الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور dan الأوزبكية tilida العنكبوت surasining tarjimasi
Verse 1
ﮡ
ﮢ
1. Алиф, Лом, Мим.
Verse 2
2. Одамлар: «Иймон келтирдик», дейишлари билангина, имтиҳон қилинмаган ҳолларида, қўйиб қўйилишларини ўйладиларми?!
Verse 3
3. Ҳолбуки, Биз улардан аввалги (иймон келтирган барча) кишиларни имтиҳон қилган эдик-ку!! Бас, (шу имтиҳон воситасида) албатта Аллоҳ («Иймон келтирдик», деб) рост сўзлаган кишиларни ҳам, ёлғончи кимсаларни ҳам аниқ билур.
Verse 4
4. Ёки ёмон амаллар қиладиган кимсалар Биздан (жазойимиздан) қочиб қутулишни ўйладиларми?! Нақадар ёмон ҳукм чиқарадилар-а?!
Verse 5
5. Ким Аллоҳга рўбарў бўлишдан умидвор бўлса, бас, албатта, Аллоҳ (белгилаган мукофот ва жазо) фурсати шак-шубҳасиз, келгувчидир. У эшитгувчи, билгувчидир.
Verse 6
6. Ким жиҳод қилса, фақат ўз (фойдаси) учун жиҳод қилур (яъни, ким Аллоҳ йўлида саъй-ҳаракат қилса, бундан Аллоҳ эмас, балки ўша кишининг ўзи учун манфаат бўлур). Зеро, Аллоҳ барча одамлардан беҳожатдир.
Verse 7
7. Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларнинг ёмонликларини (яъни, аввал қилган гуноҳларини) шак-шубҳасиз, ўчирурмиз ва албатта уларни қилиб ўтган энг чиройли амаллари билан мукофотлармиз.
Verse 8
8. Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик (яъни, ота-она хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, хоҳ мусулмон, хоҳ кофир бўлсин, уларга яхшилик қилиш фарзанднинг бурчидир, аммо) агар улар сен ўзинг билмаган нарсаларни (яъни, сохта «худо»ларни) Менга шерик қилишинг учун зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этмагин! (Барчангиз) Менга қайтурсиз, бас, (ана ўша кунда) Мен сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берурман.
Verse 9
9. Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни шак-шубҳасиз, солиҳ бандалар қаторига (яъни, жаннатга) дохил қилурмиз (киритурмиз).
Verse 10
10. Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари: «Аллоҳга иймон келтирдик», дейди-да, сўнг Аллоҳ йўлида (кофирлар томонидан бирон азият билан) озорланса, одамларнинг (бу) фитна-озорларини Аллоҳнинг азоби каби қилиб олур (яъни, ўткинчи ҳокимларнинг фитна-фасодларидан Аллоҳнинг азобидан қўрққандек қўрқиб ўз иймон-эътиқодидан кечур). Қасамки, агар Парвардигорингиз томонидан (сиз — мўминларга) ғалаба келса шак-шубҳасиз, улар: «Албатта бизлар сизлар билан бирга эдик», дерлар. Ахир Аллоҳ барча одамларнинг дилларидаги нарсаларни жуда яхши билгувчи эмасми?!
Verse 11
ﮠﮡﮢﮣﮤﮥ
ﮦ
11. Албатта Аллоҳ иймон келтирган зотларни ҳам, мунофиқ кимсаларни ҳам аниқ билур.
Verse 12
12. Кофир бўлган кимсалар иймон келтирган зотларга: «Сизлар бизларнинг йўлимизга эргашинглар, гуноҳларингизни бизлар кўтарурмиз», дедилар. Ҳолбуки, улар (мўминларнинг) гуноҳларидан бирон нарсани кўтара олгувчи эмасдирлар. Албатта улар ёлғончидирлар.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оят Қурайш катталари иймон келтирган кишиларга: «Қайта тирилиш, Қиёматдаги ҳисоб-китоб деган нарсалар йўқ нарсалардир. Киши дунёга бир марта келади, бундан бошқа дунё йўқдир. Сизлар бизнинг йўлимизга юраверинглар, агар у дунё ҳақидаги гаплар рост чиқиб, Қиёмат қойим бўлса барча гуноҳларингизни биз бўйнимизга олурмиз ва сизлар азобга дучор бўлмассизлар», дейишганида нозил қилинган бўлиб, улар мўминларнинг бирон гуноҳини бўйинларига олишга қодир эмасликлари ҳақида огоҳлантиради. Қуйидаги оятда одамларни Ҳақ йўлидан оздирган бундай кимсалар ўзларининг гуноҳларига қўшиб тобеъларининг гуноҳларига ҳам жавобгар бўлишлари ҳақида хабар берилади. Саҳиҳул-Бухорийда ривоят қилинган бир ҳадиси шариф ҳам бу ояти каримага ҳаммазмундир: «Ким одамларни залолатга даъват қилса, унинг зиммасида ўзига эргашган кимсаларнинг гуноҳлари ҳам бўлур, аммо уларнинг ўз устларидаги гуноҳлари ҳам заррача камаймас».
