الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور dan الأوزبكية tilida الزخرف surasining tarjimasi
Verse 1
ﮀ
ﮁ
1. Ҳо, Мим.
Verse 2
ﮂﮃ
ﮄ
2. Очиқ-равшан Китобга — Қуръонга қасамки,
Verse 3
ﮅﮆﮇﮈﮉﮊ
ﮋ
3. албатта Биз уни сизлар ақл юргизишингиз (маъно-мазмунини фаҳмлашингиз) учун арабий Қуръон қилдик.
Verse 4
4. Дарҳақиқат, у Бизнинг даргоҳимиздаги Асл Китобда (Лавҳул-Маҳфузда) юксак (мартабали) ва ҳикматли (Китобдир).
Verse 5
5. Бас, (куфру исёнда) ҳаддан ошувчи қавм бўлганларингиз учун Биз сизлардан бу Эслатмани буриб (сизларни ўз ҳолларингизга ташлаб) қўюрмизми?!
Verse 6
ﮝﮞﮟﮠﮡﮢ
ﮣ
6. Биз аввалгиларга ҳам қанча пайғамбар юборганмиз.
Verse 7
7. Улар ҳам ўзларига келган ҳар бир пайғамбарни масхара қилиб кулган эдилар.
Verse 8
8. Бас, Биз улардан (Макка кофирларидан) кучли-қувватлироқларни ҳам ҳалок қилганмиз. (Ушбу Қуръонда) аввалгиларни масал-қиссалари ўтди-ку!
Verse 9
9. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), қасамки, агар сиз улардан: «Осмонлар ва Ерни ким яратган?», деб сўрасангиз, албатта: «Уларни қудратли ва доно (Аллоҳ) яратган», дерлар. (Аммо ўзлари ҳеч нарса ярата олмайдиган бут ва санамларни У зотга шерик қилиб, уларга сиғинурлар).
Verse 10
10. Ўша Зот сизлар учун Ерни бешик-қароргоҳ қилиб қўйди ва (сафарларингизда кўзлаган манзилларингизга) йўл топишларингиз учун унда (ерда турли) йўлларни (пайдо) қилди.
Verse 11
11. Ўша Зот осмондан (аниқ) ўлчов билан сув-ёмғир ёғдирди. Бас, Биз у (сув) билан «ўлик» шаҳар-қишлоқларни) тирилтирдик (яъни, қуруқ ердан турли-туман гиёҳларни чиқардик). Сизлар ҳам (Қиёмат Кунида қабрларингиздан) мана шундай чиқарилурсизлар.
Verse 12
12. Ўша Зот барча жуфтларни (яъни, бор махлуқотни) яратди ва сизлар учун кемалар ва чорва ҳайвонларидан — сизлар минадиган нарсалар (пайдо) қилди.
Verse 13
13. Токи сизлар уларнинг устига ўрнашгайсизлар, сўнгра унга ўрнашиб олгач, Парвардигорингизнинг неъматини эслаб: «Бизларга бу (кема ёки от-улов)ни бўйсундириб қўйган зот (яъни, Аллоҳ барча айбу-нуқсондан) покдир. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик.
Verse 14
ﮀﮁﮂﮃ
ﮄ
14. Шак-шубҳасиз, бизлар (барчамиз) «Парвардигоримизга қайтгувчидирмиз», дегайсизлар.
____________________
И з о ҳ. Юқоридаги оятларда Аллоҳ таоло бандаларига ато этган неъматлари қаторида улар шукр қилиб, ибрат олишлари учун ўзларидан неча баробар катта ва кучли кема ва туя каби, инсонлар миниб ва бошқариб юрадиган нарсаларни ҳам яратиб қўйганини ва шундай қудратли, баҳайбат нарсаларни инсонга бўйинсундириб қўйганини баён қилди. Энди қуйидаги оятларда «фаришталар — Аллоҳнинг қизлари», деган ботил ақида эгалари бўлган мушриклар ҳақида ҳикоя қилиниб, уларнинг бу пуч даъволари илоҳий мантиқ билан рад этилади.

