ترجمة معاني سورة الواقعة باللغة الأوزبكية من كتاب Uzbek - Uzbek translation

Uzbek - Uzbek translation

آية رقم 1


Воқеа воқеъ бўлганда.
آية رقم 2

Унинг воқеъ бўлишини ёлғон қилувчи (жон) йўқдир.
آية رقم 3

У ҳам пастлатувчи, ҳам кўтарувчидир.
آية رقم 4

Қачонки ер қаттиқ ларзага келганда.
آية رقم 5

Тоғлар майдаланиб, титилганда.
آية رقم 6

Бас, улар тарқалган чанг-тўзонга айланганда.
آية رقم 7

Ва сизлар уч тоифа бўлгангда.
آية رقم 8

Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари не(саодатлилар)дир?!
آية رقم 9

Ва чап тараф эгалари. Чап тараф эгалари не(бадбахтлар)дир?!
آية رقم 10

Ва пешқадамлар, пешқадамлар.
آية رقم 11

Ана ўшалар, (Аллоҳга) яқин бўлганлар.
آية رقم 12

Сернеъмат жаннатлардалар.
آية رقم 13

Аввалгилардан кўпгина жамоатлар.
آية رقم 14

Ва охиргилардан оздирлар.
آية رقم 15

Тўқима сўриларидалар.
آية رقم 16

Бир-бирларига рўбарў бўлиб, ёнбошлаган ҳолларидалар. (Яъни, пешқадамлар жаннат дуру-ёқутларни аралаш қилиб тўқилган сўриларда бир-бирларига қараб, ёнбошлаб-ястаниб роҳатланишар экан.)
آية رقم 17

Атрофларида мангу ёш йигитлар айланиб юрурлар.
آية رقم 18

Оқар чашма (майи тўлатилган) қадаҳлар, кўзалар ва косалар билан.
آية رقم 19

Ундан бош оғриғи ҳам, маст ҳам бўлмаслар.
آية رقم 20

Ва улар хоҳлаган мевалар билан.
آية رقم 21

Иштаҳалари тусаган қуш гўшти билан.
آية رقم 22

Яна кўзи гўзал ҳурлар бор.
آية رقم 23

Мисоли яширилган дур.
آية رقم 24

Булар, қилган амалларнинг мукофотидур.
آية رقم 25

Улар у ерда беҳуда, гуноҳ сўзларни эшитмаслар.
آية رقم 26

Фақат «Салом, Салом» дейилганини (эшитарлар). (Бир-бирларига салом берадилар, уларга фаришталар ҳам салом берадилар. Аллоҳнинг саломи ҳам етказиб турилади.)
آية رقم 27

Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари не(саодатлилар)дир!
آية رقم 28

Улар тиконсиз сидрзорлардадир. (Сидр-ҳушбўй ҳидли бута бўлиб, араблар уни ҳиди учун яхши кўрар эканлар. Аммо тикани жуда кўп бўларкан.)
آية رقم 29

Сермева бананзорлардадир.
آية رقم 30

Ва ёйилган соялардадир.
آية رقم 31

Оқар сувлардадир.
آية رقم 32

Сероб мевалардадир.
آية رقم 33

Тугамайдиган ва ман қилинмайдиганлардадир.
آية رقم 34

Баланд-баланд кўрпачалардадир.
آية رقم 35

Албатта, Биз у(ҳурлар)ни дафъатан, хос қилиб, яратдик.
آية رقم 36

Бас, уларни бокиралар қилдик.
آية رقم 37

Тенгдош маҳбубалар қилдик.
آية رقم 38

Ўнг тараф эгалари учун.
آية رقم 39

Улар аввалгилардан кўпгина жамоатлардир.
آية رقم 40

Кейингилардан ҳам кўпгина жамоатлардир.
آية رقم 41

Ва чап тараф эгалари. Чап тараф эгалари не(бадбахтлар)дир?!
آية رقم 42

Улар ўт шамол ва қайноқ сувдадирлар.
آية رقم 43

Қоп-қора тутундан бўлган соядадирлар.
آية رقم 44

Салқин ҳамэмас, фойдаии ҳам.
آية رقم 45

Албатта улар бундан олдин ҳой-ҳавасга берилганлардан эдилар.
آية رقم 46

Ва мудом катта гуноҳ ишлар қилар эдилар.

Ва «Биз ўлиб, тупроққа ва суякка айланганимиздан кейин қайта тирилтриламизми?
آية رقم 48

Аввалги оталаримиз ҳам-а?!» дер эдилар.
آية رقم 49

Айтгил: «Албатта, аввалгилар ва охиргилар.
آية رقم 50

Маълум кунга белгиланган вақтда албатта тўпланувчилар».
آية رقم 51

Сўнгра, сиз эй адашганлар, ёлғонга чиқарувчилар!
آية رقم 52

Албатта, заққум дарахтидан еювчисизлар.
آية رقم 53

Бас, ундан қоринларни тўлдирувчисизлар.
آية رقم 54

Бас, устидан ўта қайноқ сувдан ичувчисизлар.
آية رقم 55

Бас, чанқоқ туядек ичувчисизлар.
آية رقم 56

Уларнинг қиёмат кунидаги зиёфатлари мана шу!
آية رقم 57

Биз сизларни яратганимиз, ишонсаларинг-чи!
آية رقم 58

Ўзингиз чиқарадиган манийни ўйлаб кўринг-а!
آية رقم 59

Уни сизлар яратасизми ёки Биз яратувчимизми?!
آية رقم 60

Орангиздаги ўлимни Биз белгилаганмиз ва Биз ожиз эмасмиз.

