ﮐ
surah.translation
.
من تأليف:
علاء الدين منصور
.
ﰡ
1. Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи қўйиладиган Аллоҳдан ҳамда қариндош-уруғларингиз(дан алоқани узишдан) қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган Зотдир.
2. (Вояга етганларидан кейин қўл остингиздаги) етимларга молларини берингиз ва (етимларнинг сизлар учун) нопок бўлган молларини (ўзингизнинг ҳаққингиз бўлган) пок нарсага алмаштириб олмангиз! Ва уларнинг молларини ўзингизнинг молингизга қўшиб емангиз! Зеро, бу катта гуноҳ бўлган ишдир.
3. Агар етим қизларга адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, сизлар учун никоҳи ҳалол бўлган аёлларга иккита, учта, тўрттадан уйланаверинглар. Энди агар (хотинлар орасида) адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, битта аёлга (уйланинг) ёки қўл остингиздаги чўри билан (кифояланинг). Мана шу жабру зулмга ўтиб кетмаслигингизга яқинроқ ишдир.
____________________
И з о ҳ. Уламолар мазкур оятни куйидагича тафсир қиладилар: шариат ҳукмича, ота-онадан ажраб, етим бўлиб қолган қизни ўз қарамоғига олган одам у қизга уйланишга ҳаққи бор. Лекин одатда бундай ҳолларда кўпинча қизнинг ҳаққи-маҳрини тўла-тўкис қилиб бермай, арзон-гаров уйланиб олиш пайига тушилади. Шунинг учун Қуръон: «Етим қизларнинг ҳақини адо қила олмасликдан қўрқсангиз, сизлар учун никоҳи ҳалол бўлган аёлларга иккита, учта, тўрттадан уйланаверинг», деб рухсат беради ва дарҳол у хотинлар ўртасида адолат қилиш шарт эканини таъкидлайди. Қолаверса, Исломдаги бу қонун Қуръон нозил бўлган даврда кенг тарқалган кўпхотинлиликни тартибга солиш учун жорий қилингандир. Чунки Ислом келишидан илгари бир эркак қўл остида ўнлаб аёллар ҳар қандай ҳақ-ҳуқуқ, адолат ва ҳурмат-эътибордан маҳрум бўлган ҳолда кун кўрар эдилар. Ислом келгач, бу саноқ энг кўпи билан тўртта бўлиши мумкинлиги ва албатта ўртада адолат барқарор бўлиши шарт эканлиги қонун қилинди. Лекин барибир ҳақли суратда шундай савол туғилади: модомики адолат мурод экан, нима сабабдан бир эркакка фақат биргина аёл билан турмуш қилиш амр этилмади? Ислом уламолари бу саволга шундай жавоб қиладилар; маълумки, Ислом — воқеий диндир. Яъни у инсонларни покиза ҳаёт кечиришга даъват қилишда ғайривоқеий йўлларни тутмайди. Бинобарин, бу қонунда ҳам воқеий инсоний ҳаёт назарда тутилган. Биринчидан, асрлар давомидаги тажрибалар кўрсатишича, ўғил боладан кўра қиз бола кўпроқ туғилади. Иккинчидан, аёл киши эркак кишидан кўра узунроқ умр кўриши ҳам воқеий ҳақиқатдир. Учинчидан, турли фожеалар, хусусан, уруш ва тўқнашувларда асосан эркаклар ҳалок бўладилар. Мана шу ва яна бошқа кўп сабаблар натижасида инсоният оламида мудом аёлларнинг саноғи эркакларникидан ортиқ бўлади. Демак, бир эркак фақат бир аёлга уйланиши мумкин дейилса, эркаклар саноғидан ортиб қолган аёлларга зулм қилинган бўлур эди. Яъни, бу аёллар ўзларининг турмуш қуриш ва она бўлиш ҳуқуқларидан маҳрум бўлиб қолар эдилар. Натижада жамиятда нопоклик ва маиший бузуқликлар юзага келади. Шунинг учун Ислом моддий имкониятлари бўлган кишиларга агар адолат қила олишнинг уддасидан чиқсалар бирдан ортиқ аёл билан турмуш қуришга рухсат беради ва шу йўл билан бирга аёллар ўртасида адолат қилмай, фақат шаҳвоний нафсини қондириш учунгина кўп хотин олишга ружуъ қўйган кимсалар учун Охиратда ашаддий азоб борлиги ҳақида огоҳлантиради.
____________________
И з о ҳ. Уламолар мазкур оятни куйидагича тафсир қиладилар: шариат ҳукмича, ота-онадан ажраб, етим бўлиб қолган қизни ўз қарамоғига олган одам у қизга уйланишга ҳаққи бор. Лекин одатда бундай ҳолларда кўпинча қизнинг ҳаққи-маҳрини тўла-тўкис қилиб бермай, арзон-гаров уйланиб олиш пайига тушилади. Шунинг учун Қуръон: «Етим қизларнинг ҳақини адо қила олмасликдан қўрқсангиз, сизлар учун никоҳи ҳалол бўлган аёлларга иккита, учта, тўрттадан уйланаверинг», деб рухсат беради ва дарҳол у хотинлар ўртасида адолат қилиш шарт эканини таъкидлайди. Қолаверса, Исломдаги бу қонун Қуръон нозил бўлган даврда кенг тарқалган кўпхотинлиликни тартибга солиш учун жорий қилингандир. Чунки Ислом келишидан илгари бир эркак қўл остида ўнлаб аёллар ҳар қандай ҳақ-ҳуқуқ, адолат ва ҳурмат-эътибордан маҳрум бўлган ҳолда кун кўрар эдилар. Ислом келгач, бу саноқ энг кўпи билан тўртта бўлиши мумкинлиги ва албатта ўртада адолат барқарор бўлиши шарт эканлиги қонун қилинди. Лекин барибир ҳақли суратда шундай савол туғилади: модомики адолат мурод экан, нима сабабдан бир эркакка фақат биргина аёл билан турмуш қилиш амр этилмади? Ислом уламолари бу саволга шундай жавоб қиладилар; маълумки, Ислом — воқеий диндир. Яъни у инсонларни покиза ҳаёт кечиришга даъват қилишда ғайривоқеий йўлларни тутмайди. Бинобарин, бу қонунда ҳам воқеий инсоний ҳаёт назарда тутилган. Биринчидан, асрлар давомидаги тажрибалар кўрсатишича, ўғил боладан кўра қиз бола кўпроқ туғилади. Иккинчидан, аёл киши эркак кишидан кўра узунроқ умр кўриши ҳам воқеий ҳақиқатдир. Учинчидан, турли фожеалар, хусусан, уруш ва тўқнашувларда асосан эркаклар ҳалок бўладилар. Мана шу ва яна бошқа кўп сабаблар натижасида инсоният оламида мудом аёлларнинг саноғи эркакларникидан ортиқ бўлади. Демак, бир эркак фақат бир аёлга уйланиши мумкин дейилса, эркаклар саноғидан ортиб қолган аёлларга зулм қилинган бўлур эди. Яъни, бу аёллар ўзларининг турмуш қуриш ва она бўлиш ҳуқуқларидан маҳрум бўлиб қолар эдилар. Натижада жамиятда нопоклик ва маиший бузуқликлар юзага келади. Шунинг учун Ислом моддий имкониятлари бўлган кишиларга агар адолат қила олишнинг уддасидан чиқсалар бирдан ортиқ аёл билан турмуш қуришга рухсат беради ва шу йўл билан бирга аёллар ўртасида адолат қилмай, фақат шаҳвоний нафсини қондириш учунгина кўп хотин олишга ружуъ қўйган кимсалар учун Охиратда ашаддий азоб борлиги ҳақида огоҳлантиради.
4. Хотинларингизга маҳрларини ҳадя каби (яъни, чин кўнгилдан, мамнунлик билан) берингиз! Агар ўзлари сизлар учун у маҳрдан бирон нарсани ихтиёрий равишда кечсалар, сизлар уни пок ва муборак билиб еяверинглар.
5. (Қўл остингиздаги) ақлсиз кимсаларга (яъни, ёш, нодон етимларга) Аллоҳ сизлар учун турмуш воситаси қилиб қўйган молларингизни (яъни, қўлларингиздаги уларнинг молларини) бериб қўймангиз, балки уларни ўша моллардан едириб-кийдиринг ва уларга яхши сўзлар билан муомала қилинг!
6. Етимларни то балоғат ёшига етгунларича имтиҳон қилиб (текшириб) туринглар. Агар уларнинг эс-ҳушлари жойида эканини кўрсангиз, молларини ўзларига топширинглар. У молларни исроф қилиб ва (эгалари) катта бўлиб қолмасин, деб шошилиб еб қўйманглар. (Етимни оталиққа олган киши) агар бой бўлса, (етимнинг молидан) парҳез қилсин. Бордию камбағал бўлса, яхшилик билан (яъни, қилган хизматига яраша) олиб есин. Мол-мулкларини ўзларига қайтарганингизда эса гувоҳ келтиринглар. Аллоҳнинг Ўзи етарли ҳисоб-китоб қилгувчидир.
7. Эркаклар учун ота-оналар ва қариндош-уруғлари қолдириб кетган меросдан улуш бордир. Аёллар учун ҳам ота-оналари ва қариндош-уруғлари қолдириб кетган меросдан улуш бордир. Бу улушлар озми-кўплигидан (қатъий назар) фарз қилинган ҳақлардандир.
8. Мерос тақсимида узоқ қариндошлар, етим ва мискинлар ҳам ҳозир бўлсалар, уларни ҳам шу меросдан баҳраманд қилиб, яхши сўзлар айтинглар.
9. (Бировнинг ўлимига ҳозир бўлган) кишиларнинг ўзлари ожиз-нотавон фарзандларини қолдириб вафот қилиб кетсалар, улардан хавотир олганлари каби (ўзгаларнинг етимлари ҳаққидан ҳам) қўрқсинлар. Бас, Аллоҳдан қўрқиб, (ўлим олдидаги кишига) ҳақ сўзни айтсинлар!
____________________
И з о ҳ. Бу оят ўлим соатлари яқинлашиб қолган пайтида топган мол-мулкини фарзандларига қолдирмасдан бегоналарга хайр-эҳсон қилиб юборишни ёки шаръан мерос олиш ҳуқуқи бўлмаган кимсаларга васият қилиб кетишни мўлжаллаган кишиларнинг бундай номаъқул ниятларидан хабардор бўлиб қолган одамлар ҳақида нозил қилинган бўлиб, уларга етимларнинг ҳақларидан қўрқиш ва ўлим олдидаги кишига тўғри сўзларни айтиб, уни бу адолатсиз ишдан қайтариш буюрилади!
____________________
И з о ҳ. Бу оят ўлим соатлари яқинлашиб қолган пайтида топган мол-мулкини фарзандларига қолдирмасдан бегоналарга хайр-эҳсон қилиб юборишни ёки шаръан мерос олиш ҳуқуқи бўлмаган кимсаларга васият қилиб кетишни мўлжаллаган кишиларнинг бундай номаъқул ниятларидан хабардор бўлиб қолган одамлар ҳақида нозил қилинган бўлиб, уларга етимларнинг ҳақларидан қўрқиш ва ўлим олдидаги кишига тўғри сўзларни айтиб, уни бу адолатсиз ишдан қайтариш буюрилади!
10. Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар ҳеч шак-шубҳасиз, қоринларига олов еган бўлурлар. Ва албатта дўзахга киражаклар!
11. Аллоҳ фарзандларингизга (тегишли мерос) ҳақида бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида мерос беришни амр қилур. Агар меросхўрлар иккидан ортиқ қиз бўлса, уларга улар (ота-она) қолдирган нарсанинг учдан иккиси, агар якка қиз бўлса, унга (мероснинг) ярми тегур. Агар марҳумнинг фарзанди бўлса, қолдирган меросидан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бири тегур. Энди агар фарзанд бўлмай, фақат ота-онаси (меросхўр) бўлса, у ҳолда онасига учдан бир тегур (қолгани отасига қолади). Агар унинг ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир тегур, (қолган қисми отасига тегади, зеро, марҳумнинг ака-укаларини едириб-кийдириш ва уйлаб-жойлаш отанинг зиммасидадир. Бу тақсимотлар) марҳум қилган васият ва унинг қарзлари адо этилганидан кейин бўлур. Ота-оналарингиз ва фарзандларингизнинг қайси бирлари сизлар учун фойдаси тегувчироқ эканини билмайсизлар. (Бинобарин, ўзингизга қолса, мерос тақсимотини ҳам адолат билан ҳал қила олмайсиз. Шу боисдан кимга қанча мерос тегиши) Аллоҳ томонидан қатъий фарз қилиб қўйилди. Албатта, Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган Зотдир.
12. Сизларга хотинларингиз қолдирган меросдан — агар улардан фарзанд қолмаган бўлса — ярми тегур. Энди агар уларнинг фарзандлари қолган бўлса, сизларга уларнинг меросидан тўртдан бири тегур. (Бу тақсимотлар) марҳума қилган васият ва унинг қарзлари адо этилгандан кейин бўлур. Уларга (хотинларингизга) сизлар қолдирган меросдан — агар сизлардан фарзанд қолмаган бўлса — тўртдан бири тегур. Энди агар сизларнинг фарзандингиз қолган бўлса, уларга сизнинг меросингиздан саккиздан бири тегур. (Бу тақсимотлар) сизлар қилган васият ва қарзларингиз адо қилингандан кейин бўлур. Агар мероси қолаётган эркак ёки аёлнинг на ота ва на онаси бўлмай, (она томонидан) бир ака ёки укаси ёхуд бир опа ёки синглиси қолган бўлса, уларнинг икковидан ҳар бирига олтидан бир тегур. Энди агар улар бирдан ортиқ бўлсалар, улар мероснинг учдан бир ҳиссасига тенг шерик бўлурлар. (Бу тақсимотлар) меросхўрларга зарар етказмайдиган ҳолда қилинган васият ва қарзлар адо қилингандан кейин бўлур. (Бу ҳукмлар) Аллоҳ томонидан бўлган амр-фармондир. Аллоҳ билгувчи ва ҳалимдир.
13. Мана шу Аллоҳнинг (белгилаб қўйган) ҳадларидир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат этса, уни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритиб, ўша жойда абадий ҳаёт бахш этар. Ва бу буюк саодатдир.
14. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоатсизлик қилиб Аллоҳнинг белгилаб қўйган ҳадларидан тажовуз қилса, уни абадий қоладиган жойи бўлмиш дўзахга киритур. Ва унинг учун хор қилгувчи азоб бордир.
15. Хотинларингиздан қайси бир аёл фоҳишалик қилса, ундай аёлларнинг устида ўзларингиздан бўлган тўрт кишини гувоҳ қилинг. Агар улар гувоҳлик берсалар, то бу аёлларга ўлим келгунча ёки Аллоҳ бирор йўлга солгунча, уларни уйларида сақлангиз!
____________________
И з о ҳ. Бу ва қуйидаги оятдаги ҳукмлар зинокор аёллар ва баччавоз эркаклар учун буюрилган муваққат жазо эди. Кейинроқ нозил бўлган «Нур» сурасида бу мавзуга кенг ўрин берилган ва зино қилувчи эркак ва аёлни агар оиласиз бўлса, юз дарра уриш, оилали бўлса, тошбўрон қилиш ҳукми қатъий, доимий қилиб белгилаб қўйилган.
____________________
И з о ҳ. Бу ва қуйидаги оятдаги ҳукмлар зинокор аёллар ва баччавоз эркаклар учун буюрилган муваққат жазо эди. Кейинроқ нозил бўлган «Нур» сурасида бу мавзуга кенг ўрин берилган ва зино қилувчи эркак ва аёлни агар оиласиз бўлса, юз дарра уриш, оилали бўлса, тошбўрон қилиш ҳукми қатъий, доимий қилиб белгилаб қўйилган.
16. Сизлардан икки эркак шундай қилса (яъни, баччавозлик ёки фоҳишабозлик қилса), уларни (уриб-сўкиш билан) таъзирларини берингиз. Агар тавба қилиб, ўзларини тузатсалар, уларни тинч қўйинглар. Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи ва меҳрибон бўлган Зотдир.
17. Албатта, Аллоҳнинг тавбаларни қабул қилиши фақат биронта гуноҳни нодонлик билан қилиб қўйиб, сўнгра дарҳол тавба қилган кишилар учундир. Аллоҳ ана шундай кишиларнинг тавбасини қабул қилур. Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган Зотдир.
18. На гуноҳ ишларни мудом қилиб юриб, қачонки, бировларига ўлим келганида «энди тавба қилдим», дейдиган ва на кофир ҳолда ўлиб кетадиган кимсаларнинг тавбалари қабул қилинмас. Улар учун аламли азобни тайёрлаб қўйганмиз.
19. Эй мўминлар, сизлар учун хотинларни мажбурий ҳолда мерос қилиб олиш дуруст эмасдир. Ва (агар бирга яшаш ниятингиз бўлмаса), берган маҳрларингизнинг бир қисмини қайтариб олиш учун хотинларингизни (бошқа эрга тегишдан) тўсиб туриб олманглар! Магар улар очиқ бузуқлик қилсалар (у ҳолда берган маҳрингизни қайтариб олишингиз мумкин). Улар билан тинч-тотув яшанглар. Агар уларни ёмон кўрсангизлар ҳам (сабр қилиб иноқ ҳолда яшайверинглар). Зеро, сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ кўп яхшиликларни қилиб қўйган бўлиши мумкин.
____________________
И з о ҳ. Ислом келишидан илгари бирон аёлнинг эри ўлса, марҳум эгаларидан бири у аёлни мажбурий ҳолда хотин қилиб олиши лозим эди. Ислом бу номақбул одатни манъ қилди. Исломдан илгари бирон аёлнинг эри ёмон кўриб, кўнгилсиз бўлиб қолса, у аёлга турли тазйиқлар ўтказиб, жонидан тўйғизар, лекин талоғини бермас эди. Қачонки у эридан олган маҳрини ё ҳаммасини, ёки бир қисмини қайтариб берсагина талоқ қилар эди. Ислом бу одатга ҳам барҳам берди.
____________________
И з о ҳ. Ислом келишидан илгари бирон аёлнинг эри ўлса, марҳум эгаларидан бири у аёлни мажбурий ҳолда хотин қилиб олиши лозим эди. Ислом бу номақбул одатни манъ қилди. Исломдан илгари бирон аёлнинг эри ёмон кўриб, кўнгилсиз бўлиб қолса, у аёлга турли тазйиқлар ўтказиб, жонидан тўйғизар, лекин талоғини бермас эди. Қачонки у эридан олган маҳрини ё ҳаммасини, ёки бир қисмини қайтариб берсагина талоқ қилар эди. Ислом бу одатга ҳам барҳам берди.
20. Агар бир хотинни қўйиб, бошқа хотинга уйланмоқчи бўлсангизлар, аввалгисига саноқсиз молу дунёни (маҳр қилиб) берган бўлсангиз-да, ундан бирон нарсани қайтариб олмангизлар! Уни бўҳтон ва очиқ гуноҳ билан оласизми?
21. Ахир бир-бирингиз билан қўшилиб, улар (яъни, хотинларингиз) сизлардан қатъий аҳд-паймон олганларидан сўнг қандай қилиб уни (яъни, маҳрни) қайтариб оласиз?!
22. Оталарингиз уйланган хотинларни никоҳингизга олманг! Магар илгари ўтган бўлса, (уйланган бўлсангиз, Аллоҳ афв этар). Албатта, бу хунук ва жирканч бўлган ёмон қилиқдир.
23. Сизлар учун оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмишган опа-сингилларингиз, қайноналарингиз, жинсий алоқада бўлган хотинларингизнинг тарбиянгизда бўлган қизлари (мана шу санаб ўтилган аёлларга уйланиш ҳаром қилинди) — агар хотинларингиз билан жинсий алоқада бўлмаган бўлсангиз (уларни талоқ қилгандан кейин аввалги эрларидан туғилган қизларига уйлансангиз), сизлар учун гуноҳ йўқдир. Яна ўз пушти камарингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинларига (уйланишингиз) ҳамда опа-сингилни жамлашларингиз (яъни, бирини талоқ қилмай туриб бошқасига уйланишларингиз ҳаром қилинди). Магар илгари ўтган бўлса (Аллоҳ афв этар). Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва меҳрибон бўлган Зотдир.
24. Яна эрлик аёллар (ҳам ҳаром қилинди). Магар (уруш-жангларда) эга бўлган чўриларингиз ҳалолдир. (Бу ҳукмларни) Аллоҳ зиммангизга фарз қилиб қўйди. Мана шулардан бошқа аёлларга зино қилувчи бўлмаган ҳолингизда молларингизни маҳр қилиб бериш билан уйланишга ҳаракат қилиш сизлар учун ҳалол қилинди. Улар билан никоҳ орқали яқинлик қилишингиз билан белгиланган маҳрларини берингиз! Маҳр белгиланганидан кейин ўзларингиз келишиб олишингизда (яъни, улар ўз ихтиёрлари билан ҳаққи-маҳрларидан кечиб юборишларида) сизлар учун гуноҳ йўқдир. Албатта, Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган Зотдир.
____________________
И з о ҳ. Ўша даврнинг одатига кўра урушда асир тушган эркаклар қулга, аёллар эса чўрига айлантирилар эди. Бу оятда гарчи асира бўлган аёлнинг ўз ватанида эри қолган бўлса-да, маълум муддат идда сақлагач, хожаси учун ҳолол бўлиб қолиши уқтирилмоқда.
____________________
И з о ҳ. Ўша даврнинг одатига кўра урушда асир тушган эркаклар қулга, аёллар эса чўрига айлантирилар эди. Бу оятда гарчи асира бўлган аёлнинг ўз ватанида эри қолган бўлса-да, маълум муддат идда сақлагач, хожаси учун ҳолол бўлиб қолиши уқтирилмоқда.
