الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور dan الأوزبكية tilida فاطر surasining tarjimasi
Verse 1
1. Ҳамду-сано осмонлар ва Ерни илк яратгувчи ҳамда (Ўзи билан бандалари ўртасида) фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар (воситачилар) қилгувчи Аллоҳ учундир. У зот (яратган) маҳлуқотида Ўзи хоҳлаган нарсани зиёда қилур. Албатта Аллоҳ барча нарсага қодирдир.
Verse 2
2. Аллоҳ одамлар учун не бир раҳмат-марҳаматни очиб қўйса, бас, уни ушлаб-тўсиб қолгувчи бўлмас ва нени ушлаб қолса, бас, У зот (ушлаб қолгани)дан сўнг у (нарсани бандаларга) бирон юборгувчи бўлмас. У қудрат ва ҳикмат Эгасидир.
Verse 3
3. Эй инсонлар, сизларга Аллоҳ ато этган сон-саноқсиз неъматни эслангиз! Сизларга осмону заминдан ризқу рўз берадиган Аллоҳдан ўзга биронта яратгувчи борми?! Ҳеч бир илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзигина бордир. Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдасизлар?!
Verse 4
4. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), агар (мушриклар) сизни ёлғончи қилсалар, бас, (билингки), сиздан аввалги пайғамбарлар ҳам ёлғончи қилингандирлар. (Барча) ишлар ёлғиз Аллоҳга қайтарилур.
Verse 5
5. Эй инсонлар, албатта Аллоҳнинг (қайта тирилтириш ва бу дунёда қилиб ўтилган яхши-ёмон амалларнинг мукофот жазосини бериш тўғрисидаги) ваъдаси ҳақ (ваъдадир). Бас, ҳаргиз сизларни ҳаёти дунё алдаб қўймасин! Ва ҳаргиз сизларни Аллоҳ (барча гуноҳларни кечиб юбораверади, деб) алдагувчи (шайтон) алдаб қўймасин!
Verse 6
6. Аниқки, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутинглар! Шак-шубҳасиз, у, ўз фирқасини (яъни, ўзига эргашган кимсаларни) дўзах эгалари бўлишлари учун даъват қилур.
Verse 7
7. Кофир бўлган кимсалар учун қаттиқ азоб бордир. Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун эса мағфират ва улуғ мукофот бордир.
Verse 8
8. Ахир (қилган) ёмон амали ўзига чиройли кўриниб, уни гўзал (амал) деб ўйлаган кимса (Аллоҳ ҳақ йўлга ҳидоят қилган зот каби бўлурми)?! Зотан, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсаларни йўлдан оздирур ва Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), жонингиз уларнинг (иймон келтирмаганлари) устида ҳасрат-надоматлар чекиб кетмасин. Албатта Аллоҳ уларнинг қилаётган ҳунарларини билгувчидир.
Verse 9
9. Аллоҳнинг Ўзи шамолларни юборди. Бас, улар булутни қўзғатгач, Биз уни ўлик шаҳарга ҳайдаб, унинг ёрдамида ўлган ерни тирилтирдик. (Қиёмат қойим бўлган куни) қайта тирилиш ҳам шунинг ўзидир.
Verse 10
10. Ким куч-қудратни истайдиган бўлса, бас, барча куч-қудрат Аллоҳникидир. (Ҳар бир) Хуш Сўз Унга юксалур ва яхши амални ҳам (Аллоҳ Ўз даргоҳига) кўтарур. Ёмон макр-ҳийлалар қиладиган кимсалар учун эса қаттиқ азоб бордир ва уларнинг макрлари ҳам ҳалок бўлур (яъни, беҳуда кетур).
