الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور dan الأوزبكية tilida محمد surasining tarjimasi
Verse 1
1. Кофир бўлган ва (ўзгаларни ҳам) Аллоҳ йўлидан тўсган кимсаларнинг амалларини (Аллоҳ) зое кетказур.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оятда ўзлари иймонсиз бўлиб, бошқаларни ҳам дин-иймон йўлидан тўсадиган кимсалар агар яхши амалларни қилсалар ҳам, уларга ҳеч қандай ажр-савоб берилмаслиги баён этилди.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оятда ўзлари иймонсиз бўлиб, бошқаларни ҳам дин-иймон йўлидан тўсадиган кимсалар агар яхши амалларни қилсалар ҳам, уларга ҳеч қандай ажр-савоб берилмаслиги баён этилди.
Verse 2
2. Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган ҳамда Муҳаммад (алайҳиссалом)га нозил қилинган нарсага (Қуръонга) — ҳолбуки, у Парвардигорлари томонидан келган Ҳақиқатдир — иймон келтирган зотларнинг эса ёмонлик-гуноҳларини ўчирур ва ишларини ўнглар.
Verse 3
3. Бунга (яъни, кофирларнинг амаллари зое бўлиши ва мўминларнинг гуноҳлари ўчирилишига) сабаб — кофир бўлган кимсаларнинг ботил (йўл)га эргашганлари, иймон келтирганларнинг эса Парвардигорлари томонидан бўлган Ҳақ (Қуръон йўли)га эргашганларидир. Аллоҳ инсонларга уларнинг мисолларини мана шундай баён қилиб берур.
4. Бас, (эй мўминлар), қачон сизлар (жанг майдонида) кофир бўлган кимсалар билан тўқнашганларингизда бўйинларига урингиз — ўлдирингиз! Энди қачон уларни(нг кўпларини) қириб (мағлуб қилганингиздан кейин уларни асир олиб) арқонлар билан боғлангиз! Сўнг ё (уларни озод қилиб юбориш билан) марҳамат кўрсатурсизлар ё (уларни қўйиб юбориш учун) фидя-товон олурсизлар. Токи уруш юкларини қўйгунича (яъни, тўхтагунича сизларга буюрилган иш) мана шудир. Агар Аллоҳ хоҳласа улардан (жанг-жадалсиз ҳам) ғолиб бўлур (яъни, уларни йўқ қилиб юборур) эди, лекин У зот сизларнинг айримларингизни айримларингиз билан имтиҳон қилиш учун сизларни жангга буюрди). Аллоҳ йўлида ўлдирилган зотларнинг амалларини ҳаргиз зое кеткизмас.
Verse 5
ﮫﮬﮭ
ﮮ
5. Уларни (жаннат йўлига) ҳидоят қилур ва ишларини ўнглар.
Verse 6
ﮯﮰﮱﯓ
ﯔ
6. Уларни (Аллоҳнинг) Ўзи уларга танитган жаннатга киритур.
Verse 7
7. Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни, Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида кадамларингизни собит-барқарор қилур.
Verse 8
ﯟﯠﯡﯢﯣﯤ
ﯥ
8. Кофир бўлган кимсалар учун эса ҳалокат бўлур ва (Аллоҳ) уларнинг амалларини зое кетказур.
Verse 9
9. Бунга сабаб, уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсаларни (яъни, Қуръон ва ундаги ҳукмларни) ёмон кўрганларидир. Бас, (Аллоҳ) уларнинг амалларини беҳуда кетказди.
Verse 10
10. Ахир улар Ер юзида сайру-саёҳат қилишиб, ўзларидан аввалги (пайғамбарларни ёлғончи қилиб иймонсиз кетган) кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини (улар қандай қисматга йўлиқишганини) кўрсалар бўлмайдими?! Аллоҳ уларнинг устига ҳалокат юбориб (бутунлай йўқ бўлиб кетдилар-ку)! Бу кофирлар учун ҳам худди ўша (оқибат-ҳалокат)ларнинг ўхшаши бўлур.
Verse 11
11. Бунга (яъни, Аллоҳ мўминларга ёрдам беришига, кофирларни эса ҳалок қилишига) сабаб Аллоҳ иймон келтирган зотларнинг дўсти-ҳомийси эканлиги, кофирлар учун эса ҳеч қандай ҳомий йўқ эканлигидир.
