ترجمة سورة النّاس

الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور
ترجمة معاني سورة النّاس باللغة الأوزبكية من كتاب الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور .
من تأليف: علاء الدين منصور .

1. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Мен барча инсонларнинг Парвардигоридан,
2. Барча инсонларнинг Подшоҳидан,
3. Барча инсонларнинг Илоҳидан (менга) Ўзи
4. (Қачон Аллоҳнинг номи зикр қилинганида) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурманки,
5. У инсонларнинг дилларига васваса соладиган,
6. Жин ва инсонлардан бўлган (шайтондир. Ўшанинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман).
Icon