Verse 11
11. Аллоҳ сизларни (аввал) тупроқдан, сўнгра нутфадан яратиб, кейин сизларни жуфт-жуфт (яъни, эркак-аёл) қилиб қўйди. Ҳар бир аёлнинг ҳомиладор бўлиши ҳам, кўзи ёриши ҳам шак-шубҳасиз, Унинг билиши — огоҳлиги билан бўлур. Ҳар бир умр кўргувчининг умри узун қилинмас ва (ё) умридан камайтирилмас, магар (буларнинг барчаси) Китобда (яъни, Лавҳул-Маҳфузда битилган бўлур). Албатта бу Аллоҳга осондир.
Verse 12
12. Дарё-денгиз тенг бўлмас — буниси ширин-тотли ва ичилиши осон, буниси эса шўр-тахирдир. Сизлар (уларнинг) ҳар биридан янги гўшт (яъни, балиқ тутиб) ейсизлар ва тақадиган зеб-зийнат чиқариб олурсизлар. Ва сизлар (Аллоҳнинг) фазлу-марҳаматидан (яъни, ризқу рўзидан) исташларингиз учун (денгиз ва дарёларда сувни) ёриб кетаётган кемаларни кўрурсизлар. Шояд шукр қилсангизлар.
Verse 13
13. (Аллоҳ) кечани кундузга киритур ва кундузни кечага киритур, У қуёш ва ойни ҳам (сизларнинг манфаатингиз учун) бўйинсундириб қўйгандир — ҳар бири муайян муддатгача (яъни, Қиёмат Кунигача ўз фазосида) жорий бўлур. Ана шу Аллоҳ сизларнинг Парвардигорингиздирки, (барча оламларга) подшоҳлик ёлғиз Уникидир. (Эй мушриклар), сизлар У зотни қўйиб илтижо қилаётган бутларингиз эса пўстлоқча нарсага ҳам эга эмасдирлар.
Verse 14
14. Агар сизлар уларни чорласангизлар, дуоларингизни эшитмаслар. Агар эшитсалар-да, сизларга жавоб қила олмаслар ва Қиёмат Кунида уларни (Аллоҳга) шерик қилиб олганларингизни инкор қилурлар. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, дунё-ю Охират ҳақида ҳеч ким) сизга хабардор Зот (яъни, Аллоҳ) каби хабар бера олмас.
Verse 15
15. Эй инсонлар, сизлар Аллоҳга муҳтождирсизлар. Аллоҳнинг Ўзигина (барча одамлардан) беҳожат ва (барча) мақтовга лойиқ Зотдир.
Verse 16
ﯓﯔﯕﯖﯗﯘ
ﯙ
16. Агар У хоҳласа, сизларни (Ер юзидан) кетказиб, (ўрнингизга) янги бир халқни келтирур.
Verse 17
ﯚﯛﯜﯝﯞ
ﯟ
17. Ва бу (иш) Аллоҳга қийин эмасдир.
Verse 18
18. (Қиёмат Кунида) ҳеч бир кўтаргувчи (яъни, гуноҳкор жон) ўзга жоннинг юкини (яъни, гуноҳини) кўтармас. Агар оғир гуноҳ эгаси бўлган жон (бировни) ўз юки-гуноҳига (яъни, гуноҳининг бир қисмини кўтаришга) чорласа, (гарчи чорлангувчи) яқин қариндоши бўлса-да, у (гуноҳдан) бирон нарса кўтарилмас (яъни, у кунда ҳар ким ўз амали билан машғул бўлиб, ота болага, ака укага қарашга имкон топмас). (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз фақат ғайбдаги (яъни, кўзларига кўринмайдиган) Парвардигордан қўрқадиган ва намозни тўкис адо этган зотларнигина огоҳлантира олурсиз. Ким покдоман бўлса, у фақат ўз (фойдаси) учун покдоман бўлур. Ёлғиз Аллоҳгагина қайтилур.
Verse 19
ﭑﭒﭓﭔ
ﭕ
19. Кўр кимса (кофир) билан кўргувчи зот (мўмин) баробар эмасдир;
Verse 20
ﭖﭗﭘﭙ
ﭚ
20. Зулматлар (куфр) билан нур (иймон);
Verse 21
ﭛﭜﭝﭞ
ﭟ
21. Соя (жаннат) билан жазирама (дўзах) баробар эмасдир.