____________________
И з о ҳ. Ушбу оят Қурайш катталари иймон келтирган кишиларга: «Қайта тирилиш, Қиёматдаги ҳисоб-китоб деган нарсалар йўқ нарсалардир. Киши дунёга бир марта келади, бундан бошқа дунё йўқдир. Сизлар бизнинг йўлимизга юраверинглар, агар у дунё ҳақидаги гаплар рост чиқиб, Қиёмат қойим бўлса барча гуноҳларингизни биз бўйнимизга олурмиз ва сизлар азобга дучор бўлмассизлар», дейишганида нозил қилинган бўлиб, улар мўминларнинг бирон гуноҳини бўйинларига олишга қодир эмасликлари ҳақида огоҳлантиради. Қуйидаги оятда одамларни Ҳақ йўлидан оздирган бундай кимсалар ўзларининг гуноҳларига қўшиб тобеъларининг гуноҳларига ҳам жавобгар бўлишлари ҳақида хабар берилади. Саҳиҳул-Бухорийда ривоят қилинган бир ҳадиси шариф ҳам бу ояти каримага ҳаммазмундир: «Ким одамларни залолатга даъват қилса, унинг зиммасида ўзига эргашган кимсаларнинг гуноҳлари ҳам бўлур, аммо уларнинг ўз устларидаги гуноҳлари ҳам заррача камаймас».
Verse 13
13. Албатта улар ўзларининг юк-гуноҳларини ҳам, у юклари билан бирга (бошқа) юкларни ҳам кўтарурлар ва албатта Қиёмат Кунида ўзлари тўқиб олган (ёлғонлари) тўғрисида сўралурлар.
Verse 14
14. Аниқки, Биз Нуҳни ўз қавмига (пайғамбар қилиб) юбордик. Бас, у уларнинг орасида эллик йили кам минг йил турди (аммо улар иймон келтирмадилар), бас, уларни золим-кофир бўлган ҳолларида тўфон (балоси) тутди.
Verse 15
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖ
ﭗ
15. Сўнг Биз (Нуҳ)га ва кема(даги) ҳамроҳларига нажот бердик ва (у тўфон балосини) барча оламларга оят-ибрат қилиб қўйдик.
Verse 16
16. Иброҳимни (эсланг) — у ўз қавмига деган эди: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва Ундан қўрқинглар! Агар билгувчи бўлсангизлар, мана шу сизлар учун яхшироқдир.
Verse 17
17. Сизлар Аллоҳни қўйиб фақат бутларга ибодат қилмоқдасизлар ва (уларни «худолар», деб) ёлғон тўқимоқдасизлар. Аниқки, сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсалар сизларга ризқу рўз беришга қодир эмаслар. Бас, (шундай экан) сизлар ризқни (ёлғиз) Аллоҳ даргоҳидан истанглар ва Унгагина ибодат қилинглар, Унгагина шукр қилинглар, (зотан), сизлар Унгагина қайтарилурсизлар.
Verse 18
18. Агар сизлар (мени) ёлғончи қилсангизлар, бас, сизлардан аввалги умматлар ҳам (ўз пайғамбарларини) ёлғончи қилгандирлар. Пайғамбар зиммасида эса фақат (Аллоҳ фармонини бандаларга) очиқ-равшан етказишгина бордир».
Verse 19
19. Ахир улар даставвал Аллоҳ қандай қилиб (йўқдан) яратишини кўрмадиларми?! Сўнгра (Қиёмат Кунида эса) У ўша (аввал йўқдан бор қилган нарсаси)ни қайтарур. Албатта бу Аллоҳга осондир.
