105. Менинг зиммамда Аллоҳ шаънига фақат ҳақни айтиш бордир. Мана, сизларга Парвардигорингиздан ҳужжат келтирдим. Бас, энди Бани Исроилни мен билан бирга (ўз юртларига) жўнатгин».
____________________
И з о ҳ. Муфассирларнинг ёзишларича, асли авлодлари Муқаддас Замин (Шом)дан бўлган Бани Исроил қавмининг Мисрга ўрнашиб қолишларига сабаб — Юсуф алайҳис-саломнинг замонларида Яъқуб алайҳис-саломнинг уруғ-авлодлари Мисрга келишиб, шу ерда уй-жой, бола-чақа қилиб қолиб кетадилар. Қачонки давлат устига Фиръавн келгач, уларни қул қилиб, энг оғир ишларда ишлата бошлади. Шунда Мусо пайғамбар Бани Исроилни бу асирликдан қутқариб, ота-боболарининг ватани Муқаддас Замин (Шом)га олиб кетмоқчи бўлади. Энди қуйидаги оятларда Мусо келтирган мўъжизалар баён қилинади.

الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور
Менга Аллоҳ ҳақида ҳақдан бошқани айтмаслик лозимдир. Батаҳқиқ, мен сизларга Роббингиздан очиқ-ойдин ҳужжат келтирдим. Мен ила Бани Исроилни қўйиб юбор», – деди.
____________________
(Фиръавн Бани Исроилни қул-банда қилиб олган ва уларга Робб эканига шубҳаланмас эди. Мусо алайҳиссалом унга ҳақиқий Робб Аллоҳ эканини тушунтириб, Бани Исроилни озод қилиш ўша ягона Аллоҳнинг — ҳақиқий Роббнинг амрини изҳор этдилар.)

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
حَقِيقٌ عَلَىٰٓ أَن لَّآ أَقُولَ عَلَى ٱللَّهِ إِلَّا ٱلۡحَقَّۚ قَدۡ جِئۡتُكُم بِبَيِّنَةٖ مِّن رَّبِّكُمۡ فَأَرۡسِلۡ مَعِيَ بَنِيٓ إِسۡرَـٰٓءِيلَ
Менга Аллоҳ ҳақида ҳақдан бошқани айтмаслик лозимдир. Батаҳқиқ, мен сизларга Роббингиздан очиқ-ойдин ҳужжат келтирдим. Мен ила Бани Исроилни қўйиб юбор», деди. (Фиръавн Бани Исроилни қул-банда қилиб олган ва уларга Робб эканига шубҳаланмас эди. Мусо (а. с.) унга ҳақиқий Робб Аллоҳ эканини тушунтириб, Бани Исроилни озод қилиш ўша ягона Аллоҳнинг–ҳақиқий Роббнинг амри ни изҳор этдилар.)
Uzbek - Uzbek translation