Verse 22
22. Тириклар (мўминлар) билан — ўликлар (кофирлар) ҳам баробар эмасдир. Албатта Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларга (ҳақ даъватни) эшиттирур. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз қабрлардаги кимсаларга (яъни, ўлик дилларига) эшиттира олгувчи эмасдирсиз.
Verse 23
ﭳﭴﭵﭶ
ﭷ
23. Сиз фақат огоҳлантиргувчидирсиз.
Verse 24
24. Албатта Биз сизни Ҳақ (дин) билан, хушхабар элтгувчи ва огоҳлантиргувчи қилиб юбордик. (Сизнинг умматингиздан аввалги) ҳар бир уммат ичида ҳам албатта бир огоҳлантиргувчи — пайғамбар ўтгандир.
Verse 25
25. Агар (мушриклар) сизни ёлғончи қилсалар, бас, (билингки), улардан аввалги кимсалар ҳам (ўзларига келган пайғамбарларни) ёлғончи қилгандилар. Ҳолбуки, пайғамбарлари уларга аниқ-равшан мўъжизалар, (илоҳий) саҳифалар ва (Таврот, Инжил каби) нурли Китоб келтирган эдилар.
Verse 26
26. Сўнгра кофир бўлган кимсаларни (куфрлари сабабли) ушладим — жазоладим. Бас, Менинг инкорим — азобим қандоқ бўлди?!
Verse 27
27. Аллоҳ осмондан сув (ёмғир-қор) ёғдириб, унинг ёрдамида рангу рўйлари турли-туман бўлган меваларни чиқарганимизни кўрмадингизми?! Яна тоғлардан ҳам оқ, қизил — ранго-ранг йўл(ли тоғлар) ҳам, тим қора (тоғлар) ҳам бордир.
Verse 28
28. Шунингдек одамлар, жониворлар ва чорва ҳайвонлари орасида ҳам ранг-баранглари бордир. Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқур. Шак-шубҳасиз, Аллоҳ қудратли, мағфиратлидир.
____________________
И з о ҳ. Бу икки оятда оламдаги барча мавжудотнинг яратгувчиси ёлғиз Аллоҳ таоло эканлиги таъкидланмоқда. Дарҳақиқат, илм-маърифат эгаси бўлган ҳар бир инсон осмондан ёғилган бир хил рангдаги сув сабабли қора ердан униб чиқадиган рангу рўйи турли-туман бўлган наботот оламига, усти кўриниши ҳам, остида яширган хазина-дафиналари ҳам ранго ранг тоғу-тошларга — жамодот оламига ва заминнинг осту-устида тарқалиб, ўзларига юкланган вазифаларни бош тортмасдан бажариб юрган ҳайвонот оламининг ранг-баранглигига ва ниҳоят мана шу барча мавжудотдан фойдаланиб, уларни бошқаришни ўз зиммасига олган инсонларнинг рангу рўйлари ҳам, феъли атвор ва удум анъаналари ҳам неча турфа эканлигига тафаккур ва ибрат назари билан боқса, Яратганнинг қудрату-хунармандчилигига тасанно айтмасдан қолмас. Шунинг учун ҳам мазкур оятда Аллоҳдан фақат ҳақиқий илм-маърифат эгалари қўрқишлари уқтириб ўтилди.
