80. Яҳудийлар: «Бизларга дўзах ўти саноқли кунлардагина тегади», дедилар. Уларга айтинг: «(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Аллоҳдан аҳду паймон олдингизми — зотан, Аллоҳ ҳаргиз аҳдига хилоф қилмайди — ёки Аллоҳ ҳақида билмаган нарсаларингизни айтяпсизми?»
الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور
Ва улар: «Бизга (дўзах) ўти ҳеч тегмас, тегса ҳам саноқли кунларгина тегадир», – дедилар. Сен: «Аллоҳдан аҳд олдингизми? Зотан, Аллоҳ аҳдига ҳеч хилоф қилмас. Ёки Аллоҳнинг номидан билмаган нарсангизни гапиряпсизми?» – деб айт.
الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
وَقَالُواْ لَن تَمَسَّنَا ٱلنَّارُ إِلَّآ أَيَّامٗا مَّعۡدُودَةٗۚ قُلۡ أَتَّخَذۡتُمۡ عِندَ ٱللَّهِ عَهۡدٗا فَلَن يُخۡلِفَ ٱللَّهُ عَهۡدَهُۥٓۖ أَمۡ تَقُولُونَ عَلَى ٱللَّهِ مَا لَا تَعۡلَمُونَ
Ва улар: «Бизга (дўзах) ўти ҳеч тегмайди, тегса ҳам саноқли кунларгина тегади», дедилар. Сен: «Аллоҳдан аҳд олдингизми? Зотан, Аллоҳ аҳдига ҳеч хилоф қилмайди. Ёки Аллоҳнинг номидан билмаган нарсангизни гапиряпсизми?» деб айт.
Uzbek - Uzbek translation