25. Сизлардан кимда-ким озод мўмина аёлларга уйланиш имкониятига эга бўлмаса, қўлларингиздаги мўмина чўрилардан бирига уйланаверсин. Аллоҳ иймонларингизни жуда яхши билгувчидир. Бировингиз бировингиздандирсиз (яъни, ҳаммангизнинг аслингиз биттадир). Бас, улардан ўзларини сақлаган, фоҳишалик қилмаган ва махфий ўйнашлар тутмаганларига хожаларининг изни билан уйланаверинглар ва маҳрларини тўкис қилиб беринглар! Энди эрга теккач, агар бузуқлик қилсалар, уларга озод аёлларга бериладиган азобнинг ярми берилур. Бу (яъни, чўриларга уйланиш рухсати) орангиздаги бузилиб кетишдан қўрққан кишилар учундир. Сабр қилиб (уйланмай туришларингиз) ўзингиз учун яхшироқдир. Аллоҳ мағфиратли ва меҳрибондир.
26. Аллоҳ сизларга шариат ҳукмларини баён қилишни, сизларни илгари ўтган (ҳақ йўлдаги) зотларнинг йўлларига ҳидоят қилишни ва тавбаларингизни қабул қилишни истайди. Аллоҳ билим ва ҳикмат Эгасидир.
27. Аллоҳ тавбаларингизни қабул қилишни истайди, ҳою ҳавасга берилган кимсалар эса (ҳақ йўлдан) бутунлай оғиб кетишингизни истайдилар.
28. Аллоҳ (буюрган шариат қонунлари билан) сизлардан (юкингизни) енгиллатишни истайди. (Зотан), инсон ожиз қилиб яратилгандир.
29. Эй мўминлар, молларингизни ўрталарингизда ноҳақ (яъни, ўғрилик, қароқчилик, судхўрлик, порахўрлик, қимор каби) йўллар билан емангиз! Балки ўзаро ризолик билан бўлган савдо-сотиқ орқали мол-дунё касб қилингиз. Ҳамда бир-бирларингизни ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга меҳрибон бўлган Зотдир.
30. Ким ҳаддан ошиб, зўравонлик билан шундай ишларни қилса, биз уни дўзахга киритажакмиз. Бу Аллоҳ учун осон бўлган ишдир.
31. Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг катталаридан сақлансангизлар, қилган кичик гуноҳларингизни ўчирурмиз ва сизларни улуғ манзил — жаннатга киритурмиз.
32. Аллоҳ бирон неъмат билан бирингизни бирингиздан ортиқ қилиб қўйган бўлса, сизлар уни (ҳасад-адоват билан) орзу қилманг! Эркаклар ҳам ўз меҳнатларидан насиба олурлар, аёллар ҳам ўз меҳнатларидан насиба олурлар. Сизлар (бировларга берилган неъматларга кўз олайтириш ўрнига) Аллоҳнинг фазлу марҳаматини сўранглар. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билгувчи бўлган Зотдир.
33. Ҳар бир инсон учун ота-она ва қариндошлар қолдириб кетган меросдан (баҳраманд бўлгувчи) меросхўрлар қилиб қўйдик. Кимлар билан аҳд-паймон қилган бўлсангиз, бас, уларга ўз ҳиссаларини берингиз! Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсага гувоҳ бўлган Зотдир.
____________________
И з о ҳ. Исломдан олдин ўрталарида қариндош-уруғчилик бўлмаган одамлар ҳам ўзаро аҳд-паймон қилишиб дўст бўлишгач, бир-бирларидан мерос олар эдилар. Исломнинг аввалги даврларида бу одат бекор қилинмаган эди. Сўнг бошқа бир оят билан у манъ этилган.
____________________
И з о ҳ. Исломдан олдин ўрталарида қариндош-уруғчилик бўлмаган одамлар ҳам ўзаро аҳд-паймон қилишиб дўст бўлишгач, бир-бирларидан мерос олар эдилар. Исломнинг аввалги даврларида бу одат бекор қилинмаган эди. Сўнг бошқа бир оят билан у манъ этилган.
34. Эркаклар хотинлари устида раҳбардирлар. Бунга сабаб Аллоҳ уларнинг бировларини бировларидан (яъни, эркакларни аёллардан) ортиқ қилгани ва эркаклар (хотинлари ва оилалари учун) ўз мол-мулкларидан сарф-харажат қилганларидир. Бас, ибодат-итоатли ва эрлари йўқлигида Аллоҳнинг ҳифзу ҳимояти билан (эрларининг мол-мулкларини ва ўз иффатларини) сақловчи хотинлар — яхши хотинлардир. Хотинларингизнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга панд-насиҳат қилинглар, сўнг (яъни, насиҳатларинг кор қилмаса) уларни ётоқларда тарк қилингиз (улар билан бир жойда ётманг, яқинлашманг), сўнгра (яъни, шунда ҳам сизларга бўйсунмасалар), уринглар! Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманглар. Албатта, Аллоҳ энг юксак ва буюк бўлган Зотдир.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оятда оиладаги эр билан хотиннинг ўрни белгилаб берилган. Шариат ҳукмича, эр аввало оиланинг барча молиявий ва маънавий тарафларига жавобгар бўлган, уни четдан бўладиган ҳар қандай хуружлардан ҳимоя қиладиган шахсдир. Мана шулар эвазига ва эркак киши учун фазилат ҳисобланмиш оғир-босиқлик, оила тебратишдаги тадбиркорлик каби сифатлар сабабли у оиланинг бошлиғи саналади. Яхши хотин эса диёнатли, эрнинг уйини обод қиладиган ва унга бир умр садоқатли бўлган аёлдир. Агар хотин томонидан оиланинг ё эр-хотиннинг тинч-тотувлигига раҳна соладиган бирон феъл содир бўлса, эрнинг вазифаси аввало унга яхшилик билан тушунтириш, тушунмаса меҳру муҳаббатини дариғ тутиш билан ўз норозилигини билдиришдир. Бу ишлар фойда бермаган тақдирдагина хотинга (уни уриб роҳатланиш учун эмас, балки тўғри йўлга солиш мақсадида) қўл кўтаришга рухсат берилади. Лекин, табиийки, эрга итоат қилишни ўзи учун бурч деб билган аёл ва ўзидан қудратлироқ бўлган Зот — Аллоҳ кўриб турганига иймони комил бўлган эр бу охирги чорагача етиб келмайдилар.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оятда оиладаги эр билан хотиннинг ўрни белгилаб берилган. Шариат ҳукмича, эр аввало оиланинг барча молиявий ва маънавий тарафларига жавобгар бўлган, уни четдан бўладиган ҳар қандай хуружлардан ҳимоя қиладиган шахсдир. Мана шулар эвазига ва эркак киши учун фазилат ҳисобланмиш оғир-босиқлик, оила тебратишдаги тадбиркорлик каби сифатлар сабабли у оиланинг бошлиғи саналади. Яхши хотин эса диёнатли, эрнинг уйини обод қиладиган ва унга бир умр садоқатли бўлган аёлдир. Агар хотин томонидан оиланинг ё эр-хотиннинг тинч-тотувлигига раҳна соладиган бирон феъл содир бўлса, эрнинг вазифаси аввало унга яхшилик билан тушунтириш, тушунмаса меҳру муҳаббатини дариғ тутиш билан ўз норозилигини билдиришдир. Бу ишлар фойда бермаган тақдирдагина хотинга (уни уриб роҳатланиш учун эмас, балки тўғри йўлга солиш мақсадида) қўл кўтаришга рухсат берилади. Лекин, табиийки, эрга итоат қилишни ўзи учун бурч деб билган аёл ва ўзидан қудратлироқ бўлган Зот — Аллоҳ кўриб турганига иймони комил бўлган эр бу охирги чорагача етиб келмайдилар.
35. Агар эр-хотиннинг оралари бузилиб кетишидан қўрқсангизлар, эр томонидан бир ҳакам, хотин томонидан бир ҳакам чақирингиз. Агар улар ислоҳ қилишни истасалар, Аллоҳ эр-хотин орасига иттифоқликни солур. Албатта, Аллоҳ билгувчи ва хабардор бўлган Зотдир.
36. Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онангизга ҳамда қариндош-уруғ, етим ва мискинларга, қариндош қўшни ва бегона қўшнига, ёнингиздаги ҳамроҳингизга, йўловчи мусофирга ва қўлларингиздаги қулларингизга яхшилик қилингиз! Албатта, Аллоҳ мутакаббир ва мақтанчоқ бўлган кимсаларни севмайди.
37. Улар ўзлари бахиллик қиладиган ва ўзга одамларни ҳам бахилликка чақирадиган ҳамда Аллоҳ фазлу карамидан берган неъматларни яширадиган кимсалардир. Биз бундай кофирлар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйганмиз.
38. Яна молларини одамлар кўрсин, деб эҳсон қиладиган, ўзлари эса на Аллоҳга ва на Охират Кунига иймон келтирмайдиган кимсаларни ҳам (Аллоҳ севмайди). Кимга шайтон дўст бўлса, у энг ёмон дўст булур.
39. Агар Аллоҳ ва Охират Кунига иймон келтирсалар ва Аллоҳ ризқ қилиб берган нарсаларидан эҳсон қилсалар, уларга қандай зарар бўлар эди? Аллоҳ уларнинг (қилган амалларини) билгувчи бўлган Зотдир.
40. Шубҳасиз, Аллоҳ бировга бир зарра вазнича зулм қилмас. Агар заррача яхшилик бўлса, уни бир неча баробар қилур ва ўз ҳузуридан улуғ ажр ато қилур.
41. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), биз ҳар бир умматдан (ўша умматнинг пайғамбарини) гувоҳ келтирганимизда ва Сизни ана уларга қарши гувоҳ қилганимизда уларнинг ҳоли не кечур?!
42. У Кунда кофир бўлган ва пайғамбарга итоатсизлик қилган кимсалар Ер билан яксон бўлиб кетишни орзу қиладилар ва (лекин) Аллоҳдан бирон гапни яшира олмайдилар.
43. Эй мўминлар, токи гапираётган гапларингизни билмагунингизча маст ҳолингизда намозга яқин келманглар. Ва яна сафарда бўлмасангиз то чўмилмагунингизча жунуб ҳолингизда (намозга яқин келманг). Агар бетоб ё сафарда бўлсангизлар, ёки сизлардан бирон киши ҳожатхонадан чиққан бўлса, ёхуд хотинларингиз билан яқинлашган бўлсангиз ва (мазкур ҳолатларда) сув топа олмасангиз покиза тупроқ билан таяммум қилиб, юз ва қўлларингизга суртинглар. Албатта, Аллоҳ афв этувчи ва мағфиратли бўлган Зотдир.
