча Қуръон қилдик. Шоядки, ақл юритсангиз.
Verse 4
Албатта, у ҳузуримиздаги она китобдадир, у олийдир, ҳикматлидир.
____________________
(Уламоларимиз, «она китоб»дан мурод Лавҳул Маҳфуз, деганлар. Демак, Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги Лавҳул Маҳфузда сақланган. Бу эса, уни Аллоҳ таоло нақадар зўр қадрлаганини кўрсатади.)

Verse 5
Наҳотки, сиз исрофчи қавм бўлганингиз учун сиздан юз ўгириб, зикр(эслатма)ни буриб юборсак?!
____________________
(Яъни, Қуръонни булар қабул қилмас экан, майли, юраверсинлар, деб уни бошқаларга томон буриб юборсак бўладими?! Йўқ, Бизнинг одатимиз бундай эмас. Асл одатимизни билиш учун ўтган Пайғамбар ва умматларнинг ҳолига бир назар солинг!)

Verse 6
ﮝﮞﮟﮠﮡﮢ
ﮣ
Аввалгиларга қанчадан-қанча Пайғамбарлар юбордик.
Verse 7
Улар ўзларига келган ҳар бир Пайғамбарни албатта истеҳзо қилганлар.
Verse 8
Бас, Биз улардан кўра кучлироқларни ҳалок қилганмиз. Аввалгиларнинг мисоли (зикр бўлиб) ўтди.
Verse 9
Улардан: «Осмонлару ерни ким яратган!» – деб сўрасанг, албатта: «Уларни азийз ва ўта илмли зот яратган», дерлар.
Verse 10
У зот сизга ерни бешик қилиб берди ва сизга унда йўллар қилиб қўйди. Шоядки, ҳидоят топсангиз.
____________________
(Аллоҳ сизга Ерни чақалоқнинг бешигидек қулай қилиб, Ер юзида йўллар ҳам яратиб қўйди. Шоядки, бу ҳақиқатларни тушуниб, инсофга келиб ҳидоят йўлига юрсангиз.)
____________________
(Аллоҳ сизга Ерни чақалоқнинг бешигидек қулай қилиб, Ер юзида йўллар ҳам яратиб қўйди. Шоядки, бу ҳақиқатларни тушуниб, инсофга келиб ҳидоят йўлига юрсангиз.)
Verse 11
У зот осмондан ўлчов ила сув туширди. Бас, биз у(сув) ила ўлик юртни тирилтирдик. Сиз ҳам шунга ўхшаш чиқарилурсиз.
Verse 12
У зот барча жуфтларни яратган ва сизга кемалар ҳамда чорва ҳайвонларидан минадиган нарсаларингизни қилди.
Verse 13
Токи, сиз уларнинг устига ўрнашгайсизлар, сўнгра, уларнинг устига ўрнашиб олгач, Роббингиз неъматини эслаб: «Бизга буни бўйсундирган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик.
Verse 14
ﮀﮁﮂﮃ
ﮄ
Ва, албатта, биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз», дегайсиз.
____________________
(Инсон маркабга минганда аллақандай бир кўтаринкилик, ғурур ва манманлик пайдо бўлганини сезади. Ана шунда унга маркаб миниш имконини берган Зотни эсласа ва шу оятдаги дуони ўқиса, ҳамма нарса ўрнига тушади. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади: «Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассалом қачон сафарга чиқиб уловга минсалар, уч марта «Аллоҳ акбар», деб такбир айтар ва қуйидагиларни ўқир эдилар: «Бизга буни бўйсундирган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва, албатта, биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз». Ё Аллоҳ! Биз сендан бу сафаримизда яхшилик ва тақвони, Ўзинг рози бўладиган амалларни сўраймиз. Ё Аллоҳ! Ўзинг бизга бу сафаримизни осон қилгин. Унинг узоғини яқин қилгин. Ё Аллоҳ! Сенинг Ўзинг сафардаги соҳибсан. Аҳли аёлдаги халифасан. Ё Аллоҳ! Мен сендан сафар қийинчиликларидан, турли ёмонликлардан, молу мулк ва аҳли аёлнинг ёмонликка юз тутишидан паноҳ сўрайман».)

