ترجمة سورة الأعلى

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
ترجمة معاني سورة الأعلى باللغة الأوزبكية من كتاب الترجمة الأوزبكية - محمد صادق .
من تأليف: محمد صادق محمد .

Олий қадар бўлган Роббинг исмини поклаб ёд эт.
У яратган ва мутаносиб қилган Зотдир.
У, ўлчов билан қилган ва ҳидоятга бошлаган Зотдир.
У, ўт-ўланни чиқарган Зотдир.
Бас, уни қорайган хашак қилган Зотдир.
Биз сенга (Қуръонни) қироат қилдирамиз, бас, сен уни эсдан чиқармассан.
Илло, Аллоҳ хоҳлаганини. Албатта, У ошкорни ҳам, махфий нарсаларни ҳам биладир.
Ва сени осон йўлга муяссар қиламиз.
Бас, агар эслатиш манфаат берса, эслатгин.
Албатта, У зотдан қўрққан эсга оладир.
Ва бадбахтгина ундан четда бўладир.
У катта оловга кирадир.
Сўнгра, унинг ичида ўлмай ҳам, тирилмай ҳам қоладир.
Ҳақиқатан, ким пок бўлса, ютуқ топадир.
Ва Робби исмини зикр қилса ва намоз ўқиса ҳамдир.
Балки, сизлар бу дунё ҳаётини устун қўясизлар.
Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир.
Албатта, бу аввалги саҳифаларда бордир.
Иброҳим ва Мусо саҳифаларидадир.
Icon