____________________
И з о ҳ. Бу ичкилик хусусида нозил бўлган иккинчи оятдир. Агар биринчи оятда (Бақара сураси, 219-оят) ичкиликда кўп фойда ва зарарлар бор, аммо унинг зарари фойдасидан кўпроқ, дейилган бўлса, бу ерда мусулмонлар учун энг улуғ мақом бўлган намоз ўқиш пайтида («Намоз мўминнинг меърожидир» ҳадиси шарифдан) маст ҳолда бўлмасликка буюриш билан Қуръон унинг ҳаром нарса эканлигига ишора қилиб, унга нисбатан мўминларда нафрат уйғотмоқда. Навбатдаги ичкилик тўғрисида келадиган оятда уни ҳаром, деб эълон қилинади. Шариатнинг барча ҳукмлари ана ўша сўнгги оятга асосланади. Жунуб — эркак ва аёлнинг яқинлашуви ёки ҳар қандай суратда эркак ё аёлдан шаҳват суви чиқиши натижасида ўша эркак ё аёл жунуб (нопок) бўлади. Таяммум — сув топа олмаган ёки топса ҳам қандайдир сабаб билан уни ишлатишга қодир бўлмаган кишининг пок тупроққа қўл уриб, юз ва қўлларига суртиш билан пок бўлишидир. Бу амални қилишда таҳоратни ёки ғусл (чўмилиш)ни ҳам ният қилинади. Ҳар иккисини қўшиб ният қилиш ҳам мумкин.
____________________
И з о ҳ. Бу ичкилик хусусида нозил бўлган иккинчи оятдир. Агар биринчи оятда (Бақара сураси, 219-оят) ичкиликда кўп фойда ва зарарлар бор, аммо унинг зарари фойдасидан кўпроқ, дейилган бўлса, бу ерда мусулмонлар учун энг улуғ мақом бўлган намоз ўқиш пайтида («Намоз мўминнинг меърожидир» ҳадиси шарифдан) маст ҳолда бўлмасликка буюриш билан Қуръон унинг ҳаром нарса эканлигига ишора қилиб, унга нисбатан мўминларда нафрат уйғотмоқда. Навбатдаги ичкилик тўғрисида келадиган оятда уни ҳаром, деб эълон қилинади. Шариатнинг барча ҳукмлари ана ўша сўнгги оятга асосланади. Жунуб — эркак ва аёлнинг яқинлашуви ёки ҳар қандай суратда эркак ё аёлдан шаҳват суви чиқиши натижасида ўша эркак ё аёл жунуб (нопок) бўлади. Таяммум — сув топа олмаган ёки топса ҳам қандайдир сабаб билан уни ишлатишга қодир бўлмаган кишининг пок тупроққа қўл уриб, юз ва қўлларига суртиш билан пок бўлишидир. Бу амални қилишда таҳоратни ёки ғусл (чўмилиш)ни ҳам ният қилинади. Ҳар иккисини қўшиб ният қилиш ҳам мумкин.
44. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), китобдан (яъни, Тавротдан) насибадор бўлган кимсаларнинг гумроҳликни сотиб олаётганларини ва сизлар ҳам ҳақ йўлдан тойишингизни истаётганларини кўрмадингизми?
45. Ҳолбуки, Аллоҳ душманларингизни жуда яхши билгувчидир. Аллоҳнинг ўзи етарли дўст, Аллоҳнинг ўзи етарли ёрдамчидир.
46. Яҳудий бўлганлар орасида шундайлари борки, улар (Таврот китобида бўлган Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом ҳақидаги) Аллоҳнинг сўзини ўз ўрнидан ўзгартирадилар ва тилларини буриб, динга жароҳат етказиш ғаразида: «Тингладик ва бош тортдик. Қулоқ сол, эшитмай қолгур! (Роино) Бизга боқ», дейдилар. Агар улар «Тингладик ва буйинсундик. Бизни ҳам тинглаб, (унзурно) бизга ҳам назар қилиб тур», деганларида ўзлари учун яхшироқ ва туғрироқ бўлур эди. Лекин улар куфрлари сабабли Аллоҳнинг лаънатига дучор бўлганлар. Бас, уларнинг камдан-камлари иймон келтирадилар.
____________________
И з о ҳ. Бу оятдаги «роино» ва «унзурно» сўзларининг маъно ва шарҳлари Бақара сурасининг 104-оятида мазкурдир.
____________________
И з о ҳ. Бу оятдаги «роино» ва «унзурно» сўзларининг маъно ва шарҳлари Бақара сурасининг 104-оятида мазкурдир.
47. Эй Китоб берилган кимсалар, юзларни бузиб тескарисига айлантириб юборишимиздан илгари ёки уларни «Шанба эгаларини» лаънатлаганимиздек лаънатлашимиздан (яъни, маймун ва тўнғизларга айлантириб қўйишимиздан) илгари сизлардаги нарса (Таврот)ни тасдиқлаган ҳолда нозил қилган Китобимиз (Қурьон)га иймон келтирингиз. Аллоҳнинг амр-фармони шубҳасиз, адо қилингусидир.
48. Албатта, Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур. Ким Аллоҳга (бирор кимса ёки нарсани) шерик келтирса, бас, у буюк гуноҳни тўқиб чиқарибди.
49. (Эй Мҳаммад), ўзларини пок қилиб кўрсатаётганларни кўрмадингизми? Йўқ! Фақат Аллоҳ Ўзи хоҳлаган зотларни поклагувсидир. Ва уларга қилчалик зулм қилинмас.
50. Уларнинг («Биз Аллоҳнинг суюкли болаларимиз», деб) Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиётганларини кўринг. Мана шунинг ўзи етарли очиқ гуноҳдир.
51. Китобдан насибадор бўлган кимсаларнинг бут ва санамларга сиғинаётганларини ҳамда кофир кимсалар ҳақида: «Ўшалар иймон эгалари бўлган мусулмонлардан кўра туғрироқ йўлдалар», деяётганларини кўрмадингизми?
52. Улар Аллоҳ лаънатлаган кимсалардир. Кимники Аллоҳ лаънатлар экан, бас, ҳеч қачон унинг учун бирон ёрдамчини топа олмайсиз.
53. Ёки уларнинг мол-мулклари борми? Шундай бўлган тақдирда ҳам одамларга зиғирчалик мурувват қилмаган бўлур эдилар!
54. Ёки одамларга (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга) Аллоҳ ўз фазлу карамидан берган нарсага (яъни, пайғамбарликка) ҳасад қиляптиларми? Ахир Биз илгари ҳам Иброҳим сулоласига (яъни, Мусо, Довуд, Сулаймон каби зотларга) Китоб ва ҳикмат (пайғамбарлик) бериб, уларни улуғ мулку давлатга эга қилган эдик-ку?!
55. Бас, уларнинг ичида унга (яъни, Муҳаммадга) иймон келтирганлар ҳам бор, ундан юз ўгирганлар ҳам бор. (Буларга) жаҳаннам ўти бас келур.
56. Бизнинг оятларимизни инкор қилган кимсаларни албатта дўзахга киритажакмиз. Қачонки терилари куйиб битиши билан ҳақиқий азобни тотиб кўришлари учун ўрнига бошқа териларни алмаштирамиз. Албатта, Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган Зотдир.
57. Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни эса улар абадий яшайдиган, остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга дохил қилажакмиз. Улар учун у жойларда пок жуфтлар бордир. Уларни қуюқ сояли жойларга киритурмиз.
58. Албатта, Аллоҳ сизларни омонатларни ўз эгаларига топширишга ва одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишга буюради. Албатта, Аллоҳ сизларга энг яхши панд-насиҳатлар қилур. Албатта, Аллоҳ эшитгувчи, кўргувчи бўлган Зотдир.
59. Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни, мусулмон) ҳокимларга бўйсунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва Охират Кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир.
____________________
И з о ҳ. Эй Аллоҳ ва Расулига иймон келтириб, Унинг шариатига амал қилаётган мўминлар, Аллоҳнинг амрларига бўсунинглар ва осийлик қилманглар ҳамда Расулуллоҳ алайҳи-салоту вас-салом олиб келган нарсага ижобат қилинглар! Шунингдек, ўз раҳбарларингизга гуноҳ бўлмаган ишларда итоат қилинглар! Агар ўзаро тортишиб, келишмай қолсангизлар, ҳақиқатан Аллоҳ таолога ва Охират кунига иймон келтирган бўлсангизлар, унинг ҳукмини Аллоҳнинг Китоби ва расули Муҳаммад алайҳи-салоту вас-саломнинг суннатига қайтаринглар!
____________________
И з о ҳ. Эй Аллоҳ ва Расулига иймон келтириб, Унинг шариатига амал қилаётган мўминлар, Аллоҳнинг амрларига бўсунинглар ва осийлик қилманглар ҳамда Расулуллоҳ алайҳи-салоту вас-салом олиб келган нарсага ижобат қилинглар! Шунингдек, ўз раҳбарларингизга гуноҳ бўлмаган ишларда итоат қилинглар! Агар ўзаро тортишиб, келишмай қолсангизлар, ҳақиқатан Аллоҳ таолога ва Охират кунига иймон келтирган бўлсангизлар, унинг ҳукмини Аллоҳнинг Китоби ва расули Муҳаммад алайҳи-салоту вас-саломнинг суннатига қайтаринглар!
60. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди.
61. Қачон уларга «Аллоҳ нозил қилган Китобга ва пайғамбар ўгитларига келинглар», дейилса, у мунофиқларнинг сиздан қаттиқ юз ўгирганларини кўрасиз.
62. Энди ўзларининг қилмишлари сабабли уларга бирон мусибат етса, шундан кейин сизнинг ҳузурингизга келишиб: «Биз фақат яхшиликни ва орани ўнглашни истаган эдик, холос», деб қасам ичишлари қандоқ бўлди?
63. Ундай кимсаларнинг дилларидаги нарсани Аллоҳ яхши билур. Бас, сиз уларнинг (кирдикорларига) боқманг ва уларга панд-насиҳат қилиб, ўзлари ҳақида етук сўзларни айтинг!
64. Биз қай бир пайғамбарни юборган бўлсак, фақат Аллоҳнинг изни-иродаси билан унга итоат қилинсин, деб юборганмиз. Агар улар (шайтондан ҳукм сўраб боришлари билан) жонларига жабр қилган пайтларида дарҳол сизнинг олдингизга келиб, Аллоҳдан мағфират сўраганларида ва Пайғамбар ҳам улар учун мағфират сўраганида эди, Аллоҳнинг тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибон эканлигини топган бўлур эдилар.
65. Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар.
66. Агар Биз уларга (Бани Исроилга буюрганимиз каби) «бир-бирингизни ўлдиринг ва ўз диёрларингиздан чиқинг», деб буюрганимизда эди, улардан жуда оз қисми бу буйруқни бажарган бўлур эди. Агар улар қилинган панд-насиҳатларга амал қилганларида, ўзлари учун яхшироқ ва (иймонларини) мустаҳкам қилгувчироқ иш бўлур эди.
67. Ва у ҳолда Биз ҳам уларга ўз ҳузуримиздан улуғ мукофот берган бўлардик.
68. Ҳамда уларни ҳақ йўлга ҳидоят қилган бўлардик.
69. Кимда-ким Аллоҳ ва пайғамбарга итоат этса, ана ўшалар Аллоҳ инъомларига сазовор бўлган зотлар — пайғамбарлар, сиддиқлар (ҳақ-рост иймон эгалари), шаҳидлар ва фақат яхши амаллар билан ўтган кишилар билан бирга бўлурлар. Улар эса энг яхши ҳамроҳлардир.