Verse 15
Улар бандаларидан Унга бўлак (ҳукм) қилдилар. Албатта, инсон очиқ-ойдин ношукрдир.
____________________
(Аллоҳга Унинг бандаларидан бўлмиш фаришталарни У зотнинг бўлаги-фарзанди деб ҳукм қилдилар.)
____________________
(Аллоҳга Унинг бандаларидан бўлмиш фаришталарни У зотнинг бўлаги-фарзанди деб ҳукм қилдилар.)
Verse 16
Ёки У зот Ўзи яратадиган нарсадан қизлар тутиб, сизларни ўғиллар ила сийладими?
Verse 17
Қачонки улардан бирортасига, Роҳманга мисол келтирган нарсанинг хушхабари берилса, ғазабга тўлиб, юзи қорайиб кетур.
Verse 18
Зебу зийнат ичида ўстириладиган ва хусумат пайтида очиқ-ойдин бўла олмайдиган кимсаними?!
____________________
(Бу оятларда мушрикларнинг, фаришталар Аллоҳнинг қизи, деган эътиқодларига рад келмоқда.)
____________________
(Бу оятларда мушрикларнинг, фаришталар Аллоҳнинг қизи, деган эътиқодларига рад келмоқда.)
Verse 19
Улар Роҳманнинг бандалари бўлмиш фаришталарни аёллар ҳисобладилар. Ёки уларнинг яратилишига гувоҳ бўлдиларми?! Албатта, бу гувоҳликлари ёзилур ва сўроққа тутилурлар!
Verse 20
Улар: «Агар Роҳман хоҳлаганида, биз уларга ибодат қилмас эдик», дедилар. Уларда бу ҳақда ҳеч бир илм йўқ. Улар фақат алжирамоқдалар, холос.
Verse 21
Ёки Биз уларга у(Қуръон)дан олдин бир китоб берганмиз-у, улар уни маҳкам тутувчиларми?!
Verse 22
Йўқ! Улар: «Биз ота-боболаримизни бир динда топдикки, албатта, биз уларнинг изларидан (эргашиб) ҳидоят топгувчидирмиз», дедилар.
Verse 23
Худди шунингдек, Биз сендан илгари ҳам қайси бир қишлоқ-шаҳарга огоҳлантиргувчи юборсак, албатта, унинг зодагонлари: «Таъкидки, биз ота-боболаримизни бир динда топдик ва, албатта, биз уларнинг изларидан эргашгувчилардирмиз», дедилар.
Verse 24
У (огоҳлантирувчи): «Агар мен сизга сиз ота-бобонгизни устида топган нарсангиздан ҳам ҳидоятлироқни келтирган бўлсам ҳам-а?!» – деди. Улар: «Биз сен ила юборилган нарсага кофирдирмиз», дедилар.
Verse 25
Бас, Биз улардан интиқом олдик. Энди назар сол. (Пайғамбарларни) ёлғончи қилгувчиларнинг оқибати қандай бўлди?!
Verse 26
Эсла, Иброҳим отасига ва қавмига: «Мен, албатта, сиз ибодат қилаётган нарсадан воз кечгувчиман.
Verse 27
ﮋﮌﮍﮎﮏ
ﮐ
Магар мени яратган Зотдангина (воз кечмасман). Албатта, У зот мени ҳидоят қилур», деган эди.
Verse 28
Ва бу (сўз)ни у ўз ортидан зурриётига боқий қолгувчи қилди. Шоядки (иймонга) қайтсалар.
____________________
(Яъни, Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳга ибодат қилмаслик ҳақидаги сўзни, бошқача айтганда, «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни ўзидан кейин келадиган зурриётлари ичида боқий қоладиган қилди. Шоядки, зурриётлари куфр ва ширкдан иймонга қайтсалар.)