Verse 12
12. Албатта Аллоҳ иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритур. Кофир бўлган кимсалар эса (мана шу ҳаёти дунёнинг ўткинчи лаззатларидан) фойдаланиб, чорва ҳайвонлари еганидек еб-ичурлар ва уларнинг жойлари дўзах бўлур!
Verse 13
13. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сизни ҳайдаб чиқарган қишлоқ (яъни, Макка аҳли)дан кўра (аҳолиси) кучли-қувватлироқ бўлган қанчадан-қанча қишлоқни ҳалок қилганмиз. Бас, улар учун бирон ёрдамчи бўлмаган.
Verse 14
14. Ахир Парвардигори томонидан аниқ-равшан ҳужжатга (яъни, Қуръонга) эга бўлган киши (яъни, расуллуллоҳ ва мўминлар), қилган ёмон амали ўзига чиройли кўринган ва ҳавойи нафсига эргашган (кофир) кимсалар каби бўлурми?!
15. Тақво эгалари учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли — сифати (будир): «Унда айнимаган сувдан бўлган дарёлар ҳам, таъми ўзгармаган сутдан бўлган дарёлар, ичгувчилар учун лаззатли (яъни, бадтаъм ва ақлдан оздиргувчи бўлмаган) майдан бўлган дарёлар ҳам, мусаффо асалдан бўлган дарёлар ҳам бордир. Улар учун у жойда барча мевалардан бордир ва (улар учун у жойда) Парвардигорлари томонидан мағфират бордир. (Ана шундай жаннат аҳли бўлган тақво эгалари) дўзахда мангу қоладиган ва (у жойда) қайноқ сув билан суғорилиб, у (сув) ичакларини бўлак-бўлак қилиб ташлаган (кофир) кимсалар каби бўлурми?!
____________________
И з о ҳ. Юқоридаги оятларда Аллоҳ таоло мўминлар билан кофирлар ҳеч қачон баробар бўлмасликларини аниқ далиллар билан баён этди ва тақводор мўминларнинг борар жойларини ҳам, кофирларнинг топажак оқибатларини ҳам жонли лавҳалар билан тасвирлаб берди. Энди қуйидаги оятларда сўз мунофиқлар ва уларнинг кирдикорлари ҳақида боради.
____________________
И з о ҳ. Юқоридаги оятларда Аллоҳ таоло мўминлар билан кофирлар ҳеч қачон баробар бўлмасликларини аниқ далиллар билан баён этди ва тақводор мўминларнинг борар жойларини ҳам, кофирларнинг топажак оқибатларини ҳам жонли лавҳалар билан тасвирлаб берди. Энди қуйидаги оятларда сўз мунофиқлар ва уларнинг кирдикорлари ҳақида боради.
Verse 16
16. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), уларнинг (мунофиқларнинг) орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар сизга қулоқ солиб турур-да, ҳузурингиздан чиққан вақтларида, илм ато этилган зотлардан (масхара қилишиб): «Ҳозиргина (Муҳаммад) нима девди?», деб сўрарлар. Ана ўшалар Аллоҳ дилларини муҳрлаб қўйган ва ўзларининг ҳавойи нафсларига эргашган кимсалардир.
Verse 17
ﯱﯲﯳﯴﯵﯶ
ﯷ
17. Ҳидоят топган — Тўғри Йўлга юрган зотларга эса (Аллоҳ) яна ҳидоятни зиёда ва тақво ато этур, (яъни, уларга ҳаромдан парҳез қилиш йўлларини кўрсатур).
Verse 18
18. Улар (Макка кофирлари ўтмишдаги ўз пайғамбарларини ёлғончи қилган қавмлар дучор бўлган ҳалокатлардан эслатма-ибрат олмадилар), энди фақат тўсатдан (Қиёмат) соати келиб қолишинигина кутмоқдалар. Дарвоқеъ унинг аломатлари келди. Бас, уларга (Қиёмат соати) келган вақтида уларнинг эслатма-ибрат олишлари (учун) қандай (имкон) бўлур?!
____________________
И з о ҳ. Яъни Аллоҳ таолонинг оят-мўъжизаларидан панд-насиҳат олиб Тўғри Йўлда юришни истаган киши Қиёмат соати келиб қолишидан илгари панд-насиҳат олсин. Чунки у соат келиб қолгач, қилинган тавба-тазарруънинг ҳеч қандай фойдаси йўқдир. Дарвоқеъ, Қиёмат яқинлигининг аломатлари кўриниб қолди. Ўзлар ётга, оғайнилар ёвга айланиши, улуғлар камайиб, пасткаш-тубан кимсалар кўпайиши ана шундай аломатлардандир.