Verse 15
15. Улар (мушриклар, Аллоҳ) учун Ўз бандаларидан (айримларини, яъни фаришталарни) жузъ-бўлак қилдилар! (Аллоҳнинг бандалари бўлган фаришталарни «У зотнинг қизлари, яъни Унинг бир жузъи, дедилар. Чунки фарзанд отанинг жузъидир). Дарҳақиқат, инсон очиқ-ойдин кўрнамак-ношукурдир!
Verse 16
16. Балки, (Аллоҳ) Ўзи яратадиган нарсалардан қизларни олиб қолиб, сизларга ўғилларни танлаб бергандир?!
Verse 17
17. Қачон уларнинг биронтасига, ўзи Раҳмон учун мисол қилган нарса (яъни, қиз кўргани) ҳақида хушхабар берилса, ғазабга тўлган ҳолда юзи қорайиб кетар.
Verse 18
18. «Ҳали зеб-зийнат ичида ўстириладиган, (ҳеч қандай) жанжал-мунозарада (ўз мақсадини) очиқ-равшан баён қилиб бера олмайдиган (ожиз нотавон қиз болами)?!»
Verse 19
19. (Ҳолбуки), ўзлари Раҳмоннинг бандалари бўлмиш фаришталарни «Қизлар», дедилар! Ё улар (Аллоҳ фаришталарни) яратишига гувоҳ бўлганмидилар?! Уларнинг бу «гувоҳ»ликлари албатта (номаи аъмолларига) ёзилур ва улар (Қиёмат Кунида) сўроққа тутилурлар!
Verse 20
20. Улар: «Агар Раҳмон хоҳлаганида, бизлар уларга (яъни, фаришталарга «улар Аллоҳнинг қизлари», деган эътиқод билан) ибодат қилмаган бўлур эдик», дедилар. Улар учун бу ҳақда ҳеч қандай билим-асос йўқдир. Улар фақат ёлғон сўзламоқдалар!
Verse 21
21. Ёки Биз уларга (Қуръондан) илгари бирон китоб ато этганмиз-у, улар ўшани ушлагувчимилар?! (Йўқ, асло ундоқ бўлган эмас)!
Verse 22
22. Балки улар (шундай) дедилар: «Албатта бизлар ота-боболаримизни бир миллат — дин устида топганмиз ва албатта бизлар уларнинг изларидан бориб ҳидоят топгувчидирмиз».
Verse 23
23. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), шунингдек, Биз сиздан илгари бирон қишлоқ-шаҳарга бирон огоҳлантиргувчи-пайғамбар юбормадик, магар (юборганимизда) у жойнинг боёнлари: «Албатта бизлар уларнинг изларидан эргашгувчидирмиз», деганлар.
Verse 24
24. (Шунда пайғамбарлари уларга) «Агар мен сизларга сизлар ота-боболарингизни (эътиқод қилган ҳолларида) топган диндан тўғрироқ динни келтирган бўлсам ҳам-а?», деганида, улар: «Албатта бизлар сизлар элчи қилиб юборилган динга кофирдирмиз», дедилар.
Verse 25
25. Бас, Биз улардан интиқом олдик. Энди у (ўз пайғамбарларини) ёлғончи қилгувчиларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўринг!
Verse 26
26. Эсланг, Иброҳим отасига ва қавмига деган эди: «Албатта мен сизлар ибодат қилаётган бутлардан покдирман.
Verse 27
ﮋﮌﮍﮎﮏ
ﮐ
27. Магар мени яратган Зотгагина (ибодат қилурман). Бас, албатта У мени (Ҳақ динга) ҳидоят қилажак».
Verse 28
28. У (Иброҳим) ўшани (яъни, ўзининг ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиши ҳақидаги сўзни ўзидан кейин келадиган зурриёт-авлодлари ҳам унга) қайтишлари учун ўз ортида қолгувчи сўз қилди.
Verse 29
29. Мен эса (Иброҳим авлодларидан бўлган, аммо у қолдирган Сўзга итоат этмаган) ана у (Макка аҳолиси)ни ҳам, уларнинг ота-боболарини ҳам то уларга Ҳақ — Қуръон ва очиқ-равшан пайғамбар (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) келгунича (узун умр ва фаровон ҳаёт билан) фойдалантирдим.