Verse 29
Мен эса, анавиларни ва уларнинг ота-боболарини, то уларга ҳақ ҳамда очиқ-ойдин Пайғамбар келгунча фойдалантирдим.
Verse 30
Қачонки уларга ҳақ келганида, улар: «Бу сеҳрдир ва, албатта, биз бунга кофирдирмиз», дедилар.
Verse 31
Улар: «Ушбу Қуръон икки шаҳардан (бирида) бўлган улуғ кишига нозил қилинганида эди», дедилар.
____________________
(Уларнинг жоҳилий ўлчовлари бўйича молу дунёси кўп, мансаби, ҳукми ва султони бор одам «улуғ киши» деб эътироф этиларди. Ана шундай одам пайғамбар бўлишга лойиқ эди. Ўша пайтда мушрикларнинг бу мақомга номзодлари ҳам бор эди. Маккада ал-Валид ибн Муғийра, Тоифда Урвату ибн Масъуд ас-Сақафий исмли одамлар бўлиб, мушриклар ана шулардан бири пайғамбар бўлса арзийди, деган фикрда эдилар.)

Verse 32
Ёки улар Роббингнинг раҳматини тақсимлайдиларми? Биз ҳаёти дунёда уларнинг ораларида маишатларини тақсимладик ва баъзилари баъзиларини хизматкор қилиб олишлари учун айримларининг даражаларини айримларидан устун қилиб қўйганмиз. Роббингнинг раҳмати улар жамлайдиган нарсадан яхшидир.
Verse 33
Агар одамлар бир миллат бўлиб қолишлари (хавфи) бўлмаганда, албатта, Биз Роҳманга куфр келтирадиганларнинг уйлари шифтини ва унга чиқадиган нарвонларини кумушдан қилиб қўяр эдик.
Verse 34
ﭑﭒﭓﭔﭕ
ﭖ
Ва уйларининг эшикларини ҳам, устида ёнбошлаб ётадиган сўриларини ҳам.
Verse 35
Ва зебу зийнату безакларни ҳам. Буларнинг ҳаммаси ҳаёти дунёнинг матоҳидан бошқа нарса эмас. Охират эса, Роббинг наздида тақводорлар учундир.
Verse 36
Ким Роҳманнинг эслатмасидан шабкўр бўлиб олса, Биз унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у унга доимий ҳамроҳ бўлур.
Verse 37
Албатта, у(шайтон)лар йўлдан тўсурлар ва улар ўзларини шак-шубҳасиз ҳидоят топгувчилардек ҳисоблайдилар.
Verse 38
Токи, ҳузуримизга келганда: «Қани энди мен билан сенинг оранг мағриб ила машриқчалик узоқ бўлса эди. Бас, сен нақадар ёмон ҳамроҳсан», дер.
____________________
(Аллоҳнинг зикридан шабкўр бўлиб олган ғафлатда юра-юра, бир куни қиёмат қўпиб: «ҳузуримизга келганда», ҳақиқатни англайди ҳамма бало шайтон билан яқинлиги натижаси эканлигини тушуниб етади.)

Verse 39
Зулм қилганингиз учун бугунги кунда азобга шерик бўлишингиз ҳам ҳеч фойда бермас.
Verse 40
Сен карларга эшиттира олармидинг ёки кўрларни ва очиқ-ойдин залолатда бўлган кимсаларни ҳидоятга сола олармидинг?!
Verse 41
ﮜﮝﮞﮟﮠﮡ
ﮢ
Агар сени кетказсак ҳам, албатта, Биз улардан интиқом олурмиз.
Verse 42
Ёки Биз уларга ваъда қилинган нарсани сенга кўрсатурмиз. Бас, албатта, Биз уларга (азоб беришга) қодирмиз.
Verse 43
Бас, ўзингга ваҳий қилинган нарсани маҳкам тут! Албатта, сен тўғри йўлдасан.
Verse 44
Албатта, у(Қуръон) сенга ҳам, қавмингга ҳам шарафдир. Ва, албатта, сўралурсизлар.
Verse 45
Сендан олдин Биз юборган Пайғамбарларимиздан сўра: Роҳмандан бошқа ибодат қилинадиган илоҳлар қилган эканмизми?!
____________________
(Дунё тарихида ҳеч бир пайғамбар Аллоҳдан бошқага ибодат этишга чақирган эмас. Дунёда ҳеч бир пайғамбар Аллоҳдан бошқа илоҳга ибодат қилган ҳам эмас. Дунёда ўтган ҳамма пайғамбарлар фақат Роҳман сифатли Аллоҳ таологагина ибодат қилганлар ва одамларни ҳам фақат Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилишга чақирганлар.)