Verse 20
20. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Ерда айланиб (Аллоҳ) даставвал қандай қилиб яратганини (ва сўнг Ўзи йўқдан бор қилган нарсаларни йўқ қилганини) кўринглар. Сўнгра Аллоҳ (уларни) иккинчи (марта) пайдо қилур. Албатта Аллоҳ барча нарсага қодирдир.
Verse 21
21. У Ўзи хоҳлаган кимсаларни азоблар ва Ўзи хоҳлаган кишиларга раҳм қилур. (Ёлғиз) Унгагина қайтарилурсизлар.
Verse 22
22. Сизлар (Аллоҳнинг жазосидан) на Ерга ва на осмонга қочиб қутулгувчи эмасдирсизлар. Ва сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон ёрдамчи йўқдир.
Verse 23
23. Аллоҳнинг оятларини ва Унга рўбарў бўлишни инкор қилган кимсалар улар Менинг марҳаматимдан ноумид (маҳрум) бўлган кимсалардир ва улар учун аламли азоб бордир.
Verse 24
24. Бас, (Иброҳимнинг даъватига) қавмининг жавоби фақат: «Уни ўлдиринглар ёки ёқиб юборинглар», дейишлари бўлди. Сўнг Аллоҳ унга оловдан нажот берди. Албатта бунда иймон келтирадиган қавм учун оят-ибратлар бордир.
Verse 25
25. Иброҳим айтди: «Сизлар фақат ҳаёти дунёдаги ўзаро ошна-оғайнигарчилигингизни кўзлаб, Аллоҳни қўйиб, бутларни ушладинглар. Ҳали Қиёмат Кунида айримларингиз (яъни, пешволарингиз) айримларингиздан (эргашувчилардан) тонур, айримларингиз айримларингизни лаънатлар. Сизларнинг борар жойингиз дўзахдир. (У жойда) сизлар учун ёрдамчилар йўқдир».
Verse 26
26. Бас, Лут унга иймон келтирди. (Иброҳим) айтди: «Албатта мен Парвардигорим (буюрган томон)га ҳижрат қилгувчидирман. Албатта Унинг Ўзигина қудрат ва ҳикмат Эгасидир».
____________________
И з о ҳ. Лут ўзи Иброҳимнинг оғасининг ўғли бўлиб, Иброҳим кофирлар томонидан оловга ташланганида ёнмаганини кўргач, унинг ҳақ пайғамбар эканини билиб, биринчи бўлиб иймон келтиради...
____________________
И з о ҳ. Лут ўзи Иброҳимнинг оғасининг ўғли бўлиб, Иброҳим кофирлар томонидан оловга ташланганида ёнмаганини кўргач, унинг ҳақ пайғамбар эканини билиб, биринчи бўлиб иймон келтиради...
Verse 27
27. Биз (Иброҳимга ўғли) Исҳоқ ва (набираси) Яъқубни ҳадя этдик ҳамда пайғамбарликни ҳам (барча самовий китоблар)ни ҳам унинг зурриётига (хос) қилдик ва унга шу дунёда ҳам ажри-мукофотини бердик, албатта у Охиратда ҳам солиҳ зотлардандир.
Verse 28
28. Лут ўз қавмига: «Албатта сизлар шундай бузуқлик қилмоқдасизларки, сизлардан илгари бутун оламлардан бирон кимса бундай қилмаган эди.
Verse 29
29. Ҳақиқатан, сизлар (хотинларингизни қўйиб) эркакларга борурмисизлар; йўлтўсар-қароқчилик қилурмисизлар; мажлисларингизда ёмон ишлар қилурмисизлар?», деганини эсланг. Бас, (Лут) қавмининг жавоби фақат «Агар сен ростгўй кишилардан бўлсанг, бизларга Аллоҳнинг азобини келтир-чи», дейишлари бўлди.
Verse 30
ﯱﯲﯳﯴﯵﯶ
ﯷ
30. (Шунда) у айтди: «Парвардигорим, бу бузғунчи қавм устига Ўзинг мени ғолиб қил».
Verse 31
31. Қачонки Бизнинг элчиларимиз (яъни, фаришталар) Иброҳимга (фарзанд кўриши ҳақидаги) хушхабарни келтиришгач, айтдилар: «Албатта бизлар мана шу қишлоқ аҳлини ҳалок қилгувчидирмиз. Чунки унинг аҳли золим — кофир бўлдилар».