Verse 30
30. (Аммо) қачонки уларга Ҳақ — Қуръон келгач, улар: «Бу сеҳрдир, албатта бизлар унга кофирдирмиз», дедилар.
Verse 31
31. Яна улар: «Бу Қуръон икки қишлоқ(нинг бири)дан бўлган улуғ одамга нозил қилинганида эди», дедилар.
____________________
И з о ҳ. Икки қишлоқдан мурод Макка ва Тоиф шаҳарларидир. Мушриклар назарида Макканинг улуғи ўша жойлик боёнлардан Валид ибн Муғийра бўлса, Тоифнинг улуғи Урва ибн Масъуд ас-Сақафий номли бир бой эди. У мушриклар ҳам барча замонлардаги дунёга қул бўлган кимсалар каби улуғликни мол-давлат ва салтанат билан ўлчар эдилар. Шунинг учун улар: «Агар бу Қуръон ҳақ китоб бўлганида Муҳаммадга ўхшаган бир етим ва камбағалга эмас, балки Валид ва Урва каби улуғ зотларга тушган бўлар эди», дедилар.

Verse 32
32. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Парвардигорингизнинг раҳмати (бўлмиш пайғамбарлик)ни ўшалар тақсимлайдиларми?! (Йўқ, асло ундоқ эмас!) Уларнинг ҳаёти дунёдаги маишат-тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталарида Биз Ўзимиз тақсимлаганмиз ва баъзилари баъзиларини қўл остига олиб (ишлатиш) учун айримларини айримларидан баланд даража-мартабаларга кўтариб қўйганмиз. Парвардигорингизнинг раҳмати-пайғамбарлик эса улар тўплайдиган нарса (мол-дунё)ларидан яхшироқдир. (Бас, Биз бу улуғ неъматни фақат Ўзимиз танлаган кишиларгагина ато этурмиз).
Verse 33
33. Агар (иймонсиз кимсаларнинг бой-бадавлат, тўкин-сочинликда яшаётганларини кўришиб, барча) одамлар бир миллат (яъни, кофир) бўлиб олишлари бўлмаганида эди, албатта Биз Раҳмонга (яъни, Бизга) кофир бўладиган кимсалар учун уйларининг шифтларини ҳам, унга чиқадиган нарвонларни ҳам кумушдан қилиб қўйган бўлур эдик.
Verse 34
ﭑﭒﭓﭔﭕ
ﭖ
34. Яна уларнинг уйларининг эшикларини ҳам, ўзлари устида суяниб-ястаниб ўтирадиган сўриларни ҳам (кумушдан қилиб қўйган бўлур эдик).
Verse 35
35. Яна (барча) зеб-зийнат, нақш-нигорларни ҳам (ўша кофирлар учун қилиб қўйган бўлур эдик. Зеро, буларнинг) барчаси фақат ҳаёти дунё матоларидир. Охират эса Парвардигорингиз наздида тақводор зотлар учундир.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оятлардан Аллоҳ таоло наздида бу дунё ўзининг бор зебу-зийнат ва ҳою-ҳаваси билан нақадар ҳақир бир нарса экани маълум бўлди. Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломдан ривоят қилинган бир ҳадиси шариф мазкур оятларнинг муносиб тафсири бўлса керак: «Агар Аллоҳ таолонинг ҳузурида дунё учун пашшанинг қанотича вазн-қиммат бўлганида, Аллоҳ кофирга ундан бир қултумини ҳам раво кўрмаган бўлур эди». Қуръони Карим бу оятлар воситасида бизларни тарки дунёчиликка тарғиб қилмайди, балки бу дунё унга қул бўлишга арзийдиган матоҳ эмаслигини уқтиради.

Verse 36
36. Ким Раҳмон эслатмасидан (яъни, Қуръон панд-насиҳатларидан) кўр бўлиб олса — юз ўгирса, Биз унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у ўша (кофирга доимий) ҳамроҳ бўлур.
Verse 37
37. Шак-шубҳасиз, (шайтонлар кофирларни Тўғри) йўлдан тўсурлар, (аммо кофирлар) ўзларини ҳидоят топгувчилар, деб ҳисоблайдилар.
