ترجمة سورة الطارق

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
ترجمة معاني سورة الطارق باللغة الأوزبكية من كتاب الترجمة الأوزبكية - محمد صادق .
من تأليف: محمد صادق محمد .

Осмон билан қасам ва ториқ билан қасам.
Ториқ нималигини сенга не билдирди?
У, нур сочиб турувчи юлдуздир.
Ҳеч бир жон йўқки, унинг ҳифз қилиб турувчиси бўлмаса.
Инсон нимадан яралганига назар солсин.
У отилиб чиқувчи сувдан яралгандир.
У (сув) сулб (орқа умуртқа) ва тароиб (кўкрак суяги) орасидан чиқадир.
Албатта, У зот уни қайта тирилтиришга қодирдир.
Сирлар фош бўладиган кундадир.
Бас (ўшанда) у(инсон)да қувват ҳам, нусрат берувчи ҳам бўлмайдир.
Қайтувчи соҳиби бўлган осмон билан қасам.
Ёриб чиқувчи эгаси бўлган ер билан қасам.
Албатта, у (Қуръон) ажратувчи сўздир.
Ва у ҳазил эмасдир.
Албатта, улар ҳийла қиладир.
Ва Мен ҳам «ҳийла» қилурман.
____________________
(Яъни, ҳийласига яраша жазо берурман.)
Бас, кофирларга муҳлат бер. Ҳа, уларга озгина муҳлат бер.
____________________
(Яъни, уларга азоб келмаётганидан шошилма, ҳаммасининг вақти, соати бор.)
Icon