70. Бу Аллоҳ томонидан бўлган фазлу-марҳаматдир. Аллоҳнинг ўзи етарли билгувчидир.
71. Эй мўминлар, душмандан эҳтиёт чораларингизни кўриб, жангга гуруҳларга бўлиниб ёки ҳаммангиз тўпланиб чиқинглар.
72. Шубҳасиз ораларингизда (жангга чиқишдан) кетда қоладиган, агар сизларга бирон мусибат етса, «Аллоҳ ёрлақаб улар билан бирга бўлмадим, (акс ҳолда ҳалок бўлур эдим)», дейдиган кимсалар ҳам бор.
73. Бордию сизларга Аллоҳдан фазлу марҳамат етса (яъни, ғалабага эришсангиз), у гўё (илгари) сизлар билан ўзининг орасида ҳеч қандай танишлик бўлмагандек «кошкийди, мен ҳам ўшалар билан бирга бўлиб, улуғ зафар (ва ўлжалар)га эришсам эди», дейиши аниқдир.
74. Аллоҳ йўлида бу ҳаёти дунё эвазига Охиратни сотиб оладиган зотлар жанг қилсинлар. Ким Аллоҳ йўлида жанг қилиб ўлдирилса ёки ғалаба қилса, унга улуғ мукофот ато этажакмиз.
75. (Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Парвардигоро, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!
76. Мўминлар Аллоҳ йўлида жанг қиладилар, кофир кимсалар эса шайтон йўлида жанг қиладилар. Бас, (эй мўминлар), шайтоннинг дўстларига қарши жанг қилингиз! Шубҳасиз, шайтоннинг макри заиф бўлгувчидир.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оятларда Исломий ғазот ҳақида сўз юритилди. Исломий ғазот мустамлакачилик ёки мол-дунё тўплаш учун, яъни шайтон йўлида эмас, балки Аллоҳ йўлида, куфр-зулм истибдоди остида эзилаётган бечораларни (улар қайси дингa, мансуб бўлишларидан қатъий назар) ўша зулм чангалидан озод қилиш учун бўлиши лозим экан.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оятларда Исломий ғазот ҳақида сўз юритилди. Исломий ғазот мустамлакачилик ёки мол-дунё тўплаш учун, яъни шайтон йўлида эмас, балки Аллоҳ йўлида, куфр-зулм истибдоди остида эзилаётган бечораларни (улар қайси дингa, мансуб бўлишларидан қатъий назар) ўша зулм чангалидан озод қилиш учун бўлиши лозим экан.
77. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), мана бу кимсаларни кўрмадингизмики, уларга (илгари Маккада турган пайтларида кофирларга қарши жанг қилишга талабгор бўлганларида) «Ўзингизни босинг ва намозингизни ўқиб, закотингизни адо этиб туринглар», дейилган эди. Энди жанг фарз қилинганида эса баногоҳ улардан бир тўпи одамлардан Аллоҳдан қўрққандек, балки ундан-да қаттиқроқ қўрқмоқдалар. Ва (ҳатто) «Парвардигор, нега бизга жангни фарз қилдинг? Бизларга бу ажални бир оз кейинроқ юборганингда эди», дедилар. Уларга айтинг: «Дунё матоси озгинадир. Аллоҳдан қўрққан кишига Охират яхшироқдир. Сизларга қилчалик зулм қилинмас».
78. Қаерда бўлсангиз, ҳатто мустаҳкам қалъалар ичида бўлсангиз ҳам ўлим сизларни топиб олур. Агар уларга (мунофиқларга) бирон яхшилик етса, «Бу Аллоҳнинг ҳузуридан», дейдилар. Борди-ю бирон ёмонлик етиб қолса, «Бунга сен сабабсан», дейдилар. Айтинг: «Ҳамма нарса Аллоҳдандир». Нега бу қавм кишилари ҳеч гап англамайдилар-а?!
79. (Эй инсон), сенга етган ҳар қандай яхшилик фақат Аллоҳдандир. Сенга етган ҳар қандай ёмонлик эса ўзингнинг қилмишингдандир. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сизни Биз одамларга пайғамбар қилиб юбордик. Бунга Аллоҳнинг ўзи етарли гувоҳдир.
80. Кимки пайғамбарга итоат этса, демак, Аллоҳга итоат этибди. Кимки юз ўгирса (бунинг сизга зарари йўқдир. Зеро), Биз сизни уларнинг устига қўриқчи қилиб юборганимиз йўқ.
81. Улар «Итоат этамиз», дейдилару ҳузурингиздан чиққанларидан кейин эса улардан бир тоифаси сиз айтган гапларнинг аксига хуфёна тил бириктирадилар. Аллоҳ эса уларнинг хуфёна келишувларини ёзиб қўюр. Бас, сиз улардан юз ўгириб, Аллоҳга таваккул қилинг. Аллоҳнинг ўзи етарли вакилдир.
82. Ахир улар Қуръон ҳақида фикр юритмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқа биров томонидан бўлса эди, унда кўп қарама-қаршиликларни топган бўлар эдилар-ку?!
83. Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни, ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан) Пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни, мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар. Агар сизларга Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлмаса эди, (яъни, Аллоҳ ўз марҳамати билан сизларни иймонда устивор қилмаса эди) айрим кишилардан ташқари ҳаммангиз шайтонга эргашиб кетар эдингиз.
84. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Аллоҳ йўлида жанг қилинг. Зотан, сиз фақат ўзингиз учун жавобгарсиз. (Демак, ёлғиз қолсангиз ҳам жанг қилинг) ва мўминларни ҳам тарғиб қилинг! Шояд Аллоҳ кофир бўлган кимсаларнинг шиддатини даф қилса, Аллоҳ қуввати ортиқ, азоби қаттиқ Зотдир.
85. Ким (одамлар орасида) чиройли — ҳақ тараф олиш билан тараф олса, ўзига ҳам унинг савобидан бир улуш тегур. Ким ноҳақ тараф олиш билан тараф олса, ўзи учун унинг гуноҳидан бир улуш тегур. Аллоҳ ҳамма нарсага қодир бўлган Зотдир.
86. Қачон сизларга бирон ибора билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олинглар ёки (ҳеч бўлмаса) ўша иборани қайтаринглар. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани ҳисобга олгувчи бўлган Зотдир.
87. Ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқдир. У сизларни ҳеч шак-шубҳасиз, бўлган Қиёмат Кунида тўплайди. Аллоҳдан кўра ростгўйроқ ким бор?!
88. (Эй мўминлар), нега сизлар мунофиқлар тўғрисида икки гуруҳга бўлиниб олдингиз? Ахир, Аллоҳ уларни ўз қилмишлари сабабли (куфр ва нифоққа) қайтарди-ку?! Ёки сизлар Аллоҳ адаштирган кимсаларни Тўғри Йўлга солмоқчимисизлар? Кимники Аллоҳ адаштириб қўйган бўлса, унинг учун ҳаргиз йўл топа олмайсиз!
____________________
И з о ҳ. Ушбу оят саҳобалар билан бирга Маккадан Мадинага ҳижрат қилиб, сўнгра пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга турли узр-баҳоналар кўрсатиб, яна орқаларига — Маккага қайтиб кетган бир қавм ҳақида нозил бўлган. Мўминларнинг айримлари уларни мунофиқ дейишса, айримлари уларнинг ёнини оладилар. Шунда Аллоҳ таоло уларни ҳақиқий мунофиқ эканликларини мўминларга ушбу оят орқали маълум қилади.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оят саҳобалар билан бирга Маккадан Мадинага ҳижрат қилиб, сўнгра пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга турли узр-баҳоналар кўрсатиб, яна орқаларига — Маккага қайтиб кетган бир қавм ҳақида нозил бўлган. Мўминларнинг айримлари уларни мунофиқ дейишса, айримлари уларнинг ёнини оладилар. Шунда Аллоҳ таоло уларни ҳақиқий мунофиқ эканликларини мўминларга ушбу оят орқали маълум қилади.
89. Улар ўзлари кофир бўлганлари каби сизлар ҳам кофир бўлиб, улар билан баробар бўлиб қолишларингизни истайдилар. Бас, сизлар то Аллоҳ йўлида ҳижрат қилмагунларича уларни дўст тутманглар! Агар юз ўгирсалар, уларни топган жойингизда тутиб ўлдирингиз ва улардан на бир дўст ва на бир ёрдамчи олмангиз!
90. Аммо (у мунофиқлардан) ораларингизда аҳду паймон бўлган қавмга келиб қўшилган ёки хоҳ сизлар билан, хоҳ ўзларининг қавми билан урушиш жонига тегиб олдингизга келган кимсаларга тегмангиз! Агар Аллоҳ истаса эди, уларни сизлардан устун қилиб қўйган бўлар эди ва улар сизларга қарши жанг қилар эдилар. Бас, агар сизлардан четланиб, сизларга қарши жанг қилмай сулҳ тузишни таклиф қилиб келсалар, Аллоҳ сизлар учун уларнинг устига ҳеч қандай йўл бермайди.
91. (У мунофиқлардан) бошқа бир тоифасининг эса сизлардан ҳам, ўз қавмларидан ҳам тинч-хотиржам бўлишни кўзлаётганларини кўрасизлар. Ҳар қачон фитнага (яъни, куфрга) қайтишга тўғри келса, ўзларини унга ташлайдилар. Бас, агар улар сизлардан четланмас, сизларга сулҳ таклиф қилмас ва қўлларини тиймас эканлар, уларни топган жойингизда тутиб ўлдирингиз. Мана, биз бундай кимсаларга қарши (ҳужум қилишингиз учун) сизларга очиқ ҳужжат бериб қўйдик.
____________________
И з о ҳ, Яъни улар Мадинага келганларида ўзларини мўмин қилиб кўрсатадилар, ўз қавмларига қайтгач эса яна кофирликка қайтиб, сизлар билан қилган аҳд-паймонларини бузадилар.
____________________
И з о ҳ, Яъни улар Мадинага келганларида ўзларини мўмин қилиб кўрсатадилар, ўз қавмларига қайтгач эса яна кофирликка қайтиб, сизлар билан қилган аҳд-паймонларини бузадилар.
92. Мўмин мўминни фақат билмаган ҳолдагина ўлдириб қўйиши мумкин. Ким бир мўминни билмай ўлдириб қўйса, у бир мўмин қулни озод қилиши ва марҳумнинг эгаларига — агар кечиб юбормасалар — хун тўлаши вожибдир. Агар марҳум ўзи мўмин бўлиб, сизларга душман қавмдан бўлса, фақат бир мўмин қулни озод қилиши вожиб. Агар у сизлар билан сулҳ тузган қавмдан бўлса, унинг эгаларига хун тўлаш ва бир мўмин қулни озод қилиш лозим. Бас, ким (озод қилиш учун бир қул) топишга қодир бўлмаса, Аллоҳга тавба қилиб муттасил икки ой рўза тутмоғи лозим. Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган Зотдир.
93. Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир.