Verse 46
Батаҳқиқ, Биз Мусони Ўз оят(мўъжиза)ларимиз ила Фиръавнга ва унинг аъёнларига юбордик. Бас, у: «Албатта, мен оламлар Роббининг Пайғамбаридирман», деди.
Verse 47
Бас, қачонки у уларга оят (мўъжиза)ларимизни келтирганда, улар баногоҳ у(мўъжиза)лардан кула бошладилар.
Verse 48
Биз уларга қайси бир оят (мўъжиза)ни кўрсатсак ҳам, албатта, у ўз шеригидан каттароқ бўлар эди. Шояд, (хатоларидан) қайтсалар, деб уларни азоб-ла тутдик.
Verse 49
Улар: «Эй сеҳргар! Сенга берган аҳдига биноан, биз учун Роббингга дуо қил! Албатта, биз ҳидоят топгувчилардан бўламиз», дедилар.
Verse 50
Бас, қачонки улардан азобни аритсанг, тўсатдан улар (аҳдни) бузарлар.
Verse 51
Фиръавн ўз қавмига: «Эй қавмим! Миср мулки ва мана бу остимдан оқиб турган анҳорлар меники эмасми?! Кўрмаяпсизларми?!
Verse 52
Мен мана бу хор, гапини очиқ баён қила олмайдиган кимсадан яхши эмасманми?
Verse 53
Унга тиллодан бўлган билакузуклар ташланса ёки у билан бирга фаришталар ҳамроҳ бўлиб келса бўлмас эдими?!» – деб нидо қилди.
Verse 54
Бас, у қавмини лақиллатди ва улар унга итоат қилдилар. Чунки, улар фосиқ қавм эдилар.
Verse 55
ﮨﮩﮪﮫﮬﮭ
ﮮ
Бас, қачонки улар Бизни дарғазаб қилишгач, улардан интиқом олдик — уларнинг барчаларини жамлаб, ғарқ қилдик.
Verse 56
ﮯﮰﮱﯓ
ﯔ
Бас, уларни ўтмишга айлантирдик ва кейингиларга мисол қилиб қўйдик.
Verse 57
Ибн Марям мисол келтирилган чоғда сенинг қавминг бирдан шодланиб қичқирурлар.
____________________
(Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом Анбиё сурасидаги «Албатта, сизлар ва Аллоҳдан ўзга ибодат қилган нарсаларингиз жаҳаннам ўтин-тошидирсиз. Сизлар унга киргувчидирсиз» оятини тиловат қилганларида, Абдуллоҳ ибн аз-Забъарий ат-Тамимий исмли мушрик: «Бу биз ва бизнинг олиҳаларимиз учунми ёки ҳамма умматлар учунми?» деб сўраган. Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассалом: «У сиз учун ҳамма умматлар учун», дедилар. У: «Шубҳасиз, энди сени енгдим, Каъбанинг Роббига қасам! Насоролар Масийҳга, Яҳудийлар Узайрга, Бани Фулон фаришталарга ибодат қилмайдиларми?! Агар ана ўшалар ҳам жаҳаннамга тушсалар, бизнинг ва олиҳаларимизнинг жаҳаннамда бўлишига розимиз», деди. Шунда Аллоҳ таоло: «Албатта, биздан уларга олдин гўзал сўз ўтганлар у (жаҳаннам)дан узоқлаштирилгандирлар», оятини туширди. «Ибн Марям мисол келтирилган чоқда сенинг қавминг бирдан шодланиб қичқирурлар» ояти билан ўша ҳодисани ёдга солмоқда.)