Сизнинг ўрнингизга сизга ўхшашларни алмаштиришдан ва сизларни ўзингиз билмайдиган ҳолда яратишдан.
آية رقم 62

Ва дарҳақиқат, аввалги яратилишини билдингиз-ку, эсласаларингиз-чи!
آية رقم 63

Ўзингиз экаётган нарсани ўйлаб кўринг-а!
آية رقم 64

Уни сиз ундирасизми ёки Биз ундирувчимизми?
آية رقم 65

Агар хоҳласак, Биз уни қуруқ чўпга айлантириб қўямиз. Сизлар эса надоматда ажабланиб:
آية رقم 66

«Албатта, биз зиён кўрганлармиз.
آية رقم 67

Балки маҳрум бўлганлармиз», (дейсиз).
آية رقم 68

Ўзингиз ичадиган сувни ўйлаб кўринг-а!
آية رقم 69

Уни булутлардан сиз туширасизми ёки Биз тушурувчимизми?
آية رقم 70

Агар хоҳласак, Биз уни шўр қилиб қўямиз. Шукр қилсангиз-чи!
آية رقم 71

Ўзингиз ёқадиган оловни ўйлаб кўринг-а!
آية رقم 72

Унинг дарахтини сиз яратгансизми ёки Биз яратувчимизми?
آية رقم 73

Биз у(олов)ни эслатма ва йўловчилар учун манфаъат қилиб қўйдик.
آية رقم 74

Бас, улуғ Роббинг исмини поклаб ёд эт! (Мазкур неъматларнинг эгасини таниган инсон Улуғ Аллоҳ таолога тасбиҳ айтиб, ибодат қилишга ўтади.)
آية رقم 75

Юлдузларнинг манзиллари билан қасам ичаман. («Жойлари» деганимиз - унинг ўрнашган, чиқиш ва ботиш жойлари - буржларидир.)
آية رقم 76

Албатта, агар билсангиз бу улуғ қасамдир. (Бу ояти карима ўн тўрт асрдан кўпроқ муқаддам нозил бўлганлиги ҳаммага маълум. Ўша пайтда одамлар юлдузлар ҳақида содда тушунчага эга эдилар, уларнинг ҳажми, сони, ҳаракати ҳақида деярли ҳеч нарса билмас эдилар. Фалакиёт илми ривожланиб, улар воситасида очилган жуда кўплаб куллиётлар Қуръон оятларининг улуғлигини тасдиқлади.)
آية رقم 77

Албатта, у Қуръони каримдир.
آية رقم 78

У сақланган китобдадир.
آية رقم 79

Уни фақат покланганларгина ушлайдир.
آية رقم 80

У оламларнинг Роббисидан туширилгандир.
آية رقم 81

Бас, сизлар мана шу сўз(Қуръон)га бепарволик қиласизларми?!
آية رقم 82

Ва ёлғонга чиқаришни ризқ қилиб оласизларми?! (Яъни, иймон келтириш лозим бўлган нарсаларга ишонмасликни ўз насибангиз қилиб оласизларми?)
آية رقم 83

Жонингиз ҳалқумга келиб қолса-чи?!
آية رقم 84

Ҳолбуки, ўша вақтда ўзларингиз қараб турган бўласизлар.
آية رقم 85

Биз эса, сиздан кўра унга яқинмиз, аммо сизлар кўрмайсизлар. (Яъни, Аллоҳнинг Ўз бандасига қанчалар яқинлигини англамайсизлар. Ўлаётган одамга Аллоҳ таоло унинг устида турган қариндошидан кўра яқинроқ бўлади.)
آية رقم 87

У(жон)ни ўрнига қайтаринг-чи! Агар ростгўй бўлсангиз!
آية رقم 89

Роҳатда, фароғатда ва сернеъмат жаннатдадир.
آية رقم 91

Бас, «Сенга ўнг тараф эгаларидан Салом»дир.
آية رقم 92

Ва агар ёлғонга чиқарувчилардан, гумроҳлардан бўлса.
آية رقم 93

Бас, ўта қайноқ сувдан зиёфатдир.
آية رقم 94

Ва дўзахга киришдир.
آية رقم 95

Албатта, ушбуочиқ-ойдин ҳақиқатдир.
آية رقم 96

Бас, улуғ Роббинг исмини поклаб ёд эт!
تقدم القراءة