Verse 32
32. (Иброҳим): «Ахир у жойда Лут бор-ку?», деди. Улар айтдилар: «Бизлар У жойда ким борлигини яхшироҳ билгувчидирмиз. Албатта бизлар (Лутни) ва унинг аҳли-оиласини қутқарурмиз. Магар унинг хотини (нажот топмас, чунки у) қолиб ҳалок бўлгувчилардан эди.
Verse 33
33. Қачонки элчиларимиз Лутнинг олдига келганларида, у бундан ёмон ҳолга тушди ва уларнинг келишларидан юраги сиқилди. Улар дедилар: «Қўрқма ва ғамгин бўлма. Албатта бизлар сенга ва аҳли оилангга нажот бергувчилардирмиз. Магар хотининг (нажот топмас чунки у) қолиб ҳалок бўлгувчилардан эди».
Verse 34
34. Шак-шубҳасиз, Биз фосиқ-итоатсиз бўлганлари учун бу қишлоқ аҳли устига осмондан азоб-тош ёғдирувчидирмиз.
Verse 35
35. Аниқки, Биз ақл юргизадиган қавм учун (ибрат бўлсин, деб) у (қишлоқ)дан оят-нишона қолдиргандирмиз.
Verse 36
36. Мадян (қавми)га ўз биродарлари Шуъайбни (пайғамбар қилдик). Бас, у айтди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз ва Охират кунидан умидвор бўлингиз ҳамда Ер (юзи)да бузғунчилик қилиб санқиб юрмангиз!»
Verse 37
37. Улар (Шуъайбни) ёлғончи қилишгач, уларни даҳшатли зилзила тутиб, турган жойларида (тутдек) тўкилдилар.
Verse 38
38. Од ва Самуд (қабилаларини ҳам ҳалок қилдик). (Бу) сизларга уларнинг масканларидан (яъни, у масканлардан қолган харобалардан) кўриниб турибди. Шайтон уларга (қилаётган) амалларини чиройли кўрсатиб, уларни (ҳақ) йўлдан тўсди. Ҳолбуки, улар ақлу ҳушли кишилар эди.
Verse 39
39. Қорун, Фиръавн ва Ҳомонни ҳам (ҳалок қилдик). Дарҳақиқат, Мусо уларга (пайғамбар эканлигини далолат қиладиган) аниқ ҳужжатлар келтирганида улар Ер (юзи)да кибр-ҳаво қилдилар ва (Бизнинг азобимиздан) қочиб қутулгувчи бўлмадилар.
Verse 40
40. Биз (улардан) ҳар бирини ўз гуноҳи билан ушладик. Бас, уларнинг орасида Биз устига тош ёғдирган кимсалар ҳам бордир, улар орасида қичқириқ тутиб (ҳалок бўлган) кимсалар ҳам бордир, улар орасида Биз ерга ютдирган кимсалар ҳам бордир ва улар орасида Биз (сувга) ғарқ қилган кимсалар ҳам бордир. Аллоҳ уларга зулм қилгувчи бўлмади, лекин улар ўз жонларига жабр қилгувчи бўлдилар.
Verse 41
41. Аллоҳдан ўзга «дўстлар»ни ушлаган кимсаларнинг мисоли худди (ўзи учун) уй қуриб олиб, (ўша уйидан паноҳ истаган) ўргимчакка ўхшайди. Албатта уйларнинг энг нимжони ўргимчак уясидир. Агар улар билсалар эди, (ўргимчак уяси каби ожиз бутлардан паноҳ истамаган бўлур эдилар).
Verse 42
42. Шак-шубҳасиз, Аллоҳ улар Ўзини қўйиб, илтижо қилишаётган бутларини билур. У қудрат ва ҳикмат Эгасидир.
Verse 43
43. Ушбу масалларни Биз одамлар (ибрат олсинлар) учун айтурмиз. (Лекин) уларни фақат илм эгаларигина англай олурлар.
Verse 44
44. Аллоҳ осмонлар ва Ерни ҳақ (қонун) билан яратгандир. Албатта бунда иймон келтирган кишилар учун оят-ибрат бордир.
Verse 45
45. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз ўзингизга ваҳий қилинган Китоб — Қуръондан бўлган (оятлар)ни тиловат қилинг ва намозни тўкис адо қилинг! Албатта намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур. Аниқки, Аллоҳни зикр қилмоқ (барча нарсадан) улуғроқдир. Аллоҳ қилаётан ишларингизни билиб турур.
