الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور dan الأوزبكية tilida يس surasining tarjimasi
Verse 1
ﭬ
ﭭ
1. Ё, Син.
Verse 2
ﭮﭯ
ﭰ
2. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, ушбу) ҳикматли Қуръонга қасамки,
Verse 3
ﭱﭲﭳ
ﭴ
3. Ҳеч шак-шубҳасиз, сиз пайғамбарлардандирсиз.
Verse 4
ﭵﭶﭷ
ﭸ
4. Тўғри Йўл (яъни, ҳақ дин) устидаги (пайғамбарлардандирсиз).
Verse 5
ﭹﭺﭻ
ﭼ
5. (Бу Қуръон) қудратли ва меҳрибон Зот томонидан нозил қилингандир.
Verse 6
6. Ота-боболари (бирон пайғамбар орқали Охират азобидан) огоҳлантирилмасдан, ғофил бўлиб қолган бир қавмни огоҳлантиришингиз учун (нозил қилингандир).
Verse 7
7. Аниқки, уларнинг кўпларига Сўз (яъни, азоб ҳақидаги ҳукм) ҳақ бўлгандир. Бас, улар иймон келтирмаслар.
Verse 8
8. Дарҳақиқат, Биз уларнинг бўйинларига то иякларигача (етадиган) кишанларни уриб қўйдик, бас, улар ғўдайиб қолдилар (яъни, улар Ҳаққа эгилмаслар).
Verse 9
9. Ва Биз уларнинг олдиларидан бир тўсиқ — парда қилиб, уларни ўраб қўйдик. Бас, улар кўра олмаслар.
Verse 10
10. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз уларни огоҳлантирдингизми ёки огоҳлантирмадингизми уларга баробардир — иймон келтирмаслар.
Verse 11
11. Сиз фақат эргашган ва ғойибда (яъни, кўрмай) туриб, Раҳмондан қўрққан кишиларнигина огоҳлантира олурсиз. Бас, ўша (кишиларга) мағфират ва улуғ ажр (жаннат) хушхабарини беринг!
Verse 12
12. Албатта Биз Ўзимизгина ўликларни тирилтирурмиз ва уларнинг қилган амалларини ҳамда (қолдирган) изларини ёзиб қўюрмиз. Барча нарсани Биз очиқ Китобда (яъни, Лавҳул-Маҳфузда) белгилаб қўйгандирмиз.
Verse 13
13. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз уларга (Антокия) қишлоғининг аҳлини — у жойга элчилар келган пайтини мисол келтиринг!
____________________
И з о ҳ. Ушбу ва қуйидаги оятларда сўз Ҳақ йўлига даъват қилиш учун Ийсо алайҳиссалом томонидан Рум мамлакатидаги Антокия шаҳри аҳолисига юборилган элчилар ва уларни ёлғончи қилганлари оқибатида ҳалокатга дучор бўлган Антокия аҳли ҳақида боради. Бу қисса орқали Қуръон Макка мушрикларини Муҳаммад Пайғамбарга иймон келтирмасликнинг мудҳиш оқибатларидан огоҳлантиради.

Verse 14
14. Ўшанда Биз уларга икки (элчини) юборганимизда, у иккисини ёлғончи қилишгач, учинчи (элчи) билан қувватлантирдик. Бас, (уччала элчи Антокия аҳлига): «Дарҳақиқат, биз сизларга (юборилган) элчилармиз», деган эдилар.
Verse 15
15. Улар: «Сизлар ҳам худди ўзимизга ўхшаган одамларсиз. Раҳмон (яъни, Аллоҳ) бирон нарса — ваҳий нозил қилгани йўқ. Сизлар фақат ёлғон сўзламоқдасизлар», дедилар.
Verse 16
ﭶﭷﭸﭹﭺﭻ
ﭼ
16. (Элчилар) айтдилар: «Парвардигоримиз билурки, бизлар шак-шубҳасиз, сизларга (юборилган) элчилардирмиз.
Verse 17
ﭽﭾﭿﮀﮁ
ﮂ
17. Ва бизларнинг зиммамизда (Аллоҳнинг ваҳийсини сизларга) очиқ-равшан етказиш бордир».