Verse 38
38. То қачон Бизнинг ҳузуримизга келгач, (ўзини Тўғри Йўлдан оздирган шайтонга қараб): «Орзу эди, мен билан сенинг ўртанг Шарқу Ғарбнинг ўртасидаги масофа (каби йироқ) бўлса. Бас, (сен) нақадар ёмон ҳамроҳдирсан», дер.
Verse 39
39. (Эй кофирлар ва уларни Тўғри Йўлдан оздирган пешволари, ҳаёти дунёда куфр йўлини танлаш билан ўзларингизга) зулм қилганларингиз сабабли бу Кун сизларга азобда шерик эканликларингиз ҳаргиз фойда бермас (яъни, азобни қаттиқлигидан ҳар бирингиз ўзингиз билан овора бўлиб, шерикларингизга ҳамдардлик билдириб, азобларини енгиллата олмассизлар)!
Verse 40
40. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз карларга эшиттира олурмисиз, ё кўрлар ва очиқ залолатда бўлган кимсаларни ҳидоят қила олурмисиз?
Verse 41
ﮜﮝﮞﮟﮠﮡ
ﮢ
41. Бас, агар Биз (кофирларни мағлуб этишдан илгари) сизни кетказсак (яъни, вафот қилдирсак ҳам) албатта биз улардан (Охиратда) интиқом олгувчидирмиз.
Verse 42
42. Ёки, албатта Биз уларга ваъда қилган нарсани (яъни, бошларига тушажак азобни ҳаётлик чоғингиздаёк) сизга кўрсатурмиз. Зеро, Биз уларга (азоб беришга) қодирдирмиз.
Verse 43
43. Бас, сиз ўзингизга ваҳий қилинган нарсани Қуръонни маҳкам ушланг! Албатта, сиз Тўғри Йўлдадирсиз.
Verse 44
44. Албатта у (Қуръон) сиз учун ҳам, қавмингиз-умматингиз учун ҳам бир шарафдир ва яқинда (Қиёмат Кунида бу неъмати илоҳийя хусусида) сўралурсизлар.
Verse 45
45. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Биз сиздан илгари юборган пайғамбарлардан сўраб (яъни, улар келтирган диний таълимотларни ўрганиб) боқинг-чи, Биз Раҳмондан (яъни, Ўзимиздан) ўзга ибодат қилинадиган «илоҳ»лар қилганмиканмиз?! (Йўқ, барча пайғамбарлар ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга даъват этгандирлар)!
Verse 46
46. Аниқки, Биз Мусони Ўз оят-мўъжизаларимиз билан Фиръавн ва унинг одамларига юбордик. Бас, у: «Албатта мен барча оламлар Парвардигорининг пайғамбаридирман», деди.
Verse 47
47. Энди қачонки у Бизнинг оят-мўъжизаларимизни уларга келтиргач, баногоҳ улар у (мўъжизалар устидан) кула бошладилар.
Verse 48
48. Биз уларга (тўфон, чигиртка балолари каби азоб оятларидан) бирон оят кўрсатсак, албатта у (ўзидан аввалги) шеригидан улуғроқ-даҳшатлироқ оят бўлур эди. Шояд (куфрдан иймонга) қайтсалар, деб Биз уларни (турли) азоб билан ушладик.
Verse 49
49. Улар (Бизнинг оятларимизни кўришгач, Мусога): «Эй сеҳргар, сенга берган (дуойингни мустажоб қилиши хусусидаги) ваъдаси ҳаққи-ҳурмати Парвардигорингга бизлар учун дуо қил. (Агар У сенинг дуойинг сабабли бизлардан бу азобларни аритса) албатта бизлар ҳидоят топгувчидирмиз (яъни, ўша Аллоҳга иймон келтиргувчидирмиз)», дедилар.
Verse 50
50. Энди қачонки Биз (Мусонинг дуоси шарофати билан) улардан азобни аритсак, баногоҳ улар (ўз аҳдларини) буза бошладилар.
Verse 51
51. Ва Фиръавн ўз қавмига жар солиб, деди: «Эй қавмим, Миср подшоҳлиги ва мана бу остимдан оқиб турган дарёлар менинг (мулким) эмасми?! Ахир кўрмаяпсизларми?!