94. Эй мўминлар, қачон Аллоҳ йўлида жиҳод учун сафарга чиқсангиз (душманларингизни) аниқ таниб олинглар ва бу ҳаёти дунёнинг нарсасини истаб сизларга салом берган кишига: «Сен мўмин эмассан!», деманглар! Зеро, Аллоҳнинг ҳузурида беҳисоб ўлжалар бордир. Илгари сизлар ҳам шундай эдингиз (яъни, кофирлар қўл остида мусулмонлигингизни яшириб юришга мажбур эдингиз). Энди Аллоҳ сизларни (Ислом давлатида яшаш неъмати билан) мамнун қилди. Бас, (душманларингизни) аниқ таниб олинглар. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардор бўлган Зотдир.
____________________
И з о ҳ. Ривоят қилишларича, бир неча саҳоба, кетаётганларида олдиларидан қўй боқиб юрган бир киши чиқиб, уларга салом берибди. Шунда улар ўзларича: «Бу биздан қутулиш учун ўзини мусулмон қилиб кўрсатиб салом беряпти», дейдилар ва ҳалиги одамга ҳужум қилиб ўлдириб, қўйларини ўлжа қилиб пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг олдиларига ҳайдаб келадилар. Шунда ушбу оят нозил бўлди.
____________________
И з о ҳ. Ривоят қилишларича, бир неча саҳоба, кетаётганларида олдиларидан қўй боқиб юрган бир киши чиқиб, уларга салом берибди. Шунда улар ўзларича: «Бу биздан қутулиш учун ўзини мусулмон қилиб кўрсатиб салом беряпти», дейдилар ва ҳалиги одамга ҳужум қилиб ўлдириб, қўйларини ўлжа қилиб пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг олдиларига ҳайдаб келадилар. Шунда ушбу оят нозил бўлди.
95. Мўминлардан ўзлари бешикаст бўлиб туриб (жиҳодга чиқмай) ўтириб олган кишилар билан Аллоҳ йўлида мол ва жонлари ила курашган зотлар баробар бўлмайди. Аллоҳ молу жонлари билан курашган зотларни (бирон узр сабабли жиҳодга чиқмай) ўтириб олган кишилардан ҳам бир даража афзал қилди ва барчаларига гўзал оқибатни (яъни, жаннатни) ваъда қилди. Ҳамда Аллоҳ жиҳод қилгувчиларни ўтириб олувчилардан улуғ мукофотни —
96. Ўз томонидан бўлажак юксак даражалар, мағфират ва марҳамат билан афзал қилди. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган Зотдир.
97. Албатта, (мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан) ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?», деганларида: «Биз бу Ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар): «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг Ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)», дейишди. Бундайларнинг жонлари жаҳаннамдир. Қандай ёмон жойдир у!
98. Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган кишилар, аёллар ва болалар бор.
99. Бундайларни шояд Аллоҳ авф этса. Зотан, Аллоҳ афв этгувчи, мағфират қилгувчи бўлган Зотдир.
100. Ким Аллоҳ йўлида ҳижрат қилса, Ер юзида кўп паноҳ бўлгудек жойларни ва кенгчиликни топгай. Ким уйидан Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сари муҳожир бўлиб чиқиб, сўнг (шу йўлда) унга ўлим етса, муҳаққақки унинг ажри-мукофоти Аллоҳнинг зиммасига тушар. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган Зотдир.
101. (Эй мўминлар), сафар қилиб бошқа Ерларга борганингизда агар кофирлар фитнасидан қўрқсангиз, намозингизни қаср (қисқа) қилиб ўқишингизнинг гуноҳи йўқдир. Чунки кофирлар сизларга очиқ душман бўлган кимсалардир.
____________________
И з о ҳ. «Қаср» намоз деб тўрт ракаатли фарз намозларни икки ракаат қилиб қисқартириб ўқишни айтилади. Қаср намоз ўқиш учун пиёда юрилса камида уч кеча-ю уч кундузда босиб ўтиш мумкин бўлган масофани ният қилиб сафарга чиққан бўлиш керак. Бу масофани уламолар 80-100 чақирим деб белгилаганлар.
____________________
И з о ҳ. «Қаср» намоз деб тўрт ракаатли фарз намозларни икки ракаат қилиб қисқартириб ўқишни айтилади. Қаср намоз ўқиш учун пиёда юрилса камида уч кеча-ю уч кундузда босиб ўтиш мумкин бўлган масофани ният қилиб сафарга чиққан бўлиш керак. Бу масофани уламолар 80-100 чақирим деб белгилаганлар.
102. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), қачон сиз (жанг майдонида) мўминлар орасида бўлиб, уларга имом бўлган ҳолда намоз ўқимоқчи бўлсангиз, улардан бир тоифаси қуролланган ҳолларида сиз билан намозга турсинлар. Бас, қачон сажда қилишгач (яъни, намознинг бир ракаатини ўқиб бўлишгач), орқаларингга бориб, (сизларни қўриқлаб) турсинлар ва ҳали намоз ўқимаган бошқа тоифа келиб сиз билан бирга намоз ўқисинлар. Улар ҳам эҳтиёт чораларини кўриб, қуролланиб олсинлар. Кофирлар сизлар қурол-яроғ ва асбоб-анжомларингиздан ғафлатда бўлган пайтингизда устингизга бирданига ҳамла қилишни истайдилар. Агар ёғингарчиликдан азият чексангизлар ёки бемор бўлсангизлар, қуролларингизни ечиб қўйишингиз гуноҳ эмас. Аммо эҳтиёт чорангизни кўриб қўйинглар. Албатта, Аллоҳ кофирлар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйгандир.
103. Намозни адо қилиб бўлганингиздан кейин ҳам турган, ўтирган ва ёнбошлаган пайтларингизда доим Аллоҳни ёд этингиз! Бас, қачон хотиржам бўлгач, намозни тўкис адо этингиз! Албатта, намоз мўминларга (вақти) тайинланган фарз бўлди.
104. Бу кофир қавмни қувишда сусткашлик қилмангиз! Агар қийналаётган бўлсангизлар, улар ҳам сизлар қийналганингиздек қийналмоқдалар. (Шу билан бирга) сизлар Аллоҳ томонидан улар умид қилмаган нарсани (яъни, савобни, шаҳидлик неъматига муяссар бўлишни, қолаверса, ғалаба қозонишни) умид қилмоқдасизлар-ку?! Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган Зотдир.
105. Албатта, Биз сизга ушбу Ҳақ Китобни (Қуръонни) одамлар орасида Аллоҳ кўрсатган йўл билан ҳукм этишингиз учун нозил қилдик. Сиз хоинларни ҳимоя қилгувчи бўлманг.
106. Аллоҳдан мағфират қилишни сўранг! Албатта, Аллоҳ мағфират қилгувчи ва меҳрибон бўлган Зотдир.
107. Сиз ўзларига хиёнат қиладиган (жинояткор) кимсаларнинг ёнини олманг! Албатта, Аллоҳ хоин ва жиноятчи бўлган кимсаларни севмайди.
____________________
И з о ҳ. Бу оят мадиналик Тўъма бинни Убайриқ шаънига нозил бўлган. У қўшнисининг совутини ўғирлаб, ўғрилиги ошкор бўлиш хавфи туғилганда у совутни бошқа бир одамнинг уйига олиб бориб беркитади. Шундан кейин Тўъманинг қабиладошлари Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг олдиларига келишиб, уни оқлаб гапирадилар. Уларга ишониб Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом Тўъмани одамлар олдида ҳимоя қиладилар ва уни ўғри деганларга қарши гапирадилар.
____________________
И з о ҳ. Бу оят мадиналик Тўъма бинни Убайриқ шаънига нозил бўлган. У қўшнисининг совутини ўғирлаб, ўғрилиги ошкор бўлиш хавфи туғилганда у совутни бошқа бир одамнинг уйига олиб бориб беркитади. Шундан кейин Тўъманинг қабиладошлари Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг олдиларига келишиб, уни оқлаб гапирадилар. Уларга ишониб Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом Тўъмани одамлар олдида ҳимоя қиладилар ва уни ўғри деганларга қарши гапирадилар.
108. Улар (ўзларининг жиноятларини) одамлардан яшира оладилар, аммо Аллоҳдан яшира олмайдилар. У Ўзи рози бўлмайдиган гапларнинг режасини хуфёна тузаётган пайтларида ҳам улар билан бирга бўлур. Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларини иҳота қилгувчи бўлган Зотдир.
109. Ҳой сизлар, бу дунёда-ку, уларнинг ёнини олдингиз. Энди Қиёмат Кунида ким уларни Аллоҳдан ҳимоя қилиб ёнларини олур ёки ким уларнинг устида вакил бўлиб турар?!
110. Ким бирон-бир ёмон иш қилса ёки ўз жонига жабр қилса, сўнгра Аллоҳдан мағфират сўраса, Аллоҳни мағфират қилгувчи ва меҳрибон эканини топар-кўрар.
111. Кимки бирон гуноҳ қилса, фақат ўзига зарар қилган бўлади. Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган Зотдир.
112. Кимки бирон хато ёки гуноҳни қилиб қўйиб, сўнг уни бир пок одамга туҳмат қилиб отса, муҳаққақки, у бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз зиммасига олибди.
113. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), агар сизга Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлмаганда эди, улардан бир тоифаси сизни йўлдан оздиришга уриниб қолган эди. Лекин улар фақат ўзларини адаштирадилар, холос. Сизга эса бирон зиён етказа олмайдилар. (Зеро) Аллоҳ сизга Китоб ва ҳикматни нозил қилди ва билмаган нарсаларингизни билдирди. Аллоҳнинг сизга қилган фазлу марҳамати улуғ бўлди.
114. Уларнинг кўп махфий суҳбатларидан — агар садақа беришга ё бирон яхшилик қилишга ёки одамлар ўртасини ислоҳ қилишга буюрган бўлмасалар — ҳеч қандай фойда йўқдир. Ким Аллоҳ ризосини истаб бу ишларни қилса, унга улуғ мукофот беражакмиз.
115. Ким ҳақ йўлни аниқ билганидан кейин пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга дохил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир у!
116. Албатта, Аллоҳ ўзига (бирон нарса ё кимсанинг) шерик қилинишини кечирмайди. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечиради. Кимки Аллоҳга ширк келтирса, демак, жуда қаттиқ йўлдан озибди.
117. Улар (яъни, Аллоҳга ширк келтирган кимсалар) Аллоҳни қўйиб, фақат (Лот, Уззо, Манот каби) санамларга сиғинадилар ва фақат итоатсиз шайтонга сиғинадилар.
118. Аллоҳ уни (шайтонни) лаънатлади. (Шунда) у деди: «Қасамки, бандаларнинг орасидан ўзимга тегишли насибани албатта оламан.
119. Ва уларни йўлдан оздираман, хомхаёлларга мубтало қиламан, буюрсам улар чорваларининг қулоқларини кесадилар, буюрсам Аллоҳ яратган нарсаларни ўзгартириб-бузадилар». Кимки Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутса, бас, у очиқдан-очиқ зиён қилибди.