Verse 18
18. Улар дедилар: «Ҳақиқатан, бизлар сизлар ҳақингизда бадгумондамиз. Қасамки, агар (бу сўзларингизни) тўхтатмасангизлар, албатта сизларни тошбўрон қилурмиз ва сизларга биз томондан бир аламли азоб етар».
Verse 19
19. (Элчилар) айтдилар: «Бадгумонингиз ўзларингиз биландир (яъни, бизлардан эмас, балки ўзларингизнинг куфрларингиздан бадгумон қилинглар). Сизларга ваъз-насиҳат қилинса,(қабул қилиш ўрнига бадгумонда бўлиб дўқ-пўписа қилурмисиз)?! Йўқ, сизлар ҳаддан ошган қавмдирсиз!»
Verse 20
20. (Шу пайт) бир киши шаҳарнинг бир чеккасидан шошганча келиб, деди: «Эй қавмим, бу элчиларга эргашинглар!
____________________
И з о ҳ. Ривоят қилинишича, бу киши шаҳар четида истиқомат қилувчи художўй ва саховатли — бир одам бўлиб, исми Ҳабиб ан-Нажжор эди. У ҳамшаҳарлари ўзларини ҳақ йўлига даъват қилиш учун келган элчиларни ёлғончи қилишиб, ўлдиришмоқчи бўлиб турганларидан хабар топгач, шошганча уларнинг олдига келиб, мазкур оятлардаги сўзларни айтади.

Verse 21
21. Ўзлари ҳидоятда бўлган ва сизлардан бирон ажр-мукофот сўрамайдиган зотларга эргашинглар!»
Verse 22
22. У айтди: «Нега мен ўзимни яратган Зотга ибодат қилмайин? Сизлар ҳам (дунёдан ўтгач) ёлғиз Унгагина қайтарилурсизлар.
Verse 23
23. Мен У зотни қўйиб (жонсиз бутларни) худо қилиб олайми?! (Ҳаргиз ундай қилмасман, чунки) агар Раҳмон менга бирон зиён етказишни истаса, у (бут)ларнинг оқловлари мени бирон нарсадан беҳожат қила олмас ва улар мени (Аллоҳнинг азобидан) қутқара олмаслар.
Verse 24
ﯪﯫﯬﯭﯮ
ﯯ
24. У ҳолда мен шак-шубҳасиз, очиқ залолатда бўлурман.
Verse 25
ﯰﯱﯲﯳ
ﯴ
25. Ҳақиқатан, мен (жонсиз бутларга эмас, балки барчаларингизни яратган) Парвардигорингизга иймон келтирганман. Бас, мени тинглангиз!»
Verse 26
26. (Лекин жоҳил қавм Ҳабиб ан-Нажжорнинг сўзларига қулоқ солмасдан уни қатл қилишгач, унга) «Жаннатга кир», дейилди. (Аллоҳнинг амри билан жаннатга киритилиб, у жойдаги ноз-неъмат ва иззат-икромни кўргач), у айтди: «Қани эди қавмим ҳам билсалар эди,
Verse 27
27. Мени Парвардигорим мағфират қилганини ва мени иззат-икромли кишилардан қилганини (билсалар эди)».
Verse 28
28. Биз (Ҳабиб ан-Нажжорни ўлдирганларидан) кейин унинг устига (уларни ҳалок қилиш учун) осмондан бирон қўшин (яъни, азоб фаришталарини) туширмадик, Биз (ҳеч нарса) туширгувчи бўлмадик.
Verse 29
29. Фақат биргина даҳшатли қичқириқ бўлди-ю, баногоҳ улар «ўчиб» қолдилар (яъни биронталари ҳам қолмай ҳалок бўлдилар).
Verse 30
30. (Аллоҳнинг элчиларини ёлғончи қилиб, уларга озор-азият етказадиган барча) бандаларга ҳасрат-надомат бўлгай! Уларга бирон пайғамбар келмас, магар улар унинг устидан масхара қилиб кулгувчи бўлурлар.
