ترجمة سورة الغاشية

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
ترجمة معاني سورة الغاشية باللغة الأوزبكية من كتاب الترجمة الأوزبكية - محمد صادق .
من تأليف: محمد صادق محمد .

Батаҳқиқ, сенга ғошия хабари келди.
Ўшал кунда бир чеҳралар қўрқинч билан тўладир.
Улар иш бажарувчидир ва ниҳоятда чарчагандир.
Ўта қизиб турган оловга кирадир.
Улар қайнаб турган булоқдан суғориладир.
Уларга тикандан бошқа таом йўқдир.
У на семиртирмас ва на очликни кетказмасдир.
Ўшал кунда бир чеҳралар неъмат хурсандлиги билан тўладир.
Улар ўз ишларидан розидир.
Улар олий даражали жаннатдадир.
Унда бекорчи гапларни эшитмаслар.
Унда оқиб турган булоқлар бордир.
Унда баланд-баланд сўрилар бордир.
Ва тайёрлаб қўйилган қадаҳлар бордир.
Ва саф-саф қилиб тизилган ёстиқлар бордир.
Ҳамма ёққа тўшалган гиламлар бордир.
Улар назар солмасми: Туянинг қандай яратилганига?
Ва осмоннинг қандоқ кўтарилганига?
Ва тоғларнинг қандоқ ўрнаштирилганига?
Ва ернинг қандоқ текислаб қўйилганига?
Бас, эслатгин, сен, албатта, эслатувчидирсан.
Сен уларнинг устидан ҳукмингни ўтказувчи эмассан.
Илло, ким юз ўгирса ва кофир бўлса...
Бас, уни Аллоҳ катта азоб билан азоблайдир.
Албатта, уларнинг қайтиши Бизгадир.
Сўнгра, албатта, уларнинг ҳисоб-китоби ҳам Бизда бўладир.
Icon