____________________
И з о ҳ. Яъни Аллоҳ таолонинг оят-мўъжизаларидан панд-насиҳат олиб Тўғри Йўлда юришни истаган киши Қиёмат соати келиб қолишидан илгари панд-насиҳат олсин. Чунки у соат келиб қолгач, қилинган тавба-тазарруънинг ҳеч қандай фойдаси йўқдир. Дарвоқеъ, Қиёмат яқинлигининг аломатлари кўриниб қолди. Ўзлар ётга, оғайнилар ёвга айланиши, улуғлар камайиб, пасткаш-тубан кимсалар кўпайиши ана шундай аломатлардандир.
Verse 19
19. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўмин-мўминалар(нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг! Аллоҳ сизларнинг (бу дунёдаги) кезар жойларингизни ҳам, (Охиратда) борар жойларингизни ҳам билур.
Verse 20
20. Иймон келтирган зотлар: «(Кофирларга қарши жанг қилишга буюрилган) бирон сура нозил қилинганида эди», дерлар. Энди қачон аниқ бир сура нозил қилиниб, унда жанг зикр этилса, дилларида мараз бўлган кимсаларни, сизга худди (келиб қолган) ўлимдан (қўрқиб,) беҳуш бўлиб қолган кимсанинг қараши билан қарашаётганини кўрурсиз. (Ҳолбуки), улар учун лойиқроқ эди.
Verse 21
21. (Сизга) итоат этиш ва яхши сўз (сўзлаш лойиқроқ эди). Энди қачон иш — жанг муқаррар бўлса, у ҳолда агар улар Аллоҳга (иймон келтириш ва Унинг жанг қилиш ҳақидаги амрига итоат этишда) содиқ-ростгўй бўлганларида, албатта ўзлари учун яхшироқ бўлур эди.
Verse 22
22. Агар (иймондан) юз ўгирсангизлар, яқин-ки, сизлар Ерда бузғунчилик қилурсизлар ва қариндош-уруғларингиз (билан ҳам алоқаларингиз)ни узурсизлар!
Verse 23
23. Ундай кимсаларни эса Аллоҳ лаънатлагандир, бас, уларнинг (қулоқларини панд-насиҳат эшитишдан) кар, кўзларини эса (Тўғри Йўлни кўра олмайдиган) кўр қилиб қўйгандир.
Verse 24
24. Ахир улар Қуръон ҳақида фикр юритмайдиларми?! Балки дилларида қулфлари бордир, (шунинг учун у дилларга Қуръон нури етмаётгандир)?!
Verse 25
25. Албатта ўзларига ҳидоят (йўли) аниқ-равшан бўлганидан кейин яна ортларига (куфрга) қайтиб кетган кимсаларга (бу ишларини) шайтон чиройли қилиб кўрсатди ва улар учун (пуч орзу-хаёларни) узун қилиб қўйди.
Verse 26
26. Бунга (яъни, куфрга қайтиб кетишларига) сабаб, уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсани (Қуръонни) ёмон кўрган кимсаларга: «Биз айрим ишларда сизларга итоат этамиз», деганларидир. Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг яширган (сирлари)ни билур.
____________________
И з о ҳ. Мунофиқлар мусулмонларга қарши яҳудийлар билан баъзи бир режаларни хуфёна тузиб юрар эдилар. Мазкур оятда Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарига уларнинг сирларини ошкор қилди.
____________________
И з о ҳ. Мунофиқлар мусулмонларга қарши яҳудийлар билан баъзи бир режаларни хуфёна тузиб юрар эдилар. Мазкур оятда Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарига уларнинг сирларини ошкор қилди.
Verse 27
27. Энди, фаришталар уларнинг юзлари ва орқаларига уриб, жонларини олар вақтида, (уларнинг ҳоллари) қандай бўлур?!
Verse 28
28. Бунга (яъни, ўлим соатидаги бундай азобга) сабаб, уларнинг Аллоҳни ғазаблантирган нарсага (яъни, мунофиқлик йўлига) эргашиб, У зотнинг ризолигини (яъни, мўминлар билан бирга кофирларга қарши жанг қилишни) ёмон кўрганларидир. Бас, (Аллоҳ) уларнинг (қилган яхши) амалларини ҳам беҳуда кетказди.