Verse 52
52. Балки мен мана бу хор бўлган ва (ўз мақсадини) очиқ баён қила олмайдиган кимсадан (яъни, Мусодан) яхшироқдирман?!
Verse 53
53. Бас, унга (Мусога осмондан худди подшоҳларнинг бўйнига гулчамбар ташланганидек) олтиндан бўлган билагузуклар ташланганида эди ёки у билан бирга фаришталар ҳамроҳ бўлиб келганида эди (унинг пайғамбарлигига ишонсанглар бўлар эди. Ундоқ бўлмагач, нега унга иймон келтирасизлар)?!»
Verse 54
54. Бас, у ўз қавмини тезлатган эди, улар унга итоат этдилар. Дарҳақиқат, улар фосиқ қавм эдилар.
Verse 55
ﮨﮩﮪﮫﮬﮭ
ﮮ
55. Энди қачонки улар Бизни дарғазаб қилишгач, Биз улардан интиқом олдик — уларнинг барчаларини (денгизга) ғарқ қилиб юбордик.
Verse 56
ﮯﮰﮱﯓ
ﯔ
56. Бас, уларни кейингилар учун ўтмиш-ибрат ва мисол қилиб қўйдик.
Verse 57
57. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), качонки (Ийсо) бинни Марям мисол келтирилса, баногоҳ қавмингиз (бу мисолдан шодланиб) қичқира бошлайдилар.
Verse 58
58. Улар: «Бизларнинг илоҳларимиз яхшироқми ёки уми (яъни, Ийсоми?!) дедилар. Улар (бу мисолни) сизга фақат талашиб-тортишиш учунгина келтирдилар. Ахир улар хусуматчи-урушқоқ қавмдирлар!
____________________
И з о ҳ. Бу оятлар мушриклар Ийсо бинни Марямни мисол қилиб, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломни мулзам этмоқчи бўлишгани хусусидадир. Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом қурайшликларга «(Эй мушриклар), сизлар ҳам, Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларингиз ҳам жаҳаннам ўтинларидир», оятини (Анбиё сураси, 98-оят) тиловат қилганларида, мушриклар ғазабга минишиб: «Эй Муҳаммад, бу фақат бизларга тегишлими ёки барча миллатларгами?», деб сўрашади, Ҳазрат уларга: «Бу оят барча замонлардаги мушриклар ва улар сиғинадиган нарсаларга тегишлидир», деб жавоб бергач, улардан бири туриб: «Ахир сен Ийсони Аллоҳнинг пайғамбари деб эдинг-ку! Ҳолбуки, насронийлар уни худо деб сиғинадилар. Бас, агар Ийсо насронийлар уни худо қилиб олганлари сабабли дўзахга тушадиган бўлса, бизлар ҳам ўз худоларимиз билан дўзахга тушишга розимиз. Энди бизларга айтгин-чи, бизларнинг худоларимиз яхшироқми ёки Ийсоми?!», деди. Шунда юқоридаги оятлар нозил бўлиб, Ийсо пайғамбар вафот топиб кетгандан кейин насронийлар у зотни худо қилиб олишганлари учун у киши айбдор эмасликлари, бу мушриклар эса фақат талашиб-тортишиш учунгина бундай беҳуда мисолларни келтиришлари баён этилади. Қуйидаги оятларда Ийсо бинни Марям ким бўлганликлари хусусида яна бир бор уқтирилади.

Verse 59
59. У фақатгина Биз (пайғамбарлик) инъом этган бир бандадир. Биз уни (отасиз дунёга келтириш билан) Бани Исроил учун (Бизнинг қудратимизни намойиш қиладиган) бир мисол-ибрат қилдик.
Verse 60
60. Агар хоҳлаганимизда, албатта сизларнинг ўрнингизга Ерда халифа бўладиган фаришталарни (пайдо) қилган бўлар эдик.
____________________
И з о ҳ. Бу оятда Аллоҳ таоло учун нафақат Ийсони отасиз яратиш, балки Ер юзидаги барча одамларни йўқ қилиб, уларнинг ўрнига фаришталарни қўйиб қўйиш ҳам жуда осон иш эканлиги таъкидланади.

