ترجمة سورة القارعة

الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور
ترجمة معاني سورة القارعة باللغة الأوزبكية من كتاب الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور .
من تأليف: علاء الدين منصور .

1. (Ўз даҳшатлари билан кишилар қалбини) қаттиқ қоққувчи (Қиёмат)!
2. У қаттиқ қоққувчи недур?!
3. (Эй инсон), қаттиқ қоққувчи (Қиёмат) нима эканлигини сен қаердан билар эдинг?!
4. У Кунда одамлар тўзғитиб юборилган парвоналар каби бўлиб қолурлар! (Яъни, қабрларидан чиқишиб, Қиёмат даҳшатидан ўзларини ҳар ёнга уриб-тўзиб кетадилар)!
5. Тоғлар эса титилган жун каби (осмонда учиб юрадиган) бўлиб қолур!
6. Бас, энди (у кунда) кимнинг тортилган (яхши амаллари) оғир келса,
7. Яна ўша (ҳар бир инсон) рози бўладиган — орзу қиладиган ҳаётда бўлур.
8. Энди кимнинг тортилган (яхши амаллари) енгил келса,
9. Унинг жойи «жарлик»дир!
10. Унинг нима эканини қаердан ҳам билар эдинг?!
11. (У) қизиган дўзахдир!
Icon