173. Ёки: «Ахир илгари ота-боболаримиз мушрик бўлган эсалар, бизлар улардан кейин келган (ва уларнинг ўргатган йўлларига эргашган) авлод бўлсак, ўша ноҳақ йўлда ўтган кимсаларнинг қилмишлари сабабли бизларни ҳалок қилурмисан», демасликларингиз учундир.
____________________
И з о ҳ. Халқ орасида машҳур бўлган «алмисоқ, алмисоқдан қолган» деган ибораларнинг асл мазмуни юқоридаги икки оятда мазкур бўлди. Қуръон бизга уқтиришича, Аллоҳ таоло Ўз қудрати билан Одам алайҳис-саломнинг белидан ундан тарқайдиган барча зурриётларини чиқариб, уларга Ўзининг мўъжизаларини кўрсатгач: «Айтинглар-чи, Мен сизларнинг Раббингиз эмасманми», деганида, улар: «Парвардигоро, Ўзинг барчамизнинг Раббимизсан, бизлар бунга гувоҳ бўлдик», деб Аллоҳга аҳду паймон, яъни мисоқ берган эканлар. Шунинг учун Ислом уламолари: «Кимда-ким кофир бўлса ёки динидан қайтса, ўзининг Аллоҳга берган мисоқидан қайтган бўлади», дейдилар. Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг: «Ҳар бир туғилган бола тоза ҳолда — Исломда туғилади. Кейин ота-онаси уни ё яҳудий, ё насроний, ё мажусий қилиб бузуқ тарбия беришади», деган ҳадисларининг мазмуни ҳам юқоридаги оятларга ҳамоҳангдир.

الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور
Ёки: «Ҳақиқатда, ширк келтирганлар олдинги ота-боболаримиз, биз, уларнинг кейинги зурриётимиз. Ботил иш қилувчиларнинг қилмиши туфайли бизларни ҳалок этасанми?» демаслигингиз учун.
الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
أَوۡ تَقُولُوٓاْ إِنَّمَآ أَشۡرَكَ ءَابَآؤُنَا مِن قَبۡلُ وَكُنَّا ذُرِّيَّةٗ مِّنۢ بَعۡدِهِمۡۖ أَفَتُهۡلِكُنَا بِمَا فَعَلَ ٱلۡمُبۡطِلُونَ
Ёки: «Ҳақиқатда, ширк келтирганлар олдинги ота-боболаримиз, биз, уларнинг кейинги зурриётимиз. Ботил иш қилувчиларнинг қилмиши туфайли бизларни ҳалок этасанми», демаслигингиз учун.
Uzbek - Uzbek translation