Verse 46
46. (Эй мўминлар), сизлар аҳли китоб билан фақат энг чиройли йўсинда мужодала-мунозара қилинглар, магар уларнинг орасидаги зулму-зўравонлик қилган кимсалар билангина (кескин муомала қилишингиз мумкиндир). Ва айтинглар: «Бизлар ўзимизга нозил қилинган (Қуръон)га ҳам сизларга нозил қилинган (Таврот ва Инжил)га ҳам иймон келтирганмиз. Бизларнинг илоҳимиз ҳам, сизларнинг илоҳингиз ҳам Бир (илоҳ)дир ва бизлар Унгагина бўйинсунгувчимиз».
Verse 47
47. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, Биз сиздан аввалги пайғамбарларга китоблар нозил қилганмиз). Шунингдек, сизга ҳам Китоб — Қуръон нозил қилдик. Бас, Биз Китоб (яъни, Таврот ва Инжил) ато этган зотлар унга (яъни, Қуръонга) иймон келтирурлар. Ана у (Макка аҳли орасида ҳам) унга иймон келтирадиган кишилар бордир. Бизнинг оятларимизни фақат кофирларгина инкор қилур.
Verse 48
48. Сиз (ўзингизга Қуръон нозил қилинишидан) илгари бирон китобни тиловат қилгувчи бўлган эмас эдингиз ва ўз қўлингиз билан хат ҳам ёзган эмас эдингиз. Акс ҳолда бузғунчи кимсалар албатта шубҳага тушган бўлур эдилар.
Verse 49
49. Йўқ у (яъни, Қуръон) илм ато этилган зотларнинг кўнгилларидаги аниқ-равшан оятлардир. Бизнинг оятларимизни фақат золимларгина инкор қилур.
Verse 50
50. Улар (кофирлар): «Унга (яъни, Муҳаммадга) ҳам Парвардигори томонидан оят-мўъжизалар тушганида эди», дедилар. Айтинг: «Оят-мўъжизалар ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Мен эса фақат (осийларни Аллоҳнинг азобидан) очиқ огоҳлантиргувчиман холос».
Verse 51
51. Ахир уларга тиловат қилинаётган шу Китобни Биз сизга нозил қилганимиз улар учун етарли эмасми?! Албатта бу (Китоб)да иймон келтирадиган қавм учун раҳмат ва эслатма бордир.
Verse 52
52. Айтинг: «Аллоҳ мен билан сизларнинг ўртангизда етарли гувоҳдир. У зот осмонлар ва Ердаги бор нарсани билур. Ботил нарсага (яъни, бутларга) иймон келтириб, Аллоҳга кофир бўлган кимсалар — ана ўшалар зиён кўргувчиларнинг ўзидирлар».
Verse 53
53. Улар сиздан азобни тезлатишни талаб қилурлар. Агар белгиланган муддат (яъни, Қиёмат Куни) бўлмаса эди, албатта уларга (дарҳол) азоб келган бўлур эди. Шак-шубҳасиз, (азоб) уларга ўзлари сезмаган ҳолларида тўсатдан келур.
Verse 54
ﭟﭠﭡﭢﭣﭤ
ﭥ
54. Улар сиздан азобни тезлатишни талаб қилурлар. Албатта жаҳаннам кофирларни ўраб олгувчидир.
Verse 55
55. У кунда азоб уларнинг устиларидан ҳам, оёқларининг остидан ҳам ўраб олур ва (Аллоҳ) айтур: «Қилиб ўтган амалларингизнинг жазосини тотинглар!»
Verse 56
56. Эй иймон келтирган бандаларим, шак-шубҳа йўқки, Менинг ерим кенг, каттадир. Бас, сизлар Менгагина ибодат қилингиз!
____________________
И з о ҳ. Ушбу ояти карима Маккадаги мушрикларнинг зулму-фитналари сабабли тоат-ибодатларини бемалол қила олмай қолган мусулмонлар ҳақида нозил қилингандир. Аллоҳ таоло оят орқали уларга Ўзининг замини кенг эканлиги, бинобарин агар бу ерда уларнинг иймон-эътиқодларига дахл қилинса, ўзга ерларга ҳижрат қилиб, ўша жойларда ёлғиз Ўзига ибодат қилишлари лозимлигини уқтиради. Худди шу хусусдаги Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг бир ҳадиси мубораклари ҳам барча мўмин-мусулмонлар учун ибратли эслатмадир: «Ким ўз дини(ни сақлаб қолиш) учун бир ердан бошқа ерга кетар экан, албатта у жаннатга ҳақдор бўлибдир».