____________________
И з о ҳ. Бу икки оятда оламдаги барча мавжудотнинг яратгувчиси ёлғиз Аллоҳ таоло эканлиги таъкидланмоқда. Дарҳақиқат, илм-маърифат эгаси бўлган ҳар бир инсон осмондан ёғилган бир хил рангдаги сув сабабли қора ердан униб чиқадиган рангу рўйи турли-туман бўлган наботот оламига, усти кўриниши ҳам, остида яширган хазина-дафиналари ҳам ранго ранг тоғу-тошларга — жамодот оламига ва заминнинг осту-устида тарқалиб, ўзларига юкланган вазифаларни бош тортмасдан бажариб юрган ҳайвонот оламининг ранг-баранглигига ва ниҳоят мана шу барча мавжудотдан фойдаланиб, уларни бошқаришни ўз зиммасига олган инсонларнинг рангу рўйлари ҳам, феъли атвор ва удум анъаналари ҳам неча турфа эканлигига тафаккур ва ибрат назари билан боқса, Яратганнинг қудрату-хунармандчилигига тасанно айтмасдан қолмас. Шунинг учун ҳам мазкур оятда Аллоҳдан фақат ҳақиқий илм-маърифат эгалари қўрқишлари уқтириб ўтилди.
Verse 29
29. Албатта Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ-эҳсон қиладиган зотлар ҳаргиз касод бўлмайдиган олди-сотдидан (яъни, улардан яхши амал ва инфоқ-эҳсон Аллоҳдан ажру-мукофот бўлишидан) умидвордирлар.
Verse 30
30. Зеро, (Аллоҳ) уларнинг ажрларини комил қилиб берур ва Ўз фазлу-карамидан уларга яна зиёда (мукофотлар) ҳам берур. Албатта, У мағфиратли ва ўта шукр қилгувчидир (яъни, озгина яхши амал учун кўп мукофот ато қилгувчидир).
Verse 31
31. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Биз сизга ваҳий қилган Китоб — Қуръон ўзидан аввалги илоҳий китобларни тасдиқлагувчи бўлган Ҳақ (Китобдир). Албатта Аллоҳ Ўз бандаларидан огоҳ ва (уларнинг барча ишларини) кўриб тургувчидир.
Verse 32
32. Сўнгра Биз бу Китобга бандаларимиздан Ўзимиз танлаган зотларни (яъни, сизнинг умматингизни) ворис қилдик. Бас, уларнинг орасида (Қуръонни ўқиса-да, унга амал қилмайдиган) ўз жонига жабр қилгувчи ҳам бор, уларнинг орасида ўртача амал қилгувчи ҳам бор ва уларнинг орасида Аллоҳнинг изну иродаси билан мудом яхшиликларга шошилгувчи ҳам бордир. Ана ўша (яъни, Қуръонга ворис бўлиш Аллоҳнинг) катта марҳаматидир.
Verse 33
33. Улар олтиндан бўлган билакузуклар ва марварид-маржонлар билан безанган ҳолларида мангу (турадиган) жаннатларга кирурлар. У жойда уларнинг либослари ҳарир-ипак бўлур.
Verse 34
34. Ва улар (жаннатга кирган чоғларида) дедилар: «Бизлардан ғам-қайғуни кетказган Зот — Аллоҳга ҳамду-сано бўлсин. Дарҳақиқат, Парвардигоримиз мағфиратли ва ўта шукр қилгувчидир.
Verse 35
35. У Ўз фазлу-марҳамати билан бизларни мангу турадиган бир диёрга туширдики, бу жойда бизларга на машаққат етар ва на чарчоқ етар».
Verse 36
36. Кофир бўлган кимсалар учун эса жаҳаннам ўти бордирки, на уларга (иккинчи бор ўлиш) ҳукм қилиниб, ўла олурлар ва на улардан (жаҳаннам) азоби енгиллатилур. Биз ҳар бир кофирни мана шундай жазолармиз.
Verse 37
37. Улар у жойда: «Парвардигоро, бизларни (бу азобдан) чиқаргин, бизлар қилиб ўтган амалларимиздан бошқа яхши (амалларни) қилурмиз», деб дод-вой қилурлар. Ахир Биз сизларга эслатма оладиган киши эслатма олгудек узун умр бермаганмидик?! Сизларга огоҳлантиргувчи (пайғамбар) ҳам келган эди-ку! Бас, энди азобларингизни тотаверинглар! Энди золим кимсалар учун бирон ёрдамчи бўлмас!