Verse 31
31. Ахир улар ўзларидан илгари ҳам қанча асрларни (авлодларни) ҳалок қилганимизни — ўшалар уларнинг олдига (яъни, бу дунёга) қайтиб келмасликларини кўрмадиларми?!
Verse 32
ﮂﮃﮄﮅﮆﮇ
ﮈ
32. Ҳеч шак-шубҳасиз, (уларнинг) барчалари (Қиёмат Кунида) Бизнинг даргоҳимизда ҳозир қилингувчидирлар.
Verse 33
33. Ўлик-қуруқ ер улар учун (қайта тирилиш ҳақ эканига) бир оят-аломатдир — Биз уни (сув билан) тирилтирдик ва ундан (турли) дон-дунни ундириб чиқардик. Бас, улар ўша (дон)дан ерлар.
Verse 34
34. Яна Биз у (ер)да хурмозор ва узумзор боғларни (пайдо) қилдик ва унда булоқларни оқизиб қўйдик.
Verse 35
35. Токи (одамлар ўша боғларнинг) мевасидан есинлар учун (шундай қилдик). Ҳолбуки, у (мевалар)ни улар (қўллари билан) қилмаган — ясаб олмаган эдилар. Ахир шукр қилмайдиларми?!
Verse 36
36. Ер ундириб-ўстирадиган нарсалардан, (одамларнинг) ўзларидан ва яна улар билмайдиган нарсалардан иборат барча жуфтларни яратган (Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан) пок Зотдир.
____________________
И з о ҳ. Мазкур оятда Аллоҳ таоло коинотдаги барча нарсани жуфт қилиб яратгани уқтирилди. Энди қуйидаги оятларда ана ўша жуфтлардан кеча ва кундуз ҳамда қуёш ва ой ҳақида сўз юритилиб, улардан ҳар бири Буюк Илоҳий қудратга далолат қиладиган оят-аломатлардан экани таъкидланади.

Verse 37
37. Кеча ҳам улар учун (бизнинг қудратимизни кўрсатиб турадиган) бир оятдир: Биз ундан кундузни ечиб олишимиз билан баногоҳ улар зулматда қолурлар.
Verse 38
38. Қуёш (бирон сония тўхтамай) ўз қароргоҳи сари жорий бўлур. Бу қудратли ва билгувчи Зотнинг тақдири — ўлчовидир.
____________________
И з о ҳ. Ердан минг-минг марта катта ҳажмга эга бўлган қуёш то «кун ва ой бирлашиб кетадиган» Қиёмат Куни келгунича бир нафас ҳам тинмасдан фазода айланаверади. Фақат қудратли ва доно Зот — Аллоҳ таолонинг Ўзигина уни шундай тартиб-ўлчовга бўйсундириб қўя олур.

Verse 39
39. Биз ойни ҳам токи у эски (хурмо) бутоғи каби бўлиб (эгилиб ҳилол ҳолига келиб) қолгунича бир неча манзилга белгилаб-тайинлаб қўгандирмиз.
____________________
И з о ҳ. Дарҳақиқат, ой бир ой давомида йигирма саккиз манзил — жойда турли суратда кўрингани сабабли кўзга йигирма саккизта бўлиб туюлади. Сўнгра бир ёки икки кеча кўринмасдан туради-да, кейин яна ўша тартибда такрорланади. Агар қуёш кундузлари оламни нур ва ҳароратга тўлдирса, ой кечаларга ёруғлик бахш этиши билан бирга барча кишилар учун вақт ўлчови бўлиб ҳам хизмат қилади.

Verse 40
40. На қуёш учун ойга етиш мумкин бўлур ва на кеча кундуздан ўзгувчидир. (Қуёш, ой ва юлдузларнинг) барчалари фалакда сузиб юрур.
____________________
И з о ҳ. Яъни, то Қиёмат қойим бўлгунича қуёш ойга ета олмас ва кеча кундузнинг ўрнини эгаллаб ола билмас. Ушбу ояти каримада яна коинотдаги барча катта-кичик сайёралар фазода муаллақ ҳолда сузиб юришлари баён қилингандир. Илм-фанга йигирманчи асрнинг бошларига келибгина маълум бўлган бу ҳақиқатлар ҳақида Қуръони Карим бундан ўн тўрт аср илгари хабар берган эди. Бунда ақл эгалари учун ибрат бордир.