Verse 61
61. Албатта (Ийсо Қиёмат) соати ҳақидаги билим-аломатдир. Бас, сизлар у (соат) ҳақида ҳаргиз шак-шубҳа қилмангиз! (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, Макка аҳлига айтинг): «Менга эргашинглар! Мана шу Тўғри Йўлдир».
____________________
И з о ҳ. Саҳобаи киромлардан Ибн Аббос ва Қатоданинг айтишларича (Аллоҳ улардан рози бўлсин), Қиёмат қойим бўлиши олдида Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломни дунёга тушириб, у киши бутун Ер юзида Ислом ҳукмини юргизар эканлар. Шунинг учун ушбу ояти каримада Ийсо — Қиёмат аломатидир дейилди. Оятнинг давомида энди Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга буюрилади:

Verse 62
62. Сизларни ҳаргиз шайтон (Аллоҳнинг динидан) тўсмасин. Албатта у сизлар учун очиқ душмандир.
Verse 63
63. Қачонки Ийсо аниқ-равшан ҳужжат-мўъжизаларни келтиргач, деди: «Мана мен сизларга Ҳикмат — Инжил билан, сизларга ўзларингиз ихтилоф қилаётган айрим нарсаларни баён қилиб бериш учун келдим. Бас, Аллоҳдан қўрқингиз ва менга итоат этингиз!
Verse 64
64. Албатта Аллоҳнинг Ўзи Парвардигорим ва Парвардигорингиздир, бас, (ёлғиз) Унга ибодат қилингиз! Мана шу Тўғри Йўлдир».
Verse 65
65. Сўнг (Насронийларнинг ичидан чиққан) фирқалар (Ийсо хусусида, айримлари уни «худо», деб, айримлари «Худонинг ўғли, деб) ўзаро ихтилоф қилдилар. Бас, у золим кимсаларга аламли Кун (Қиёмат)нинг азоби — ҳалокат бўлгай!
Verse 66
66. Улар фақат ўзлари ҳам сезмаган ҳолларида (Қиёмат) соати тўсатдан келиб қолишини кутадилар, холос.
Verse 67
67. У Кунда дўстлар бир-бирларига душмандир, магар (Аллоҳ йўлида дўстлашган) тақводор зотларгина (мангу дўстдирлар).
Verse 68
68. (У Кунда уларга айтилур): «Эй бандаларим, бу Кун сизлар учун ҳеч хавфу-хатар йўқдир ва сизлар асло ғамгин бўлмайсизлар.
Verse 69
ﮭﮮﮯﮰﮱ
ﯓ
69. Улар Бизнинг оятларимизга иймон келтирган ва мусулмон бўлиб ўтган зотлардир.
Verse 70
ﯔﯕﯖﯗﯘ
ﯙ
70. Сизлар жуфти ҳалолларингиз билан бирга шод-хуррам бўлган ҳолларингизда жаннатга кирингиз!»
Verse 71
71. Уларга олтиндан бўлган лаганлар(да таомлар) ва қадаҳлар(да шароблар) айлантирилур. У жойда кўнгиллар тилайдиган ва кўзлар лаззатланадиган (барча) нарса бордир. Сизлар у жойда мангу қолурсизлар.
Verse 72
72. Қилиб ўтган амалларингиз сабабли сизларга мерос қилиб берилган жаннат мана шудир.
Verse 73
ﯴﯵﯶﯷﯸﯹ
ﯺ
73. Сизлар учун у жойда кўплаб мева-чевалар бўлиб, сизлар улардан ерсизлар.
____________________
И з о ҳ. Мазкур оятларда беш кунлик дунёда тақво билан яшаб ўтган мўмин-мусулмонларга мерос қилиб бериладиган жаннатдаги ноз-неъматлар беадад ва мангу боқий, боғ-мевалари эса хазон билмас эканлиги баён этилди. Энди динсиз осийларнинг оқибатлари қандай бўлиши ҳақида хабар берилади.

Verse 74
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖ
ﭗ
74. Албатта жиноятчи кимсалар (яъни, кофирлар) жаҳаннам азобида мангу қолгувчидирлар.