____________________
И з о ҳ. Исломдан илгари араблар туяларнинг бешинчи боласи эркак туғилса, қулоғини кесиб ёки тешиб, ўзлари сиғинадиган бутларига қурбонлик қилиб бўш қўйиб юборар эканлар. «Аллоҳнинг яратган нарсаларини ўзгартириш»ларидан мурод — қулларни бичиш, аёлларнинг зийнат учун қош теришлари, соч улашлари каби нарсаларни ўз аслий ҳолатидан сохта-сунъий ҳолатга ўзгартириш назарда тутилади. Қуръон бундай ярамас ишлар шайтонга бўйсуниш, деб уқтиради.
____________________
И з о ҳ. Исломдан илгари араблар туяларнинг бешинчи боласи эркак туғилса, қулоғини кесиб ёки тешиб, ўзлари сиғинадиган бутларига қурбонлик қилиб бўш қўйиб юборар эканлар. «Аллоҳнинг яратган нарсаларини ўзгартириш»ларидан мурод — қулларни бичиш, аёлларнинг зийнат учун қош теришлари, соч улашлари каби нарсаларни ўз аслий ҳолатидан сохта-сунъий ҳолатга ўзгартириш назарда тутилади. Қуръон бундай ярамас ишлар шайтонга бўйсуниш, деб уқтиради.
120. (Шайтон) уларга ваъдалар берур, хомхаёлларга мубтало қилур. Охир-оқибатда шайтон берган ваъдалар фақат ёлғон-сароб бўлиб чиқар.
121. Ундай кимсаларнинг жойлари жаҳаннам бўлиб, ундан қочиб қутула олмагайлар.
122. Иймон келтириб, яхши амалларни қилган зотларни эса остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритажакмиз — улар у Ерда абадий яшарлар. Бу Аллоҳнинг ҳақ ваъдасидир. Аллоҳдан кўра ростгўйроқ ким бор?!
123. Сизларнинг хомхаёлларингиз ҳам, аҳли китобнинг хомхаёллари ҳам ҳақ эмас — кимки ёмон амал қилса, жазосини олур ва ўзи учун Аллоҳдан ўзга на бир дўст ва на бир мададкор топмас.
124. Хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин — кимда-ким мўмин бўлган ҳолида яхши амаллардан қилса, ана ўша кишилар жаннатга кирурлар ва уларга заррача зулм қилинмас.
125. Ҳақиқий мусулмон бўлган ҳолида ўзини Аллоҳга топширган ва ҳақ йўлдаги Иброҳимнинг динига эргашган кишининг динидан ҳам гўзалроқ дин борми?! (Ахир) Иброҳимни Аллоҳ Ўзига дўст тутган.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оятда Аллоҳ таолога «хулла», яъни яқин дўст тутиш сифатининг исботи бордир. Хулла — муҳаббат ва танлаб олиш даражаларининг энг юқорисидир.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оятда Аллоҳ таолога «хулла», яъни яқин дўст тутиш сифатининг исботи бордир. Хулла — муҳаббат ва танлаб олиш даражаларининг энг юқорисидир.
126. Осмонлардаги ва Ердаги бор нарса Аллоҳникидир. Аллоҳ ҳамма нарсани иҳота қилгувчи бўлган Зотдир.
127. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиздан аёллар ҳақида фатво сўрайдилар. Айтинг: «Улар тўғрисида сизларга Аллоҳ ва Китобда (Қуръонда) тиловат қилинадиган оятлар фатво берур. Яна (қарамоғингиздаги вояга етган) етим қизларни (агар гўзал бўлсалар) улар учун фарз қилинган маҳрларини бермасдан (никоҳингизга олишингизни) ва (агар хунук бўлсалар) никоҳингизга олишдан юз ўгириб (улардан қоладиган меросга тама қилиб то ўлгунларича бошқа бировга турмушга чиқармай сақлашларингизни сизларга ҳаром қилади). Яна ночор болалар ҳақида фатво бериб, бундай етимлар хусусида адолат билан туришингизни амр қилур. Сизлар нима яхшилик қилсангиз, албатта Аллоҳ уни билиб тургувчи бўлган Зотдир.
128. Агар бирон аёл эри томонидан кўнгилсизлик ёки юз ўгириб кетиш содир бўлишидан қўрқса, у иккови ўзаро бир сулҳга келишиб олишлари зарарсиздир. Сулҳ (ажралиб кетишдан) яхшироқдир. Нафслар қизғанишга ҳозиру нозир бўлиб турадилар. Агар аёлларингизга чиройли муомала қилсангиз ва Аллоҳдан қўрқсангиз (ўзингизга яхшидир). Зеро, Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардор бўлган Зотдир.
129. Ҳар қанча уринсангизлар ҳам хотинларингиз ўртасида адолат қилишга қодир бўлмайсизлар. Бас, бутунлай (суйган хотинларингиз томонга) оғиб кетиб (кўнгилсиз бўлиб қолган) хотинингизни муаллақа каби ташлаб қўймангиз! Агар ўзларингизни ўнглаб Аллоҳдан қўрқсангизлар, албатта Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган Зотдир.
____________________
И з о ҳ. Муаллақа аёл — эри бирон-бир сабаб билан бедарак кетган аёлдир. У эрим бор, деса — эри йўқ, беваман, дейин деса — эри талоқ бермай кетган.
____________________
И з о ҳ. Муаллақа аёл — эри бирон-бир сабаб билан бедарак кетган аёлдир. У эрим бор, деса — эри йўқ, беваман, дейин деса — эри талоқ бермай кетган.
130. Бордию эр-хотин ажралиб кетсалар, Аллоҳ иккаласини ҳам Ўзининг кенг карами билан беҳожат қилиб қўйгай. (Яъни, ҳар иккисига ҳам аввалги турмушидан яхшироқ эр ёки хотин насиб этиши мумкин). Аллоҳ фазлу карами кенг ва ҳикмат эгаси бўлган Зотдир.
131. Осмонлардаги ва Ердаги бор нарса Аллоҳникидир. Биз сизлардан илгари Китоб берилган зотларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳдан қўрқинглар, деб амр қилдик. Агар кофир бўлиб кетсангизлар (Аллоҳга ҳеч бир зарар етказа олмайсизлар). Зеро, осмонлардаги бор нарса ва Ердаги бор нарса Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ беҳожат ва мақтовга сазовор бўлган Зотдир.
132. Осмонлардаги ва Ердаги бор нарса Аллоҳникидир. Аллоҳнинг Ўзи етарли вакилдир. (Яъни, Ер ва осмонлардаги барча ишларни кузатиб, сақлаб турувчи Зотдир).
133. Агар хоҳласа, эй одамлар, сизларни кетказиб, бошқаларни келтирур. Аллоҳ бунга қодир бўлган Зотдир.
134. Ким бу дунёнинг савобини истаса, билсинки, Аллоҳнинг ҳузурида ҳам бу дунёнинг, ҳам Охиратнинг савоби бордир. Аллоҳ эшитгувчи, кўргувчи бўлган Зотдир.
135. Эй мўминлар, адолат билан тургувчи ҳамда ўзларингнинг ёки ота-она ва қариндош-уруғларнинг зарарига бўлса-да, Аллоҳ учун тўғри гувоҳлик бергувчи бўлинглар! У (яъни, гувоҳлик берилувчи) бой бўладими, камбағал бўладими, ҳар иккисига ҳам Олоҳнинг Ўзи (сизлардан кўра) яқинроқдир. Бас, адолат қилмасдан нафси ҳавога эргашиб кетманглар. Агар тилларингни буриб (нотўғри гувоҳлик берсанглар) ёки (гувоҳлик беришдан) бош тортсанглар, албатта Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардор бўлган Зотдир.
136. Эй мўминлар, Аллоҳга, Унинг пайғамбарига ва шу пайғамбарига нозил қилган Китобига ҳамда илгари нозил бўлган Китобларига иймонингиз комил бўлсин. Кимки Аллоҳга, фаришталарга, китобларига, пайғамбарларига ва Охират Кунига ишонмаса, (кофир бўлса), демак, у жуда қаттиқ адашибди.
137. Албатта иймон келтириб, сўнг куфрга қайтган, кейин яна иймонга келиб, сўнгра яна кофир бўлган, кейин эса куфрлари янада зиёда бўлган кимсаларни Аллоҳ ҳаргиз мағфират қилмайди ва уларни зинҳор ҳақ йўлга ҳидоят қилмайди.
138. Бундай мунофиқларга улар учун аламли азоб борлигидан «хушхабар» бериб қўйинг!
139. Улар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутадилар. Улар ўша кофирлар олдидан куч-қудрат излайдиларми?! (Овора бўладилар!) Зеро, бор куч-қудрат Аллоҳникидир.
140. Ахир Аллоҳ сизларга Китобда: «Қачонки Аллоҳнинг оятлари инкор қилинаётганини ва масхара қилинаётганини эшитсангизлар, то бошқа гапга ўтмагунларича ундай кимсалар билан бирга ўтирманглар», деган сўзларни нозил қилган эди-ку?! (Модомики, улар билан ўтирган экансиз), демак, сизлар ҳам шак-шубҳасиз, уларнинг ўзисиз. Албатта, Аллоҳ барча мунофиқ ва кофирларни жаҳаннамга жамлагувчидир.
141. Улар (яъни, мунофиқлар) сизларга кўз тикиб турадилар. Агар сизларга Аллоҳ томонидан фатҳу зафар бўлса: «Биз ҳам сизлар билан бир диндамиз-ку», дейдилар. Агар ғалаба кофирларга насиб бўлса: «Биз сизлардан устун бўлган ва сизларни мўминлардан ҳимоя қилган эмасмидик?», дейишади. Энди Қиёмат Кунида Аллоҳ ўрталарингда ҳакамлик қилур. Ва Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай.
142. Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар. — Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдаб» қўйгувчидир. — Ва қачон намозга турсалар дангасалик билан, хўжакўрсинга турадилар ва Аллоҳни камдан-кам ёдга оладилар.
143. Улар на уёқлик, на буёқлик бўлмай икки орада сарсон ҳолда қолганлар. Кимники Аллоҳ йўлдан оздирса сиз унга бирон йўл топиб бера олмайсиз.
144. Эй мўминлар, мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутманглар! Аллоҳ учун ўз зарарларингизга очиқ ҳужжат қилиб беришни истайсизми?
145. Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар. Ва улар учун бирон мададкор топа олмайсиз!
146. Магар тавба қилиб ўзларини ўнглаган ва Аллоҳга боғланиб, динларини Аллоҳ учун холис қилган зотлар — ана ўшаларгина мўминлар билан бирга бўлурлар. Яқинда Аллоҳ мўминларга улуғ ажр ато этажак!
147. Агар шукр қилиб, иймонли бўлсангизлар, Аллоҳ сизларни нега азобласин?! Ахир Аллоҳ (бандаларининг тоат-ибодатларига савоб ато этиш билан) шукр қилгувчи ва билгувчи бўлган Зот-ку?!
148. Аллоҳ ёмон сўзларнинг (яъни, дуоибаднинг) ошкора айтилишини суймайди. Магар мазлум томонидан бўлса (жоиздир). Аллоҳ эшитгувчи, билгувчи бўлган Зотдир.