Verse 58
Улар: «Бизнинг олиҳаларимиз яхшими ёки уми?» – дедилар. Улар уни сенга фақат талашиб-тортишиш учунгина мисол келтирдилар. Зеро, улар хусуматчи қавмдирлар.
Verse 59
У фақат бир бандадир. Биз унга неъмат бердик ва уни Бани Исроилга мисол қилдик.
Verse 60
Агар хоҳласак, ўрнингизга ер юзида халифа бўладиган фаришталар қилиб қўяр эдик.
Verse 61
Албатта, у (Ийсо) соат(қиёмат) илми(белгиси)дир. Бас, сиз у (қиёмат) ҳақида ҳеч шубҳа қилманг ва менга эргашинг. Мана шу тўғри йўлдир.
____________________
(Вақти келиб Ийсо қиёмат кунининг белгиси бўлади. Унинг қайта тушишидан қиёмат жуда ҳам яқин қолгани билиб олинади.)
____________________
(Вақти келиб Ийсо қиёмат кунининг белгиси бўлади. Унинг қайта тушишидан қиёмат жуда ҳам яқин қолгани билиб олинади.)
Verse 62
Шайтон сизни ҳаргиз (тўғри йўлдан) тўсмасин. Албатта, у сизга очиқ-ойдин душмандир.
Verse 63
Ийсо очиқ-ойдин ҳужжат (мўъжиза)лар билан келган чоғида: «Батаҳқиқ, мен сизга ҳикматни келтирдим ва сиз ихтилоф қилаётган баъзи нарсаларни баён қилиш учун келдим. Бас, Аллоҳга тақво ва менга итоат қилинглар.
Verse 64
Албатта, Аллоҳ менинг ҳам Роббим, сизнинг ҳам Роббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинг. Мана шу тўғри йўлдир», деди.
____________________
(Ийсо алайҳиссалом қавмларига: «Аллоҳ менинг Роббим», деганлар. Аллоҳ менинг отам, деган эмаслар. Демак, Аллоҳ таоло бошқа бандаларга Робб бўлгани каби, Ийсо алайҳиссаломга ҳам Роббдир. Бу ҳақда бошқа гап беҳуда.)

Verse 65
Бас, уларнинг орасидан фирқалар ихтилоф қилдилар. Зулм қилганлар ҳолига аламли кун азобидан вой бўлсин!
____________________
(Ийсо алайҳиссалом Бани Исроилга пайғамбар қилиб юборилган эдилар. У зот Бани Исроилга уларнинг Мусо алайҳиссалом шариати хусусидаги ихтилофларига барҳам бериш, ягона Аллоҳнинг ибодатига чақириш учун ҳикмат ила келган эдилар. Аммо улар бу чақириққа муносиб жавоб бермадилар. Балки Ийсо алайҳиссаломга қарши чиқдилар. Турли фирқаларга бўлиниб олиб, ҳозиргача ихтилоф қилиб келмоқдалар.)

Verse 66
Улар фақат ўзлари ҳам сезмай қолган ҳолда соат(қиёмат) келиб қолишини кутмоқдалар, холос.
Verse 67
Ўша кунда тақводорлардан бошқа дўстлар бир-бирларига душмандир.
____________________
(Қиёмат куни ҳамма ўз оқибатини билгач, гарчи бу дунёда яқин ўзаро дўст бўлса ҳам, бир-бирига душманга айланади. Чунки у дунёда бир-бирларини турли амалларга ундаган дўстларнинг дўзахга тушиб жазо тортишлари аниқ маълум бўлиб қолади. Ана ўшанда, ёмон билан дўст бўлганига афсусланади.)