Verse 41
41. Биз уларнинг авлод-зурриётларини (Нуҳ пайғамбар билан бирга одамлар ва турли жониворларга) тўла кемада кўтарганимиз (ва тўфон балосидан нажот берганимиз) улар учун (Бизнинг қудратимизни кўрсатадиган) яна бир оятдир.
Verse 42
ﭚﭛﭜﭝﭞﭟ
ﭠ
42. Яна Биз улар учун худди Ўша (кемага) ўхшаш (бошқа) минадиган нарсаларини (яъни, катта-кичик кемаларни) ҳам яратдик.
Verse 43
43. Агар Биз хоҳласак уларни ғарқ қилурмиз-да, сўнг улар учун бирон ёрдамчи бўлмас ва улар (ҳалокатдан) қутқазилмаслар.
Verse 44
ﭫﭬﭭﭮﭯﭰ
ﭱ
44. Магар Биз томондан бўлган марҳамат сабабли ва (маълум) бир вақтгача (яъни, ажаллари етгунча ҳаёт неъматларидан) баҳраманд бўлишлари учун (уларга бало-қазолардан нажот берилур).
Verse 45
45. Қачон (мушрикларга): «Сизлар Аллоҳнинг раҳматига эришишларингиз учун олдиларингиздаги (дунё фитналаридан) ва ортингиздаги (Охират азобидан) қўрқинглар», (яъни, иймонга келинглар) дейилса, (улар қулоқ солмаслар).
Verse 46
46. Уларга Парвардигорнинг оятларидан бирон оят келмас, магар улар (ўша оятлнрдан) юз ўгиргувчи бўлурлар.
Verse 47
47. Қачон уларга: «Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилинглар», дейилса, кофир бўлган кимсалар иймон келтирган зотларга (истеҳзо билан): «Агар Аллоҳ хоҳласа Ўзи таомлантириб оладиган кишиларга бизлар таом берурмизми? Сизлар ҳеч шак-шубҳасиз, очиқ залолатдадирсизлар», дерлар.
Verse 48
48. Улар: «Агар ростгўй бўлсангизлар (айтинглар-чи), мана шу ваъда (қилинган азоб) қачон бўлади?», дерлар.
Verse 49
49. Улар фақат биргина даҳшатли қичқириқни кутмоқдалар, холос. У уларни (ўлимдан мутлақо бехабар ҳолларида кўча-кўй ва бозорларда бир-бирлари билан) жанжаллашиб турганларида олиб кетар (яъни, ҳалок этар).
Verse 50
50. Бас, улар на бирон васият қилишга ва на уйларига қайтишга қодир бўлурлар.
Verse 51
51. (Қиёмат соати келиб фаришта Исрофилнинг) сури чалиниши билан баногоҳ улар қабрларидан Парвардигорлари ҳузурига (ҳисоб-китоб учун) суғурилиб чиқурлар.
Verse 52
52. Улар: «Эй бизларга ўлим бўлсин! Ким бизларни ётган жойимиздан (қабрларимиздан) турғазди?», деганларида, (уларга айтилур): «Мана шу Раҳмон ваъда қилган ва пайғамбарлар рост сўзлаган нарса — Қиёматдир».
Verse 53
53. Фақатгина бир даҳшатли қичқириқ бўлар-у, баногоҳ уларнинг барчалари Бизнинг даргоҳимизда ҳозир қилингувчидирлар.
Verse 54
54. Мана бу Кунда ҳеч бир жонга бирон зулм қилинмас ва сизлар фақат ўзларингиз қилиб ўтган амалларингиз сабабли жазоланурсиз.
Verse 55
55. Шак-шубҳасиз, жаннат эгалари бу кунда ўзлари истаган (орзу қилган) иш(лари) билан шод-хуррам бўлгувчидирлар.