149. (Эй мўминлар), хоҳ ошкора, хоҳ яширинча бирон яхшилик қилсангиз ёки бирон ёмонликни афв қилиб юборсангиз (Аллоҳ суйган бандалардан бўлурсиз). Зеро, Аллоҳ қудрат эгаси бўлгани ҳолда афв қилгувчи бўлган Зотдир.
150. Албатта, Аллоҳ ва пайғамбарига ишонмайдиган, Аллоҳ билан пайғамбарларининг ораларини ажратишни истайдиган (яъни, Аллоҳга ишониб, пайғамбарларини инкор қиладиган) ва «айрим пайғамбарларга ишонамиз, айримларига ишонмаймиз», дейдиган ҳамда ора йўлни тутишни истайдиган кимсалар —
151. Ана ўшалар ҳақиқий кофирдирлар. Бундай, кофирлар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйганмиз.
152. Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирган ҳамда улардан биронтасини ажратиб қўймаган зотларга эса яқинда (Аллоҳ муносиб) мукофотларини ато этажак. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган Зотдир.
153. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), аҳли китоб сиздан кўкдан бир Китоб туширишингизни сўрайди. Мусодан бундан ҳам каттароқ нарсани сўраган эдилар: «Бизга Аллоҳни очиқ кўрсат», дейишган эди. Шунда золимликлари сабабли уларни чақмоқ урган эди. Сўнгра уларга аниқ-равшан ҳужжатлар келганидан кейин бузоқни худо қилиб олишди. Буни ҳам афв этдик ва Мусога очиқ ҳужжат ато этдик.
154. Аҳдларини (олишдан бош тортганларида, қўрққан ҳолларида куч билан) олишлари учун устларига Тур тоғини кўтардик ва уларга: «Бу дарвозадан сажда қилган ҳолингизда кирингиз», дедик. Яна уларга: «Шанба кунлари (балиқ овлаш билан) ҳаддингиздан ошманг», дедик ҳамда улардан қаттиқ аҳд-паймон олдик.
155. Сўнгра аҳду паймонларини бузганликлари, Аллоҳнинг оятларини инкор қилганликлари, пайғамбарларни ноҳақ ўлдирганликлари ва: «Дилларимиз қулф», деганликлари сабабли (Биз уларни лаънатладик). Йўқ, (уларнинг диллари шунчаки қулфланган эмас), балки куфрлари сабабли Аллоҳ уларнинг дилларини муҳрлаб қўйгандир. Бас, камдан-камлари иймон келтирадилар.
156. Яна кофирликлари ва Марям хусусида улуғ бўҳтон қилганликлари сабабли (Биз уларни лаънатладик).
157. Ҳамда Аллоҳнинг пайғамбари бўлган ал-Масиҳ Ийсо бинни Марямни «бизлар ўлдирганмиз», деган сўзлари сабабли (Биз уларни лаънатладик). Ҳолбуки, улар уни ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун (бошқа биров Ийсога) ўхшатиб қўйилди, холос. Албатта, Ийсо ҳақида талашиб-тортишган кимсалар унинг (ўлдирилган-ўлдирилмагани) ҳақида шубҳада қолганлар. У ҳақда фақат гумонларга бериладилар, холос. Уни ўлдирмаганлари аниқдир.
158. Балки уни Аллоҳ ўз ҳузурига кўтаргандир. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган Зотдир.
159. Ҳар бир аҳли китоб ўлими олдидан унга (яъни, Ийсога) албатта иймон келтирур. Қиёмат Кунида эса у буларнинг зарарига гувоҳ бўлур.
160. Яҳудий бўлган кимсаларнинг золимликлари ва кўп кишиларни Аллоҳ йўлидан тўсганлари сабабли уларга олдин ҳалол қилинган нарсаларни ҳаром қилиб қўйдик.
____________________
И з о ҳ. Яҳудийлар учун илгари Исроил, яъни Яъқуб пайғамбар ўзига ҳаром қилиб олган туя гўшти ва сутидан бошқа ҳамма таомлар ҳалол эди. Кейин ўз пайғамбарларига итоат қилмай зулм-тажовузкорлик йўлларига ўтишгач, улар учун Тавротда кўп нарсалар, жумладан, қўй-молларнинг ёғлари ҳам ҳаром қилинди. Бу ҳақда бошқа суралардаги оятларда яна тафсилотлар келади.
____________________
И з о ҳ. Яҳудийлар учун илгари Исроил, яъни Яъқуб пайғамбар ўзига ҳаром қилиб олган туя гўшти ва сутидан бошқа ҳамма таомлар ҳалол эди. Кейин ўз пайғамбарларига итоат қилмай зулм-тажовузкорлик йўлларига ўтишгач, улар учун Тавротда кўп нарсалар, жумладан, қўй-молларнинг ёғлари ҳам ҳаром қилинди. Бу ҳақда бошқа суралардаги оятларда яна тафсилотлар келади.
161. Яна манъ этилган бўлсалар-да, судхўрлик қилганлари ва одамларнинг молларини ноҳақ еганлари сабабли (уларга олдин ҳалол қилинган нарсаларни ҳаром қилиб қўйдик). Ва улардан кофир бўлган кимсалар учун аламли азобни тайёрлаб қўйдик.
162. Лекин уларнинг орасидан илмда мустаҳкам бўлган зотлар ҳамда сизга нозил қилинган нарсага ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирадиган мўминлар, хусусан намозни барпо қилувчилар, закотни адо қилгувчилар ва Аллоҳ ва Охират Кунига иймон келтирувчилар — ана ўшаларга улуғ мукофот ато этажакмиз.
163. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), албатта Биз Нуҳга ва ундан кейинги пайғамбарларга ваҳий юборганимиз каби сизга ҳам ваҳий юбордик, яна Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг уруғ-авлоди, Ийсо, Айюб, Юнус, Ҳорун ва Сулаймон пайғамбарларга ҳам ваҳий юборганмиз. Довудга Забурни ато этдик.
164. Айрим пайғамбарлар ҳақида сизга илгари ҳикоя қилдик, айрим пайғамбарларни эса сизга ҳикоя қилганимиз йўқ. Мусо билан Аллоҳнинг Ўзи (бевосита) гаплашди.
____________________
И з о ҳ. Ушбу ояти каримада Аллоҳ азза ва жаллага калом (сўзлаш) сифатини Унинг улуғлигига лойиқ тарзда исбот қилиш бор. Аллоҳ субҳонаҳу пайғамбари Мусо алайҳиссалом ҳақиқий суратда бевосита гаплашди.
____________________
И з о ҳ. Ушбу ояти каримада Аллоҳ азза ва жаллага калом (сўзлаш) сифатини Унинг улуғлигига лойиқ тарзда исбот қилиш бор. Аллоҳ субҳонаҳу пайғамбари Мусо алайҳиссалом ҳақиқий суратда бевосита гаплашди.
165. Токи бу пайғамбарлар ўтганларидан кейин одамлар учун Аллоҳга қарши ҳужжат бўлиб қолмаслиги учун пайғамбарларни (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтувчи ва (кофирларни дўзах азобидан) қўрқитувчи қилиб юбордик. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган Зотдир.
166. Лекин Аллоҳ сизга Ўз билими билан нозил қилган нарсага гувоҳлик берур. Фаришталар ҳам гувоҳлик берурлар. Аллоҳнинг Ўзи етарли гувоҳдир.
167. Албатта, кофир бўлган ва Аллоҳнинг йўлидан тўсган кимсалар қаттиқ адашгандирлар.
168. Албатта, куфр йўлига кириб, жабру зулм қилган кимсаларни Аллоҳ ҳаргиз кечирмайди ва зинҳор ҳақ йўлга ҳидоят қилмайди.
169. Магар уларни жаҳаннам йўлига равона қилур ва улар у жойда абадий қолажаклар. Бу Аллоҳга осондир.
170. Эй одамлар, бу пайғамбар сизларга Парвардигорингиздан ҳақ динни келтирди. Бас, иймон келтирингиз, ўзингиз учун яхши бўлур. Агар инкор қилсанглар (ўзингизга зарар қиласиз, холос). Зеро, Осмонлардаги бор нарса ва Ердаги бор нарса Аллоҳникидир. Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган Зотдир.
171. Эй аҳли китоб, (Ийсони худо дейиш билан) динингизда ҳаддингиздан ошмангиз! Аллоҳ шаънига эса фақат ҳақ гапни айтингиз! Албатта, ал-Масиҳ Ийсо бинни Марям фақат Аллоҳнинг пайғамбари ва Унинг Марямга етказган сўзи ҳамда унинг томонидан бўлган руҳ (Соҳибидир), холос. Бас, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирингиз! «(Аллоҳ) учта (яъни, Аллоҳ Марям ва Ийсо учалалари ҳам Аллоҳлардир)», демангиз! (Бундай ботил эътиқоддан) тўхтангиз, шунда ўзингиз учун яхши бўлур. Ҳеч шак-шубҳасиз, Аллоҳ якка-ягонадир. У фарзандлик бўлишдан пок бўлган Зотдир. Осмонлардаги ва Ердаги бор нарса Уникидир. Аллоҳнинг Ўзи етарли вакилдир.
172. Масиҳ ҳам, Аллоҳга яқин қилинган фаришталар ҳам Аллоҳга банда бўлишдан зинҳор ор қилмайдилар. Кимки Унга бандалик қилишдан ор қилса ва кибру ҳаво қилса, бас, уларнинг барчасини Ўз ҳузурига жам қилажак.
173. Ана ўшанда иймон келтириб, яхши амаллар қилган кишиларнинг мукофотларини комил қилиб бериб, яна Ўз фазлу карамидан қўшимча ҳам қилур. Аммо ор қилган, кибру ҳаво қилган кимсаларни эса аламли азоб билан азоблайди ва улар ўзлари учун Аллоҳдан ўзга на бир дўст ва на бир мададкор тополмаслар.
174. Эй одамлар, сизларга Парвардигорингиздан ҳужжат келди. Ва Биз сизларга равшан нурни нозил қилдик.
175. Аллоҳга иймон келтириб, Унга боғланган зотларни ўз томонидан бўлган раҳмат ва фазлу марҳаматга (яъни, жаннатга) дохил қилур. Ва уларни Ўзининг туғри йўлига йўллагай.
176. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Сиздан фатво сўрайдилар. Айтинг: «Аллоҳ сизларга на ота ва на боласи бўлмаган одам тўғрисида фатво берур: агар фарзандсиз бўлган ёлғиз бир эркак ўлса, (агар) унинг синглиси бўлса, унга (акаси) қўйиб кетган мероснинг ярмини олур. Агар синглисининг фарзанди бўлмаса, ака унга меросхўр бўлур. Агар сингиллар иккита бўлса, улар учун ака қолдирган нарсадан учдан иккиси тегур. Агар меросхўрлар ака-сингиллар бўлса, бир эркак учун икки аёл ҳиссаси берилур. Адашиб кетмасликларинг учун Аллоҳ сизларга (Ўз ҳукмларини) баён қилур Аллоҳ ҳамма нарсани билгувчидир».