Verse 29
29. Балки дилларида мараз-нифоқ бўлган кимсалар Аллоҳ уларнинг (дилларидаги мўминларга нисбатан бўлган) адоватларини ошкор қилмас, деб ўйлагандирлар?!
Verse 30
30. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), агар Биз хоҳласак, албатта сизга уларни (мунофиқларни) кўрсатиб-танитиб қўйган бўлур эдик, у ҳолда сиз уларни (Биз белгилаб қўйган) белги-аломатларидан таниб олган бўлур эдингиз. (Қасамки, энди) албатта сиз уларни (улар сўзлаётган — зоҳири иймонга далолат қиладиган, ботини эса куфр бўлган) сўз оҳанг — услубидан таниб олурсиз. Аллоҳ сизларнинг (барча) амалларингизни билиб турур.
Verse 31
31. Албатта Биз, то сизларнинг орангиздаги (Бизнинг йўлимизда молу-жонлари билан) жиҳод қилгувчи ва (яхши-ёмон кунларда) сабр қилгувчи зотларни билгунимизча, ҳамда сизларнинг ҳоли-хабарларингизни текшириб — юзага чиқаргунимизча, сизларни имтиҳон қилурмиз.
Verse 32
32. Албатта кофир бўлган ва (ўзгаларни ҳам) Аллоҳнинг йўлидан тўсган ҳамда ўзларига ҳидоят (йўли) аниқ-равшан бўлганидан кейин яна пайғамбарга қаршилик қилган кимсалар, Аллоҳга бирон зиён етказа олмаслар ва (Аллоҳ) уларнинг (пайғамбарга қаршилик қилиш йўлидаги барча) амалларини беҳуда кетказур.
Verse 33
33. Эй мўминлар, Аллоҳга итоат этингиз ва пайғамбарга итоат этингиз! Ва (куфр ё мунофиқлик йўлига кириш билан қилган) амалларингизни ботил-бефойда қилиб қўйманглар!
Verse 34
34. Албатта кофир бўлган ва (ўзгаларни ҳам) Аллоҳ йўлидан тўсган, сўнгра кофир ҳолларида ўлган кимсаларни Аллоҳ ҳаргиз мағфират қилмас!
Verse 35
35. Бас, (эй мўминлар), сизлар (у кофирларга қарши жанг қилаётганингизда ҳаргиз) сусткашлик қилмангиз ва ўзларингиз устун-ғолиб бўлган ҳолларингизда (уларни) ярашга ҳам чақирмангиз! Аллоҳ сизлар билан биргадир ва У ҳаргиз қилган амалларингизнинг савоб-мукофотини) камайтирмас.
Verse 36
36. Албатта бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулгидир. Агар сизлар иймон келтирсангизлар ва тақво эгалари бўлсангизлар У зот сизларга ажр-мукофотларингизни берур ва сизлардан мол-дунёларингизни сўрамас.
Verse 37
ﯘﯙﯚﯛﯜﯝ
ﯞ
37. Агар (Аллоҳ) сизлардан (мол-дунёларингизни) сўраб, сизларни қийнайдиган бўлса, сизлар бахиллик қилурсизлар ва У сизларнинг (дилларингиздаги) кек-адоватларингизни ошкор қилур.
Verse 38
38. Мана, сизлар шундай кишилардирсизки, Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилиш учун даъват қилинурсизлар. Бас, (аниқки), сизларнинг орангизда бахиллик қиладиган кимсалар ҳам бордир. Ким бахиллик қилса, бас, албатта у фақат ўз зиёнига бахиллик қилур. (Чунки у ажр-савобдан маҳрум бўлур). Аллоҳ (сизларнинг хайр-эҳсонларингиздан) бой-беҳожат, сизлар эса (У зотнинг ажр-савобига) фақир-муҳтождирсизлар. Агар сизлар (Аллоҳга итоат этишдан) юз ўгириб кетсангизлар, У зот (ўрнингизга) сизлардан бошқа бир қавмни алмаштириб қўюр, сўнгра улар сизларга ўхшаган бўлмаслар, (балки Аллоҳга тоат-ибодат қилурлар)!
تقدم القراءة