Verse 38
38. Албатта Аллоҳ осмонлар ва Ернинг ғайбини (сирру асрорини) билгувчидир. Албатта У диллардаги сирларни ҳам аниқ билгувчидир.
Verse 39
39. У сизларни Ер юзида халифа қилиб қўйган Зотдир. Бас, ким кофир бўлса, унинг куфри фақат ўзининг зиёнига бўлур. Кофир бўлган кимсаларга куфрлари Парвардигор ҳузурида фақат ғазабнигина зиёда қилур. Кофир бўлган кимсаларга куфрлари фақат исёнкорликнигина зиёда қилур.
Verse 40
40. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, мушрикларга) айтинг: «Хабар берингиз-чи, сизлар Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутларингиз (ниманинг шарофати билан илтижо-ибодат қилинишга сазовор бўлдилар?) Сизлар менга кўрсатма берингиз-чи, улар Ердаги бирон нарсани яратганмилар, ёки уларнинг осмонларни (яратишда Аллоҳга) шерикликлари борми, ёхуд Биз уларга бирон китоб ато этдикми-ки, улар ўша (китобдан ўзларининг Бизга шерик эканликлари ҳақида) бирон ҳужжат устида бўлсалар?! Йўқ, у золим кимсалар бир-бирларига («Бутларимиз бизларни шафоат қиладилар», деб) фақат алдовни ваъда қилурлар.
Verse 41
41. Албатта Аллоҳ осмонлар ва Ерни қулаб тушишдан ушлаб-асраб турур. Аниқки, агар улар қуласалар, У зотдан сўнг (яъни, Аллоҳдан ўзга) бирон кимса уларни тутиб тура олмас. Дарҳақиқат, у ҳалим ва мағфиратли бўлган Зотдир.
Verse 42
42. (Макка кофирлари) агар уларга бирон огоҳлантиргувчи (пайғамбар) келса, албатта ҳар қандай умматлардан ҳам ҳидоят топгувчироқ бўлишлари ҳақида жон-жаҳдлари билан қасам ичгандилар. Бас, қачонки уларга огоҳлантиргувчи (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) келгач, (бу) уларни янада (ҳидоятдан) узоқлаштирди, холос.
Verse 43
43. Улар Ерда мутакаббирлик қилган ва (пайғамбарга қарши) ёмон макр-ҳийла қилган ҳолларида (ҳидоятдан узоқлашдилар). Ёмон макр-ҳийла эса фақат ўз эгаларини ўраб ҳалок қилур. Бас, улар фақат аввалгиларнинг суннатларига (яъни, кўргуликларига) кўз тутмоқдалар, холос (яъни, уларнинг ҳам бошларига аввалги динсизларнинг куни тушар). Бас, сиз ҳаргиз Аллоҳ суннати-қонунининг ўзгарганини кўрмассиз ва ҳаргиз Аллоҳ суннатининг айланганини (яъни, азобга мустаҳиқ бўлган кимсалар қолиб, ўзгалар азобланганини) кўрмассиз.
Verse 44
44. Ахир улар Ер юзида сайр қилиб ўзларидан аввалги (динсиз кимсаларнинг) оқибати қандай бўлганини кўрмайдиларми?! Ҳолбуки, (аввалгилар) булардан кўра кучли-қувватлироқ эдилар. На осмонлардаги ва на Ердаги бирон нарса Аллоҳдан қочиб қутулгувчи эмасдир. Зотан, У билим ва қудрат эгаси бўлган Зотдир.
Verse 45
45. Агар Аллоҳ одамларни улар қилган гуноҳлари билан жазоласа эди, (Ер) устида бирон жониворни қўймаган бўлур эди. Лекин У зот уларни (жазолашни) белгилаган муддатгача (яъни, Қиёмат Кунигача) қолдирур. Бас, қачон ўша муддат келгач (уларнинг ҳар бирига қилиб ўтган барча яхши-ёмон амалларининг мукофот-жазоларини берур). Зеро, Аллоҳ бандаларини кўриб тургувчи бўлган Зотдир.
تقدم القراءة