Verse 75
ﭘﭙﭚﭛﭜﭝ
ﭞ
75. Улардан (азоб бирон лаҳза ҳам) енгиллатилмас ва улар (ўша азобда қолиб) бутунлай номурод бўлгувчидирлар!
Verse 76
ﭟﭠﭡﭢﭣﭤ
ﭥ
76. Уларга Биз зулм қилмадик, лекин улар (ўзларига) зулм қилгувчи бўлдилар.
Verse 77
77. Улар (дўзах ходими бўлган фариштага) «Эй Молик, Парвардигоринг бизларга ҳукмини қилсин (яъни, тезроқ жонимизни олсин, бизлар бу азобдан қутулайлик», деб) нидо қилганларида, у «Албатта сизлар (мана шу азобда мангу) тургувчидирсизлар», деди.
Verse 78
78. Аниқки, Биз сизларга Ҳақ — Қуръонни келтирганмиз, лекин сизларнинг кўпларингиз Ҳақни ёмон кўргувчидирсизлар.
Verse 79
ﭸﭹﭺﭻﭼ
ﭽ
79. Балки улар (яъни, Макка мушриклари Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга суиқасд қилиш учун) бирон ишга қарор қилгандирлар?! Бас, албатта Биз ҳам (Ўз пайғамбаримизга уларнинг макрларидан нажот бериб, у суиқасд қилгувчиларнинг ўзларини ҳалок этишга) қарор қилгувчидирмиз.
Verse 80
80. Балки уларнинг гумонларича, Биз уларнинг сирларини (билмасмиз) ва шивир-шивирларини эшитмасмиз?! Ундоқ эмас! Бизнинг элчиларимиз (фаришталар) уларнинг олдиларида (ҳар бир қилган ишларини) ёзиб турурлар!
Verse 81
81. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, «Аллоҳнинг боласи бор», дейдиган мушрикларга) айтинг: «Агар Раҳмоннинг боласи бўлганида мен (у болага) ибодат қилгувчиларнинг биринчиси бўлур эдим, (лекин У зотнинг боласи ҳам, оиласи ҳам йўқдир)!»
Verse 82
82. Осмонлар ва Ернинг Парвардигори, Арш Эгаси (бўлган Аллоҳ) улар сифатлаётган айблардан покдир!
Verse 83
83. Бас, сиз уларни тарк қилинг! Улар то ўзларига ваъда қилинган Кунга рўбарў бўлгунларича (ноҳақ йўлларига) шўнғишиб, (ўз дунёларида) ўйнаб-кулиб юраверсинлар!
Verse 84
84. У (Аллоҳ) осмонда ҳам илоҳ, Ерда ҳам илоҳ бўлган Зотдир. У ҳикмат Эгаси ва билгувчидир.
Verse 85
85. Осмонлар ва Ер ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсалар подшоҳлиги Ўзиники бўлган Зот баракотли — буюкдир. (Қиёмат) соати ҳақидаги билим ҳам ёлғиз Унинг ҳузуридадир. Ёлғиз Унгагина қайтарилурсизлар.
Verse 86
86. (Мушриклар Аллоҳни) қўйиб дуо илтижо қилаётган бутлари (Қиёмат Кунида бирон кишини) шафоат қилишга эга бўла олмас, магар ўзлари билган ҳолларида Ҳақ гувоҳлик берган (яъни, «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар ёлғиз Аллоҳгина бор эканлигига гувоҳлик бераман», деган) кишиларгина (Аллоҳнинг изни иродаси билан шафоат қилишга қодир бўлурлар).
Verse 87
87. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), қасамки, агар сиз улардан ўзларини ким яратгани ҳақида сўрасангиз, албатта улар: «Аллоҳ», дерлар. Бас, (Ўша яратгувчига ибодат қилиш ўрнига) қаёққа бурилиб кетмоқдалар?!
Verse 88
88. (Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг): «Парвардигорим, дарҳақиқат, ана улар иймон келтирмайдиган қавмдир», деган (сўзларини ҳам билур).
Verse 89
89. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз улардан юз ўгиринг ва «Тинчлик-омонлик бўлсин», денг! Бас, улар яқинда (куфру исёнларининг оқибати қандай бўлишини) билиб олажаклар!
تقدم القراءة