Verse 56
56. Улар ўз жуфтлари билан бирга барча соя-салқин жойлардаги сўриларда ястаниб ўтирурлар.
Verse 57
ﭡﭢﭣﭤﭥﭦ
ﭧ
57. Улар учун у жойда (ҳар турли) мева-чева мавжуддир ва улар учун чорлаган — истаган нарсалари ҳозирдир.
Verse 58
ﭨﭩﭪﭫﭬ
ﭭ
58. (Уларга) Меҳрибон Парвардигори томонидан салом айтилур.
____________________
И з о ҳ. Ҳадиси шарифда ворид бўлишича, «Жаннат эгалари ўзларига ваъда қилинган ноз-неъматлар ичида роҳат-фароғатда эканлар, баногоҳ устларида бир нур пайдо бўлур. Бошларини кўтариб... «Ассалому алайкум, эй аҳли жаннат», деб турган Парвардигори оламни кўрурлар». Жаннат эгалари етажак саодати абадийя зикр қилингач, энди дўзахиларнинг топажак азоб уқубатлари ҳақида хабар берилади.

Verse 59
ﭮﭯﭰﭱ
ﭲ
59. Эй жиноятчи кимсалар, мана бу Кунда (мўминлардан) ажралинглар!
Verse 60
60. Мен сизларга «Эй Одам болалари, шайтонга ибодат қилмангиз, чунки у сизларга очиқ душмандир.
Verse 61
ﮃﮄﮅﮆﮇﮈ
ﮉ
61. Менгагина ибодат қилинглар! Мана шу Тўғри Йўлдир», деб буюрмаганмидим?!
Verse 62
62. Аниқки, (шайтон) сизларнинг ичингиздан кўп авлодни йўлдан оздирди. Ахир ақл юритгувчи бўлмадингизларми?!
Verse 63
ﮔﮕﮖﮗﮘ
ﮙ
63. Сизларга ваъда қилинган жаҳаннам мана шудир!
Verse 64
ﮚﮛﮜﮝﮞ
ﮟ
64. Сизлар (ҳаёти дунёда) кофир бўлиб ўтганларингиз сабабли мана бу Кунда (жаҳаннамга) кирингиз!
Verse 65
65. Бу кун Биз уларнинг оғизларини муҳрлаб қўюрмиз. Ва Бизга уларнинг қилиб ўтган ишлари ҳақида — уларнинг қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур.
Verse 66
66. Агар Биз хоҳласак, уларнинг кўзларини йўқ қилган бўлур эдик. Ана у ҳолда улар йўлларига шошардилар-у, (лекин) қаёқдан кўра олсинлар.
Verse 67
67. Агар Биз хоҳласак, уларни турган жойларида (маймун, тўнғиз ёки тош каби) бошқа нарсаларга айлантириб қўйган бўлур эдик. Сўнг улар (олдинга) юришга ҳам қодир эмаслар, (ортларига ҳам) қайта олмаслар.
____________________
И з о ҳ. Ушбу икки оятни шундай тушунмоқ лозим: Аллоҳ таоло ҳаётларини куфру исён билан ўтказган кимсалар ҳақида «Агар биз истасак уларнинг кўзларини кўр қилиб, йўлларини топа олмайдиган қилиб қўйишимиз ёки уларни инсонликдан чиқариб бутунлай бошқа нарсаларга айлантириб қўйишимиз мумкин эди. Аммо Биз уларни Тўғри Йўлга юрсинлар ва тавба-тазарруъ қилсинлар деб инсонликларида қолдирган эдик. Лекин улар ўз динсизликларидан қайтмадилар ва оқибат-натижада жаҳаннам эгалари бўлиб қолдилар», дейди ва бу билан ҳали-ҳануз ҳаёти дунёда бўлган кишиларни огоҳлантиради.

Verse 68
68. Биз кимга (узун) умр берсак унинг хилқатини (жисму-жонини) тубан — ночор қилиб қўюрмиз. Ахир ақл юргизмайдиларми (яъни, бир кишининг сурат ва сийратида ёш-яланглиги билан қари-қартанглиги ўртасида нақадар катта фарқ борлигини кўриб ибрат олмайдиларми)?!