____________________
И з о ҳ. Ушбу ояти карима Маккадаги мушрикларнинг зулму-фитналари сабабли тоат-ибодатларини бемалол қила олмай қолган мусулмонлар ҳақида нозил қилингандир. Аллоҳ таоло оят орқали уларга Ўзининг замини кенг эканлиги, бинобарин агар бу ерда уларнинг иймон-эътиқодларига дахл қилинса, ўзга ерларга ҳижрат қилиб, ўша жойларда ёлғиз Ўзига ибодат қилишлари лозимлигини уқтиради. Худди шу хусусдаги Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг бир ҳадиси мубораклари ҳам барча мўмин-мусулмонлар учун ибратли эслатмадир: «Ким ўз дини(ни сақлаб қолиш) учун бир ердан бошқа ерга кетар экан, албатта у жаннатга ҳақдор бўлибдир».
Verse 57
57. Ҳар бир жон ўлим (шарбати)ни тотгувчидир. Сўнгра Ўзимизга қайтарилурсизлар.
Verse 58
58. Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни албатта жаннатда остидан дарёлар оқиб турадиган жойларга жойлаштирурмиз. Улар ўша жойларда мангу қолурлар. (Яхши) амалларни қилгувчи зотларнинг ажри-мукофоти нақадар яхшидир!
Verse 59
ﮙﮚﮛﮜﮝ
ﮞ
59. Улар (кофирлар томонидан бўладиган зулму кулфатларга) сабр-тоқат қилган ва ёлғиз Парвардигорларигагина таваккул қиладиган — суянадиган зотлардир.
Verse 60
60. Ўз ризқу рўзини кўтара (яъни, топа) олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бордир. Аллоҳ уларга ҳам, сизларга ҳам ризқу рўз берур. У эшитгувчи, билгувчидир.
Verse 61
61. Қасамки, агар сиз улардан: «Осмонлар ва Ерни яратган, қуёш ва ойни (Ўз измига) қаратган зот ким?», деб сўрасангиз, албатта улар: «Аллоҳ», деб (жавоб қилурлар). Бас, (шундоқ экан, ўша Аллоҳга ибодат қилишнинг ўрнига) қаёққа бурилиб кетмоқдалар-а?!
Verse 62
62. Аллоҳ бандаларидан Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилур ва (Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини) танг қилур. Албатта Аллоҳ барча нарсани билгувчидир.
Verse 63
63. Қасамки, агар сиз улардан: «Осмондан сув ёмғир ёғдириб ерни «ўлганидан» сўнг «тирилтирган» зот ким?», деб сўрасангиз, албатта улар: «Аллоҳ», деб (жавоб қилурлар). Сиз (уларга): «Эътироф этганларингиз учун Аллоҳга ҳамду сано бўлсин», деб айтинг. Йўқ, уларнинг кўплари ақл юргизмайдилар.
Verse 64
64. Бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулгидир. Агар улар билсалар Охират диёригина (мангу) ҳаёт (диёридир).
Verse 65
65. Қачон улар кемага минсалар (ғарқ бўлишдан кўрқиб) Аллоҳга чин ихлос билан дуо-илтижо қилурлар. Энди қачонки (Аллоҳ) уларга нажот бериб қуруқликка (чиқаргач), баногоҳ улар (Аллоҳга) ширк келтирурлар!
Verse 66
66. Биз уларга ато этган неъматларга кофир бўлаверсинлар ва (шу бир нафаслик ҳаётларида) «фойдаланиб» қолсинлар. Ҳали яқинда (бу қилмишларининг оқибатини) билиб қолажаклар!
Verse 67
67. Улар ўзларининг атрофларидан одамлар талон-торожга дучор бўлаётгани ҳолда Биз Ҳарамни (яъни, Маккани) тинч-осойишта қилиб қўйганимизни кўрмадиларми?! Наҳотки улар ботил-бутларга иймон келтириб, Аллоҳнинг неъмати (Исломга)га кофир бўлсалар?!
Verse 68
68. Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган ёки Ҳақ — Қуръон келган чоғида уни ёлғон деган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Жаҳаннамда кофир кимсалар учун жой топилмасми?!
Verse 69
69. Бизнинг (йўлимиз)да жиҳод қилган — курашган зотларни албатта Ўз йўлларимизга ҳидоят қилурмиз. Аниқки, Аллоҳ чиройли амал қилгувчи зотлар билан биргадир.
تقدم القراءة