سورة المرسلات

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق dan الأوزبكية tilida المرسلات surasining tarjimasi

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق

Verse 1
Кет-кет юборилганлар билан қасам.
Verse 2
Қаттиқ эсган шамоллар билан қасам.
Verse 3
Ва (шариатни) нашр қилувчилар билан қасам.
Verse 4
Фарқловчилар билан қасам.
Verse 5
Ваҳийни ташувчилар билан қасам.
Verse 6
Узрларни ёки огоҳлантиришларни ҳам.
Verse 7
Албатта, сизга ваъда қилинаётган нарса воқеъ бўлгувчидир.
Verse 8
Бас, вақтики юлдузлар ўчирилса.
Verse 10
Ва вақтики, тоғлар кўчирилса.
Verse 11
Ва вақтики, Пайғамбарларга вақт белгиланса.
Verse 15
Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
Verse 16
Аввалгиларни ҳалок қилмадикми?
Verse 17
Сўнгра кейингиларини уларга эргаштирмадикми?
Verse 18
Гуноҳкорларни шундоқ қиламиз.
Verse 19
Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
Verse 21
Бас, уни мустаҳкам қароргоҳга жойламадикми?!
Verse 23
Бас, Биз қодир бўлдик ва қандоқ ҳам яхши қодир бўлувчимиз.
____________________
(Юқорида айтилган ишларга қодир бўлдик, ниҳоятда ажойиб, инсоният тафаккуридан устун бир ҳолатда, қодир бўлдик, деяпти Парвардигор.)
Verse 24
Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
Verse 25
Ерни ўзига тортувчи қилиб қўймадикми?!
Verse 26
Тирикларни ва ўликларни.
Ва Биз унда юксак тоғлар қилдик ва сизларни зилол сув билан суғордик.
Verse 28
Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
Юрингиз! Ўзингиз ёлғонга чиқарган нарсага қараб.
У, салқин қилувчимас ва оловни ҳам қайтармас.
Verse 32
Албатта, у (жаҳаннам) қасрдек учқунларни отадир.
Verse 33
У (учқун) худди қорамтир-сарғиш туяларга ўхшайдир.
Verse 34
Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
Verse 35
Бу, улар гапира олмайдиган кундир.
Verse 36
Ва уларга узр айтишга изн берилмайдир.
Verse 37
Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
Бу ажратиш куни сизларни ва аввалгиларни жамладик.
Бас, сизларнинг ҳийлангиз бўлса, Менга ишлатиб кўринг-чи?
Verse 40
Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
Албатта, тақводорлар соялар ва булоқлардадир.
Verse 42
Ва ўзлари хоҳлаган мевалардадир.
Енглар ва ичинглар, ош бўлсин. Қилган амалларингиз сабабидандир.
Verse 44
Албатта, Биз муҳсинларни шундай мукофотлармиз.
Verse 45
Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
Енглар ва мазза қилинглар, озгинагина. Албатта, сизлар гуноҳкорсизлар.
Verse 47
Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
Ва агар уларга рукуъ қилинглар дейилса, рукуъ қилмаслар.
Verse 49
Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
Verse 50
Бас, ундан кейин қайси сўзга ишонадилар?!
تقدم القراءة