Verse 69
69. (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга) шеър ўргатмадик ва (шоирлик) унинг учун дуруст эмасдир. (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом тиловат қилаётган нарса) фақат бир эслатма ва очиқ-равшан Қуръондир.
____________________
И з о ҳ. Зотан, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом модомики Аллоҳ таоло томонидан юборилган пайғамбар эканлар, демак фақат рост сўзламоқлари лозим. Шеърият эса ўз кўтаринкилиги, муболағалари билан (яъни, ўз табиати билан тўла маънодаги) ростгўйликни кўтара олмайди. Билъакс шоирларнинг эътирофларича ҳам, шеърнинг энг ширини энг ёлғонидир. Бинобарин, ўз умматларига бир умр амал қилиб ўтишадиган дин арконларини ўргатадиган ва ғайб олами, Охират диёри ҳақида хабар берадиган пайғамбар шоир бўлиши дуруст эмасдир.

Verse 70
70. У тирик бўлган кишиларни огоҳлантириши учун ва кофирлар устига Сўз — азоб ҳақ бўлиши учун (нозил қилинган бир эслатмадир).
Verse 71
71. Ахир улар, Биз учун Ўз (қудрат) қўлимиз билан қилган нарсаларни — чорва ҳайвонларини яратиб қўйганимизни кўрмадиларми?! Мана улар ўша (ҳайвон)ларга эгадирлар.
Verse 72
ﭞﭟﭠﭡﭢﭣ
ﭤ
72. Биз ўша (ҳайвон)ларни уларга бўйсундириб қўйганмиз. Ана уларнинг минадиган нарсалари ҳам ўша (ҳайвон)лардандир, ейдиган (таом)лари ҳам ўшалардандир.
Verse 73
73. Яна улар учун ўша (ҳайвон)ларда (турли) фойдалар ва ичимлик (сут-қаймоқ)лар бордир. Ахир шукр қилмасларми?!
Verse 74
74. (Йўқ, улар шукр қилмадилар, балки) Аллоҳни қўйиб ёрдам олиш умидида (ўзга) «худо»ларни тутдилар.
Verse 75
75. Улар ўша («худо»лари) учун ҳозирланган қўшинлари бўлган ҳолларида ҳам у («худо»лар) уларга ёрдам беришга қодир бўлмаслар.
Verse 76
76. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сизни уларнинг сўзлари ғамгин қилмасин! Зотан, Биз уларнинг яширадиган нарсаларини ҳам, ошкор қиладиган нарсаларини ҳам билурмиз.
Verse 77
77. Инсон Биз уни нутфадан — бир томчи сувдан яратганимизни, энди эса баногоҳ у (Ўзимизга) очиқ қаршилик қилгувчи бўлиб қолганини кўрмадими?!
Verse 78
78. У Бизга «Чириб битган суякларни ким ҳам тирилтира олур?», деб мисол келтирди-ю, (аммо) ўзининг (бир томчи сувдан) яралганини унутиб қўйди.
Verse 79
79. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «У (чириган суяк)ларни дастлаб (бир томчи сув)дан пайдо қилган Зотнинг Ўзи қайта тирилтирур. У (Ўзи яратган) барча халқни билгувчидир».
Verse 80
80. У сизлар учун ям-яшил дарахтдан олов пайдо қилган Зотдир. Бас, сизлар ўшандан ўт ёқурсизлар.
Verse 81
81. Осмонлар ва Ерни яратган Зот яна уларнинг ўхшашини яратишга қодир эмасми?! Йўқ, (албатта қодирдир), Унинг Ўзигина яратгувчи ва билгувчидир.
Verse 82
82. Бирон нарсани (яратишни) ирода қилган вақтида Унинг иши фақатгина «Бўл», демоқлигидир. Бас, у (нарса) бўлур — вужудга келур.
Verse 83
83. Бас, барча нарсанинг эгалиги Ўз қўлида бўлган (Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан) пок Зотдир. Ва (албатта) сизлар Ёлғиз Унгагина қайтарилурсизлар.
تقدم القراءة