Verse 68
Эй бандаларим! Бугунги кунда сизга хавф йўқ ва маҳзун ҳам бўлмассиз.
Verse 69
ﮭﮮﮯﮰﮱ
ﯓ
Оятларимизга иймон келтирганлар ва мусулмон бўлганлар...
Verse 70
ﯔﯕﯖﯗﯘ
ﯙ
Жаннатга киринглар, сизлар ва жуфтларингиз шод бўлурсизлар.
Verse 71
Уларга тиллодан бўлган товоқлар ва қадаҳлар айлантирилур. У ерда кўнгил иштаҳа қиладиган ва кўзлар лаззатланадиган нарсалар бордир. Сизлар у ерда абадий қолурсизлар.
Verse 72
Мана шу, қилиб юрган амалларингиз сабабли сизга мерос қилиб берилган жаннатдир.
Verse 73
ﯴﯵﯶﯷﯸﯹ
ﯺ
Сизга у ерда кўплаб мевалар бор, улардан ерсизлар.
Verse 74
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖ
ﭗ
Албатта, жиноятчилар жаҳаннам азобида абадий қолурлар.
Verse 75
ﭘﭙﭚﭛﭜﭝ
ﭞ
У улардан енгиллатилмас ва улар у(азоб)да ноумид ҳолда қолурлар.
____________________
(Яъни, азоб аҳли жаҳаннамдан ҳеч енгиллатилмайди. Улар ўша азоб ичида ноумид бўлган ҳолларида абадий қолиб кетадилар.)
____________________
(Яъни, азоб аҳли жаҳаннамдан ҳеч енгиллатилмайди. Улар ўша азоб ичида ноумид бўлган ҳолларида абадий қолиб кетадилар.)
Verse 76
ﭟﭠﭡﭢﭣﭤ
ﭥ
Биз уларга зулм қилганимиз йўқ. Лекин улар ўзлари золим бўлдилар.
Verse 77
Улар: «Эй Молик! Роббинг бизни битирсин!» – деб нидо қилдилар. У: «Албатта, сиз туриб қолгувчисиз», деди.
____________________
(Яъни, дўзахилар ўзларига берилаётган азоблар оғриғи, алами ва шиддатига чидай олмай, дўзах ишларига қараб турувчи Молик исмли фариштага қараб: «Эй Молик! Роббинг бизни битирсин!» дейдилар.)

Verse 78
Батаҳқиқ, Биз сизга ҳақни келтирдик. Лекин кўпларингиз ҳақни ёмон кўргувчисиз.
____________________
(Шунинг учун бугунги кунда ушбу аянчли ҳолга тушиб турибсиз.)
____________________
(Шунинг учун бугунги кунда ушбу аянчли ҳолга тушиб турибсиз.)
Verse 79
ﭸﭹﭺﭻﭼ
ﭽ
Ёки улар бирон ишга қарор қилдиларми? Бас, Биз, албатта, қарор қилгувчимиз.
Verse 80
Ёки улар Бизни уларнинг сирларини (билмас) ва пичирлашиб қилган маслаҳатларини эшитмас, деб ҳисоблайдиларми? Йўқ! Ҳолбуки, элчиларимиз уларнинг олдиларида ёзмоқдалар.
Verse 81
Сен: «Агар Роҳманнинг боласи бўлганида, мен унга ибодат қилгувчиларнинг биринчиси бўлар эдим», деб айт.
Verse 82
Осмонлару ернинг Робби, Аршнинг Робби улар қилаётган васфдан покдир.
Verse 83
Бас, уларни қўйиб бер, ўзларига ваъда қилинаётган кунга рўбарў бўлгунларича (ёмонликка) шўнғийверсинлар, ўйнайверсинлар.
Verse 84
У зот осмонда ҳам илоҳдир, ерда ҳам илоҳдир. У зот ўта ҳикматли, ўта илмлидир.
Verse 85
Осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг мулкига эга бўлган Зот баракотли(буюк)дир. Соат (қиёмат) илми Унинг ҳузуридадир. Унгагина қайтарилурсизлар.
Verse 86
Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётган нарсалари шафоатга эга бўлмаслар. Магар, билган ҳолларида ҳақ шаҳодат берганларгина (эга бўлурлар).
Verse 87
Агар сен улардан ўзларини ким яратганини сўрасанг, албатта, «Аллоҳ», дерлар Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдалар?!
Verse 88
У(Муҳаммад)нинг: «Эй Роббим, албатта, анавилар иймон келтирмайдиган қавмлардир», деган гапини ҳам (билур).
Verse 89
Бас, сен улардан юз ўгир ва: «Сизларга салом бўлсин», дегин. Бас, улар тезда билурлар.
تقدم القراءة